«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг Европа давлатларига сафари тўғрисида…
Нашримиз Бош муҳаррири шу йил декабрь ойининг иккинчи ярмида ўн кунлик муҳлат билан бир қатор Европа давлатларига сафар қилади.
Бу ижодий сафардан мақсад — «Дунё ўзбеклари»нинг Европадаги мухлис ва ўқувчилари билан яқин ижодий алоқа ўрнатиш ва ўзъаро муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Исмат Хушевнинг янги йил арафасида — олдиндан режалаштирган бу сафари Германия (Франкфурт, Мюнхен), Дания (Денмарк), Чехия (Прага), Швеция (Стокҳолм), Норвегия (Осло), Нидерландия (Амстердам) каби қатор давлатларни ўз ичига олиб, у ерда кўрган кечирганларини журналист сафардан қайтганидан сўнг, «Дунё ўзбеклари» ўқувчилари билан ўртоқлашиш ниятида.
Нашримизни кузатиб боринг.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Тугри. Эртага МОПЧ идорада Немес секциянинг рахбарлари билан Исмат билан учрашади. Ушандан сунг Кармен Кушбрюн (Евроазия кумитаси координатори) Исматжон билан сухбат утказмокчи булди. Прага — у алохида. Балки мен хам борар ман. Курамиз.