Абдулла Ориповнинг куни кеча — 2015 йилнинг 25 январида ёзилган янги шеъри…
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
МЕҲР
Негадир ёш бола ва ёки бемор
Гуноҳ иш қилгандек боқар жавдираб.
Овозингни баланд қилдингми бир бор,
Улар ҳадик ичра қолар довдираб.
Йўқ ахир уларнинг зарра гуноҳи,
Мудрар қалбларида бардош ва сабот.
Фақат меҳрга зор улар нигоҳи,
Кутганлари эса шафқат ва нажот.
25.01.2015 йил
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Накадар синчковлик ва зукколик билан килинган хаётий анализ (тахлил). Хаётнинг гузал ва жозибадор ёхуд аянчли ва кабих кирраларини бир лахзда англаб, маржондай тизиб Узбек халкига етказиб келаяпсиз беадад тахсинга лоик олийжаноб инсонсиз. Абдулла ака сиздан Оллох рози булсин.