Абдулла Орипов: Ҳасадгўйлар кўп экан фақат, Мен улардан узр сўрайман…
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
ЎзбекистонҚаҳрамони, Халқ шоири
УЗР
Шоир дейди:- Топдим шон шуҳрат,
Хаёлимни нурга ўрайман.
Ҳасадгўйлар кўп экан фақат,
Мен улардан узр сўрайман.
Бемор дейди: -Ўлдим, тирилдим,
Энди жонни зарга ўрайман.
Бетобликда безовта қилдим,
Дўсту ёрдан узр сўрайман.
Чақалоқ дер:- Салом, эй олам,
Сени шаксиз гулга ўрайман.
Остонангда турибман мен ҳам,
Замин, сендан узр сўрайман.
10.01.2015 .
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ