А.Орипов: Навоий «Хамса»ни тугатди ёзиб, Қутлашга йиғилди аркони давлат…
Абдулла Орипов
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
Оқ от
Навоий «Хамса»ни тугатди ёзиб,
Қутлашга йиғилди аркони давлат.
Байқаро айрича ҳурмат кўргазиб,
Оқ отин минишга айлади даъват.
Лекин узр деди шоири даврон,
Балки бу ҳолни у кибр деб билди.
Шунда секингина лутф этди Султон:
-Буни отнинг ўзи илтимос қилди…
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
8 февраль, 2015 йил, Дўрмон.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ