Ўзбекистон республикаси Президенти сайлови олдидан (3-шеър)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ОЛДИДАН
ОТАМИЗНИНГ ЎЗИНИ
Биз сайлаймиз ўртоқлар, Отамизнинг ўзини,
Муқаддас қонун билиб ҳар бир айтган сўзини!
Ўлкамизни опчилаб, елкасида тутдилар,
Ниҳятда билади ҳар бир ишнинг кўзини!
Ахир ҳар бир инсоннинг ота..онаси битта,
Ким ҳам ерга қаратар ота..она юзини?!
Ҳукуматни бошқариб турди ўттиз йил зиёд,
Йўлбошчимиз деб ҳоят босиб келдик изини!
Етим, есир ва мискин. фақирларни бой қилди,
Наҳотки унутворсак берган ош..у, тузини?!
Рақиблар..у, ёвларни йўлатмади Ватанга,
Иғвогар, бўҳтончининг қуритди илдизини!
Баркамол авлод қилиб етказмоқда вояга.
Тарбиялаб ниҳоят, халқнинг ўғил..қизини!
Ватанимиз бағрини а й л а д и кавкабистон,
Ким ҳам инкор этади ой, қуёш, юлдузини?!
Зулматдан олиб чиқиб, йўлларимиз ёритди,
Нурафшон этди ғоят кечамиз кундузини!
Ҳақиқат қарор топиб бормоқда йилдан..йилга,
Суҳайлий дер: “Сайлаймиз Каримовнинг ўзини!”
……………………….
С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ў з б е к и с т о н
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Ортикча мактов хар кандай одамни бузади! Сухайлийнинг хакикий исмлари Коражон, ушбу мадхия кимнингдир буюртмаси булиши мумкин. Кодиров фамилияси балким жавоб булар. Домла узини Сингапурда яшаяпман деб уйлаб юбордилар шекилли! Ислом Каримов кучлик сиёсатчи, аммо реал вокеликдан ажратиб ташланган, Сухайлийлар томонидан. Касиданинг рост ёзилган жойлари хам бор, ёлгонлари купрок, аммо! Тугри гапни айтадиганларга саккизта модда илинади, лекин шу ишларни Президент айтмагандир, кама, улдир деб. Домла жуда паст учди!
Чингизхоннинг «Табғач» тузукларига кўра, ўз ёвузликлари билан тарихда ном қолдирган Чингизхон уни мақтаганларни ёқтирмаган ва булар мени тўғри фикрлашимга халал беради., деб маддоҳларни қаттиқ жазолаб, хатто тамоғига эритилган қўрғошин қуйдирган экан.Яхшия,Суҳайлий домла Чингизхон замонида туғилмаган эканлар…
Виждонсиз одам экан бу Сухайлий дегани,Ялокхур маддох бир нарсадан умиди бор бу шурликни..Тфу.