Бугун Тошкентда таниқли диктор Раҳматилла Мирзаев ўлдириб кетилди
Бугун, 2 март куни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Раҳматилла Мирзаев Тошкентда ўлдириб кетилди.
Таниқли диктор Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги саҳифасида маълум қилишича, Раҳматилла Мирзаев “номаълум шахслар томонидан ўлдирилган”. Ҳозирча қотилликни амалга оширган шахслар ва нима сабабдан ўлдирилгани бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Раҳматилла Мирзаев 2014 йил 22 сентябрь куни 60 ёшга тўлган эди.
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ ЖАМОАСИДАН: Дунё ўзбеклари сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига, ТВда бирга ишлаган барча ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолади.
Дунё ўзбеклари матбуот хизмати.
2 март, 2015 йил, Торонто.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Аллох рахматига олсин Рахматилла акани..Омин.
Мана бошланди бир неча кун олдин Наманганда мелиция оила аъзоларини ҳаммасини шавқатсиз ўлдириб кетишган эди, бугун бўлса таниқли декторни ҳам ҳаётига зомин бўлишибди қотиллар! Тан олиш керак ижтимой вазият таранг! Одамлар мавжуд тузимдан норози. Адолат оёқ ости қилинган! Камбағал кундан кунга қашоқлашиб, куч ишлатар тармоқлари хокимят амалдори чексиз ваколатлари туфайли ноқонуний жинойи бойлик тўплаш билан овора. Хокимят вакиллари эса парвоий палак наҳотки улар улкан бўронни кўрмайатган бўлса.