"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)

Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 11/22/2014 08:14-     31421 марта ўқилди

Канада байроғи

 

1.

“Дунё ўзбеклари” таҳририятидан:

“Дунё ўзбеклари” бош муҳаррири Исмат Хушев 12-13 ноябрь кунлари икки кунлик ташриф билан яқингинада террорчи томонидан ўққа тутилиб, бутун дунёни ларзага солган Канада пойтахти – Оттавага оилавий сафар қилди.

Торонтодан салкам 500 километр узоқликда бўлган қадимий шаҳарга қилинган ташриф давомида машинада ўқилган шеърлар ва бу матнларнинг ёзилиш тарихи ҳақида Исмат Хушев армон ва ҳаяжон билан гапириб берган воқеа ва ҳодисалар талқини акс этган видео лавҳаларни яқин соатларда эътиборингизга ҳавола эта бошлаймиз.

Абдулла Орипов, Муҳаммад Раҳмон, Сирожиддин Саййид ва Мирзо Кенжабоевлар томонидан ёзилган бу дилбар ва бетакрор сатрлар бугун ҳам ўз қадри ва шукуҳини йўқотмаган.

Исмат Хушев Торонтодан Оттавага қадар бўлган олис манзил бўйлаб рулда туриб, машина ҳайдаш баробарида ёд ўқиган шеърларни тинглаб, Сиз ҳам “Дунё ўзбеклари” муҳаррири билан бирга беихтиёр олис болалик йилларига, талабаликнинг олтин даврига қайтсангиз, не тонг.

Нашримизни кузатиб боринг.

 

2.

Жами минг километрлик узоқ масофани босиб, Торонтага қайтиб келдик. “Дунё ўзбеклари” яна ўз фаолиятини давом эттира бошлади.

Икки кун давомида 43 дона хат, хабар ва мақолалар келибди. Уларни ўқирканман, мухлис ва ўқувчиларимиз бизга ишонишини, бизни соғиниб қолганларини ҳис этдим.

Бу менга, табиийки, ажиб бир ишонч ва илҳом бахш этади.

Кенжа ўғлим Камронбек эса йўлма йўл олинган видеоларни бир бошдан тартибга келтириб, “Дунё ўзбеклари”да эълон қилиш учун тахлай бошлади.

Демак, сафар хотираларига ўтамиз…

 

3.

Торонтадан чиқиб, Оттава йўлига тушарканмиз, машинада Шерали Жўраевнинг дилбар ашуласи янграй бошлади.

Назаримда нафақат бизнинг оила, дунё ўзбекларининг деярли ҳаммаси ҳам Шерали Жўраевнинг мухлиси бўлса керак.

Лекин шундай қудратли ва бетакрор овоз соҳиби учун, мана неча йилки, Ўзбекистон телевидения ва радио эшиклари ёпиб қўйилган.

Ҳукумат ва давлат йиғинларида, байрам тантаналарида биз уни кўрмаганимизга, эшитмаганимзга ҳам яқинда чорак аср бўлади.

Шерали Жўраевнинг Президент иштирок этадиган йиғинларда ҳам қўшиқ ижро этадиган доруломон кунлар яқин эканига ишонгим келади…

Мен ҳар гал Шерали Жўраевнинг бу қўшиғини эшитсам, бетакрор ёшлигим ёдимга тушади:

 

4.

Торонтодан Оттавага бора боргунча Канадада олтин куз ҳукмронлик қилаётгани яққол кўриниб турарди.

Шул боис мен ҳам беихтиёр Абдулла Ориповнинг “Юзма юз” шеъридаги куз манзараларига оид ажойиб ва бетакрор сатрларни ўқигим келди.

Мен болаликдан шеър ўқишни яхши кўрардим. Студентлик йилларимизда эса “ВУЗ городок”даги журналистлар яшайдиган 2-ётоқхонадаги шеърият кечаларида курсдош дўстларим, хусусан фарғоналик Алишер Ибодинов менинг айнан ана шу шеърни ёд ўқишимни яхши кўрарди. Бу шеърни ҳеч ким Исматчалик таъсирли ўқий олмайди дерди у доим.

Алишер ака ҳали журналистика факультетида ўқиб юргандаёқ Одил Ёқубовнинг “Оқ йўли”ни олишдек камёб бир бахтга сазовор бўлган эди. Унинг “Бир томчи ёш”, “Гулсафсарнинг ҳиди”  ва “Денгизчи” ҳикоялари, Одил аканинг “Оқ йўли” билан “Гулистон”да чиққанида биз ҳаммамиз баб баравар қувонган эдик.

Одил Ёқубовдек улуғ ёзувчининг “Оқ йўли”ни олиш бахтига муяссар бўлган яна бир бахтли йигит – жиззахлик Абулқосим Мамарасулов эди.

Кейинчалик уларнинг иккалови ҳам катта ёзувчи бўлиб кетишди. Лекин негадир улар Тошкентда яшаб қолишмади. Алишер ака –  Олтиариқ районидаги Эски Араб қишлоғида, Абулқосим эса – Бахмалнинг Барлосида тўғилган эдилар. Шолоховдек улар ҳам ўз қишлоғида яшаб қолишди…

Майли, мавзуга қайтсак.

Нима учунлигини билмадим, лекин Алишер Ибодинов Абдулла Ориповнинг бошқа шеърларини эмас, айнан “Юзма юз”нинг ана шу кузга бағишланган қисмини жуда яхши кўрарди…

Канадада ҳам шеър ўқиш одатимни канда қилмадим. Айниқса болаларим менинг шеър ўқишимни жуда яхши кўришади.  Шунинг учун ҳар гал оилавий узоқ сафарга отланар эканмиз, улар мендан шеър ўқишни такрор ва такрор илтимос қилишади.

Бугун муҳтарам ўқувчиларимиз эътиборига мазкур видеони ҳавола этиб, Шерали Жўраевнинг дилбар ашуласидан кейин Торонто – Оттава сафарини шеърият билан давом эттирамиз…

 

5.

Етмишинчи йилларнинг ўрталарида мактабни битириб, Тошкент Давлат университетига ўқишга кирганимда, шеър ўқишни билган, шеъриятга ошно бўлган йигит – қизларнинг олд назарида турарди. Шеърият кечаларисиз ўтмасди талабаларнинг бирорта туғилган кун ва ё базми.

Бугунги ёшлар –  шеъриятдан бир қадар узоқ. Тижоратга, саёҳатга, таъбир жоиз бўлса – қабоҳатга, бир сўз билан айтганда – сунъий ва ясама ҳаётга яқинроқ…

Лекин худога шукур, менинг болаларим азалдан шеърият ва адабиёт шайдоси.

Мен йўл йўлакай завқ, шавқ билан шеър ўқишдан, улар эса меҳр ва муҳаббат билан тинглашдан зерикишмади…

Студентлик йилларимда курсдошларим  Абдулла Ориповнинг “Мактуб” номли шеърини ифодали ўқишимни яхши кўришарди.

Хазонли боғларда сарғайган баргларга термулиб, суюкли ёр ҳажрида  ўтган муҳаббатини қўмсаб, ўзига атаб битилган маҳзун байтларни такрорлашдан юпанч оларкан маҳбубаси.

Лирик қаҳрамон кузги боғлар қўйнида ҳижрон ва айрилиқ азобларини юрак юрагидан қанчалик аниқ ва равшан ҳис этса, биз – уни тинглаган мухлис ва муҳиблар ҳам шоирнинг ҳақиқий шоирлигига шунчалик қойил қолиб, тан бермасдан ўзга иложимиз қолмайди…

Абдулла Ориповнинг “Мактуб”и – бу ҳаммамизнинг – севги ва муҳаббатни бошидан кечирган ҳар бир мухлис ва мухлисанинг мактубидир…

“Мактуб” шеъридан сўнг, ўша маҳзун ва шикаста дил билан шоирнинг бевақт вафот этган Наргиза исмли қизига атаб ёзган марсияси – дил нидоси билан танишасиз…

 

6.

Торонтадан Оттавага бора боргунча кенг ва равон йўлни иккига ажратиб турувчи оқ ва қизил рангли чизиқлар, машина тезлиги ва босиб ўтилаётган манзиллар номи акс этган лавҳа ва паннолар тез тез кўзга ташланиб туради.

Манзилга етгунча бирор жайда Ўзбекистондаги каби ГАИ пости, йўл патрул хизмати ёки полиция машинасини кўрмайсиз.

Лекин, худо кўрсатмасин, мабодо, машина тезлигини рухсат берилган нормадан оширган заҳотингиз, тап тақир саҳро ва ё чўлда бўлсангиз ҳам, улар худди ер остидан чиққандек, ортингизда пайдо бўлишади. Сиреналарини ёқиб, машинани ўнгга олиб, тўхташингиз шарт ва лозимлиги ҳақида белги (“сигнал”) бериб, Сизни тўхташга мажбур қилишади.

Тўхтаганингиздан сўнг, машинадан тушишга ҳаққингиз йўқ. Машина эшигини очган заҳотиёқ – улар Сизни қаршилик кўрсатди ёки ҳужум қилмоқчи бўлди деб  отиб ташлашлари ҳам мумкин.

Тўхтаб, машинанинг олд ойнасидан уларни кузатишдан ўзга иложингиз йўқ.

Улар эса Сизни тўхтатиб, энг асосий вазифани бажарганларидан сўнг, машинангиз рақами (номери) орқали беш олти дақиқа, бемалол ва бамайлихотир ўз компьютерлари орқали Сизнинг шахсингизни текшириб олишади.

Сўнг икки полициячи қўлларини пистолет кабурига қўйган ҳолда, гўё ашаддий жиноятчини ушлагандай, машинанинг икки томонидан ўта эҳтиётлик билан Сизга яқинлашиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина страховкасини сўрашади.

Ҳужжатларингизни олиб, яна орқага қайтиб, машиналарига ўтиришади. Сизга ҳеч қандай савол беришмайди. Нима учун тўхтатишганларини ҳам айтишмайди.

Кейин, ҳужжатларингизни текшириб, компьютердаги маълумотлар билан солиштиришганларидан сўнг, жарима варақасини тўлдириб, Сиз тўлашингиз лозим бўлган жазо “нархи”ни ёзиб, қўлингизга тутқазишади.

Ва шундан кейингина Сизнинг саволларингизга жавоб беришлари мумкин.

Агар улар айтган қоидабузарликни тан олмасангиз, улар видео ва аудио ёзилган исботлар борлигини айтиб, бемалол судга мурожаат этишингизни маълум қилишади.

Уларга пора бераман ёки илтимос қиламан деб ўйламанг.

Агар шундай ҳаракат қилсангиз, кутилмаганда, қўлингизга кишан солинганини билмай қолишингиз ҳам мумкин…

 

7.

Майли, хаёлларингизни паришон қилмай, яна асосий мавзумизга – шеъриятга қайтсак.

Абдулла Ориповнинг ёмғир ёғишига бағишланган шеърлари жуда кўп.

Бу, агар таъбир жоиз бўлса, шоир аксар ҳолларда ёмғирни – бебахт ошиқларнинг кўз ёшларига ўхшатишидан далолат ҳам.

Шу билан бирга, ёмғирли кўчаларда ошиқ билан бирга ёяёв кезиб, унинг севгидан мажруҳ бўлган ўксикли қалб кечинмаларидан ҳам баҳраманд бўласиз:

 

Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи,

Ёмғирли кун каби эзилди дардим.

Яйдоқ кўчаларда жим юрган куйи,

Сенинг изларингни ахтардим…

 

Мен Абдулла Ориповнинг шу каби шеърларини ўқиганимда ҳар гал Тошкент ва Москвадаги сирли ва сукунатли, ёмғирли оқшомлар ёдимга тушади…

 

8.

Торонтодан Оттавага қадар бўлган 500 километрлик олис масофанинг ярмига етганда, тахминан 250 километрлар юргач, йўл четидаги шоҳбекатларнинг бирида дам олиш учун тўхтадик.

Умуман, Канада ва Америка қитьасидаги кенг ва равон йўллар ва бу йўлларда йўловчилар учун яратилган қулайликлар дунёнинг ҳеч бир бурчида бўлмаса керак.

Ҳар беш – ўн километрда дам олиш ва тамадди қилиш учун барча қулайликларга эга бўлган шоҳ бекатлар бор. Бу ердаги магазинларда сафар учун Сизга ва машинангизга нима даркор бўлса, бари муҳайё.

“Ҳамма нарса инсон учун, инсоннинг бахт саодати учун!” деган совет даврида машҳур бўлган шиорнинг ҳаётий исбот ва ифодасини Сиз Америка қитъсидаги ҳар бир қадамингизда бемалол  кўриб, гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ўтган йили Ўзбекистонга борганимда, Тошкентдан Китобга қилган сафарим ёдимга тушди.

Тошкентдан Китобгача бўлган масофа – 364 километр. Агар Китобга Жом ва Қарши орқали айланиб бормоқчи бўлсангиз – у ҳам салкам 500 километрни ташкил қилади.

Эрталаб яп янги машинада йўлга чиққан бўлсак, кечга қадар аранг Китобга етиб борган эдик. “Катта Ўзбек Тракти” деб аталувчи ўйдим чуқур йўллардан иборат бўлган бу  хароб манзил – то ҳануз тушларимга кириб чиқади.

Йўллардаги сон саноқсиз ГАИ постларини айтиб ўтирмасам ҳам бўлади. Бу постларнинг асосий мақсади – йўловчилардан турли баҳонаи сабаблар билан пул йиғиб, юлғичлик қилишдан иборат экани бугун Ўзбекистонда ҳамма маълум.

Торонтодан Оттавага қадар бўлган масофада эса бирорта ҳам полиция машинаси ва ё постини учратмадик. Бу масофани эса атиги 4-5 соатда босиб ўтиш мумкин.

Торонтадан Оттавага борадиган кенг ва равон йўлларда юриб, Тошкентдан Китобга элтадиган тор ва вайрон йўллар беихтиёр кўз ўнгимда гавдаланади.

Мен Ўзбекистонда ҳам эрта бир кун Америка қитъасидаги каби оромижон йўллар ва осмонўпар кўприклар қурилишини, ўзбеклар ҳам бу дунёда америкаликлар каби ҳур ва озод, бахтиёр яшашларини орзу қиламан…

Ярим соат дам олиб, яна йўлга тушдик. Бу гал болаларим мендан Абдулла Ориповнинг “Онажон” номли шеърини ўқиб беришимни илтимос қилишди…

 

9.

Ниҳоят сал кам беш юз километр йўлни босиб, Оттавага етиб келдик.

Кун кеч бўлиб, Канаданинг пойтахти ҳам қоронғулик қўйнига чўккан, кўчаларда машиналар сийраклашиб, одамлар умуман кўринмасди.

Оттава – Канада давлатининг пойтахти ҳисобланса-да, лекин биз яшайдиган Торонтодан ниҳоятда кичик ва кўримсиз шаҳар бўлиб, бу ерда атиги 800 минг – бир миллион атрофидаги аҳоли истиқомат қиларкан, холос.

Олдиндан буюртма бериб қўйган “Бест Вестон” (Best Weston) меҳмонхонасига бориб жойлашдик. Беш қаватли кўркам ва салобатли бу меҳмонхона Оттава марказида жойлашган бўлиб, биз борганда бу ерда асосан Япониядан халқаро савдо ярмаркасига келган меҳмонлар жойлашган экан.

Умаман Оттавада аксар бинолар осмонўпар эмас, аксинча, беш олти қаватдан иборат эканлиги эътиборимни тортди. Торонтода эса осмонўпар бинолар шунчалик кўпки, уни баъзан Нью Йорк билан ҳам адаштириб юборишлари мумкин. Торонтанинг аҳолиси ҳам Оттавадагидан анча кўп – беш ярим миллиондан иборат.

Меҳмонхонага жойлашиб, кечки овқат ўрнида тамадди (ужин) қилиш учун шаҳар марказидаги ресторанларнинг бирига бордик. Машинамизни меҳмонхонанинг ер ости гаражига қўйиб, тунги Оттавани яёв айландик.

Кеча-ю кундуз ҳаёт қайнаб турган шўх ва жўшқин Торонто менга Тошкентни эслатса, ўйчан ва сокин Оттава – Самарқандни ёдга солади.

Бир соатнинг нари берисида Самарқанднинг марказини кўриб улгурганингиз каби, худди шу вақт ичида Оттавани ҳам бемалол кезиб чиқиш мумкин…

 

10.

Эртаси куни эрталаб меҳмонхонада нонушта қилиб, яна шаҳарга чиқдик.

Барча жойда бўлгани каби, эрталабки нонушта ҳақи ҳам – меҳмонхонанинг умумий нархига киритилган.

Чой, кофе, турли шарбатлар билан бирга асал ва сут маҳсулотлари, тухум қуймоғи ва турли сосискалар, котлет ва гамбургерлар, суюқ овқат ва ширинликлар, мева чева ва йогуртлар стол устида Сизга мунтазир туради.

Ўзингиз ўзингизга хизмат кўрсатиб, иштаҳангизга қараб, нимани истасангиз, қанча таомга кўнглингиз тортса, бемалол тамадди қилишингиз мумкин.

Ҳеч ким Сизни чекламайди…

 

11.

Кечаги тун қоронғулигида биз унча пайқамаган сокин ва улуғвор шаҳар тонгда бизни тамомила ўзгача шукуҳ ва малоҳат билан қарши олди.

Канаданинг пойтахти ҳақида олдин ҳам ўқиган ва эшитган эдим.

Оттава илгарилари фақат Онтарио провинциасининг, кейинчалик эса Канададанинг ҳам пойтахти бўлган.

Канада — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибидаги федератив давлат. Амалдаги Конституцияси 1982-йил 17-апрелда кучга кирган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия Қироличаси ҳисобланади.

Унинг номидан  генерал-губернатор давлатни бошқаради. Қиролича генерал-губернаторни Канада бош вазирининг тавсияси билан, одатда, 5 йил муддатга тайинлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни эса қиролича номидан генерал-губернатор ва 2 палатали (сенат ва жамоалар палатаси) амалга оширади.

Ижроия ҳокимиятни қиролича номидан генерал-губернатор ҳамда бош вазир ва вазирлардан иборат ҳукумат амалга оширади.

Биз Оттавага баъзи оилавий ишларимиздан ташқари, асосан – яқинда ўққа тутилган Парламент биносини кўриш, амалга оширилган хавфсизлик чоралари билан танишиш учун келгандик.

Ҳеч қанақанги хавфсизлик чораларини кўрмадик. Илгари келганимиздаги Оттава қандай бўлса, бу гал ҳам у бизни ўшандай сокинлик ва сипойилик билан кутиб олди.

Шунинг учун ҳам энг яхшиси ўзингиз кўриб, хулоса қилишингиз учун, Оттава ва Парламенти атрофини айланиб, сайр қилгандаги видео лавҳаларни намойиш этиб, сафаримизни давом эттирамиз.

Отава шаҳри манзараларини Юлдуз Усмонованинг Ўзбекистон ҳақидаги дилбар қўшиқлари билан томошо қилсангиз, инсон қаерда бўлишидан қатьий назар Ватан ва юрт меҳри ҳамиша унга ҳамроҳ бўлишини, қайси юртда бўлмасин у энг аввало Ватан меҳри ва дийдорини қўмсаб яшашини яна бир бор англаб етасиз…

12.

Оттава ҳукумат идораларидаги ишларимиз тезда битиб, шаҳарни яна бир айланиб, ортга қайтдик. Оттавада кўп тура олмадик. Кўнгил қурғур уйга – Торонтога талпинар эди.

Мен азалдан оилавий сафарларга чиқишни яхши кўраман. Умр йўлдошингиз ва фарзандларингиз билан уйда, дастурхон атрофида доим бирга бўлиш яхши, албатта.

Лекин шу билан бирга у ёки бу баҳонаи сабаб билан, имкон топиб, мана шунақанги сафарларга ҳам тез тез чиқиб туриш керак.

Оилавий сафар – ҳаётимдаги барча сафарларнинг энг ёқимлиси ва энг мароқлиси бўлиб, хотирамда доим нурланиб туради.

Қайтишда ҳам яна шеър ўқиб қайтдик…

13.

Абдулла Ориповнинг мана бу тўртлиги эса ишқ дардида куйиб, ҳижрон азобларида ёнган ҳар бир инсон учун армонли муҳаббатнинг алвидосидек ҳеч қачон ўчмайдиган, унутилмайдиган дил нидоси бўлиб қолса, ажабланмаслик керак…

Алвидо деб қўлларимга бойладинг бир тола соч,

Ошиқ аҳли ичра кимни сайладинг, бир тола соч,

Қолди умри доми ишқда, соч каби ҳолим забун,

Толеимни тола тола айладинг, бир тола соч…

14.

Кеча меҳмонхонада болаларим билан гурунглашиб ўтирганда, кенжатойим Камронбек сўраб қолди: “Дада, Сизга атаб шунча шоирлар шеър ёзган, қандай бунга эришгансиз?” – деб…

Ўғлимнинг гапи сабаб бўлиб, менга атаб ёзилган шеърлар тарихи ҳақида ўйга толдим. Абдулла, Орипов, Муҳаммад Раҳмон, Сирожиддин Саййид, Мирзо Кенжабоев ва бошқа таниқли ижодкорларнинг турли даврларда менга  ёзган шеър ва ғазаллари то ҳануз ўзбек адабиётининг энг мумтоз ва бетакрор шеърий намунаси бўлиб мухлис юракларда  яшаб қолди.

Ҳали йиллар ўтиб, эрта бир кун бу ажойиб ижод намуналари адабиётшунослар олимлар томонидан таҳлил ва тадқиқ қилинишига мен шубҳа қилмайман…

15.

Торонтадан Оттавага қилган бир кеча-ю, икки кунлик сафар ҳам ниҳоя топди. Мен бу гал олдинги сафар таассуротларидан фарқли ўлароқ, ўз хотираларимни видео лавҳалар билан безадим.

Эҳтимол мен ўқиган шеърлар бадиий ифода ва ўқилиши бўйича у қадар мукаммал чиқмагандир. Қаердадир оҳангга, қаердадир овозга ва яна қаердадир ортиқча ифодага зўр берган бўлишим мумкин. Бу табиий, албатта. Мен шеър ўқиш санъатини мукаммал эгаллаган сўз устаси ва ёки ЎзТВ диктори эмасман. Мен муҳожиротдаги оддий бир шеърият мухлисиман, холос.

Энг муҳими менинг юрагимда шеъриятга бўлган ўлмас меҳр ва муҳаббат бор. Бу муҳаббат болаларимга ҳам, атрофимдаги дўстларимга ҳам, ёру биродарларимга ҳам юқишини истайман.

Шеъриятга ошно диллар эса ҳамиша гўзаллик ва эзгуликка ошно бўлади.

Мен бутун Ўзбекистон аҳлининг, бутун дунё ўзбекларининг, бутун ер юзи аҳолисининг адабиётга ва  шеъриятга ошно бўлишини орзу қиламан.

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

Торонто – Оттава – Торонто

12-13 ноябрь, 2014 йил

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (2)
  2. Исмат Хушев: “Уйдан кетганимга ўн йил бўлибди…” (4)
  3. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Германияда
  4. Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Истанбулдан Анталияга келди
  5. Исмат Хушев – Дубайда! Бирлашган Араб Амирликларига сафар (5-қисм)
  6. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Туркиядан Канадага қайтиб келди
  7. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (2-қисм)
  8. Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)
  9. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада – “Гоҳ сайр ҳам даркор экан…” (Фотолавҳа)
  10. Исмат Хушев: Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат 2-қисм “Истанбулга саёҳат” туркумидан
  11. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада “маёвка”га чиқдик биз…
  12. Исмат Хушев билан 15 минут АҚШга сафар 23.10.2019. -3
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Otabek Toshev says:
    11/22/2014 at 22:49-

    Канада йўлларининг текислиги уйларининг кўриниши Норвегияни ислатади. Бизни мамлакатимиз ҳам мана шундай ривожланган фаровон бўлиши учун унга муносиб бўлишимиз керак.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94843 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33359 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33270 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33236 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32912 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31751 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31708 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31504 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31494 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31444 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31440 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31439 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31435 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31434 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31430 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31426 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31423 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31421 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31420 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31419 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31418 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31416 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31414 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31414 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31412 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31409 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31408 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31404 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31404 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31404 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31403 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31403 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31402 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31397 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31396 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31396 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31395 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31391 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31390 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31386 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31385 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31385 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31384 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31383 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31383 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31383 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31381 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31380 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31377 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31376 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31375 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31374 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31374 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31373 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31372 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31371 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31371 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31370 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31370 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31370 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31369 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31368 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31368 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31365 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31365 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31363 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31363 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31362 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31361 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31360 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31358 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31357 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31356 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31354 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31353 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31352 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31350 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31349 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31348 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31344 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31343 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31343 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31342 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31340 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31333 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31333 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31329 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31326 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31322 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31322 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31322 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31319 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31318 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31318 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31318 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31315 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31314 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31311 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31310 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31310 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31308 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31306 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31306 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31304 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31303 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31302 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31301 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31299 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31298 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31298 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31296 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31295 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31293 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31292 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31291 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31291 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31286 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31284 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31283 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31283 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31282 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31281 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31280 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31280 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31276 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31274 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31273 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31272 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31271 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31270 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31269 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31269 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31268 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31268 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31267 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31264 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31263 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31263 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31262 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31261 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31261 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31261 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31261 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31260 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31256 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31255 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31255 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31255 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31254 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31254 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31251 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31250 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31250 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31248 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31248 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31248 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31247 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31246 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31245 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31245 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31245 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31244 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31244 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31243 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31242 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31242 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31242 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31241 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31240 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31234 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31229 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31228 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31227 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31226 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31223 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31221 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31219 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31218 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31217 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31215 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31214 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31213 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31212 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31211 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31210 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31209 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31208 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31205 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31205 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31205 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31205 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31202 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31201 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31201 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31199 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31196 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31195 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31194 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31194 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31193 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31193 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31192 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31190 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31188 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31188 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31188 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31187 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31187 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31186 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31185 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31183 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31181 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31181 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31181 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31180 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31178 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31178 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31175 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31173 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31171 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31160 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31158 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31158 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31155 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31154 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31153 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31148 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31146 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31144 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31141 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31136 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган