“Дунё ўзбеклари” учун махсус – Америка ҳиндулари турк қабилаларими?
Америка ҳиндулари турк қабилаларими?
Шахсан мен шу фикрга келганлигимдан «ҳа» демоқчиман, азиз биродарлар. Лекин интернет тармоғига кирсам, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ деган жавоб олдим. Кимдир ана боринг, турк қабилаларидан бўлиб чиқсин, шу билан дунё ўзгарармиди, бизнесдан гапиринг, бойликдан гапиринг, оғайни, деб қолиши ҳам мумкин.
Тил – инсон учун жуда қадрдон унсурлардан бири. Шундай экан, бизнинг тилга яқин бўлган туркий тилларга бироз қизиқиб қўйсак ёмон бўлмасди.
Тарихдан маълумки, туркий халқлар яшаган маконлар ҳозирги Туркия мамлакати майдонларидан Волгабўйи (Европа), Хитой, шунингдек, узоқ шарққача мавжуд бўлган.
Жанубий Корея киносериалида бош қаҳрамон «Кўк турк қабиласи аскарларини ҳам ўз қўшинимга қўшиб олдим» деб қўяди. Бундан чиқадики, ўша томонларда ҳам туркий халқлар яшаган экан.
Илмий маълумотларда америка ҳиндулари бундан тахминан 3 минг йил илгари катта ердан Америка заминига бориб қолган деб ёзишяпти. (Баъзи манбаларда 10-15 минг йил илгари).
Улар техника ривожланмаганлигидан катта ердан бутунлай ажралиб қолишган ва ижтимоий – маданий тараққиётларини ўзларича ташкил этишган. Улар ҳам Миср эҳромлари каби эҳромлар қуришган, фақат фарқи: Миср эҳромларига унча-мунча одам чиқа олмайди. Ҳиндуларникининг бир томонида майда зинапоялари бўлиб, ҳар қандай одам чиқа олади.
Эҳромларнинг тепа қисмига – хонақоларга қабила бошлиқлари – саркардаларнинг жасади қўйилган. Яъни эҳромларининг тепа қисми Миср эҳромлариникидек учи қиррали бўлмаган. (Манба: «Что? Где? Когда?» . Москва. 2002 йил). Аслида ервопаликлар уларни Ҳиндистондан бориб қолишган дея, тахминан «ҳиндулар» деб номлашган.
Бу ном нотўғри қўйилган. Чунки Ҳиндистон ва Америка ўртаси 15-16 минг км бўлиб, у пайтлари бунча узоқликка ета оладиган сув кемалари мавжуд ҳам эмасдию, хотин, бола-чақаларни бунчалик узоқ масофага етказиб ҳам бўлмасди.
У пайтлари дунёни биринчилардан бўлиб кема билан айланиб чиққан Магеллан, Миклухо Маклай, Колумб, Америка Виспуччи каби саёҳатчи-денгизчилар ҳали дунёга келишмаган эди.
Шундай экан, биз ҳам ҳозирча шартли равишда уларни «Ҳиндулар» деб атаймиз.
Ҳиндулар қишлоы хўжалиги, балиқчилик, чорвачилик ишларини ривожлантиришган. Уларнинг бахтларига маккажўхори, картошка каби ўсимликлар худонинг қудрати билан айнан у ерларда ўсар экан. Шу экинларни кўпайтиришган, деҳқончилик маданиятини ривожлантиришган.
(Бу экинларнинг Европа ва Осиёга кейинчалик кириб келганлигини кўпчилик билишса керак). Математика, астрономия фанлари ҳам яхши ривожланган. Ҳозир олимларимиз бир йилимизнинг 365 куну тўрт соатлигини яхши билишади. Улар бор-йиғи ярим соатга хато қилишган. Бу ҳам жуда катта ютуқ.
Энди бу халқларнинг у томонларга қандай, қай сабаб билан бориб қолганлиги ҳақида шахсий фикрларимни билдирмоқчиман. Бизга маълумки, қадимги даврларда ҳам элатлар, қабилалар ов майдони учун, деҳқончилик, чорвачилик майдонлари учун бир-бирлари билан тўқнаш келганлар.
Бу уруш ва тўқнашишлар натижасида кучсизроқ қабила ёки элатлар ўз майдонларини ташлаб бошқа жойларга силжишга, яъни қочишга мажбур бўлганлар. Энг ёмон қисмат «Эскимос» қабиласи тақдирига тушган. Улар душман ҳужумидан хавотирланиб янада шимолроққа кетиб қолишганда, ўтин ҳам, гугурт ҳам топилмайдиган жойларни макон қилишган. Натижада «Эскимос»ларга (таржимаси «хом гўшт ейдиган одамлар») айланиб қолишган.
Бошқа қабилалар эса Осиё қитъасидан Америка қитъасига ўтиб кетишган. (Қуйида уларнинг қай йўсинда у томонга ўтиб кетганликлари ҳақида шахсий фикрларимни баён қилмоқчи эдим. Интернетдан менга ёрдам келди).
Ҳа, азиз бародарлар, мақолани шу ергача ёзиб бўлгач, қани яна нима маълумотлар оламан экан деб, интернетга кирдим. «Қадимда бу қитъада турк қабилалари яшаганми?» деган саволимга интернет «Бу ҳақда маълумот йўқ» деб жавоб берганини юқорида баён қилган эдим. Энди саволни ўзгартирдим: «Америкада яшаган ҳинд қабилалари ҳақида маълумот беринг».
Яхши-яхши маълумотларга дуч келдим. Асосий маълумотларни Татаристонлик профессор Аброр Каримуллин берган. (1925-2000 йилларда умр кечирган). Бу одамнинг ёзишича, Отто Ригер деган немис олими (1819 йилда Прусияда туғилган, аслида ҳарбий врач) Америкага борган пайтида ҳиндуларнинг тили билан қизиқиб кўрган. Ҳиндулар билан бирга яшаган, урф-одатларини ўрганган.
Отто Ригер татаристонлик машҳур тилшунос Ибрагим Халфин билан мактуб ёзишиб турган.
Отто Ригернинг ёзишича Америкада яшовчи қабилалар ҳар хил сабаблар, жангу жадаллар натижасида Беринг бўғозидан пиёда ёки от-аробада ўтиб (таъкидлаймиз: кема билан эмас, пиёда ёки от-аробада), янги муҳитга мослашиб яшай бошлашган.
(Беринг бўғози бир замонлар қуруқлик бўлган. Ҳозир сувли бўлиб, эни 86 км, чуқурлиги 36 метр.) Уларга қаршилик қиладиган одамлар (чунки бу қатъада ҳалигача инсон зоти йўқ эди) бўлмаганлигидан бемалол марказий ва жанубий Америка сари силжий бошлаганлар.
Уларнинг тиллари Урал-Олтой ўлкалари турк тилларига яқин бўлиб, буни айрим сўзлар ўхшашлигидан ҳам билса бўлади. Урал-Олтой турклари субҳидамни «тонг» дейди, ҳиндулар «тан» дейишади. «Танидим» сўзини «танним», «ота» сўзини «ати», «ўзиб кетмоқ»ни «узу» дейишади ва ҳоказо.
Америкага борган қирғизистонлик мухбирнинг ёзишича, ҳиндулар бизга ўхшаб «бир», «икки», «уч» деб санашар экан. Лекин уларнинг бошқа саноқларини тушунмабди.
Ҳиндулар аждодларимиз буюк Осиёдан келган дейишаркан. Беринг бўғози Россиянинг Чукотка автоном ҳудудида жойлашган. Нариги томанда Аляска ярим ороли. АҚШнинг бир штати ҳисобланади.
Ҳозирда 90 мингга яқин турк-индееслар яшаб, меҳнат қилишмоқда. Ҳозирда ҳам қозоқларникига ўхшаш ўтовда яшашни хуш кўришади. Айримлари вагонларда яшашади. Деҳқончилик, чорвачилик, овчилик каби касблар билан шуғулланишади. (Шаҳарликка айланганлари ҳам бор.)
Мана, азизлар, Америка ҳиндулари аслида турк қабилалари деган фикрни исботламоқчи бўлиб ушбу мақолани тайёрладик. Илм аҳлидан, саёҳатчилардан, қизиқувчи инсонлардан ушбу масалада фикр билдиришларини сўраймиз.
Саидқул Назарзода.
Тожикистон, телефон: (+992) 92-763-69-71
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Бу ҳақдаги китобни “Хуршид Даврон кутубхонаси” сайтининг рус блогида ўқишингиз мумкин
Сибир асли туркийлар юрти,
Бунга Бойкўл, Энасой гувох.,
гўзал., лекин:
Бу фожиелар тарихидан –
Ғофил авлод эмасдур огоҳ..
Туркий халқлар тарихи 10 менг йилдан ортиқ даврга бориб тақалиб илк маданий ҳаёт кечирганлигига бўлар бари яққол далилдир. Перамидалар Мисрда бўндан 4-5 менг йил олдин қўрилган, Мексикадаги перамидалар қўрилганига 8 менг йил бўлди. Бундан чиқди ҳинду турклари Мисрликлардан анча олдин маданийлашган эканда. Мен ҳам ўқиган эдим АҚШ олимлари ҳиндулар билан туркий айнан ўхшаш 300 сўз топганлигини. Демак турк ўзбеклари билан маҳаллий Америка халқлари қариндош эканда.
Сибир асли туркийлар юрти,
Бунга Бойкўл, Энасой гувох.
Кимки буни тан олмас экан,
Бўлар нодон, бўлади гумрох.
Juda qiziqarli maqola chiqibdi. insoniyat 1 ota onadan tarqalgan. Barchamizning ildizimiz qaerdadit tutashadi.
Men bu hindularning tillari bilan tanishib chiqdim. Afsuski bironta turkiy so’z topa olmadim. Ishonmasanglar quyidagi link orqali o’zlaring ishinch hosil qilishlaring mumkin.
http://www.native-languages.org/vocabulary.htm
Bu hindular Amerikaning tub joy aholisi. Bular chukotka orqali kelishmagan.