Ўзбекистон Президентининг муборак юбилейи муносабати билан (2-мақола)
Ислом Каримов — ўзбек давлатининг асосчиси

Бу мақола биринчи бор рус тилида Россиянинг ИА REX ахборот агентлиги томонидан 2011 йилнинг 31 августида эълон қилинган бўлишига қарамасдан, ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотган эмас, десак сира муболаға бўлмайди.
Шунинг учун ҳам мен бу мақолани ўзбек тилига таржима қилиб, эълон қилишдан мақсадим, дўстларимиз, Ўзбекистондан 20 йилдан зиёд муддат илгари чет элларга қочиб кетган муҳолифат ваъкиллари, ҳатто бизнинг энг буюк байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик Куни масаласида ҳам тарихий воқиеаларни сохталаштириш орқали биз билан мутлақо ўринсиз тортишишдан ҳам тап тортмаётганликларини тушиниб етишлари кераклиги тўғрисидаги бир истак бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб барча ватандош ва дўсларимни мана 23 йилдан буён ҳар йили 1 сентябрда нишонланиб келинаётган ўзбек халқининг энг Буюк Байрами билан табриклайман.
2011 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганлиги ва 1 сентябр Ўзбекистон Республикаси мустақиллик Куни байрами деб белгиланганлигига 20 йил тўлади.
Бироқ, ўзбек муҳолифати ваъкиллари бу санага қарши чиқиб: мустақиллик куни 1990 йилнинг 20 июнидир, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам: Ўзбекистон Республикаси қачон ўзининг давлат мустақиллигига эришган?
Бу жараён ва мамлакатимизнинг энг янги тарихида унинг Президенти – Ислом Каримовнинг роли ва аҳамияти нималардан иборат? – деган саволлар туғилади.
1. Қисқача сўзбоши
1991 йилдан эътиборан 1 сентябр Ўзбекистонда унинг замонавий тарихидаги энг муҳим саналардан бири сифатида нишонлаб келинади, чунки 1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон ССРнинг Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Олий Советининг сессиясида Ўзбекистон Республикасининг давлат Мустақиллигини эълон қилган эди. Ва шу сессияда 1991 йил 31 августдаги № 335-XII рақамли “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Бу Қарорнинг биринчи банди “Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнати” ва шу дақиқадан эътиборан Ўзбекистон ССРни Ўзбекистон Республикаси деб қайта номлаш тўғрисидаги қарордан иборат эди. Бу Қарорнинг иккинчи банди эса 1 сентябр санасини ўша шонли 1991 йилдан эътиборан байрам – Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик Куни сифатида белгилаган эди.
Ўша пайтдан эътиборан ўтган 20 йил давомида Ўзбекистонда бу байрамни ҳар йили кенг нишонлаш ва бу санага халқимиз меҳнат, илм, ижод, спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган муваффақиятларини бағишлаши яхши одат тусига кирди. Шу билан бир қаторда шоирлар, ёзувчилар, композиторлар, рассомлар, театр, кино ва эстрада артистлари ҳамда бошқа турдаги ижод соҳаларининг ваъкиллари Ўзбекистон мустақиллиги кунига ўзларининг энг яхши асарларини, ўйнаган ролларини ва эстрада юлдузлари томонидан ўлкан байрам концерти чоғида ижро этиладиган ватанпарварлик руҳидаги ажойиб қўшиқларини бағишлаб келмоқдалар.
Ва шу жойда ҳар йили ўтказилиб туриладиган мана шу байрам тадбири мамлакатимиз тинчликсеварлик сиёсатининг рамзига айланиб қолганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ лозим. Чунки кўплаб бошқа мамлакатларда мустақиллик куни ҳарбий парадлар ўтказилаётган бир даврда – Марказий Осиёнинг энг қудратли ҳарбий кучга эга бўлган давлатида, Ўзбек телевиденияси орқали дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларига намойиш этилувчи, ўлкан байрам концерти ўтказилади.
Шу билан бир қаторда бу йилги юбилей – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик Кунининг 20 йиллиги санасига тайёргарлик – нафақат ўзининг кенг миқёсли эканлиги билан, балки ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турибди. Ваҳоланки, тарих ўлчамларида жуда ҳам қисқа бўлган бу давр ичидаги муваффақиятлар ва эришилган ютуқлар кам бўлмади: Ўзбекистон (жаҳон тараққиётидан четда қолганлиги учун парчаланиб кетган) Совет Иттифоқининг қолоқ бир аграр республикасидан қудратли мустақил давлат ва Марказий Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларидан бирига айланди. Хозир бу ҳақда Ўзбекистон ОАВларида бизга юртдош бўлган ва чет эллик муаллифларнинг чоп этилган кўплаб асарларини топиш мумкин.
Шундай сабабга кўра ҳам ушбу мақолада мен улар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтирмасдан, муштарийлар эътиборини, менинг қаттиқ жаҳлимни чиқарган, айнан эса: ўзбек муҳолифатчилари бу тариҳий виқиеликни ўта беъмани равишда рад этаётгиганликларига,қаратмоқчиман. Бу, мен ўзимнинг бошқа мақолаларимда [1-5] иқтисодий, сиёсий ва мафкурафий ақидалари мутлақо ҳато эканлигини исботлаб берган, 2011 йилнинг май ойи охирида Берлин шаҳрида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” (ЎХҲ) номи остида реакцион ташкилот тузиб олган, ўша ўзбек муҳолифатидир.
Ўзбек муҳолифатининг билим даражаси қай даражада эканлигини яққол кўрсатиб бера оладиган шундай, сира рад этиб бўлмайдиган далил борлигини билган ҳолда, ЎХҲ аъзоларининг бундай ахмақона чиқишларига эътибор бермаса ҳам бўлар эди. Бироқ бу сафар мана шу реакцион ташкилот аъзолари уятмай нетмай ва уларда нафақат ватанпарвалик ҳисси, балки ўз Ватанларидан фаҳирланиш ҳисси ҳам мутлақо йўқ эканлигини намойиш қилар эканлар, “ЎХҲнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги хусусида Баёнати” [6] билан ҳам чиқиш қилдилар. Бу чиқиш, менинг назаримда, уларнинг нафақат сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий, балки ҳаётимизнинг юридик ва тарихий масалалрида ҳам ўта малакалари паст эканлигини ҳам исбот этиб берди.
Боз устига, Ўзбекистон мустақилликка эришиши масалалари ва бу масалаларда ўзбек муҳолифатнинг ролига бағишланиб, оппозициянинг ўзи ва чет эл ОАВлари томонидан эълон қилинган материалларни тахлил қилиш, улар бу масалада ўзлари ташаббускор бўлганликларини таъкидлар эканлар, бу билан айёрлик орқали одамларимизни гангитмоқчи бўлаётганларини яққол намойиш қилдилар. Бу нафақат Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилишнинг расмий санаси билан боғлиқ бўлган тарихий далилларни, балки Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан 1990 йилнинг 20 июнида тасдиқланган бизнинг республикамиз суверенетити тўғрисидаги Декларация лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ масалалрни ҳам бузиб кўрсатиш учун атайин қилинмоқда. Бу фикирнинг асосли эканлигига муштарийлар қуйида келтириладиган кескин далиллар асосида ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
Шундай қилиб “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” сайтида эълон қилинган “ЎХҲнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги ҳусусида Баёнати”да: “1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Жумҳуриятнинг Олий Кенгаши депутатлари Мустақиллик Декларациясини тантанали равишда эълон қилдилар. Бу буюк тарихий воқеа эди”, дейилади [7]. Шунинг учун ҳам қуйидаги саволлар юзага келади.
2. Ўзбек муҳолифатчиларининг бундай таъкидлари қаердан келиб чиқди ва уларни қандай изоҳлаш мумкин?
Бу тўғрида 1993 йилдан буён АҚШда муҳожирликда яшаётган Ўзбекистон ССР Олий Советининг собиқ депутати Жаҳонгир Маматов (Жаҳонгир Муҳаммад) 2008 йилнинг 5 июлида Voice of Freedomга берган интервюсида [8], биринчи бўлиб гапиришни бошлаган эди.
Бироқ 2009 йилнинг 20 августида “ЦентраАзия” сайтида “Б.Мусаев. Как создавалась и принималась Декларация Независимости. Из современной истории Узбекистана” (“Б.Мусаев. Мустақиллик Декларацияси қандай яратилган ва қабул қилинган. Ўзбекистоннинг замонавий тарихидан”) деган мақола пайдо бўлиб, унда “Эрк” партиясининг котибаси бўлган қандайдир А.Арифованинг сўзлари сифатида қўйидаги:
“Айтиш керакки Ўзбекистон, иттифоқдош республикалар ичида биринчи бўлиб Мустақиллик декларацияси билан чиққан эди. Бу, албатта, ижтимоий-сиёсий акциялардан юқори турадиган бир нарса эди… Ўшандан бери Мустақиллик Декларациясини яратишда “Эрк”нинг ва муаллиф сифатида ҳусусан менинг ролимни пасайтиришга қаратилган бир нечта уринишлар қайд қилинган. Шу ўринда ўзининг “Туронзамин” деган сайтида, Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990 йил июн чиқириғи асосида ўтказилган сессиясида котиб бўлганлиги учун Мустақиллик Декларациясининг янги матнини ўзи ёзганлигини айтган Маматов Жахонгирни эслаш қизиқарли бўлишдан ҳоли эмас. Таъкидлашни лазим деб биламанки: ҳеч қандай машҳур 3-матин йўқ, бўлган ҳам эмас. Декларациянинг 2 та матни бор ва мавжуд бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам “Эрк” партиясининг қарида яратилган эди. Тасдиқланган матин 2-лийиҳадан фарқ қилмас эди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети бундан бошқа ҳеч қандай матинни муҳокама қилмаган” [9], деган гаплар таъкидланади.
Муҳаммад Солиҳнинг блогида эълон қилинган “РуфДИБЛЕР: МУХАММАД САЛИХ И ПОЛИТИЧЕСКИЕ ПРЕОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ В 1989-1995 ГОДАХ (ГЛАВА – III (1989–1992))” (“Руф ДИБЛЕР: Муҳаммад Солиҳ ва 1989-1995 йилларда Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришлар (Учинчи бўлим (1989-1992))”, деган мақолада:
“1990 йилнинг 21 июнида, Ислом Каримов “Эрк” партияси унга кўриб чиқиш учун тақдим этган лойиҳа асосида, Ўзбекистонни суверен давлат деб эълон қилди (Фирман. 1991)”, дейилади. Унга қуйидаги изоҳ берилган: “Муаллиф шу куни эълон қилинган “Мустақиллик тўғрисидаги Декларацияни” ҳато равишда суверенитетни эълон қилиш деб қабул қилмоқда. Маълумки, “Мустақиллик тўғрисидаги Декларация” ўзбек коммунистларини қўрқитиб юборган эди ва шунинг учун ҳам улар “мустақиллик” сўзини “суверенитет” сўзига алмаштиришган ва ҳокозо (Тахрирчи изоҳи)” [10]. Бу далил, шу изоҳни килган тахрирчи, яъний Муҳаммад Солиҳ, ўзининг давлат бошқаруви ва халқаро ҳуқуқ соҳаларида мутлақо малакаси йўқ эканлиги учун, шундай оддийгина нарсаларни ҳам, айнан эса суверенитет (souverainete) деган французча сўз рус тилиданезависимость (мустақиллик) деган сўзга тўғри келса,суверенитетни ҳурмат қилиш – бу халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий тамойилларидан бири эканлигини билмаслигини кўрсатади.
Шунинг учун ҳам Жахонгир Мухаммад 2008 йил 5 июлда Voice of Freedomга берган интервюсида Ислом Каримов “Ўзбекистон ССР мустақиллиги тўғрисидаги Декларация”даги “мустақиллик” сўзини “суверенитет” сўзига алмаштириш кераклиги тўғрисида таклиф киритганлиги юзасидан айтган фикрига [8], Муҳаммад Солиҳ Руф Диблернинг [10] мақоласига юқорида келтирилган иқтибосдаги (цитатадаги) изоҳида шакиллантирилган, ўзбек муҳолифатининг нуқтаи назаридан эмас, балки Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан 1990 йил 20 июнда тасдиқланган тарихий ҳужжат бўлмиш – “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар нуқтаи назаридан аҳамияти янада кучайтирилганлигига қаратиш керак. Бироқ худди шу жойда қўйидаги:
Агар 1990 йил 20 июндаги “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация” Ўзбекистон ССР олий қонунчилик органи томонидан тасдиқланган тарихий ҳужжат бўлса, унда нима учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинган тарихий сана, бу ҳужжат тасдиқланган, ўша кун эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнати” тасдиқланган 1991 йилнинг 31 декабри ҳисобланади? – деган савол туғилади.
Агар ўша ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий инқироз ҳолати ва Совет Иттифоқида у парчаланиб кетиши арафасидаги нотинч даврда амалда бўлган қонунларни таҳлил қилсак, бу саволга жавоб мутлақо аён бўлиб қолади. Чунки ўша давр, Прибалтика республикалари Совет Иттифоқи таркибидан чиққанликлари тўғрисида баёнатлар берган, миллатлараро адоватлар бошланган ва дўконлар (магазинлар) пештахталари бўшлиги билан боғлиқ иқтисодий инқироз ва бошқа муаммолар бошланган бир давр эди. Бу давр тўғрисида гапирилганда сўз, Совет Иттифоқининг Михаил Горбачев бошчилигидаги раҳбарияти совет жамиятининг инқирози ҳолатидан чиқишнинг яккаю ягона йўлини суверен давлатлар кўринишидаги республикаларнинг иттифоқи тўғрисидаги Шартномани тузишда кўрганликлари ҳусусида кетмоқда. Инқироздан чиқишнинг фавқулодда тадбири сифатидаги бундай шартномани тузиш муҳимлиги ҳаттоки КПСС XXVIII съездининг Дастурий баёнотида ҳам ўз аксини топган эди.
Қонунчилик тўғрисида сўз юритилганда, ўша даврда амалда бўлган, ССР Иттифоқи ҳудудий бирлигини бузишнинг тақиқланишини Совет Иттифоқининг Конституциясида белгилаб қўйган иккита қонунни эсга олиш кифоя қилади. Улардан биринчиси – бу 1990 йил 2 апрелдаги Совет Иттифоқининг “Фуқороларнинг миилий тенг ҳуқуқлилигига тахдид солиш учун бўлган ва СССР ҳудудий бирлигини куч ишлатиш йўли билан бузишга нисбатан жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги Қонуни бўлса. Иккинчиси – 1990 йил 3 апрелдаги Совет Иттифоқининг “Иттифоқдош республикаларнинг СССРдан чиқиши тўғрисида”ги Қонуни бўлиб, унинг 2-моддаси: “Иттифоқдош республиканинг СССРдан чиқиши тўғрисидаги Қарор иттифоқдош республика халқларининг эркин иродасини ўзида акс эттирувчи референдум (халқ овоз бериши) йўли билан қабул қилинади. Референдум ўтказиш тўғрисидаги қарор эса иттифоқдош республика Олий Совети томонидан унинг ўз ташаббуси билан ёки республика ҳудудида доимий яшовчи ва СССР қонунларига асосан овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқороларнинг ўндан бири имзолаб тасдиқлаган талабномага асосан, қабул қилинади… Референдум референдум тўғрисидаги СССР Қонуни, иттифоқдош ва автоном республика Қонуни асосида, агар уларнинг низомлари ушбу қонун талабларига зид келмайдиган бўлсагина, ўтказилади. Референдум иттифоқдош республиканинг СССР таркибидан чиқиши тўғрисидаги масалани қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан олти ойдан эрта ва тўққиз ойдан кеч бўлмаган муддатлар ичида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Референдумда республиканинг СССР таркибидан чиқиши тўғрисидаги масала кун тартибига киритилган вақтда яшаган ва СССР қонунларига асосан овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган СССР фуқоролари қатнашадилар”.
Бу Қонуннинг 3-моддасида: “Ўз таркибида автоном республикалар, автоном вилоятлар ва автоном округлар бўлган иттифоқдош республикада референдум ҳар бир автономияда алоҳида ўтказилади. Автоном республикалар ва автоном тузилмалар халқлари учун СССРда ёки ўзи кирган иттифоқдош республикада қолиш ҳамда ўзининг давлатчилик-ҳуқуқий мақомини қўтариш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи сақланади”, дейилади [11].
Ислом Каримов ўша пайтларда бир вақтнинг ўзида КПСС МК Сиёсий бюросининг аъзоси, Ўзбекистон ССРнинг Президенти ва Ўзбекистон КП МКнинг Биринчи котиби деган юксак лавозимларни эгаллаб турган шахс сифатида, СССРнинг қонунлари ва КПСС рахбар органларининг қарорларини бузиши мумкин эмас ва бузмаслиги керак ҳам эди. Худди шундай сабабларга кўра ҳам у, СССРни сақлаш тарафдори бўлган бошқа иттифоқдош республикаларнинг раҳбарлари каби, СССР рахбарларига халқ депутатларининг, айниқса улардан муҳолифатга таълуқли бўлганларининг, Ўзбекистон ССРнинг суверенитети тўғрисидаги айнан шу ташаббусини тақдим этиш ва уни давлат органлари орқали ўтказишга мажбур бўлган эди, деган фикирдаман.
Худди шу сабабли ҳам, мен ўзимнинг мақолаларимдан бирида [12] ёзганимдек, унинг (И.Каримовнинг) ўзи муҳолифатчи бўлган “Эрк” партияси тузилишининг ҳам ташаббускори бўлган. Бу ўша, унинг тавсияси билан Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати бўлган, ўша пайтларда Ислом Каримов ўзининг дўсти деб ҳисоблаб юрган ва бу ҳақида ЎзТВда намойиш этиладиган кўрсатувларда бунга шамалар қилиб турган шоир Салай Мадаминов ёки Муҳаммад Солих раҳабар бўлган “Эрк” партиясидир. Бу фикирнинг тўғри эканлигига шубҳа билан қарашга асос йўқ, ваҳоланки барча қайта қуриш жараёнларининг ташаббускорлари Михаил Горбачев бошчилигидаги КПСС, СССР ва Иттифоқдош Республикалар раҳбарларининг ўзлари бўлганликлари ҳаммага маълум. Бу кўплаб кадрлар масаласига, шу жумладан, ўша пайтлардаги Ўзбекистон Ёзувчилар союзининг наменклатурали (яъний, юқоридаги компарти органлари томонидан номзоди кўрсатиладиган) котибларидан бири лавозимини эгаллаб турган Муҳаммад Солиҳка ҳам таъллуқлидир…
Тахминимча, худди шу сабабга кўра ҳам “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг иккала лоиҳаси матинлари ҳам рус тилида тайёрланган бўлиб, уларни Ислом Каримовга кўрсатганлигини таъкидлаётган Жохонгир Мухаммаднинг айтишича [8], у, кейинчалик Ўзбекистон ССР Олий Совети сессиясида кўриб чиқиб тасдиқланиши учун, ўша советлар даврида ўрнатилган анъанага кўра, нафақат улар билан танишиши, балки бу ҳужжатларнинг тегишли варианти матнини танлаб олиши ва мақуллаши керак эди. Бунга Ислом Каримовнинг, Ўзбекистон Компартияси МКнинг Биринчи котиби ва Ўзбекистон ССРнинг Президенти сифатида, тўлиқ ҳаққи бор эди. Шуниг учун ҳам Мухаммад Солих томонидан мамлакатимиз олий қонунчилик органига “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг айнан шундай матни киритилганлиги ва 1990 йил 20 июнда унинг 12-бандида кўрсатилиб: “Ушбу декларация Ўзбекистон ССРнинг янги Конституцияси ва янги Иттифоқ шартномасини ишлаб чиқишга асос бўлади”, деган қўшимча билан тасдиқланганлиги, ҳеч қандай шубҳа туғдириши мумкин эмас.
Бу фикирнинг асосли эканлигини нафақат 1990 йил 20 июндаги “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг 12-бандида баён қилинган матиннинг КПСС XXVIII съезди, ўша даврдаги СССРнинг амалдаги Қонунлари ва Иттифоқ шартномаси лойиҳасининг юқорида санаб ўтилган асосий низом ва меъёрларига мос келиши, балки ўша даврда иттфоқдош республикалар Олий Советларининг барчаси томонидан уларнинг сувереннитети тўғрисидаги қарайиб бир хил декларацияларининг “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг 12-бандига ўхшаган бандлари борлиги ҳам яққол исбот этиши мумкин. Тарихга “Суверенитетлар паради” номи билан кирган бу далилнинг асосли эканлигини, ОАВларда эълон қилинган материаллар ҳам исбот этиши мумкин (жадвалга қаранг).
Иттифоқдош республикалар суверенитетлари тўғрисидаги декларацияларини қабул қилиш хроналогияси
Иттифоқдош республика |
Эълон қилинган санаси |
||
суверенитет | тўлиқ мустақиллик | де-юре мустақиллиги | |
Эстония ССР | 16 ноябр 1988й. | 20 август 1991й. | 6 сентябр 1991й. |
Латвия ССР | 28 июл 1989й. | 21 август 1991й. | 6 сентябр 1991й. |
Литва ССР | 18 апрел 1989й. | 11 март 1990й. | 6 сентябр 1991й. |
Грузия ССР | 26 май 1990й. | 9 апрел 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
РСФСР (Россия) | 12 июн 1990й. | — | 26 декабр 1991й. |
Молдава ССР | 23 июн 1990й. | 27 август 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Украина ССР | 16 июл 1990 й. | 24 август 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Белорусия ССР | 27 июль 1990й. | — | 26 декабр 1991й. |
Туркманистон ССР | 22 август 1990й. | 27 октябр 1991й. | 26 декабрь 1991 й. |
Арманистон ССР | 24 август 1990й. | 23 сентябр 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Тожикистон ССР | 24 август 1990й. | 9 сентябр 1991й. | 26 декабр 1991й. |
Қиргизстон ССР | 15 декабр 1990й. | 31 август 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Қозоғистон ССР | 25 октябр 1990й. | 16 декабр 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Ўзбекистон ССР | 20 июн 1990й. | 31 август 1991й. | 26 декабр 1991й. |
Озаорбайжон ССР | 18 октябр 1991й. | 30 август 1991й. | 26 декабрь 1991й. |
Бироқ Иттифоқ шартномаси тузилишига КПСС МК ва СССР ҳукумати рахбарияти қатор ваъкилларидан иборат ГКЧПнинг “август фитнаси” 1991 йилнинг 18-21 августида содир этган СССРдаги давлат тўнтариши халақит бериб қолди. Яъний ўшанда, М.С.Горбачевни СССР Президентлиги лавозимидан четлаштириш, у олиб бораётган сиёсатни ўзгартириш ва Белорусия ССР, Козоғистон ССР, РСФСР ва Узбекстон ССРдан иборат тўрт суверен давлат томонидан “Суверен Давлатлар Иттифоқи тўғрисидаги Шартномани” 1991 йилнинг 20 августида Ново-Огарёвада имзоланишини барбод қилишга қаратилган уриниш бўлган эди. Бошқа республикалар эса бу шартномани 1991 йилнинг 22 декабрида имзолашлари керак эдики. Бу шартномани тезроқ имзолашни ҳаттоки Борис Елцин ҳам қатъий талаб қилаётган эди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ССР 1991 йилнинг 20 августида Иттифоқ шартномасини имзолашга қарор қилган СССРнинг тўртта республикасидан бири бўлган эди. Демак, Ислом Каримов ўша даврда Ўзбекистон ССР Президенти сифатида ГКЧП уюштирган фитна орқали имзоланиши барбод этилмоқчи бўлган Иттифоқ шартномасинининг тарафдори бўлган. Бу далил эса ўзбек муҳолифатининг ўша кунларда Хиндистонда расмий ташрифда бўлиб турган Ислом Каримов гўёкий ГКЧПнинг “август фитнаси” тарафдори бўлганлиги тўғрисидаги фикри мутлақо асоссиз эканлигини исботлайди.
Шунинг учун ҳам “ЎХҲнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги ҳусусида баёноти”даги, гўёки “Бир йил сўнгра эса (1990 йилнинг 20 июнида “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация” тасдиқланганидан кейин) СССР нинг пароканда бўлаётганини кўрган Ислом Каримов шоша пиша 1991 й. 1 сентябрда Ўзбекистон мустақиллигини такрор эълон қилди”, деган фикир айниқса асоссиз айтилганлиги яққол намаён бўлади. Ўзбекистоннинг хақиқий мустақиллиги нафақат 1991 йил 1 сентябрда қайта эълон қилинмаган, балки 1991 йилнинг 31 августида биринчи бор, айнан шу санада махсус қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг давлат мустиқиллиги тўғрисидаги Баёноти” асосода эълон қилинган бўлиб, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги конституцион Қонун билан мустаҳкамланган эдики, шунинг учун ҳам унинг сўзбошисида (преамбуласида) “Ўзбекистон Республикаси суверенитети тўғрисидаги декларация ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнотидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши ушбу қонунни қабул қилди”, дейилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги Қарорининг 5-бандида: “Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши Иттифоқ ва унинг таркибига кирувчи барча суверен давлатларнинг олий қонунчилик органларини, барча чет эл давлатларини ва бутун дунё ҳамжамиятини республиканинг давлат мустақиллиги тўғрисида актларини тан олишга чақиради”, дейилади.
1990 йилнинг 20 июнидаги “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”, унинг 12-бандига асосан, Ўзбекистон ССРнинг янги Конституцияси ва Суверен Давлатлар Иттифоқини тузиш тўғрисидаги Шартномани ишлаб чиқиш учен асос бўлиши ва хизмат қилиши керак эди. Шунинг учун ҳам, бу декларация тўғрисида сўз юритилганда, унинг мамлакатимиз тарихидаги мақомини, бу ҳужжат пайдо бўлиши жараёнини, айтайлик, бола хомиласи пайдо бўлиши ва туғилиши жараёнига ўхшаш ҳаётий вазият билан қиёслаш орқали аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, агар “Ўзбекистон ССР суверенитети тўғрисидаги Декларация”нинг Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан 1990 йилнинг 20 июнида тасдиқланиши жараёнини бола ҳомиласи пайдо бўлиши жараёнига қиёсласак, унда “Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг давлат мустиқиллиги тўғрисидаги Баёноти”ни ҳам тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши жараёнини тўлақонли ва соғлом бола туғилиши жараёни билан қиёслаш мумкин. Лекин шу билан бир қаторда ўзбек муҳолифатининг эътиборини, одамлар – жисмоний шахслар сифатида, давлатлар эса – юридик шахслар сифатида, бола (ёки давлат) ҳомиласи пайдо бўлган санани эмас, балки унинг (уларнинг) туғилган кунини нишонлашларига қаратиш лозим. Маълумки бола хомиласининг пайдо бўлиши қонуний ва ноқонуний бўлиши мумкин. Хомила пайдо бўлгани билан ҳар қандай зурриёт тўлақонли ва соғлом бола кўринишини олмай, масалан сунъий равишдаги тушиб қолиш (аборт) ёки бошқа сабабга кўра, чала туғилиши ёки нобуд бўлиши мумкин…
Бундай образли қиёслашнинг асосли эканлигини нафақат хозирги Ўзбекистон ҳудидидаги, балки бутун дунёдаги давлатчилик тарихи ҳам тасдиқлаши мумкин. Бунга бизнинг ҳудудимиздаги, масалан, Қўқон ва Ҳива хонликлари, Бухоро амирлиги ёки пойтахтлари Тошкент ва Қўқонда бўлган Туркистон мухторияти ва автоном республикаси, Хоразм ССР, Бухоро ХСР, каби монархиялар ва давлат тузилмаларининг туғилиши ва ҳалокати ёки парчаланиб кетиши, яққол мисол бўла олади.
Шундай қилиб, Исломов Каримовга, нафақат Ўзбекистоннинг Биринчи президенти сифатида, балки мутлақо янги ўзбек давлатининг асосчиси сифатида ҳам, хомила кўринишидаги болани ёки СССР таркибидаги янги суверен ўзбек давлатини меёрли равишда ривожланиши ва тўлақонли туғилишини таъминлаш тўғри келган эди, балки, образли қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасига ўхшаган ўз фарзандларини дунёга келтираётган пайтида халок бўлган онаси бўлмиш бизнинг собиқ Ватанимиз – СССРдан, туғилаётган боланинг ўзини ҳам қабул қилиб олишга тўғри келган. Сўнгра эса, ҳар хил ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қийинчиликларга қарамай, Ислом Каримовга, бу болани эхтиёт қилиб ўстириш ва тарбиялаш, боқиш, бошидан аёғигача кийинтириш ва дунё ҳамжамияти таркибида яшаш, ишлаш ва ўз халқига хизмат қилишни ўргатишга тўғри келган эди. Ва шу Ўзбекистон деб аташадиган бола 2011 йилнинг 1 сентябирда эндигина 20 ёшга тўлмоқди.
(Давоми бор)
Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.
Р.Абдуллаев қандай мақола ёзишни Мамаёқуб Хамраевдан ўрганиши керак. Мана у қандай ёзади:
«Аммо битта нарсани очик айтаман, бизга шундай Президентни яратган эгамнинг узи етказган, шунча муттахамни бошка одам бошкара олмас эди. Халкимизни гадо килишиб, юртни тулик талашиб, узаро ички урушлардан, халкимиз хонавайрон булиб кирилиб битар эди. Буни тан олмаган одамнинг кузи кур булади.
Мен Узбекистонга сайловгача боришим керак ва шарт. Мен битта МХХга ишонаман, Президентга ишонаман.». 09.01.2015 й
Макола яхши, аммо лекин бирок, давлат рахбарининг сиёсий портретига хаддан зиёд ранг чаплаш окибатида шундай буюк инсонга нисбатан хурмат эмас, аксинча узининг ва айримларнинг манфаатлари кузланганини очик баён килганлар. Жахон тан берган сиёсатчи Ислом Абдуганиевич хам буни дархол сезадилар! Илгарилари Академик дейилса куз унгимизга улкан сиймолар келар эди, Бу кишим «ПИЁЛА ЧЕТИДА БИР ОЯТ БОРКИ, ХАР ЖОЙДА, ХАМИША ХАМОН АЙТИЛУР»дай булиб куринди. Узини хурмат килмаса хам, Президентни хурмат килсинлар эди!
Энг ва энг асосийси макола чин дилдан ёзилмаган. Одамни узига торта олмайди, худди оддий хисоботга ухшаб колган! Ва биз албатта юртимизнинг хакикий Ватанпарварларидан, мард углонларидан чин дилдан, юрак тубидан олиб ёзилган, хар бир инсоннинг онги шуурига етиб борадиган ажойиб, кунгилтортар маколаларни кутиб коламиз. У инсонлар кимлар эканлиги эрта индин аён булади! Ортикча мактовлар одамларни бездиради. Буюк одамнинг таваллуд кунига чин дилдан айтилган икки огиз калом ва хакикат 100 томлик асардан буюк!!
Хушомадгуй лаганбардорликнинг академик даражасига етган макола булибди Автор Узбекистонни иктисодий ва сиесий эркинликлар ахолини турмуш даражасидан дуне буйича рейтинглардан энг ласт даражада эканлигини билмаслиги мумкин эмас Зора бу маколаси президент назарига тушиб президентликка кулбола кандидат булиб олса ажаб эмас