«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Даниядан Чехия пойтахти Прагага келди
Суратда: Исмат Хушев «Озодлик» радиоси студиясида…
МОПЧнинг Прагадаги Бош қароргоҳига кираверишда биргалашиб суратга тушилгач, (сурат берилади) мезбонлар «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишди.
Суратда: «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев МОПЧ раҳбарияти билан Франкфурт шаҳридаги штаб квартирасида, 19 декабрь, 2014 йил, Германия.
1.
2014 йилнинг 18 декабрь куни
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев олдин хабар қилганимиздек, 18 декабрь куни ўзининг ўн кунлик Европа сафарини бошлади. Торонтодан Нью Йоркка учган самолет бор йўғи 57 минутда АҚШнинг энг йирик халқаро аэропорти JFK га келиб қўнди. Бу ерда Исмат Хушевни нашримиз мухлислари ва дўстлари кутиб олишди. Сўнг улар биргалашиб аэропортдан ропа роса 16 маил узоқликдаги «Наврўз» ресторанига бориб тушлик қилишди. Уч соат давом этган зиёфатдан сўнг улар яна биргалашиб, аэропортга келишди. Шу куни тушдан сўнг Исмат Хушев Нью Йорк — Франкфурт йўналиши бўйича Германияга учиб кетди…
2.
2014 йилнинг 19 декабрь куни
Бугун 19 декабрь эрталаб тонг саҳарда «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Фракфурктдаги инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи МОПЧ халқаро ташкилоти раҳбарияти, хусусан немис секцияси таклифи билан Германияга келди. Франкфуртнинг халқаро аэропортида уни МОПЧ халқаро ташкилоти Вице Президенти Марат Зоҳидов (Ўзбекистон) кутиб олди.
Куннинг иккинчи ярмида МОПЧ нинг Франкфуртдаги Бош қароргоҳида унинг раҳбарияти ва «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда МОПЧ Вице Президенти Марат Зоҳидов, МОПЧ халқаро ташкилоти немис секцияси раҳбари Карл Хафен, МОПЧ Евроосиё қўмитаси координатори Кушгрюн Карменлар иштрок этишди.
Учрашувда немис томони «Дунё ўзбеклари» нинг бир бирига мутлақо қарама қарши бўлган турли қутбдаги фикрларга бирдек минбар берилишини олқишлаган ҳолда, нашр хусусида баъзи мулоҳазаларини ҳам айтиб ўтишди. Хусусан, ўта радика фикрдаги мухолифатга ҳам «Дунё ўзбеклари»да минбар берилиши сўз эркинлиги учун хизмат қилса, ҳукумат тарафида туриб, уларни ҳаддан зиёд танқид қилиш ҳам холислик ва одилликдан далолат бермаслигини алоҳида урғулашди. Бу борада Галима Бухарбоева ва Мўътабар Тожиюоевлар шахси ва ижоди хусусида тўхталиб ўтишди.
Суҳбат якунида «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири нашрда эълон қилинаётган ҳар бир мақола МОПЧ дек нуфузли ва мўътабар халқаро ташкилотнинг диққат марказида туришидан қувонгинини изҳор қилиб, билдирилган мулоҳаза ва танқидий фикрларга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.
3.
2014 йилнинг 20 декабрь куни
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев бугун Германиядан Гамбурга, Берлин ва Flensburg орқали Данияга келди. Бу ерда уни «Дунё ўзбеклари»нинг Даниядаги мухлислари ўз оила аъзолари билан кутиб олишди. Сурат берилади. Асли Афғонистонлик бўлган бу оиланинг бошлиғи Исмат Хушевнинг Ўзбекистонни нима учун тарк этгани ҳақида сўраркан, шундай гўзал юртини ташлаб, Канададай совуқ ўлкаларда нима қилиб юрганини ҳарчанд уринса ҳам. тушунаолмаслигини очиқ ойдин баён қилди. Ислом Каримовдек раҳбар аслида ўзбекларнинг бахти эканини, агар Афғонистонда ҳам ўз пайтида Каримовдек одам йўлбошчи бўлганида, у бугунги кундаги аҳволга тушмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Исмат Хушев бу фикрларда жон борлигини, лекин тақдир унга мана шундай бир қисмат берганини айтиб ўтаркан, аччиқ ва аламли бўлса-да, билдирилаётган фикр ва мулоҳазаларда маълум маънода жон борлигини ҳам эътироф этди.
4.
2014 йилнинг 21 декабрь куни
Бугун эрталаб тонг саҳарда «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Даниядан поезд билан Чехия пойтахти «Прага келди.
Прага темир йўл вокзалида уни МОПЧ халқаро ташкилоти Вице Президенти Марат Зоҳидов ва МОПЧнинг Прагадаги штаб квартираси вакили Любомир Немес жаноблари кутиб олишди.
МОПЧнинг Прагадаги Бош қароргоҳига кираверишда биргалашиб суратга тушилгач, (сурат берилади) мезбонлар «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири билан бир пиёла чой устида суҳбатлашишди.
МОПЧнинг Прагадаги штаб квартираси билан танишув ва у ердагилар билан учрашувдан сўнг Исмат Хушев «Озодлик» радиосининг Прагадаги Бош офисига жўнаб кетди.
«Озодлик» радиосида журналистлар билан бўлган учрашувда Исмат Хушев уларнинг жуда кўп саволларига жавоб берди. Бу савол жавобларни «Озодлик» радиоси билан биргаликда «Дунё ўзбеклари» ҳам эълон қила боради.
«Дунё ўзбеклари» матбуот хизмати
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ