Абдулла Орипов: Энди тўрт тарафим бўм-бўш, кимса йўқ, Бу — ҳаёт қонуни, яхши биламан…
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон қахрамонни, Халқ шоири
Таъзим
Ота онам, балки қариндош авлод
Бир- бир кетиб бўлди, қолди бир-ярим.
Кетди “Алифбо”ни ўргатган устод,
Кетди ижодда ҳам муаллимларим.
Энди тўрт тарафим бўм-бўш, кимса йўқ,
Бу — ҳаёт қонуни, яхши биламан.
Лекин нимадандир ҳамон кўнглим тўқ,
Тўрт томонга қараб, таъзим қиламан.
07.02.2015 йил.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ