Муяссар Раззоқова: Мени севимли иш жойимдан, театрдан ҳайдашди…
М.Раззоқова: Мени севимли иш жойимдан, театрдан ҳайдашди
Лирик-колоратур сопрано деб таснифланган ноëб овоз соҳибаси Муяссар Раззоқова суҳбат давомида маъмурий босим ва тазйиқлар йўқолган кезда¸ ҳозироқ саҳнага қайтишга тайëр эканлигини билдирди:
— Мен опера ҳофизиман¸ ҳар куни қўшиқ айтишим керак. Мени севимли иш жойимдан, театрдан ҳайдашди. Шу даражагача олиб келишдики, театрни мажбуран тарк этдим. Ҳозир Консерваторияда талабаларга дарс бераяпман. Бироқ қанча мухлислар менинг овозимни соғиниб, театрга келишар эди. Энди эса мен театрда йўқман! Бу катастрофа! Театрнинг ҳозирги раҳбари ижодни ўлдирди. 6 ойдан бери театрни таъмирламоқда. Бунча муддат театрни ёпиб туришидан мақсад нима? Театр бадиий кенгашида халқ артисти сифатида менинг ўз ўрним бор? Раҳбар эса фақат унинг айтгани айтган, дегани деганини рўкач қилиб, бадиий кенгашдан мени четлатди. 25 йил театрда ишлаб, ҳали бу қадар таҳқирланмаганман¸ дейди Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова Озодлик билан суҳбатда.
Озодлик мухбири Муяссар Раззоқова эътирозлари юзасидан Алишер Навоий номли Опера ва балет театри директори Бахтиëр Ëқубовга мурожаат қилди. Қисқа суҳбат мобайнида театр директори Муяссар Раззоқованинг ўз аризасига кўра ишдан кетганини иддао қилди:
— Муяссар ўз ихтиëрига кўра ишдан кетди. Уни ҳеч ким ҳайдамади¸ ўзи кетди. Энди эса кетганини ҳам пиар қиляпти. Ҳеч ким уни хафа қилмади¸ деди театр директори.
Ўхшаш мақолалар:
- Jennifer Lopez feat Enrique Iglesias (12,899,952 просмотров)
- «Дунё ўзбеклари» тақдим этади: Dilso’z — Begimey | Дилсуз — Бегем-эй
- «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Uyghur Dutar Song «Kizlar» by Abdurehim Heyit
- 1-дарс. Аллоҳнинг исм ва сифатлари (Шайх Содиқ Самарқандий)
- Иқбол Мирзо «Ракурс» кўрсатувида | Iqbol Mirzo «Rakurs» ko’rsatuvida
- Iqbol Mirzo ‘She’r sehri’ ko’rsatuvida — Xurshid Davron kutubxonasi
- Муҳриддин Холиқовни эслаб («Ўтганлар ёди» туркумидан)
- «Дунё ўзбеклари» тақдимоти — Олмахон Ҳайитова: Лазги
- «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Каниза куйлайди: Журналистлар.,.
- Курсия Эсонова: Чапандози сувора — Мастоналарга…
- Зулайхо Бойхонова ҳаёти ва ижоди ҳақида видеофильм…
- Комилжон Отаниёзовнинг ноёб видео тасвири…