Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов,
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (ОМБУДСМАН) С.Ш.Рашидова,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Ш.Ғозиев,
Бош прокурор Р.Ҳ.Қодиров, Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев,
Ички ишлар вазири А.М.Аҳмадбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
директори А.Х.Саидов, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик”
жамияти раиси В.Иноятова, “Ўзтелерадиокомпания”
раиси А.Хўжаев ва барча ОАВга
Т А К Р О Р И Й М У Р О Ж А А Т
Самарқанд шаҳар, Боғдод кўчасида 2009 йил 30 январь куни содир бўлган ўта мудҳиш қотиллик бўйича дастлаб Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан қасддан соди этилган дея малакаланиб, сўнгра Республика Бош прокуратураси ходими, тергов гуруҳи раҳбари С.Бердиалиев томонидан босқинчилик., дея қайта малакаланган
№ 31/20014-сонли жиноят ишига оид.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциясига кўра ҳар биримиз Она Ватанимизда содир бўлаётган барча воқеалар учун маъсулмиз!
Самарқандлик М.Аббасова, В.В.Ильина, Ф.Раджабова, Г.Дўстмуродова, адвокат С.Қурбонова, Булунғур туман “Улуғбек” маҳалласи фуқороларининг мурожаатларидаги важлар, жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қотиллик содир этишда айбланиб., умрбод озодликдан маҳрум этилган Арсен Аганов, ака-ука Исомиддин, Низомиддин, Сирожиддин Эргашев ва уларнинг отаси марҳум Ўроқбой Эргашев, Моҳира Аббосова, Сиёвуш Ҳамроқулов., каби кўплаб бегуноҳ инсонлар тергов ҳибсхоналарида бошдан кечирган дўзахий азоблар тафсилотидан қалбимиз ларзага тушгани боис 05.06. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига “Очиқ хат” орқали мурожаат этган эдик.
Ушбу “Очиқ хат” № 25186-рақам билан қайд этилиб, “ҳукуматга оид” деган муҳр босилган ҳолда Президент девонидан 24.06.2013 йилда Олий судга юборилган бўлсада, тегишли тартибда жавоб олмадик. 2013 йилнинг 06 сентябрь куни бизни Олий суд раиси Бўритош Мустафоев ўрнига унинг ёрдамчиси Ёқуб Зиёдуллаев қабул қилганида: — мазкур жиноят иши ҳали бирон маротаба Навоий вилоят архивидан чақириб олинмагани ҳолда Олий суд мулозимлари адвокатларнинг шикоятларига уч йилдан буён юзаки жавоблар юбораётганлигини айтиб., Олий суд раиси номига ёзилган қўшимча аризамизга 9 томлик жиноят иши тўлиқ суратга олинган иккита электрон диск ва важларимизни тасдиқловчи ҳужжатларни илова этган ҳолда топширган эдик. Ё.Зиёдуллаев: — бундай бўлиши мумкин эмас, бу ҳақда Б.Мустафоевга тўлиқ ахборот бераман., деган бўлсада ҳанузгача Олий суд бизнинг мурожаатда қайд этган важ ва алибиларимиз бўйича қонунда белгиланган тартибда жавоб бермади…
2014 йил 24 июль куни бизни Президент девони суд инспекцияси раҳбари К. Абдулхамидов қабул қилиб, тақдим этилган ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентига 05.06.2013 йилда юборилган “Очиқ хат”, Булунғур тумани М.Улуғбек маҳалласи фуқороларининг такрорий мурожаатлари билан танишгач, у ҳам: — бундай бўлиши мумкин эмас., биз бу ишни назоратга олиб, қонуний ҳал этиш учун Олий суд раиси Б.Мустафоевга юборамиз., деганди. Лекин, ҳанузгача ҳеч қандай натижа бўлгани йўқ?! Шу боис яна шахсан Сизга қайта мурожжат этишга мажбур бўлмоқдамиз.
Мазкур жиноят иши гўё саводсиз муаллиф саҳналарни адаштириб юборган хом сценарий асаридек таасурот қолдиради. Сценарий моҳиятидан бехабар актёр суфлёрга қараб жовдирагани каби гувоҳлар, гумонланувчилар сохта тергов “версия”ларини такрорлайверишлари оқибатида, ҳужжатларининг даврий кетма — кетлиги буткул бузилган! Зўравонлик билан олинган иқрорлик аризалари, сохта гувоҳлик кўргазмаларига тўлиб-тошган мазкур жиноят ишининг ўзи ҳуқуқий экспертизага муҳтож!
Мабода қонун барчага баробар принципи асосида чора кўрилса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим мудири Д.Тўраевнинг 18.07.2011 йилдаги хулосасига кўра: — биргина 56 ёшли М.Аббосовани Ўз.Р.ЖПКнинг 18,49,66,66-1,221,224,225,226,230,234-моддаларига хилоф 17 кун суд санкциясисиз ноқонуний қамоқда сақлаб, ёлғон кўргазма талаб қилиб қийноққа солган., унинг келини, набиралари ва ҳомиладор қизи Н.Аббасовага руҳий таъзийқ ўтказган шахслар жавобгарликка тортилиши лозим!
Мазкур жиноят иши бўйича ноқонуний ҳибсга олиниб, ўта оғир қийноқлар остида ғайри ихтиёрий иқрорлик аризалари ёзган ўнлаб гумонланувчиларнинг қотилликга алоқадорлиги исботланмасада, барибир улар бошқа тугалланмаган жиноятлар билан жавобгар этилган?! Айблов хулосаси мазмунан — жиноят иши материалларига, суд баённомаси – ҳукмга хилоф?! Шу боис, 200 га яқин гумонланувчи, холис, гувоҳларнинг кўргазмаларидан иборат қарийб 5000 бетлик жиноят иши мантиқан ўзини ўзи инкор этгувчи, инсон қисматига нописандлик уфуриб турган жилдлар ғарамига айланиб қолган…
Жиноятни фош этишга бел боғлаган терговчиларнинг пойинтир-сойинтир ҳаракатлари улуғ бобомиз Алишер Навоийнинг: — бир бош яхши узум илинжида, бутун бошли узумзорни пайхон қилган., нокас ҳақидаги ҳайратларини ёдга солади! Шу ўринда, судланувчиларнинг иқрорлик кўргазмалари оғир қийноқлар остида олингани ҳақида айтган сўзларини суд баённомасига сўзма-сўз кўчиришга журъат этган суд котиби Б.Асадовнинг ўз бурчига садоқатини эътироф этмоқ жоиз! Лекин, судланувчиларнинг суд котиби қайд этган бу сўзлари ҳукмда йўқ?! Энг ачинарлиси, нафақат қотиллик бўлган хонадон, ўша куни Самарқанд шаҳрида бўлмаган А.Аганов, Исомиддин, Низомиддин Эргашевлар қотилликда айбланиб умрбод, Сирожиддин Эргашев 25 йил озодликдан маҳрум этилган! Ҳақиқий қотиллар эса – озодликда, орамизда қолган!
Ушбу мурожаатдаги барча мулоҳазалар фақат № 31/20014-сонли жиноят ишида мавжуд бўлган ҳужжатлар таҳлилига асосланган:
2009 йил 30 январь куни кундуз соат 10:30 – 12.30 ларда Самарқанд Давлат Чет тиллар институти, инглиз филологияси, 4-курс талабаси, 1988 йилда туғилган Мадина Аъзамовна Исломова ва унинг 9 яшар укаси Ўлмасбек Ўлмасов Самарқанд шаҳар, Боғдод кўчаси, 1-уйнинг 17-квартирасида ваҳшийларча бўғизлаб ўлдирилган! Қотил., хонадон балконига қоғоз ёқиб кетган бўлсада, ёнғин хатарли тус олмасидан ўчирилган…
Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари А.Шамсиқулов мазкур қотилликни: — қасддан содир этилган., дея малакалаб, Ўз.Р.ЖКнинг 97-моддасининг, 2-қисми: — «а»,«ж»,«и»,«о» бандлари билан № 31/20014-сонли жиноят иши қўзғатгач, вилоят прокуратураси терговчиси Азим Саттаров раҳбарлигида тузилган тергов гуруҳи ишга киришган. Ўз.Р.ЖПКнинг 135,141-моддаларига кўра, воқеа жойини кўздан кечириш кечиктириб бўлмайдиган энг муҳим тергов ҳаракати бўлиб, агарда у нотўғри ўтказилса, кейинчалик тўғирлаб бўлмайдиган ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Тергов гуруҳи раҳбари А.Сатторов, ИИБ ходимлари, суд-тиббий экспертлари, холислар иштирокида қотиллик содир бўлган куни тузилган “Воқеа жойини кўздан кечириш” баённомасининг қўлда ёзилган матни компьютерда кўчирилган матнидан жиддий фарқ қилади?! Ушбу жиноят иши бўйича тўпланган номаъқбул далиллар салмоғи шу қадар улканки, уларни даврий — хронолик тарзда баён этмасдан туриб, ишнинг ҳақиқий ҳолатини тасаввур қилиш ўта мушкул ҳолга келган:
- “Воқеа жойини кўздан кечириш” баённомасининг қўлда ёзилган матнининг 5-бетида: — уй ичида ёнғин бўлгани сабабли ёнғин хавфсизлиги хизматчилари 17 ва 18 хоналар оралиғидаги подъезд ўртасига мурдаларни олиб чиққан., дейилган: (№ 31/20014 – ж/иши. 1-жилд. 8- 17-бетлар);
- Баённоманинг компьютерда кўчирилган матнининг, 3-бетида: — уйнинг ичида ёнғин бўлганлиги сабабли, яъни 17 ва 18 хоналар оралиғидаги подъезд ўртасига мурдалар олиб чиқилган., дейилсада,ундан қўлда ёзилган асосий матндаги:- “ёнғин хавфсизлиги хизматчилари” жумласи.,негадир тушиб қолган?! Воқеа жойини кўздан кечириш пайтида хонадондаги: — шифонер тепасидаги қора сумка ичидан 5 дона 100, 1 дона 5, 2 дона 1 купюрали, жами: 507 АҚШ доллари, 3 дона оқ рангли қиммат тошлар, сариқ рангли металлдан ясалган 1 дона тошсиз узук, икки дона занжир (цепочка), икки жуфт тош кўзли сирғалар, тўқ ранг тошли кулон., каби қимматбаҳо аъшёлар марҳумларнинг бувиси Ш.Каримовага тилхат асосида ўша куни қайтариб берилган. (ж.иши: 1-жилд. 49-бет)
- Воқеа жойини кўздан кечириш” баённомасининг компьютерда кўчирилган матнидаги: — “нуқтали қон қўйилган бурни., чап кўйлак юмшоғида оқимтир сирға., жуфт пайпоқ қўл рангли синтетик мато., 10 см қизил рангда парпалик., 6 та катакли малламтир ойна., тўқ қизил рангли кўйлак кўлмак., сироқсимон., 1 та девон., 5 идона., даҳлизга чиқувчи кўйлак.,”каби муаллифнинг ўзи тушунтирмаса англаш мушкул сўзлар, жумлалар., тузатилмасдан жиноят ишига тикилган?! Баённоманинг: — кириш, баёнот, хулоса қисмлари ноаниқ, соат 13:40 да бошланган жараён қачон тугагани номаълум?! (№ 31/20014-ж/иши. 1-жилд. 18-23-бетлар) Ушбу ҳол баённома муаллифи нафақат юридик илм, ҳатто давлат тилидан бехабар кимсадек таасурот қолдиради. (Муҳтарам терговчида эътироз бўлса, унга тажрибали ҳуқуқшунос-криминалист М.Ғ.Эсановнинг Ўз.Р.Бош прокурори Р.Ҳ.Қодиров таҳрири остида 1997 йилда “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш” номли рисоласини мутолаа этишни тавсия этамиз)
- Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи П.М.Шамсиевнинг 03.02.2009 йиллдаги № 41/3-375-сонли хатида эса: — 2009 йил 30 январь куни соат 12:30 ларда М.Ўлмасовнинг синглиси Моҳина эшикни ўзида бўлган калит билан очгач., уй тутунга тўлган, опасини полда ётган ҳолда кўриб., қўшниси Неля Ханикаевани ёрдамга чақиргач., йўлакни таъмирлаётган усталар етиб келиб, М.Исломова ва Ў.Ўлмасов жасадларини подъездга олиб чиққан., дейилган?! (ж/иши: 2-жилд.151-бет.)Ҳолбуки, 30.01.2009 йилдаги № 19-сонли ёнғин ҳақидаги далолатноманинг 1-бетида: — ёнғин бўлган вақт соат: 12:41, ўт ўчирувчилар етиб келган вақт: — 12.53 деб қайд этилиб, якунловчи 3-бетида: — яшаш уйи хонасидан 1990 йилда туғилган Исломова Мадина ва 2000 йилда туғилган Ўлмасбек Ўлмасов жасадлари олиб чиқилди, марҳумларнинг шахси бувиси Ш.Каримова иштирокида аниқланди., дейилган.(№31/20014-ж/иши.1-жилд.47-49-бетлар).Марҳумларнинг шахси бувиси иштирокида аниқланган бўлса., нега далолатномада М.Исломова 1990 йилда туғилган деб кўрсатилмоқда?!
- 2009 йилнинг 30 ва 31-январь кунларидаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомаларига кўра, 1979 йилда туғилган С.Султонов, 1984 йилда туғилган Ғ.Турдиев, 1984 йилда туғилган Каримов Умиджон исмли ургутлик ёлланма мардикорлар: — 30 январь куни эрталаб соат 9:30 лардан бошлаб, шу уйнинг 4-йўлагини таъмирлаб, 1-қаватдаги Моҳира исмли аёлга тегишли томорқада тушлик қилаётганларида, эгнида қизил куртка, оқ соқоллари ўсган, 50 ёшлардаги кимса овқат сўрагани., тожик момо кет деб ҳайдагач, бир пиёла чой ичиб., дарахт панасида турган шериги билан кетгани., соат 12:30 ларда 2-қаватдаги рус аёл “пожарь” деб бақиргач., 3-қаватдаги 17-хонадонга киришиб, ёнаётган полга сув сепганлари., тўғрисида. Мардикор уста С.Султонов эса: — телевизор баланд овозда ишлаб турган хонадан Умиджон билан Ғолиб қизчани одеяльга ўраб подьездга олиб чиққанида, бўйни кесилганини кўриб қўрқиб кетдим., деб кўргазма берган. Марҳумани усталар йўлакка олиб чиққан бўлса., ўт ўчирувчилар олиб чиққан марҳума қиз ким?!
- Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи П.М.Шамсиевнинг 2009 йил 03 февралда терговчи А.С.Саттаровга юборган № 41/3-375-сонли маълумотномасида: — 2009 йил 30 январь куни соат 12:30 ларда М.Ўлмасовнинг синглиси Моҳина эшикни ўзида бўлган калит билан очгач., уй тутунга тўлган, опасини полда ётган ҳолда кўриб қўшниси Неля Ханикаевани чақиргач., йўлакни таъмирлаётган усталар етиб келиб, М.Исломова ва Ў.Ўлмасов жасадларини подъездга олиб чиққан., дейилган?! (ж/иши: 2-жилд.151-бет.)Қотиллик бўлган жойдаги нафақат жасадлар, ҳатто игнанинг жойи ўзгариши ҳамма ишни барбод этиши мумкин! Шаҳар ИИБ бошлиғи маълумотидаги ушбу зиддият, воқеа жойини кўздан кечириш чоғидаги Ўз.Р.ЖПКнинг 135,141-моддалари талабига хилоф, лоқайдлик асорати. Қонунга итоатсизлик туфайли келиб чиққан бу асоратлар – жароҳатга айланиб, яна кўп кулфатлар келтириб чиқариши мумкин…;
- Эксперт С.А.Бондысевнинг 31.01.2009 йилдаги № 33 сонли хулосасига кўра: — туалет эшигидан уста У.Каримовнинг бармоқ изи топилган?! Дарҳақиқат, У.Каримов ўз кўргазмасида: — биринчи эшикни очсам ҳожатхона, кейингиси ювиниш хонаси экан., деган. Қотиллик содир бўлган хонадонга Моҳинадан сўнг усталар, сўнг ўт ўчирувчилар кирган бўлса., (№ 31/20014- ж/иши.1-том:150-152, 245-247, 258-261-бетлар) нега уларнинг айни бир ҳолат ҳақидаги кўргазмалари ҳар хил?! Айблов хулосасига кўра, қотиллик содир бўлган хонадонга соат 10:00 ва 12:30 лар оралиғида: — олдин бир аёл, сўнгра уч нафар қотил кирган бўлса., айнан шу уйнинг олдида ва йўлакларида доимий ҳаракатда бўлган уч нафар устадан бирортаси уларни кўрмаслиги мумкинми?!Тергов органи бу кўргазмаларни таҳлил этиб, мантиқий ихтилофга барҳам бермаган?!
- Кейинчалик, ўт ўчирувчи В.Остонов, У.Ҳайдаровлар: — тўрдаги хонадан Ў.Ўлмасов жасадини ташқарига олиб чиқдик., деб ўзлари тузган далолатномага мазмунан терс кўргазма берганлар?! (ж/иши. 1-жилд. 218-бет. 2-жилд. 221-223-бетлар) Кейинчалик, қотилликни бўйнига олган Исомиддин Эргашев: — М.Исломова ва Ў.Ўлмасовни алоҳида хонада ўлдиргач, уларни бир хонага ётқизиш фикри келиб, М.Исломова жасадини Ў.Ўлмасов жасади ётган хонага судраб ўтказдик., Низомиддин эшикни қулфлаб., калитни уйнинг ўнг тарафидаги гаражлар томонга отиб юборди., деб кўргазма берган. (№ 31/20014 – ж/иши. 9-жилд.205-210-бетлар. Айблов хулосаси, 06-бет) Айни ҳолат бўйича судланувчилар ва ўт ўчирувчиларнинг кўргазмалари бир-бирига нега хилоф, хонадоннинг учта калитидан иккитаси йўқолган, қолган битта калит Моҳинада бўлса., Низомиддин эшикни қандай калит билан қулфлаган., деган саволлар таҳлил этилмагани сабабли айблов шубҳали бўлиб қолган! Суд ҳукми эса айни шу: — шубҳа ҳиди анқиб турган айбловга асосланган?!
- Маълумки, жиноятни фош этишда баъзи сохта гувоҳлардан кўра, туғма инсткинт соҳиблари бўлмиш искович итларнинг “кўргазмалари” аниқроқ саналади. Қотиллик содир бўлган хонадондан ҳид олган, 4 нафар исковучдан “Челси” лақабли ит 17 та уйни оралаб бориб, М.Ҳайдарова кўчаси, 25-уйнинг, 1-йўлак, 2-қаватида жойлашган 5,6,7,8-хоналари остонасида тўхтаган. Лекин, искович “Челси”нинг “кўргазма”лари жиддий тадқиқ этилмаган;
- Шу уйда яшовчи Насиба Аббасова: — январь ойи бошларида 22-25 ёшларда, бўйи 165-170 смлар, буғдойранг, калта соч, миллати ўзбек., қора кўзойнакли номаълум шахс эрталабдан уйни кузатгани., (ж/иши.2-жилд,182-184-бетлар) гувоҳ Н.Ханикаева эса: — ўша куни йўлак зинасида нотаниш одамни кўргани., 13-хонадонда яшовчи Ф.Дадажонова: — ўша куни соат 11:30 ларда уй ёнидаги йўлнинг қатнов қисмида кул ранг “Нексия” машинада 28-30 ёшлардаги икки кишидан бири телефонда гаплашган ҳолда уйга қараб тургани., машинанинг охирги “58” рақами эсида қолгани., гувоҳ Ш.Абдиевнинг: — 30 январь куни ёнғин бўляпти деб ёрдамга чақиришганда, “Нексия” машинасидан бир киши тушаётгани., йўлакдаги люк олдида ётган оқ рўмолни кўриб, ўша ердаги симга илиб қўйгани., ҳақидаги кўргазмалари (Биринчи инстанция суди баённомаси: 26-бет) асосидаушбу шубҳали шахсларнинг фоторобот суратлари ишланмаган?! Деразадан ташланган оқ рўмол ташланган вақт жиноят содир этилган вақтга тўғри келсада, қотилликни бўйнига олганлар бу ҳақда гапирмаган. У ҳолда уни ким ташлаган?! Пастга ташланган рўмол: — қасос олинди., деган рамзий аломат эмасми?!
- Қотиллик содир бўлган уй бошқарувчиси Ш.Исмоилова: — 30 январь куни усталарга овқат пул йиғиш учун соат 10:30 ларда 17-хонадон эшигини тақиллатганида, оқ рангли кечки кийимда бўлган М.Исломова эшикни очгани, ўша пайт қўнғироқ бўлгач, Мадина телефонда гаплаша туриб, унга 1000 сўм узатгани., сўнг 4-қаватга чиқиб, пастга тушгач, кийим алмаштираётган мардикорга: — энди келдингларми., деб 4000 сўм бергани ҳақида кўргазма берган. (ж/иши.1-жилд,155-158-бетлар) Соат 10:40 ларда кийим алмаштираётган мардикор нега ўз кўргазмасида: — эрталаб 9:30 да келиб, 4-йўлакни таъмирлаб.,12:30 ларда тушликка чиқдик., деган?!Ш.Исмоилова соат 10:30 да М.Исломовадан пул олиб, 4-қаватдаги хонадонлардан пул йиғиб чиққунча, 15-20 минут ўтиб, у 10:30 ва 11:00 оралиғида, шу йўлакда доимий ҳаракатда бўлсаю., бир қиз ва уч нафар ёш йигит киргани ёки, 12.30 ларда чиқиб кетганини кўрмаслиги мумкинми?!Айблов хулосасидаги: — жиноий гуруҳ соат 10:00 да шу манзилга етиб келиб, 5,10 минут ўтгач ичкарига бостириб кирган И.Эргашев марҳумани бўға бошлаган., деган эпизод ҳам шубҳалик?! Чунки, М.Исломова бу пайтда тирик бўлган! Яъни, у соат 10:30 да телефонда гаплаша туриб Ш.Исмоиловага 1000 сўм берган! Ш.Исмоилова марҳумани кўрганида: — оқ рангли кечки кийимда., “Воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси”да эса эгнида: — тўқ кўк рангли пахталик костюм., бўлгани қайд этилган?! У эрталаб бирор жойга чиқиб келмаганми?! Энг муҳими, соат 10:30 да унинг қўл телефонига ким қўнғироқ қилган?! Ш.Исмоилова марҳумани сўнгги бор кўрган, воқеа жойини кўздан кечириш чоғида холис бўлган, айнан шу соат 10:00 ва 11:30 оралиғида кирган, ёки чиқиб кетаётган қотилни кўриши мумкин бўлган энг муҳим гувоҳ бўлсада, қўшимча сўроқ қилиниб, унинг кўргазмалари таҳлил этилмаган?! Воқеа тафсилотларини майда – чуйдасигача эслаб қолиш бўйича аёллар эркаклардан анча устун туради. Француз изқуварларининг: — аёлни изланг., деган машҳур ибораси бежиз пайдо бўлмаган.;
- Терговчи А.Ачиловнинг 31.01.2009 йилдаги сўроқ баённомасига кўра, ургутлик мардикор Умиджон Каримов: — 29 январь куни шу уйнинг 3-подъездини таъмирлаб, соат 16 ларгача ишлаб, танишимизнинг уйига дам олиш учун кетдик. 30 январь куни 4-подъездни таъмирлаш учун соат 9:30 ларда ишга келиб Моҳира опага тегишли огороднинг ичида кийим алмаштириш, иш жиҳозларини олиш учун уни чақирдик. У киши қотиллик бўлган подъезднинг 1-қаватида ўнг қўлдаги хонадонда туради. Моҳира опа огород эшигини очгач., домком аёл берган 4 минг сўм тушлик пулини олиб, 4-подъездга борганимда, 1-қаватда яшайдиган тожик момо берган чой ва пирашкаларни олиб, тепа қаватда ишлаётган ўртоқларимнинг олдига чиқиб чой ичдик., соат 12:30 ларда пастга тушиб, уй олдидаги скамейкада овқатлангач., ширкат раиси Бобур акадан 2600 сўм олиб келиб, Ғолиб ва Санъат ака билан уй олдида турган пайтимиз 2-қаватдан рус аёл “пожарь” деб бақирди., деган мазмунда кўргазма берган;
- Терговчи Ф.Н.Сармисоқовнинг 31.01.2009 йилдаги сўроқ баённомасига кўра, мардикор Санъат Султонов ҳам: — домком аёл берган 4 минг сўм., тожик момо берган чой, пирошкаларни олиб, тепа қаватга чиқдим., 12:30 ларда пастга тушиб овқат егач., ширкат раиси Бобур аканинг олдига бориб 2600 сўм тушлик пули олиб келдим., деб кўргазма берган. Терговчи Ф.Сармисоқовнинг 03.02.2009 йилдаги сўроқ баённомасига кўра, “Боғдод –тинчлик” ширкати раиси Бобир Аҳмедов: — тахминан 12:30 ларда Умид келиб 2600 сўм пул олиб кетгач, орадан 5-10 минут ўтар ўтмас қўнғироқ қилиб 3-қаватда ёнғин бўляпти тез келинг деди., деган кўргазма берган. У ҳолда чой ва пирошкаларни 4-қаватга улардан қайси бири олиб чиққан?! Айни бир ҳолат бўйича уларнинг кўргазмалари нега ҳар хил?! Улар дам оладиган уй қаерда жойлашган., уй эгаси ким, нима учун йўлаклар қиш фаслида таъмирланмоқда., қотиллик бўлган уйга икки нафар номаълум шахс кирмоқчи бўлиб эшикка калит солган тунда бу мардикорлар қаерда бўлган?! Қотиллик содир бўлган Боғдод кўчасидаги, 1-уйнинг йўлакларида ўша кунлари доимий ҳаракатда бўлган мардикорларнинг бир-бирини инкор этувчи шубҳали кўргазмалари салмоғи жуда кўпайиб кетган?! Қотиллик содир бўлган жой ва вақтларга тегишли ҳолатлар соат, минутларигача таҳлил этилиб, ишнинг ҳақийқий манзараси тикланмаса., уларни сўроқ қилишдан қандай маъно бор?! Қотил ана шу қотиллик содир этилган вақт оралиғига яширинган! Вақт эса — ҳаракатлар узлуксизлигини босқичма – босқич тасдиқловчи энг ишончли шоҳид.;
- Терговчи А.Саттаровнинг 31.01.2009 йилда шаҳар ИИБ бошлиғи П.М.Шамсиевга юборган № 18-09-сонли алоҳида топшириғига кўра, марҳума М.Исломованинг катта онаси М.Каримова: — хонадонда мавжуд бўлган барча буюмлар (SONI русумли ноутбук, рақамли SONI фотоаппарт, тилла тақинчоқлар, 507 АҚШ долари.,) жойида, фақат ўша куни эрталаб набираси М.Исломовага берган 100 АҚШ доллари ҳамда “NOKIA” 65 00 S русумли уяли телефон йўқлигини., қўшимча баён қилган. Шу боис қотиллик шу ҳудудда яшовчи, М.Исломовалар билан яқин таниш бўлган гиёҳванд ёки спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар унинг “NOKIA” 65 00 S русумли уяли телефони ва қиматбаҳо нарсаларини эгаллаш мақсадида содир этилган бўлишини инобатга олиб., бундай шахсларнинг жиноятга алоқадорлигини текшириш., жиноятни содир этган шахс бошқа жиноятлари учун жавобгарликка тортилиб, тергов ҳибсхоналари ёки жазони ижро ўташ муассасаларида сақланаётган бўлиши мумкинлигини назарга олиб, бу муассаса бошлиқларига топшириқ юбориш лозим., ” дейилган! Наҳотки, фикҳ илмининг султони улуғ Мотуридий ватани бўлмиш муаззам Самарқанд шаҳрида: — эй Азимжон, бу тахлит қотилликни ўруслар ритуал., дейди! Қотил нега оқ рўмолни пастга ташлаган?! Қотил – қотиллик интиқом мақсадида содир этилганини билдириш учун атай: — деворларга қон чаплаб; Атай: — бошқалар хабар топиб оёқ излар чалкашиб кетиши учун озгина тутатқи ёқиб; Атай: — марҳуманинг қулоғидаги бриллиант исирға, узуклар, сервантдаги 9 хил олтин ва бриллиант заргарлик буюмлари, 507 АҚШ доллор, қимматбаҳо ноутбок, рақамли фотоаппарат, видео камераларни олмай кетганини кўра била туриб., нега қотилни шўрлик гиёҳвандлару, пиёнисталар орасидан ахтариб юрибсан.,дейдиган бирор марду майдон бўлмаса?! Қотиллик 30 январь куни содир бўлса, қотил тун бўйи бошқа жиноят билан жавобгар бўлиб, судланиб., 31 январь куни жазони ижро этиш муассасасига етиб бориши., қайси соғлом ақлга тўғри келади?!Муҳтарам А.Саттаров ўз топшириғида “NOKIA” 65 00 S русумли телефон қутисининг: — серия рақами ёзилган жойи йиртиб олинган., десадаайни замонда, EMEL коди номаълум телефонни топишни талаб этмоқда?! Унинг ушбу талаби гўё: — ўлган одамнинг чирик суяклари орқали фамилиясини аниқлашдек имконсиз! Терговчи қандай илғор технологиядан фойдалангани бизга қоронғу., лекин айблов хулосасида: — 1.320 000 сўмлик, “NOKIA” 65 00 S русумли уяли телефоннинг: — № 357659016539688 рақамли “EMEL” коди қайд этилган?! Ушбу ғайри табиий ҳол, кўп нарсага қодир терговчи ё, телефон қутисининг серия рақами йиртиб олинган парчасини топган., ё ушбу телефон аслида йўқолмаганлигини англатади?! Чунки, жиноят ишида Р.Синдаровнинг сим картани синдириб, “NOKIA” 65 00 S русумли телефонни коллеж ахлатхонасига ташладим.,деганидан бошқа, унинг топилгани, ё ишлатилгани ҳақида бирор аниқ маълумот йўқ! (ж/иши: 5-жилд,242-247-бетлар. 18.08.2009 йилдаги сўроқ баёномаси) Судда ҳам ушбу далилий аъшёларни кўрсатиш ҳақидаги адвокатларнинг қонуний талаби асоссиз рад этилган?!
- Қотиллик содир бўлган Боғдод кўчаси, 1-уйда яшовчи муқаддам судланган, Ж.Ҳамроқулов 31.01.2009 йилда қамоққа олингач, тинтув пайтида унинг уйидан 0,065 грамм гиёҳванд модда топилган бўлсада., 01.02.2009 йилда ИИБ ходимлари унинг 1991 йилда туғилган ўғли Сиёвуш ва 1996 йилда туғилган қизи Лолани “Вояга етмаганлар ижтимоий ҳимоя маркази”да 7 кун сақлаб, улардан: — отамиз 2009 йил 30 январь куни қонга беланиб келди, биз унинг кийимларини ювдик., деган кўргазма талаб қилганлар?! Шундан сўнг хаёли паришон Лолани аммаси олиб кетган. “Самарқанд вилоят психоневрологик диспансерида”да “реактив психиоз, галюцинатор-паранеид синдроми” ташхиси билан 17 кун даволанган Сиёвушнинг касаллик тарихида: — касб ҳунар коллежи 2-курсида ўқийди, онаси вафот этган, отаси ишламайди, беш йил жараёнида милицонерлар урган. Авлодида руҳий беморлар, зарарли одати йўқ. Аммасининг сўзига кўра, 30 январда милиция ходимлари отасини олиб кетишгач, болаларни ҳам ҳам 7 кун ушлаб уриб, қийнашган., кейин буваси олиб чиққан. Бош оғриғи, қулоғида шовқинли овозлар., қўрқув, ваҳима пайдо бўлган, кечаси чироқни ёқиб ётган, лекин ухламаган, худди орқасидан биров келаётган, юргандек бўлади., дейилган. (Ўз.Р. ССВ СВПНД, Беморнинг тиббий баёни № 471, Касаллик тарихи 11.02.2009 йил) Бу қандай ваҳшийликки, оталарига туҳмат қилишдан бош тортган болаларни қийнаб, бу шўрликларнинг руҳларини батамом синдирганлар! Қотилликка алоқадорлиги исботланмаган Ж.Ҳамроқулов Ўз.Р.ЖКнинг 276-моддаси, 2-қисми, “в” банди билан айбланиб, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 23.04.2009 йилдаги ҳукми билан 3 йил озодликдан маҳрум этилган!
- Асоссиз шубҳа билан дуч келган одамни қамоққа олиш оммавий тус олгани ушбу мисолда яққол кўринадики, Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари ташаббуси билан яна бир қотилликда гумонланиб қўлга олинган, вояга етмаган Давронбек Бойқобилов, Пўлат Мўминовлардан айбига иқрорлик кўргазмалари олиниб, Ўз.Р.ЖКнинг 97-моддаси, 2-қисми билан № 31/27363-сонли жиноят иши қўзғатилган. Улар оғир қийноқлар остида ўзлари содир этмаган жиноятни тўлиқ бўйинга олиб, қотилликни қандай амалга оширганликларини аниқ тасвирлаб берганлар?! Бу ўспиринлар бахтига уларнинг иши, тергов гуруҳи Самарқанд шаҳрида содир этаётган зўравонликлар тўғрисидаги Ф.Раджабованинг шикояти асосида назоратга олингач, жиноят таркиби йўқлиги учун Бош прокурор томонидан бекор қилинган! (ИИВ ТБ бошлиғи ўринбоасари А.А.Исломовнинг 10.02.2011 йилдаги № 18/Д-8-сонли жавоб хати).
- Терговчи А.Саттаровнинг 05.02.2009 йилдаги “Ҳодиса жойини қайта кўздан кечириш” баённомасига кўра: — кириш эшигидаги 2 та қулфдан, калити айланаётган пастки қулфи, даҳлиздаги шкаф устидан целофан халтадан № 7415-рақамли Жўраев Фарҳодга тегишли хизмат гувоҳномаси, шкаф ичидан бир дона калит, хонтахта устидаги оқ шарф, “ORPAT” русумли телефон аппарати, ахлат челагидан: — Мадина тел: 229-00-89 дом, тел: 378-67-77 сотка., ёзувли қоғоз парчаси далилий аъшё сифатида, меҳмонхонанинг чап тараф деворига сачраган қонга ўхшаш доғлардан намуна., даҳлиз ойнаси ромидан 1 та, туалет унитази қопқоғидан 2 та, кафел деворларидан 4 та, ванна деворларидаги излардан 2 дона дактоплёнка, 7 та скочга излар., олинган?! (ж/иши. 2-том. 196-197-бетлар) 30.01.2009 йилдаги “Воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси”нинг 4-бетида эса: — йўлакдан боришда ўнг тарафдаги ванна хонаси кўздан кечирилганда ишга аҳамиятли бирор бир нарса топилмади., дейилган! У ҳолда қайта кўздан кечирилган пайтдаги: — туаелет ва ваннанинг кафели деворларига чапланган қонли излар., қаердан пайдо бўлган?! Тергов сценарийсида ака-ука Эргашевларнинг деворга қон чаплагани тўғрисида бирор эпизод йўқ-ку?! У ҳолда бу оралиқда хонадонга кимдир кирмаганми?! Воқеа жойида ўтказилган дастлабки ва қайта кўздан кечириш баённомаларидаги тафовут шу қадар шубҳалики, ушбу икки ҳужжат таққосланиб, таҳлил этилса: — терговга оид яна кўп сирлар ошкор бўлиши мумкин! Қайта кўздан кечириш чоғида топилган аъшёлар бўйича экспертиза ўтказилсада, хизмат гувоҳномаси эгаси Ф.А.Жўраев сўроқ қилиниб бармоқ излари олинмаган, қачон ва қандай сабабга кўра унинг ҳужжати бу хонадонда пайдо бўлгани., телефон рақамлари қайд этилган қоғоз парчасидаги дасхат кимга тегишли., экани аниқланмаган?!
- Терговчи А.Саттаров 12.02.2009 йилда: — М.А.Исломова ва Ў.Ф.Ўлмасовларни қасддан ўлдирган шахсни аниқлаш имкони бўлмагани, айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган тергов ҳаракатлари бажарилганини инобатга олиб., дастлабки тергов ҳаракатини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилгач, Ф.Шарипов ва М.Каримованинг: — орадан бир ой ўтсада., конхўр газанда орамизда юрипти, ҳар кун мактабга борадиган учинчи фарзандимизга., ким кафолат беради., деган мазмунда 12.03.2009 йилда Ўз.Р.Президенти девонига топширган аризасидан сўнг терговчи А.Саттаров 2009 йил 18 март куни: — 31-20014-сонли жиноят ишига оид дастлабки тергов ҳаракатларини тиклаш тўғрисида., қарор қабул қилиб, жиноятни фош этишга астойдил киришган…
- Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи П.Шамсиевнинг вилоят прокурори ўринбосари А.Шамсиқуловга 2009 йил 30 апрелдаюборган № 2854 – сонли хатида: — Ўлмасов Фурқат укаси Фозил Шарипов турмуш ўртоғига қарам бўлиб қолгани, қизи Мадина Исломовани тўғри тарбия қилаолмаётганини маҳаллада айтиб, унинг оиласига ғаразгўйлигини очиқдан – очиқ намоён қилиб келаётгани., ҳақида маълумот тақдим этиб, унинг яшаш жойида тинтув ўтказишни сўраган. Аввало, укасининг уйида ваҳшиёна қотиллик бўлган Ф.Ўлмасовга ҳамдарлик билдириб, ундан бу хавотирлари сабабини сўраш лозим эди. Зотан, шундай оғир жиноятни фош этишда, қотиллик қурбонлари шахсига оид маълумотларни ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мадина Исломова Манзура Каримованинг олдинги турмушидан. У Ф.Шарипов билан турмуш қургач, Ўлмасбек ва Моҳина туғилган. Фарзандларини бувиси Шоира Каримовага қолдириб, 29.11.2003 йилдан буён Америкада ишлаётган Ф.Шарипов ва М.Каримова бу мудҳиш хабарни эшитиб 2009 йил 01 февраль куни етиб келишган. Мадина аниқ қачон туғилганини Ф.Шарипов билмаслиги мумкин, лекин Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Т.Қодиров 13.02.2009 йилда тасдиқлаган “Хизмат текшируви” хулосасига кўра: — Исломова Мадина Аъзамовнанинг Сиёб ФХДЁдан 04.08.1988 йилда берилган V-ЧЖ 274477, 04.08.1990 йилда берилган VII-ЧЖ 268020 рақамли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларига асосан, Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан 22.10.2004 йилда берилган СЕ 1998703., 24.06.2008 йилда берилган СЕ 2714867 рақамли иккита паспорти борлиги аниқланган? Яъни, бири 1988 йилда туғилган: — 2004 йилдан Самарқанд шаҳар, Муборак кўчаси, 26-уйда; иккинчиси: — 1990 йилда туғилган: — Боғдод кўчаси, 1-уй, 17-хондонда доимий рўйхатдан ўтган исми шарифи бир хил иккита шахс мавжуд! (ж/иши. 3-жилд, 200-205-бетлар) Қотиллик бўйича бўйича қўзғатилган жиноят иши эса 1988 йилда туғилган М.А.Исломова тегишли! Ш.Каримова ўт ўчирувчиларга 1990 йилда туғилган десада, М.А.Исломовага қандай мақсадда: — икки гувоҳнома, иккита паспорт олинган, у қайси ҳужжат асосида ўқишга кирган., бу паспортлар билан у хорижга чиққанми., деган маълумотлар аниқланмагани учун марҳуманинг таржимаи ҳоли шубҳалик бўлиб қолган?!
- “Муборак” маҳалласи мачити домласи М.Обидовнинг 01.02.2009 йилдаги тушунтириш хатига кўра: — жанозадан сўнг 16.30 ларда мачит минораси ёнидан ичида: — эркаклар майкаси, арабча дуо ёзилган қоғоз, бир дона скрепка, қовоқсмон тасвир ичига еттита доирача чизилиб: — Манзурага, Фозилга., деган ёзув тагига 40 рақам, “+Дилееш” деган тожикча сўз битилган яна бир варақ қоғоз., Ф.Шарипов ва Манзура Каримованинг фотосурати, бир қулфча калити билан бўлган., оқ тугунча топиб олган! (ж.иши: 2-жилд. 20-23 бетлар) Ш.Каримова судда: — қизим ва куёвимнинг расми билан мачитдан топилган қулфча ва арабча ёзувли қоғоз “кушойиш” бўлиб уларнинг ишлари юришиши учун мулла ёзиб берган., мен мачитга берган гилам ичидан шу қоғозлар чиқди., уни қизим Манзура берганди, мен уни янги гилам орасига қўйгандим., деб изоҳ берган?! (биринчи инстанция суди баённомаси, 23 ва 50-бетлар.) Гилам мачитга қачон берилган, эру-хотин Америкада бўлган 6 йил мобайнида нега бу “кушойиш” гилам ичида ётган., эркаклар майкаси кимга тегишли, ишлар юришсин деб қилинган бўлса., нега рамзий қулф очиқ эмас?! Ислом динига кўра, сеҳр-жодуга ишониш гуноҳ! Ш.Каримова Оллоҳнинг қаҳрини келтирувчи бу куфр нарсаларни ёқиб юбормай, нега гилам ичида сақлаган?! Бу кушойиш бўлса нега айнан жаноза ўқилган кунда пайдо бўлди?!Россиянинг ТВ – 3 каналида “Не вероятно но правда” деган кўрсатув бўлиб, унда ҳаётда учрайдиган сирли ҳодисаларга оид ритуал – маросимлар таҳлил этилади. Агар, ушбу схемада “Манзурага — Фозилга” деган ёзув ҳамда фотосурат бўлмаса, уларни унутиш мумкин эди. Шундай мағиявий эпизодга дуч келган оврупа ёки рус терговчиси унинг жиноят мотивига алоқадорлигини аниқлаш учун соҳа мутахасисларига мурожаат этган бўларди. Лекин, бизнинг терговчилармиз бу тахлит амалларни “эскилик сарқити” ҳисоблагани боис кўп сирлардан бебаҳра қоладилар. Бу дунёда фош бўлмайдиган сир йўқ. Махфийлик бандасига мусофир.;
- Биринчи инстанция судида терговчи А.Саттаров: — мачитдан топилган қоғозлар бўйича текшириш тайинламадим, жабрланувчиларни сўроқ қилганимда бу — “кушойиш” бўлиб чиқди., деб жавоб берган. (Биринчи инстанция суди баённомаси,56-бет, ж.иши: 2-жилд.20-23-бетлар) Адвокат А.Шахназаряннинг сўровига Тошкент Ислом институти ректори Ҳ.Ҳ.Йўлдошхўжаевнинг 07.10.2010 йилдаги № 91 сонли жавобида эса: — қулф жодугар фолбинларнинг бахту омадни банд қилиб боғлаш қуроли. Скрепка – игна, тирноқ, суяк., кабилар жодуга оид нарсалар. Схема – яҳудий, насроний жодугарлар чизмасидаги байроқ қирралари, 7 сони, 7 та белги инсон аъзосидаги 7 та тешик билан боғлиққа ўхшаш. “Манзурага — Фозилга” сўзлар улар орасини совутиш учун қилингани, тожикча “Дилаш” сўзи юраги боғланди., деган мазмунда., молитва – деб берилган араб алифбосидги сўзларни жодучилар жамлаб боғлаган бўлиши, “лиқотъи” сўзини барча ниятларни боғладим деб тушуниш мумкин., дейилган.Совутишми, илитишми., нега бу аъшёлар айнан жаноза ўқилган куни пайдо бўлган., схема четидаги ўрама чизиқлар, ванна деворига чапланган пружинасимон қонли тасвирларни эслатади! Агар, қотиллик талончилик мақсадида содир этилган бўлса, қимматбаҳо буюмларни олиб, эшиклар ва ванна кафелларида қонли кафт изларини қолдирмай., лоаққал 9 яшар норасида гўдакни омон қолдирса бўлардику., деган ўй тажрибали адвокат А.Шахназарянга тинчлик бермай, бу саволларга жавоб излайди! Чунки, суд-тиббий экспертиза бюросининг 11.02.2009 йилдаги № 42 сонли хулосасида ҳам: — 2010 йил 30 январь куни тахминан соат 12:00 ларда 1988 йилда туғилган Мадина Исломова ва 2000 йилда туғилган Ўлмасбек Ўлмасовларнинг ўлими номаълум шахслар томонидан ўч олиш мақсадида содир этилган., дейилган. Айнан ўч дейилган?!
- Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи П.Шамсиевнинг 10.02.2009 йилдаги № 41/3- сонли маълумотига кўра: — 1989 йилда туғилган Комил Болтаев 2008 йилда М.Исломовага «Quest-net» тўгарагига аъзо бўлишда ёрдам бергани, у аъзо бўлиш учун 600 АҚШ долари тўлагани, лекин Мадина бу тўгаракдан чиқаман деб пулни қайтаришни сўрагач, 300 АҚШ долларни Каримов Азиз орқали қайтаргани, қолганини 2009 йилнинг январь ойи охирларида беришни ваъда қилгани., аниқланган! М.Исломованинг ноутбок компьютерининг қаттиқ диски очилмаган бўлса, унинг интернет тармоғида қайд этилган «Quest-net» тўгарагига аъзо бўлгани қандай аниқлагани номаълум?! Озарбойжонда фош этилган «Quest-net» бизнес пирамида тўгарагига К.Болтаевнинг не алоқаси бор, у марҳума билан қандай танишган, 600 АҚШ доллор аъзолик бадали сифатида тўланган бўлса, нега уни К.Болтаев қайтариши керак., К.Болтаев 922-66-66 рақамли телефонидан 30 январь куни М.Исломовага қўнғироқ қилмаган бўлса, олдин қачон қўнғироқ қилган., қизи ва куёви юборган 2800 АҚШ долар, ҳатто набирасига ўша куни эрталаб берган 100 АҚШ доларнинг аниқ ҳисоб-китобини биладиган Ш.Каримова набираси «Quest-net» тўгарагига аъзо бўлиши учун 600 АҚШ доллар сарфлаганидан бехабар бўлиши мумкинми., деган ушбу маълумот матнидан келиб чиқадиган саволлар., Ш.Каримованинг кўргазмасига кўра: — 29 январь куни кечаси марҳума М.Исломова ўта асабий ҳолда ким биландир 45 минут гаплашган., Мадина қўнғироқ қилганми, ёки унга ўша кимдир қўнғироқ қилганми., марҳума нега асабийлашган.,бу мулоқат қотилликдан бир кун олдин содир бўлгани учун жуда муҳим бўлсада., ўша шахснинг шахси аниқланмаган..;
- Самарқанд шаҳар Ҳарбий қисм криминалистик – экспертиза лабараториясининг 15.05.2009 йилдаги № 02616 – сонли хулосасига кўра, М.Исломовага тегишли «SONI» — 9SILрусумли ноутбук қаттиқ диски хотирасини очиш имкони бўлмаган. Mail.Ru Agent почтаси файли тикланиб, ундан фойдаланувчи sexy_kisska@mail.ru эл.почтаси орқали 740 марта мулоқотда бўлган почталар: seksapilka87@mail.ru., supermama@mail.ru., viiybusex@mail.ru., yobir_terrorisitka@mail.ru., деб аталмиш “сексуал” номли бўлиб., Мадина Исломова чиройли исми қолиб ўз почта почтасини: “секс – киска.,” деб атагани ҳам ғалати?! Ноутбукнинг асосий “қаттиқ” диски очилмагани боис, ундаги маълумотлар аниқланмасдан туриб., диск йўқ қилингани худди муҳим даълилий аъшёни атайлаб йўқ қилишга ўхшаб қолган.;
- Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи П.М.Шамсиевнинг терговчи А.Саттаровга юборган 24.03.2009 йилдаги №42/3-сонли маълумотномасида, марҳума М.Исломованинг ”Нокия – 53-10” русумли уяли телефонини 2009 йил 13 март куни соат 13:11да 212-75-52 рақамли сим карта билан ишлатган Олимпия захиралари спорт коллежи 2-курс студенти Элбек Ҳақбердиев: — 2009 йил 13 март куни Гагарин кўчасидаги 128-уй олдидан топиб олган “Нокия – 53-10” русумли қизил рангли телефонга И.Ҳайдаров деган шахснинг 212-75-52 рақамли сим картасини, кейин ўзининг 431-18-79 рақамли сим картасини қўйиб фойдалангани., аниқланиб, телефон аъшёвий далил сифатида олинди., дейилган. Ушбу маълумот А.Сатторовга юборилган бўлсада, унга: — А.Саттаров, ўрганиб чиқинг. Ахборот беринг., деган устхатга имзо қўйилиб: — 04.03.2009 йил санаси қайд этилган?! Ажабланарлик жойи шундаки, терговчи А.Саттаровнинг 2009 йил 19 март кунги (шаҳар ИИБ бошлиғи П.Шамсиевнинг 24 март кунги маълумотномасидан 5 кун олдин: Х.А) сўроқ баёномасига кўра, Э.Ҳақбердиев: — 2009 йил 12 февраль куни тожик ёки эрон миллатига ўхшаш нотаниш йигитлар унинг “Нокиа” 3110 русумли қўл телефонидан қўнғироқ қилишиб, сўнг сим картани отиб юбориб., телефонни бермай қочиб кетгани., 13 март куни телефонни олиб қочган йигитни кўриб қолганида, у телефонингни сотиб юбордим деб ўрнига “Нокиа 5310” русумли телефон бергач, унга бировнинг +998902127552 рақамли сим картасини, 16 мартдан ўзининг +998934311879 рақамли сим картасини қўйгани., 18 март куни қишлоқда пайти Чироқчи туман ИИБга олиб келишганида, чўнтагидаги шу телефонни укасига бериб юборгани., ҳақида кўргазма берган?! П.Шамсиев маълумотига кўра Э.Ҳақбердиев: — телефонни 13 март куни кўчадан топиб олган., терговчи А.Саттаров баённомасига кўра: — 13 март куни телефонни олиб қочган йигитдан., олган?! Элбекнинг барча жавоблари бир-бирига зид, бағоят шубҳалик?! Лекин, терговчи техник экспериза тайинламагани оқибатида ушбу телефон шахсан М.Исломовага тегишли ёки тегишли эмаслиги ҳам мавҳум бўлиб қолган?! Э.Ҳақбердиев кейинчалик: — бу телефонни О.Шодмоновдан сотиб олгандим., у И.Эргашевнинг курткаси чўнтагидан ўғирлаб олган экан., деб ўз кўргазмасини учинчи марта ўзгартиргач., “Олимпия захиралари спорт коллежи” 3-курс студенти О.Шодмонов қамоққа олинган. Ота-онаси тўполон қилавергач, Озодга қўшиб унинг икки акасини ҳам то судгача қамоқда сақлашган?! (Биринчи инстанция суди баённомаси: гувоҳ О.Шодмонов кўргазмаси, 47-бет) 19.07.2009 йилда қамоққа олинган О.Шодмонов ва 12.08.2009 йилдан буён қамоқда сақланган Э.Ҳақбердиевлар қотиллик бўйича сўроқ қилинсада., Ўз.Р.ЖКнинг 171-моддаси, 3-қисми, “в” банди ва 241-моддасининг, 1-қисми айбдор деб топилиб, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг 12.01.2010 йилдаги ҳукми билан терговчининг версияси “михланган”… Э.Ҳақбердиев кейинчалик судда довдираб: — қотилликни мен қилганман деб ариза берган эмасман., қотилликни қўрққанимдан бўйнимга олган бўлишим мумкин., лекин ИИБ ходимлари таъзийқ кўрсатмади., деб коса тагида ним коса тарзида тергов даврида қийноққа солинганини тасдиқлаган!(Биринчи инстанция суди баённомаси: 27-28-бетлар).
- Ният холис бўлмагач, мантиқсиз ҳаракатлар назорат қилиб бўлмайдиган оқибатлар келтириб чиқаришини ушбу мисолда кўриш мумкин: — йўқолган телефон эпизоди бўйича Э.Ҳақбердиев, О.Шодмонов жавобгарликка тортилганлигини қайд этгандик. И.Эргашев ўз кўргазмаларида 2009 йил 21 июль куни ҳибсга олиниб 10 кун, сўнг 2009 йил 07 сентябрдан бошлаб яна шу вилоят ИИБ ВУТИда бир ой қамоқда бўлган пайтида уни: — қотиллик бўйича сўроқ қилишгани., тўғрисида айтган бўлсада, (ж/иши. 6-жилд. 97-98- бетлар) унинг 37 кун қамоқда сақланлангани тўғрисида на санкция, на сўроқ баённомаси № 31/20014 – сонли жиноят ишига қўшилмагани., айни пайтда унинг қотилликга алоқаси йўқлигини исботлайди! Шу ўринда аниқлик киритиш лозим, нафақат гумонланувчилар, гувоҳлар, ҳатто уларнинг қариндошлари ҳам оддий халқ “концлагерь” деб атайдиган Самарқанд туман ИИБ ВСҲда ноқонуний сақланиб, қийноққа солинган. Бу ҳақда И.Эргашовнинг отаси Ўроқбой Эргашев судда: — 2010 йил 07 январдан 19 январгача Сельский ВСҲда қамаб, уриб дўппослаб, мажбуран кўргазма олишди., деб баёнот берган. (ЖИБ Навоий вилоят суди, 2010 йил 24 май кунги суд мажлиси баённомаси, 22 – бет) Шу боис, судда А.Агановнинг саволига Э.Ҳақбердиев: — мен И.Эргашев билан битта камерада турганман, Самарқанд Сельский ВСҲда сизни кўрмаганман., мени ҳеч ким урган эмас ва мен дод-вой қилмаганман., деб жавоб берган.(Биринчи инстанция суди баённомаси, 27-28-бетлар).
- И.Эргашевнинг қотилликга алоқаси исботланмасада, ИИБ ходимлари ундан 2009 йил 16 сентябрда: — қотилликга алоқам йўқ, фақат Р.Эшқуловнинг хонасидан “Нокия” 5310 русумли телефонини 2009 йил 10 март куни 7:50 ларда ўғирлагандим., ўша куни бу телефонни мендан О.Шодмонов 11:15 ларда ўғирлаб, Элбек Ҳақбердиевга 50 000 сўмга сотган., деган айбига иқрорлик аризаси олишга муваффақ бўлишган?! (жиноят иши.6-жилд,23-25-бетлар) Ушбу сунъий айблов асосида Ўз.Р.ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисм, “в” банди, 277-моддаси, 3-қисми, “а” банди билан қўзғатилган жиноят ишини 150 кундан сўнг кўрган ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг 16.02.2010 йилдагиҳукмида: — И.Ў. Эргашев қотиллик содир бўлган жойдан йўқолган телефонни ўғирлашда айбланади., дейилган! (ж/иши.8-жилд.187-188-бетлар) Ушбу жиноят ишида мантиқсиз айбловларнинг адоғи йўқ: — қотиллик содир бўлган жойдан йўқолган телефонни ўғирлагани учун суд ҳукми билан жавобгарликка тортилган И.Эргашев яна қандай қилиб телефон йўқолган хонадонда содир бўлган қотилликда айбланиши мумкин?! Қонунга итоатгўйлар бундай бўлиши мумкин эмас., дейдилар, лекин итоатсизларнинг ҳам ёзилмаган ўз қонунлари бор! Шу боис, Э.Ҳақбердиев: — бу телефонни О.Шодмоновдан сотиб олдим., у И.Эргашевнинг чўнтагидан ўғирлаб олган экан., деб ўз кўргазмасини ўзгартириб, уни шўрлик О.Шодмонов тасдиқлагач., масала хамирдан қил суғургандай ҳал бўлган! Агар, мақсад ҳақиқатни аниқлаш бўлса, мазмунан бир субъектга тегишли И.Эргашевнинг иши: — Э.Ҳақбердиев ва О.Шодмоновларнинг ЖИБ Самарқанд шаҳар судида кўрилган иши билан бирга кўрилмасдан, нега 16.02.2010 йилда ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судида кўрилмоқда?! Бу тахлит ишларни бошқа ҳудудларга кўчириш тажрибасида қандай пинҳон асрорлар бор?! ЖИБ Каттақўрғон судининг И.Эргашевга нисбатан чиқарган ушбу ҳукми ЖИБ Навоий вилояти судида ўз тасдиғини топмаган бўлса, Ўз.Р.ЖКнинг 230-моддасига биноан ЖИБ Каттақўрғон судининг судьяси ҳам жавобгарликка тортилиши лозим эмасми.;
- Жабрланувчиларнинг аризасидан сўнг жиноят иши Бош прокуроратура назоратига олиниб, 18.03.2009 йилда дастлабки тергов ҳаракатлари тикланиб, яна 150 нафар фуқороларнинг бармоқ излари олинган. Дастлабки тергов даврида қотилликни бўйнига олган барча гумонланувчилар: — бармоқ изи қолмаслиги учун дорихонадан сариқ рангли резина қўлқоп сотиб олганмиз., деб бир хил кўргазма берсаларда., гумонланувчилар аптека сотувчиси билан юзлаштирилмагани, ҳақиқатдан ҳам шу аптекада 750 сўмлик сариқ резина қўлқоп сотувда бўлган ёки, бўлмагани аниқланмаган?! Қотиллик бўлган хонадондан олинган изларнинг бирортаси гумонланувчиларнинг кафт ва бармоқ изларига тўғри келмагани боис., тергов боши берк кўчага кириб қолгач., 13.07.2009 йилдан тергов гуруҳ раҳбари этиб тайинланган Бош прокуратуранинг Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.А.Бўронов тўпланган ҳужжатлар, Ж.Ҳамроқулов, Д.Асадуллаев, А.Агановларнинг қотилликка алоқаси йўқлигинитасдиқловчи Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 24.03.2009 йилдаги № 1289/12-Д-сонли биологик, ДНК экспертиза хулосасига юридик баҳо берган ҳолда, биринчи навбатда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича зарур топшириқлар ва тегишли ташкилотларга сўровномалар юборгач., 2009 йил 06 августда: — жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ЖПКнинг 364-моддаси, 1-қисми, 1-бандида белгиланган талаблар бартараф этилгунга қадар тўхтатилсин., деган мазмунда қарор қабул қилиб, Бош прокурорга юборган. Шу ўринда тажрибали юрист Ж.А.Бўроновнинг сунъий йўл билан жиноятни фош этиб бонг уришдан кўра, бироз тин олиб., ҳақийқий қотилни излаш афзал., деган мулоҳазалари таҳсинга сазавор!
- Ўз.Р.Бош прокурори ўринбосари А.Шарафутдинов дастлабки тергов ҳаракатларини тўхтатиш бўйича кетма – кет қарорлардан норози бўлиб турган маҳали, вилоят ИИБ тезкор ходимлари 2009 йил 13 сентябрда Самарқанд вилоят ИИБ ВСҲда сақланаётган 1986 йилда туғилган, Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи мураббийси, Ургут туман, Қул қишлоғида яшовчи Рауф Эшқуловдан: — Мадинани рашк туфайли., Ўлмасбекни ўзимни тутололмасдан сабабсиз., ўлдирдим., деган айбига иқрорлик аризаси олганлар?! Р.Эшқуловнинг қотиллиги “Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси”даги маълумотлар, чизмалар, экспертиза хулосаларига тадрижий тарзда мувофиқ бўлиб, улар ВСҲда сақланаётган жиноят иштирокчиси Р.Синдоровнинг 16.08.2009 йилдаги айбига иқрорлик кўргазмаси асосида тўлиқ исботланган! (ж/иши. 5-жилд, 242-249-бетлар. ЖИБ Навоий вилоят архиви: 15-том. 14-20-бетлар) Терговчи ҳар гал сўраганида Р.Эшқулов: — чап қўлимдаги пичоқ билан Мадинанинг бир неча марта бўйнини кесдим., деби бир хил жавоб берган.Тергов ҳужжатларида унинг ўнг қўл, ё чапақайлиги тўғрисида маълумот йўқ?! Р.Эшқуловнинг таржимаи ҳолига кўра: — унинг опаси Нафиса Эшқулова Ургут тумани Кенагас қишлоғида яшайди. Қотиллик содир бўлган Боғдод кўчаси, 1-уйнинг йўлакларини таъмирлаган шу қишлоқлик усталар билан Р.Эшқулов таниш бўлганми., деган мантиқий савол ҳам аниқланмаган?!
- Р.Эшқулов 2009 йил 14 сентябрда: — Мадинани 2008 йилнинг январь ойида чет тиллар институтида кўргани, Мадина билан танишгач, ёқтириб қолгани, камбағал бўлсада уни бахтли қилиш учун ҳаракат қилишини айтганида, Мадина Сизни тўғри тушундим, деб уй телефони рақамини бергани., 5-6 ой мобайнида Мадинанинг уйи олдида учрашиб туришгани.,сўнгра: — 2008 йил, куз ойларида қўнғироқ қилса, дугонаси олиб Мадинанинг гаплашгиси йўқ дегач: — Мадина фақат меники., бўлмаса ўлдираман деб қўрқитдим., деган мазмунда кўргазма берган. (№ 31/20014-ж/иши.2-жилд. 157-бет) 2009 йил 15 сентябр куни сўроқ қилинган Гўзал Нарзибоева: — 2008 йил 18 август куни дугонаси Газиева Шаҳнозанинг никоҳ тўйига борганларида бир неча бор қўнғироқ бўлгач., соат 19:00 ларда Мадина асабийлашиб: — қариндоши бўламан., деб гаплаш деб телфонини менга берганида бир йигит тожик тилида: — менга тегмасанг., ҳеч кимга тегмайсан., деди., Мадинадан сўрасам: — биттаси жинни қиляпти, буларнинг сони кўп-ку деди., деб кўргазма берган.;
- Р.Эшқулов сўроқ пайтида қотиллик бўлган жойда бўлмаган одам билиши мумкин бўлмаган маълумотларни аниқ баён қилиб, хонадондаги аъшёларнинг жойлашув схемасини экспертлар чизмасига айнан ўхшатиб., чизиб берган?! “Воқеа жойини кўздан кечириш” баённомасида қотиллик содир бўлган хонада LG русумли телевизор баланд овозда ишлаб тургани қайд этилган. Буни ўша куни хонага биринчи бўлиб кирган мардикорлар ҳам тасдиқлаган. Р.Синдаров эса ўз кўргазмасида: — телевизорни мен баланд қилиб қўйгандим., деб турипти?! Р.Эшқулов ўз кўргазмасида: — Мадина менга берган уй телефон рақами эсимда эмас., деган. (жиноят иши 5-жилд, 242-249-бетлар)Суриштирув пайтида 2009 йилнинг декабрь ойида Р.Эшқуловнинг 215-03-90 рақамли телефонидан М.Исломованинг 229-00-89 уй телефонининг охирги рақамларига ўхшаш: 216-00-89 рақамга янглиш қўнғироқлар бўлгани аниқланган?!
- Р.Эшқулов ва Р.Синдоровларнинг айбдорлиги асосан гувоҳ Джамшид Асадуллаев кўргазмасига (ж/иши.6-жилд.228-289,291,297-298-бетлар) асосланган. Лекин, кейинчалик Товоқсойдаги УЯ 64/3 да жазо муддатини ўтаётган Дж.Асадуллаев ўз кўргазмасидан бутунлай воз кечгач., Р.Эшқуловдан ва Р.Синдоровларнинг айбига иқрорлик аризалари асосида, ҳақийқий қотилларни топган шаҳар ИИБ терговчилари, ўз версияларида собит туришиб., мушукдай ювош бўлиб қолган И.Эргашевдан 2009 йил 28 сентябрда: — қотилликни А.Г.Агановнинг режаси асосида Р.Эшқулов ва Р.Синдоровлар билан Н.Юсупова ёрдамида қилганмиз., деган мазмунда айбига иқрорлик ҳақида қўшимча ариза ёздириб олишиб, (ж/иши.6-жилд, 31-32-бетлар) ҳар қандай одамдан ўзлари истаган ҳар қандай кўргазма олиш қудратига эга эканликларини намойиш этсаларда, аслида тергов гуруҳи яна бир боши берк қоронғу кўчага кириб қолганлар. Эътиқодсиз кимсаларга чекланмаган ваколат бериш, ақли ноқис телбага ўткир шамшир бериб, ҳимоясиз инсонларни истаганингча чавақла., дейиш билан баробар! И.Эргашевнинг судда айтган: — мени руҳий касалхонага элтишганидан сўнг нима бўлганини билмайман., бу қотилликга Н.Юсупованинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, у уйга кирган эмас., деган сўзлари бу кўргазмалар ундан нафақат жисмоний, ҳатто кучли руҳий таъсир остида олинганлигини тасдиқлайди.Дарҳақиқат, И.Эргашев гипноз ҳолатидан чиққач., олдин ўзи тан олган барча айбловларни рад этган! (Биринчи инстанция суди, 09-бет) Адвокат К.М.Ҳусенов Ўз.Р. Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Ш.Рашидовага 21.09.2012 йилда топширган аризасида: — И.Эргашев “зомбилангани.,” аппеляция суди раиси Б.Қурбоновнинг саволига Низомиддин Эргашев болалардек йиғлаб: — “агар, Сизнинг олдингизга ўлимгача урилган ота қўйилиб, сизнинг аёқларингиз тирноқларини мижиқлаб суғурсалар ва агар иқрор бўлмасанг, энди онангни ҳам олиб келамиз., дейишса, албатта Сиз ҳам рози бўлардингиз.,” деб жавоб бергани ҳақида ёзган. Онаси шармисор этилишидан кўра умрбод қамоқни афзал билган шундай номусли йигит қотил бўлиши мумкинми?!
- Терговчи А.Саттаров 03.10.2009 йилда ўтказган юзлаштириш баённомасида, Р.Синдоров: — олдинги аризамда Ў.Ўлмасовни ўлдирдим деганимдан ташқари, қолган барча ҳолатлар ҳақиқат., деб айбига иқрорлик аризасига ўзгартириш киритган?! 2009 йил 15 октябрдаги қайта сўроқ пайтида Р.Эшқулов: — қотилликни Р.Синдоров билан қилганмиз деб, Исомиддиннинг иштирокини яширганман, рашк туфайли ўлдирдим десам жазо енгиллашар деган ўйда., пушаймонлик аризасини қўрқиб ёзгандим., Ў.Ўлмасовни мен, Мадинани Исомиддин сўйганди., деб олдинги кўргазмасини ўзгартирсада, на Р.Эшқулов, на Р.Синдаров қотилликда иштирок этганини инкор этмаган! (ЖИБ Навоий вилоят архиви. 15-жилд: 155-228- бетлар. Тергов органи ва судга маъқул бўлмаган ҳужжатлар шу жилдга тўпланган) Ушбу жиноят ишининг қонун мантиғига хилоф сири шундаки: — қотилликда иштирок этганини инкор этмаган на Р.Эшқулов, на Р.Синдоров на иштирокчи, на гувоҳ сифатида судда иштирок этмаган?!Яъни, тергов сценарийсини 21.12.2009 йилдан тергов гуруҳи раҳбари этиб тайинланган Бош прокуратура терговчиси С.Бердиалиев қайта таҳрир қилиб, А.Саттаров “тарбиялаган” актёрлар Р.Эшқулов ва Р.Синдоровнинг ролларини, гўё дорихонадан сотиб олинган қўлқоп-пўлқоплари билан ака-ука Эргашевларга топширган?! Ушбу ҳол киночиларнинг турли жой, турли вақтларда суратга олинган фильм сюжетларини сценарий муаллифи иштирокида монтаж қилишларига ўхшайди. С.Бердиалиев “Самарқанд фожиаси” номли фильми табиий чиқиши учун репитицияларни халқ “концлагерь” деб атайдиган Самарқанд туман ИИБ ҳибсхонасида ўтказиб., кўп саҳналар қатори И.Эргашевнинг қотиллик содир бўлган хонадондан йўқолган телефонни ўғирлашда айбланиб судлангани., ака-укалар 30 январь куни марҳум бобосининг маъракасида иштирок этган эпизодларни “монтаж” пайтида қирқиб ташлаган..;
- Бош прокуратура жанговар терговчиси С.Бердиалиевнинг янги таҳрирдаги сценарийси учун барча ҳужжатлар етарли., лекин одми кўринишли ака-ука Эргашевлар росмана қотилларга ўхшаши учун уларга йўлбошчи етишмасди. Дастлабки кўргазмаларида ҳеч кимдан гумонимиз йўқ деган жабрланувчилар билан С.Бердиалиев “жиддий” суҳбатлашгач., унга Арсен Аганов номзоди маъқул келган! У ҳатто, Ўз.Р Бош прокуратураси терговчиси, тергов гуруҳи раҳбари Ж.А.Бўронов: — Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 16.02.2009 йилдаги № 1288/12Д ва №1289/12Д сонли биологик ДНК экспертиза хулосаларига асосан қотилликга алоқадорлиги исботланмаган А.Аганов, Ж.Асадуллаев, Ж.Хамроқуловларни гумонланувчилар рўйхатидан чиқариб: — Ўз.Р. ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми, 1-бандига асосан № 31-20014-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини тўхтатиш., тўғрисида 2009 йил 06 августда қабул қилган қарорини ҳам менсинмасдан, А.Аганов ва Эргашевларнинг айбсизлигини тасдиқловчи маълумотларни яшириб., жиноят ишини тез якунлашдан манфаатдор бўлган ҳолда, А.Агановни қандай бўлмасин қўлга олишни талаб қилгач, 2009 йил 22 декабрь куни эрталабдан А.Агановни хотини билан бирга шаҳар прокуратурасига боришни тайинлаган ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари Ҳусейн Муродов ва А.Эгамбердиев кутиб олган. Терговчи А.Агановга сени чақирган эмасмиз., деганидан сўнг Ҳусейн ва Алишер бирга тушлик қилайлик дегач, Арсен Аганов ўғли билан хотини ҳамда машинасини уйда қолдириб, уйидан бир шиша ароқ ва 130 000 сўм пул олиб, Алишер ва Ҳусейн билан Л.Толстой кўчасидаги кафеда дўстона ароқ ичишиб кабобхўрлик қилганлар… Шу орада Арсен чекиб, сигарет қутисини столда қолдириб., Ҳусейн билан ташқарида суҳбатлашиб., сўнгра тушлик учун 30 000 сўм тўлаб, соат 16.00 ларда кефедан чиқишгач, Алишер ва Ҳусейн уни машинадан тушириб қолдирган чорраҳада милиция ходимлари билан турган йигит Арсендан сигарет сўраб шовқин кўтарган пайти., милиция ходимлари дарҳол етиб келишиб, уларни Самарқанд шаҳар ИИБнинг 5-бўлимига олиб борганлар. Сохта жабрланувчи И.Саиджоновнинг: — сигарет сўраганида йўқ десам, бу мени ҳақоротлаб, урмоқчи бўлди., деган арзи бўйича тинтув ўтказишганда, А.Агановнинг курткасининг ўнг чўнтагидан 77800 сўм, чап чўнтагидан 22500 сўм пул ҳамда “КЕНТ” сигарети қутисидан учта целлофан пакетчанинг бирида: 0,012, иккинчисида 0,02, учинчисида 0,018 граммдан жами: 0,05 грамм гиёҳванд модда топилган?! Агар, бу режалаштирилган фитна бўлмаса, нега И.Саиджоновни тинтишмаган?! А.Агановнинг чўнтагига героин солиб прокуратурага бориши қайси мантиққа тўғри келади?! Ўз.Р.ЖПК талабига кўра холис, судланмаган виждонли шахс бўлиши лозим. Лекин, жалб этилган холислар ўз тушунтириш хатларида:— судланмаганмиз., десаларда, Т.С.Шалкаров – олти, М.Аюбов – уч марта судланган бўлиб, кейинчалик М.Аюбовга 25.05.2010 йилда Ўз.Р.ЖКнинг 169-моддаси, 3-қисми, “а” банди, Т.С.Шалкаровга 21.03.2010 йилда Ўз.Р.ЖКнинг 166-моддаси, 2-қисми, “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб жавобгарликка тортилган?! (Самарқанд шаҳар ИИБ ТБ терговчиси Ж.А.Исматовнинг №30/1939, “30/1694-сонли ж/ишлари бўйича маълумотномаси) Ҳатто, ўз шахси ҳақида ёлғон маълумот бераётган одамдан, бошқалар тўғрисида рост гап кутиш мумкинми!И.Саиджонов атиги бир кун олдин 2009 йил 23 декабрь куни шаҳар ИИБ ходимлари уйидаги гул тувакда наша ўстириб сотиш билан шуғулланган., И.Н.Руденкони қўлга олиш тадбирида ҳам гувоҳ сифатида иштирок этган?! (Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси А.Ғозиевнинг, 2009 йил март ойида шаҳар прокурори тасдиқлаган айблов хулосаси) И.Саиджоновдан ўша куни дўстимни кутиб тургандим., десада., ундан судда: — ўша дўстинг ким, қаерда яшайди., деган саволларга жавоб бераолмаган?! Яъни, у ўша куни дўстини кутмаётган, тезкор ходимлар томонидан олдиндан режалаштирилган тадбирда А.Агановни қўлга олишга кўмаклашган ёлланма жабрланувчидан ўзга ҳеч ким эмас?! Судья Н.Ҳотамовнинг муқаддам бир неча бор судланган ашаддий рецидивистларни холис сифатида тан олишининг ўзи қонунга ҳурматсизлик?! PS: — арзгўй Ф.Қ.Раджабованинг маълумотига кўра, кейинчалик ана шу Самарқанд шаҳар ИИБнинг 5-бўлими бошлиғи ўринбосари Э.Нуриддинов пора олаётиб қўлга олингач, тинтув чоғида унинг хизмат хонасидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси топилган?! Э.Нуриддиновнинг “гултуваги” каттароқ бўлган шекилли у 11 йил озодликдан маҳрум этилган?! Яъни, ана шундай тадбирларда ишлатиладиган гиёванд модданинг асл манбаи ҳам фош бўлган..;
- Агар, бизда ҳам: — ёлғон гувоҳлик учун жавобгарликни, ёлғон гувоҳлик оқибатида жабрланган шахсга берилган жазо билан тенглаштириб., қўйилса энг ашаддий жиноятчи ҳам бировга туҳмат қилишдан бош тортар эди! Албатта, бу таклиф қонуншунос алломалар ҳукмига ҳавола. Бунинг устига, ЖИБ Навоий вилоятда бўлган суд мажлисида тинтув ўтказган ИИБ ходими ўрнига мутлақа бошқа милиция ходими кўргазма берган?! Ундан: — булар ўзаро жанжаллашган бўлса, нега Арсенга қўшиб, И.Саиджоновни ҳам тинтимадинглар., деб сўрашганида, сохта гувоҳ ноилож: — билмайман., деган?! Бу аҳволда: — бу судларнинг истаган одам саҳнага чиқиб нағма қиладиган дайди актёрлар театридан қандай фарқи бор! Хуллас, шўрлик А.Агановга шу бадбўй туҳмат бўйича: — Ўз.РЖКнинг 25 ва 273-моддаси, 5-қисми билан қўзғатилган № 30/1323-сонли жиноят ишини 23.12.2009 йилда шаҳар прокурори А.Зокиров тасдиқлаган ва ўша куниёқ ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси О.Пардаев ушбу айбловни тасдиқлаб: — А.Агановни қамоққа олиш ва Каттақўрғон шаҳар тергов ҳибсхонасида сақлаш тўғрисида., ажрим чиқарган! А.Агановни қамоққа олиш тадбири 24 соат ичида жуда тез амалга оширилганки, қариндошлари ҳатто адвокат олишга ҳам улгурмаганлар! А.Агановни Каттақўрғонга жўнатиш ҳақидаги ажрим ҳам аслида кўзбўямачилик бўлиб, уни ўша куниёқ, С.Бердиалиев бетоқат кутаётган Самарқанд туман ИББ ВСҲга ўтказишган?! Камерада А.Эгамбердиев (бир кун олдин Арсен Аганов кабоб ва ароқ билан меҳмон қилган ўша тезкор ходим…) бошчилигида етти нафар жангари Арсенни қип-яланғоч ечинтириб, қўлига кишан солганлар ва: — мана сенинг жиноий шеригинг., деб улардан бири сочидан судраб олиб келган М.Аббосованинг кўз ўнгида противогаз кийгазиб калтаклаб., ҳар гал сув сепиб ҳушига келтиришгач яна қийнаб., беҳуш ҳолда камерага қамаб кетганлар! (Биринчи инстанция суди баённомаси, 15, 16, 45-бетлар).
- Шу тариқа А.Аганов камеранинг зах полида 5 кун ҳушсиз ётган! А.Агановни Самарқанд туман ИИБ да ноқонуний сақлаб: — қотилликни бўйнингга оласан., деб қийнасаларда, Самарқанд вилоят ИИБ терговчиси Д.К.Нарзиевнинг уч ойдан сўнг, “Айбловга қўшимча киритиш ва ўзгартириш” киритиш тўғрисидаги 19.03.2010 йилдаги қарорида қотилликга дахлдор бирор жумла йўқ?! А.Агановга 23.12.2009 йилда Ўз.Р.ЖКнинг 25 ва 273-моддаси, 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган., Д.Нарзиев эса ўз қарорида айблов ўзгартирилиб, қўшимча қилиниб: — А.Агановга Ўз.Р.ЖКнинг 25 ва 273-моддаси, 5-қисми билан айб эълон қилинсин., демоқда?! Шу ўринда айблов хулосасининг қайси жойи ўзгартирилиб, нима қўшимча қилинган., Алихўжа, Хўжа Али – монанди қарор чиқарган терговчи Д.К.Нарзиевнинг адвокат А.Шахназарян иштирокида ўтказилган сўроқ баёномасига А.Аганов ўз қўли билан: — Менга қўйилган айбловни мутлақа тан олмайман! Мени Самарқанд қишлоғи ВСҲда калтаклашгач., қанча вақт ҳушсиз ётганимни билмайман, яна ўшалар скамейкага кишан билан боғлаб калтаклаб, сўнгра столга ётқизган ҳолда бири кўкрагимга сим тиқиб электр токи билан, иккинчиси дубинка билан оёғимга уриб: — қотиллигинг исбот бўлмаса, барибир наркотик билан қамаласан., деб қийноққа солишди. Шунда мени қўлга олиб, сўнгра қотилликда айблаш учун бирга тушлик қилайлик деган Алишер ўша куни наркотикни сигарет қутисига солиб қўйганлигини тушундим., деб ёзиб имзо қўйган! (Самарқанд вилоят ИИБ тергов бўлими терговчиси Д.К.Нарзиевнинг 19.03.2010 йилдаги сўроқ баённомаси). Уруш киноларида кўргансиз, фашистлар аниқ маълумот олиш учун асирларни қийнашган, қотиллик содир бўлган куни умуман Самарқанд шаҳрида бўлмаган А.Аганов ва ака-ука Эргашевларни эса бошқалар содир этган қотилликни бўйинларига олиш учун ўта ноинсоний усуллар билан қийноққа солганлар. Хўш, ушбу мисолда ким кўпроқ фашист?! 2010 йил 05 январь куни ҳимоячилар вилоят прокуратурасига бориб тўполон қилишганидан сўнг А.Агановни Самарқанд шаҳар ИИБ ВСҲга кўчирганлар. Шу тариқа, ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси О.Пардаевнинг ажримига хилоф тарзда А.Аганов Самарқанд туман ИИБ да ноқонуний сақланиб, 15 кун давомида дўзах азобини бошдан кечирган. Прокурор айбловини кўз юмиб тасдиқлашдан бошқага ярамайдиган судьянинг ажримини терговчи тан олмаслиги ҳам табиий ҳол!
- Моҳира Аббасованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа маҳкамаларга ёзган шикоятига кўра уни: — ҳомиладор қизи Насиба билан 2009 йил 20 декабрь куни Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари олиб кетишиб, 2-қаватдаги кабинетда қип яланғоч ечинтиришиб., сочидан судраб, противогаз кийдириб дубинка билан урганлар, терговчи С.Бердиалиев баклашка билан бошига урганидан сўнг ҳушдан кетган. Ҳушига келгач, кўз ўнгида А.Агановни ваҳшиёна калтаклашган! Ўша куни Азим исмли терговчи 9 ойлик ҳомиладор Насибани: — туққанингдан сўнг болангни болалар уйига топширамиз., деб таҳқирлаб, бирор жойга шикоят қилсанг онангга ёмон бўлади., деб огоҳлантириб кечаси соат 23:00 да зўрға жавоб берган?! Адвокат М.Қурбонова Ўз.Р.Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Ш.Рашидовага ёзган шикоятида Насиба Аббосова: — онасини охирги марта қўлига кишан солинган ҳолда кўргани, ўша куни онасини излаб борган укаси Дилшодни ҳам қамаб қўйишгани, 21 декабрь куни ИИБ ходимлари М.Аббосованинг қизи Насиба, келини Шаҳло, 7 яшар Ширин ва 11 ёш Мурод исмли набираларини Самарқанд туман ИИБга олиб келишганда, бошлиқ ўринбосари кабинетида С.Бердиалиев ва А.Саттаров улардан А.Агановга қарши кўргазма беришни талаб қилгани, Насиба онасини кўрганида ўнг бети шишган, руҳий хастадек кўзлари маъносиз., ҳолда бўлгани., терговчи Содиқ Бердиалиев: — Арсенга қарши кўргазма бермаслиги учун бу хотинга катта пул берилган, шикоят қилсаларинг шундай қиламанки, 1000 та адвокат ҳам ёрдам бераолмайди., деб тунги соат 24:30 гача таъзийқ ўтказгани оқибатида Насибанинг ҳомиласини врачлар қорнини кесиб олишгани., М.Аббосованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга терговчи С.Бердиалиев тўсқинлик қилаётгани ҳақида вилоят прокурорига шикоят, Бош прокурорга телеграмма юборганидан сўнг ҳам онаси М.Аббасовани 11 кун ғайри қонуний ҳибсда сақлашгани., ҳақида баён этилган?! (ж/иши. 2-жилд, 98-101 –бетлар) Республика Бош прокурорининг 10.12.2004 йилдаги 37-сонли буйруғи билан тасдиқланган прокуратура органларида фуқоролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 15-бандига хилоф тарзда, ушбу телеграмма ва адвокатларнинг барча шикоятлари чора кўриш учун жабрланувчилар устидан шикоят қилган терговчи А. Бердиалиевнинг шахсан ўзига юборилган?! Табиийки, терговчи С.Бердиалиев ва А.Саттаровлар ўзларига қарши чора кўрмаган?! Шу тариқа терговчи С.Бердиалиев ўз версиясини далолатлаш учун онаси қатори 58 ёшли аёлни ноқонуний ҳибсда сақлаб 17 кун мобайнида қийноққа солган. 2010 йил 10 январь куни олинган фотосуратда М.Аббосованинг баданидаги тан жароҳатлари яққол кўриниб турсада., уни қийноққа солган жиноятчилар ҳануз жазолангани йўқ?!
- Терговчи А.Ачиловнинг 08.02.2009 йилдаги гувоҳни қилиш сўроқ баённомасига кўра В.В.Ильина: — А.Агановни уй ёнида кўрмаганман., деган. Лекин, 2010 йилнинг январь ойида бир ИИБ ходими: — протоколда озгина хато кетипти., деб алдаб қўл қўйдирган баённомада В.Ильина номидан: — А.Агановнинг ёнида бир маҳаллий миллатга мансуб йигит ҳам бор эди., деб исми айтилмасада, И.Эргашевнинг ташқи қиёфаси тсвирланган?! 70 ёшли кекса аёл В.В.Ильинанинг унга алдаб имзо қўйдирганлари тўғрисида Бош прокурорга ёзган аризалари (ж/иши. 15-жилд. 93-бет)жиноят ишида мавжуд бўлиб: — ўша куни уй олдида А.Агановни кўрмагани., ҳақида маҳалла оқсоқоли тасдиқлаган аризаси судга топширилсада., судья Н.Хотамов В.Ильинани алдаб қўл қўйдиришган сохта кўргазмани судда ўқиб бериб., шу сохта маълумот асосда А.Агановни жиноий гуруҳ раҳбари деб., эътироф этган?!
- Мазкур қотиллик бўйича, булунғурлик Исомиддин, Низомиддин, Сирожиддин Эргашевларга орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтгач., 2010 йил 06 мартда айб эълон қилинган?! Айблов хулосасида: — ака-ука Эргашевлар 30 январь куни Қишлоқ хўжалик институти олдида Н.Юсупова билан учрашгач, жиноий гуруҳ аъзолари эрталаб соат 07:30 дан бошлаб Н.Эргашев ва С.Эргашев “ВАЗ-2102 русумли автомашина, И.Эргашев Н.Юсупова билан “Москвич” машинасида ҳаракат қилишиб: — соат 08:23 да Регистон кўчасидаги “Нилуфар” аптекасининг 235-86-97 рақамли, соат 08:28 да Панжикент кўчаси, 19 – уйдаги дўконнинг 231-26-31 рақамли, соат 09:06 ва 09:41 да Боғдод кўчаси, 1-уйда жойлашган “Логус плюс” дўконнинг 229-46-09 рақамли, 09:35 да Рўдакий кўчаси, 134-уйда жойлашган “Фарҳод” дўконидаги 229-48-47 рақамли телефонлардан М.Исломованинг уйдалигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида унинг 229-00-89 рақамли уй телефонига қўнғироқ қилган., дейилган. (№ 31/20014 — сонли ж/иши бўйича айблов хулосаси, 3-бет) Айблов хулосасидаги ушбу “тадқиқот” соғлом мантиққа тўғри келмайди! Эргашевлар Қишлоқ хўжалик институти олдида Н.Юсупова билан эрталаб учрашган бўлсалар, қандай қилиб бир бирига қарама – қарши тарафда жойлашган Регистон ва Панжикент кўчаларига келиб қўнғироқ қилиши мумкин?! Агар, қотил Регистон, Панжикент кўчалари бўйлаб бориб, соат 09:06 ва 09:41 оралиғида Боғдод кўчаси, 1-уйда жойлашган “Логус плюс” дўконидаги 229-46-09 рақамли телефондан қўнғироқ қилган., бўлса бу версия ўзини оқлаши мумкин. Терговчи шўрлик Эргашевлардан ўзи истаган кўргазмани олиш қудратига маҳлиё бўлиб, тергов сценарийси эпизодларини мутлақа чалкаштириб юборган! Чунки, холис мулоҳоза этилса, И.Эргашев унаштириб қўйилган қайлиғи ва укалари билан жиноий гуруҳ тузиб жамоат жойларидан қайта-қайта қўнғироқ қилиши ҳам оддий ҳаёт мантиғига хилоф.;
- Терговчи А.Ачиловнинг 31.01.2009 йилдаги сўроқ баённомасига кўра, Панжикент кўчаси, 19-уйда жойлашган дўкон сотувчиси С.Давронова: — эрталаб соат 08:30 ларда уч нотаниш мардикор дўконга кирди., улардан 35-40 ёшлардаги гавдалиги қўнғироқ қилиб., ҳеч ким кўтармади деб, пул бермай чиқиб кетди. Қолган иккаласи тахминан 40-45 ёшларда бўйлари узунчоқ озғин., эди деб кўргазма берган. Сотувчи С.Давронова айнан уч мардикор дўконга кирди, 35-40 ёшлардагиси қўнғироқ қилди., десада на уй йўлакларини таъмирлаган уч нафар ургутлик мардикорлар, на қотилликни бўйнига олган Р.Эшқулов, на ака-ука Эргашевлар билан ушбу гувоҳ ўртасида юзлаштирув ўтказилмаган?! Чунки, ҳали, 30 ёшга кирмаган пакана ака-ука Эргашевлар қиёфаси С.Давронова тасвирлаган 40-45 ёшдаги, “узунчоқ” мардикорларга мутлақа ўхшамайди?!
- Терговчи А.Ачиловнинг 31.01.2009 йилдаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомасига кўра, Боғдод кўчаси, 1-уйда жойлашган “Логус плюс” дўкони сотувчиси Нигина Обидова: — 30 январь куни эрталаб соат 09 ларда дўкондаги телефондан шу уйда яшовчи Жахонгир соат 09 ларда қўнғироқ қилганди., ўша куни 9:41 ларда дўконимдан 229-00-89 рақамли телефонга ким қўнғироқ қилганлигини билмайман., деб кўргазма берган.Терговчи бу жавобдан қаноат топмасдан., Н.Обидовани 2009 йил 08 февраль куни қайта сўроқ қилганида у: — Жаҳонгир соат 09 ларда қўнғироқ қилиб кетгач., “Тонг” типографиясида ишловчи 20-25 иккита ўрис йигит кириб “Сарбаст” пиво ичиб турганида, 20-25 ёшлардаги маҳаллий миллатга мансуб, бўйи 165-170 см бўлган гавдалик бола қўнғироқ қилиб, чиқиб кетгач, телефон жиринглади., олиб гаплашсам нотаниш қиз тожик тилида: — ҳозир шу рақамдан ким қўнғироқ қилди., деб сўраганида, билмайман десам: — айтинг телефонни ўйнамасин., деди., икки нафар рус бола (яъни, К.З.Зиняев ва В.В.Ерёменко бўлиб, шулар 2010 йил май ойида ЖИБ Навоий вилоят судида дўконга кириб қўнғироқ қилган И.Эргашев эди., деб гувоҳ бўлганлар. Х.А.) пиво ичиб чиқиб кетгач, 15 дақиқалар ўтиб, Жаҳонгир аканинг ўғли Сиёвуш қаергадир қўнғироқ қилиб гаплашмасдан., кетди., дастлабки кўргазмамда ҳозирги гаплар эсимдан чиққан., ўша боланинг эгнида қора курткаси бор эди., Сиёвуш телефонда бироз гаплашди., деб (олдин: — гаплашмасдан., деганди: Х.А.) довдираб олдинги кўргазмасига шубҳали ўзгаришлар киритган?!
- Терговчи Б.Қодировнинг 2009 йил 31 январдаги сўроқ баённомасига кўра, Рўдакий кўчаси, 134-уйда жойлашган “Фарҳод” дўкони сотувчиси С.Рустамов: — эрталаб соат 9:30 ларда, 25-30 ёшлардаги бўйи тахминан 170 см, қора латта куртка кийган ўзбек миллатига мансуб икки эркакдан бири: — амак якта телефон кунем, пулаша митием., деб кимгадир қўнғироқ қилиб: — телефонни олмади., деб сўнг “Олтин аср” маҳалласи томон кетишди… Орадан 5-10 дақиқалар ўтиб қўнғироқ бўлди ва бир қиз тожик тилида: — ҳозир шу рақамдан ким қўнғироқ қилди, гудок ташлаб гапирмайди мараз., деб телефонни қўйди., деган. Айблов хулосасида: — жиноий гуруҳ аъзолари соат: 9:35 да, “Фарҳод” дўконидаги 229-48-47 рақамли телефондан қўнғироқ қилиб, М.Исломованинг уйдалигига ишонч ҳосил қилишиб, соат 10.00 да хонадонга кирган., дейилган. Сотувчи дўкондан соат 9:30 ларда қўнғироқ қилган бўйи 170 см., латта курткалик шахслар “Олтин аср” маҳалласи томон кетди., десада “Олтин аср” маҳалласидаги “Боғдод — тинчлик” ширкати ёлланма мардикорлари Ғ.Турдиев, С.Султонов, У.Каримовлар билан бу сотувчи ўртасида юзлаштирув ўтказилмаган?! Ушбу дўконларнинг барча сотувчилари: — телефон қилган шахслар ҳар гал пул бермасдан чиқиб кетди., дейишган?!Лекин, оғир қийноқлар остида олинган иқрорлик кўргазмаларида И.Эргашев: — ҳар сафар сотувчига 200 сўм бердим., деб тергов сценарий асосида олиб борилгани, ҳамда бу дўконларга умуман кирмаганлигини фош қилиб қўйган.;
- Самарқанд вилоят ИИББ 1-ҳудудий криминалистика экспертизасининг 31.01.2009 йилдаги № 33 сонли, 06.02.2009 йилдаги № 39 сонли хулосаларига кўра: — меҳмонхона эшигидан битта, болалар хонасидаги шкафдан битта, ётоқхона эшигидан битта, туалет хонаси кафелидан битта кафт, жами 6 та бармоқ ва битта кафт излари номаълум шахслар томонидан қолдирилгани., аниқлансада., (ж/иши. 1-том, 109-123, 2-жилд, 274-285-бетлар) Бу излар кимга тегишли эканлиги ҳануз номаълум?! Уларни Эргашевларнинг кафт ва бармоқ излари билан таққослаш учун криминалистик экспертиза тайинлаш тўғрисидаги адвокатнинг қонуний талаби инобатга олинмагани., ушбу излар бўйича дактилоскопик экспертиза ўтказилсада, бу хулосалар терговчига маъқул бўлмагани учун жиноят ишига қўшилмаган., деган асосли шубҳа уйғотади! Бундан ташқари, қотиллик содир этилган хонадондан топилган пичоқнинг ёғоч сопли дастасидаги бармоқ излари кимга тегишли, ҳар иккала марҳум шу пичоқ билан сўйилганми, ёки қотил ўз пичоғини ишлатиб, атай шу пичоқни қолдирганми., деган айнан қотилликка дахлдор саволларга жиноят ишида мутлақа жавоб йўқ., ҳатто жиноят қуроли дейилган пичоқ таниб олиш учун хонадон эгаларига кўрсатилмаган?!
- И.Эргашев 2009 йил 28 сентябрдаги айбига иқрорлик аризасида ушбу жиноятни А.Аганов таклифи билан қилганман., десада, терговчи уларни орадан 106 кун ўтиб юзлаштирганида: — А.Агановнинг машинаси салони қора рангда эди., деган?! Ҳолбуки, А.Аганов машинасининг салони: — оқиш оч рангда., бўлган. Демак, И.Эргашов бу машинага умуман ўтирмаган! Суд пайтида сўралганида И.Эргашев ҳатто А.Аганов билан юзлаштирилганлиги эслай олмаган?! Суд ҳукмида қайд этилган И.Эргашевнинг: — 2009 йил 14 январь куни “Дружба” ресторани олдидаги кўчадаги дарахт остидаги столда ўтирганимизда А.Аганов: — 17-хонадондаги бойвачча қизнинг ота-онаси Америкадан юборган 20 000 АҚШ долари шу жойда, у ерга киришдан олдин укаси Ўлмасбек бор-йўқлигини билиш керак, деб М.Исломованинг телефон рақамини берди., деган кўргазмалари ҳам мантиққа хилоф. Агар, Арсен бу оилани яхши билса, нега бойвачча қизнинг бувиси ва синглиси Моҳина ҳақида гапирмаган?! А.Аганов ва И.Эргашов юзлаштирилганда 20 000 АҚШ доллор ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаган. (ж/иши. 8-жилд,113-116-бетлар) Самарқанд вилоят Гидрометрологик маркази маълумотига кўра 14 январь куни 4-5 градус совуқ бўлган. Ушбу ресторан маъмурларининг қиш мавсумида кўчага умуман стол – стул қўйилмаслиги тўғрисидаги маълумотларига асосан хулоса қилинса, ресторан олдидаги учрашув ҳам ёлғон! А.Аганов олий маълумотли, оилалик, фарзандли, Улуғ Ватан урушида қатнашиб Берлингача борган обрўли ота тарбиясини кўрган йигит. У Боғдод кўчаси, 1-уйдаги квартирасига қўйган ижрадорлардан ойига 200 АҚШ доллар олиб тургани боис, жиноят қилиш даражасида пулга муҳтож бўлмаган. А.Аганов ўзи яхши танимайдиган И.Эргашев билан шундай оғир жиноят ҳақида тил бириктиргач, сўнг ҳатто бирон марта қўнғироқ қилиб суриштирмагани на фақат ҳаёт, жиноят мантиғига ҳам хилоф!
- Боғдод кўчасидаги қотиллик ишида гувоҳ бўлиб қатнашган Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси, 43-уйда яшовчи Баҳридин Бегалиевнинг 18.07.2011 йилда Ўз.Р.МХХраиси номигаёзган аризаси: — 30 январь куни Боғдод кўчаси, 1-уйнинг оқ рангли “Нексия” машинасида худди қотилларга ўхшаш шубҳали шахсларни кўргани., Самарқанд шаҳар МХХ га жиноятга оид “диск” топширсада., жавоб бўлмагани, терговчи С.Бердиалиев бегуноҳ инсонларни уриб жиноятни бўйнига қўйгани оқибатида, қотил Р.Эшқулов енгил жазо билан қутилиб, ҳозирги пайтда Россиядаги “тақирбошлар” жиноий гуруҳига бориб қўшилгани., А.Ёдгоров деган шахс вилоят прокурорига ёлғон маълумот бериб чалғитгани, ўша вақтда ҳибсда сақланган Тимур ва Гриша., ёлғон маълумотни тасдиқлагани., қотиллик ташкилотчилари сифатида Озод, Гуля, Шурик, Ильшод., деган шахсларнинг номларини кўрсатиб., бир неча бор мурожаат этсада, чора кўриш ўрнига, вилоят прокуратураси ходимлари таъзийқ ўтказаётгани туфайли шахсан Ўз.Р.МХХ раиси Р.Р.Иноятовдан ҳимоя сўрашга мажбурман., деган мазмунда. У жиноят ишидаги қайси эпизод бўйича жалб этилган?! Озод, Гуля, Шурик, Ильшодлар ким., у қандай асосга кўра Р.Эшқуловни қотил., деб кўрсатмоқда?! Унинг аризаси нега эътиборга олинмади?! Тергов тугаб, суд ҳукми қонуний кучга кирганига қарамасдан ушбу гувоҳ нима учун МХХ раисидан ҳимоя сўрамоқда.;
- Юқорида қайд этилган ўта ноинсоний усуллар билан олинган кўргазмалар асосида А.Аганов, ака-ука Исомиддин, Низомиддин, Сирожиддин Эргашевларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 97-моддаси, 2-қисми «а», «в», «д», «ж»,«и»,«о», «п» бандлари, 164-моддаси, 4-қисми «а»,«в», 173-моддаси, 3-қисми «б», 177-моддаси, 3-қисми, «б» бандлари, Н.М.Юсуповага Ўз.Р.ЖК 241-моддаси, 1,2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган?! Айблов хулосасига кўра: — А.Г.Аганов унга қўйилган барча айбларни мутлақа рад этган, ака-ука Эргашевлар қисман, Н.М.Юсупова тўлиқ бўйнига олган?! Тергов гуруҳи раҳбари С.Бердиалиев 2010 йил 26 мартда имзолаган айблов хулосасини Бош прокурор ўринбосари А.О.Шарафутдинов тасдиқлагач, жами 9 томга жамланган № 31/20014-сонли жиноят ишидан фақатайблов хулосасида қайд этилган А.Аганов, Н.Юсупова, ака-ука Эргашевларга тегишли қисми ажратиб олиниб, жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди томонидан: — № 02-17 ж-10 деб қайта рақамланган ва шу суднинг 2010 йил 19 май кунги ҳукми билан: — А.Г.Аганов, Исомиддин Эргашев, Низомиддин Эргашевлар — умрбод, Сирожиддин Эргашев — 25 йил, Юсупова Насиба Махмудовна 4 йил озодликдан маҳрум этилган.;
- Терговчи А.Саттаров суд мажлисида дастлаб: — Ф.Жўраевга тегишли хизмат гувоҳномаси чанг босган ҳолда уйнинг бурчагидан топилган., ҳозирги пайтда Жўраев Фарҳод ИИБда ишламайди., деган бўлса, қайта савол берилганида: — 2010 йил 2-3 февраль кунлари воқеа жойида кўздан қўшимча кечириш ўтказганимда, шкаф тепасида целофан пакет ичидан чиқди, бу Ф.Шариповнинг ҳамкасбига тегишли, жиноятга дахли бўлмагани учун ҳужжат иш материалига тикилмаган., деб икки хил жавоб берга?! (Биринчи инстанция суди баённомаси: 54-бет) Ф.Шарипов 6 йилдан буён Америкада ишлиб юрган бўлса, Ф.Жўраев хизмат гувоҳномасининг ўз ҳамкасбининг уйида қачон қолдирган?! Судья Н.Ҳотамов суд ҳукмида: — чанг босган гувоҳномадан фойдаланиб бўлмаслиги учун., деб А.Сатторовнинг мантиқсиз жавобларини хаспўшлаб, тергов органига ён босиб иш юритганлигини намойиш этган! А.Саттаров судда: жиноятга дахли бўлмагани учун ҳужжат иш материалига тикилмаган., деб нима учун ёлғон гапираётганлигини тушуниш қийин?! Аслида, воқеа жойини кўздан кечириш пайтида олинган 26 та далилий аъшё суратлари билан криминалистика бўлими муҳри босилган Ф.А.Жўраевга тегишли № 7410 – сонли хизмат гувоҳномасининг № 20 – фотоси, қолган суратлар билан бирга жиноят ишининг: 2 — жилд, 202-бетига тикилган.;
- Сирожиддин Эргашев суд раисининг саволларига берган жавобида: — ҳозир Сизларга тўғрисини айтаяпман, дастлабки терговда терговчи А.Саттаров ва ИИБ ходими Алишернинг таъзийқи остида кўргазма берганман., 2009 йил 30 январь куни қишлоқда бўлганман, мени 2010 йил 3 — 4 январдан то 17-18 январгача ҳибсхонада қийнаб уришди, ўшанда адвокатим бир марта келганида дори беринглар ҳожатга борганимда ичимдан қон кетяпти., деб айтганман., ҳозир ҳам бошимда шишлар бор., ВСХда уриб қийнашганларидан сўнг, уларнинг айтганларидек кўргазма берганман., деган. (биринчи инстанция суди баённомаси,12-13-бетлар)А.АгановИИБ ходими А.Эгамбердиев билан юзлаштирилганида: — мени ИИБ ВСХга олиб келишганидан сўнг Элбек исмли тезкор вакил кийимларингни еч., деди шундан сўнг нима бўлганлигини билмайман, улар мени уриб кетишди., Алишер кўкрагимга ток қўйди, Фаррух оёғимга дубинка билан уриб турди, ҳозир ҳам танамда шишлар бор., деб кўргазма берган. (биринчи инстанция суди баённомаси,45-бет)И.Эргашев эса: — А.Аганов билан юзлаштирилганини эслайолмайман, руҳан соғлом эмасман., деган! Суд раисига: — А.Аганов ва С.Эргашевнинг яққол кўриниб турган тан жараҳотлари, Н.Эргашевнинг қон силқиб турган оёғининг тирноқсиз бармоқлари., бўйича тиббий текширув ўтказиш ва И.Эргашевга психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги адвокатларнинг илтимослари суд раиси Н.Ҳотамов томонидан “Тергов ва экспертиза амалиётида суд тиббиёт ва судга оид психиатрия экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан” 03.11.1998 йилда Ўз.Р. Бош прокурори Р.Ҳ.Қодиров, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамкорликда имзолаган № 26/2-98 сонли низомий кўрсатмага хилоф тарзда рад этилган?! Одил судловнинг мақсади ҳақиқатни аниқлаш бўлса, қулоғи билан эшитиб, кўзи билан турган кўриб турган ҳақиқатдан юз ўгиришга судья Н.Ҳотамовни қандай қудратли куч мажбур этган?! Судда қатнашган Навоий вилоят прокурори ёрдамчиси Ш.Ғаффоров ҳам ушбу ошкора қонунбузарликларга қарши эътироз билдирмаган?!
- Н.Юсупова судда: — 30 январь куни Пастдарғом туманидаги уйимда бўлганман, сув ва овқат бермай қийнашгач, ИИБ ходими Алишернинг таъзийқи остида М.Исломованинг эшигини тақиллатиб, Насибаман., десам эшикни очди, шундан сўнг Исомиддин укалари билан ичкарига кирди., деб ёлғон кўргазма берганман., деган. (Биринчи инстанция суди баённомаси: 11, 13, 16, 17-бетлар)М.Юсуповани қўрқитиб кўргазма олганлари яна шунда кўринадики, у: — айни бир ҳолат бўйича мазмунан бир бирига қарши 5 хил кўргазма берган?!
- Ўроқбой Эргашев судда: — ўғлим Исомидинни 10 кун қамашганида., сўрасам у: — мен бу жиноятни қилмаганман., деганди, 2010 йил 7 январдан 19 январгача мени ҳам қамаб, дўппослаб уриб мажбуран кўрсатувлар олишди., Сельский туман ИИБ ВСХда калтаклашганида марҳумларнинг отаси Фозил Шарипов ҳам иштирок этди., деб айтган. (Биринчи инстанция суди баённомаси: 22-бет) Ўз.Р. Олий суди судьяси Қ.Мамарахимовнинг 07.12.2010 йилдаги МБ/01-ум-10 сонли жавобида А.Агановнинг жиноятни содир этганликдаги айби: — гувоҳ Ў.Эргашевларнинг суддаги кўрсатувлари.., билан исботланган., дейилган?! Жиноят иши билан таниш бўлмаган Қ.Мамарахимовнинг ушбу жавоби А.Агановни умуман танимаган марҳумга нисбатан туҳматдан ўзга ҳеч нарса эмас.;
- Г.Дўстмуродова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик” жамиятига 02.05.2013 йилда ёзган шикоятида: — 2009 йил 21 июлда ўғлим И.Эргашевни қамоққа олишиб жиноятни бўйнига қўяолмай чиқаришди. 2009 йил 08 сентябрда яна қамоққа олишиб, 40 кун ноқонуний ҳибсда сақлаб, терговчи А.Саттаров ва вилоят ИИБ ходими А.Эгамбердиев уч ака-укани бир-бирининг кўз ўнгида электр билан қийнаб., ўғлим Низомиддиннинг оёқ тирноқларини суғуриб., бу ҳам етмагандай эримни болалари олдида 10 кун калтаклаб, жиноятни бўйинга олмасаларинг онангни ҳам олиб келиб кўз олдиларингда азоблаймиз., деб тергов пайтида ўғиллари ва эрини қийноққа солишгани, шу қийноқлар ва мусибатлар оқибатида турмуш ўртоғи Ш.Эргашев суддан сўнг кўп ўтмай вафот этгани ҳақида шикоят қилган.;
- Ш.Каримованинг биринчи инстанция судида: — хонадон эшигининг 3 комплект калитидан 2 комплекти йўқолгани., қотилликдан тўрт кун олдин кечаси кимдир эшикни очмоқчи бўлганида, қўшниларни ёрдамга чақиришгач., икки номаълум шахс йўлакдан қочиб чиққани., ҳақида айтган дастлабки ўта муҳим кўргазмаси эътиборсиз қолган?! Кўчадан калит топиб олган одам табиийки, унинг қайси хонадонга тегишли эканлигини билмайди. Номаълум шахслар эса қулфга калит солиб эшикни очишга урунганлар?! Шу воқеадан сўнг, М.Исломова номаълум одамга эшик очмайдиган бир аҳволда бўлган. Эксперт хулосасига кўра: — кириш эшиги қулфи бузулмаган! Эшикни марҳума очган ҳам дейлик, у ҳолда қотил эшикни қандай калит билан қулфлаган?! Ш.Каримова кейинчалик судда, калитлар йўқолган бўлсада, қулфни алмаштирмаганини тан олсада., қотилликдан 4 кун олдин кимдир тунда эшикни очишга урунгани., тўғрисида барча суд иштирокчилари эшитган олдинги кўргазмаларини ғайри табиий тарзда инкор этиб ҳаммани ҳайрон қолдирган?!(Биринчи инстанция суди баённомаси, 50-бет).
- Мазкур ишни Г.Дўстмуродова, Ф.Раджабова, М.Аббасова, В.Ильина, адвокат А.А.Шахназаряннинг шикоятлари бўйича ўрганган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим мудири Д.Тўраевнинг 18.07.2011 йилдаги хулосасида: — судланувчи И.Эргашев, Н.Эргашев, С.Эргашевлар дастлабки терговда узоқ давом этган қўрқитиш, зўрлик, жисмоний қийноққа чидай олмасдан терговчилар ва ички ишлар ходимлари айтган ҳужжатларга имзо қўйишга мажбур бўлганлари., А.Аганов эса узоқ давом этган зўрлик ва камситишларга чидаганлигини судда айтганлар, М.Аббасова: — Ўз.Р.ЖПКнинг 18,49,66,66-1,221,224,225,226,230,234-моддаларига хилоф тарзда 17 кун қамоқда ноқонуний сақланган пайтида А.Агановни қийноққа солишганига гувоҳ бўлган., ИИБ ходимлари В.В.Ильинадан қонунга хилоф тарзда: — А.Агановга қарши кўргазма олганлар., адвокат А.Шахназаряннинг: — далилий аъшёларни кўздан кечириш тўғрисидаги илтимосини суд рад этиб, номаъқбул далиллар асосида Ўз.Р.ЖПКнинг 82-84-моддаларига хилоф иш юритган., ака-ука Эргашевлар қотиллик содир бўлган куни Булунғурдаги уйларида марҳум боболари Бегали Дўстмуродовнинг 20 кунлик маъракасида иштирок этганлигини кўрган 37 нафар фуқоро имзолаб, “Улуғбек” МФЙ раиси тасдиқлаган далолатнома асосида уларнинг айбсизлиги исботлансада суд ушбу муҳим Алибини умуман муҳокома этмаган., дейилган. Миллий марказ директори А.Саидов ушбу хулоса ва 107 варақ ҳужжатлар илова этилган расмий хатни имзолаб, назорат тартибида кўриб чиқиш учун 18.07.2011 йилда Олий суд раиси Б.Мустафоевга юборган. Ўз.Р.Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Д.Суюнованинг 30.11.2011 йилдаги МБ-01ум-10-сонли: — А.Аганов ва бошқаларнинг айби жиноят иши бўйича тўпланган далиллар билан исботланган., дейилган лўнда жавоби, худди инкивизация давридаги каби: — ҳукм қатъий шикоятга ўрин йўқ., деган мазмунда?! Шу ўринда яна бир карра эслатиш жоизки: — мазкур № 31-20014-сонли жиноят иши ҳали бирон марта на прокуратура, на Олий суд томонидан ЖИБ Навоий вилоят суди архивидан чақириб олинган эмас?! Қонунга итоатгўйлар алломалар бундай бўлиши мумкин эмас., дейдилар. Лекин, аччиқ бўлсада ҳақийқий аҳвол шундай! Ўз Пленум қарорларида номаъқбул далилларга қарши курашишни тарғиб этаётган Олий суд нима учун номаъқбул далилларга асосланган жиноят иши асосида чиқарилган суд ҳукмини қўллаб келмоқда деган саволга эса ҳанузгача жавоб йўқ?!
- Судланувчилар, ёки уларнинг қариндошлари томонидан судга босим ўтказиш хавфи бўлмасада, жиноят ишини кўриш Навоий вилоят судига кўчирилган?! Ф.Раджабованинг эътироф этишича, бир автобус бўлиб келган жабрланувчиларнинг кайфи баланд тарафдорлари айрим гувоҳларни суд мажлисига киритмай жанжал кўтариб, ҳатто эр-хотин Эргашевларни калтаклашганида., Навоий шаҳар ИИБ ходимлари келиб жанжални зўрға тинчитганлар..;
- Ҳудудий тегишлилиги бўйича ЖИБ Самарқанд вилоят судида кўрилиши лозим бўлган жиноят ишини Ўз.Р.ЖПК талабига хилоф тарзда қандай қудратли зот Навоий вилоятига кўчирган?! Чунки, Г.Дўстмуродова ва Ф.Қ.Раджабованинг Ўз.Р.Олий судининг раиси Б.Мустафоевга ёзган шикоятлари бўйича: 09.03.2010 йилдаги, ШБЖ – 1376-10 сонли, 27.04.2010 йилдаги ШБЖ- 1376 сонли, 26.07.2010 йилдаги, ШБЖ-855-10 сонли, 01.02.2011 йилдаги ШБЖ-775-11 сонли, 13.04.2010 йилдаги ШБЖ -1376-10 сонли 11.04.2011 йилдаги, ШБЖ-775-11 сонли, 29.04.2011 йилдаги, ШБЖ-775-11 сонли Ўз.Р.Олий суди фуқороларни қабул қилиш ва шикоятлар бўлими бошлиғи М.Ғанижонов ва унинг ўринбосари М.Халилов имзолаган жавоб хатлари Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси З.Алиевга юборилган?! Ушбу мисол Олий суд маҳкамаси мазкур иш ЖИБ Навоий вилоят судида кўрилганлигидан бехабар., ёки шикоятларни ўқимасдан юзаки жавоблар ёзиш ила машғул эканлигини билдиради! Адвокатлар узоқ урунишлардан сўнг 9 жилдлик жиноят иши бўйича тўпланган барча ҳужжатлар нусхасини олишгач, маълум бўлишича, Навоий вилоят суди архивида сақланаётган жиноят иши Олий судга умуман чақириб олинмаган?! Жиноят иши билан танишмасдан туриб, олдиндан ўз фикрини билдирган Олий суддан қандай нажот кутиш мумкин?! Аслида, ЖПК талабларига кўра, ЖИБ Навоий вилоят судининг мазкур ҳукми, айни шу суд мажлиси баённомасига мазмунан хилоф бўлгани учун ҳам бекор бўлиши лозим!
- 04.02.2011 йилда топширилган назорат тартибидаги шикоятга Олий суддан жавоб бўлмагач, А.Г.Агановнинг адвокатлари Ўз.Р.ЖПК талабига хилоф тарзда ишни кўриб чиқиш чўзилаётгани тўғрисида 2011 йил 16 апрель ва 30 сентябрда Олий судга топширган сўровномаларига ҳам жавоб олишаолмагач, улар 02.03.2012 йилда Олий суд раиси қабулига ёзилган бўлсаларда, Б.Мустафоев уларни бирор маротаба қабул қилмаган!
Шўрлик адвокатларнинг ушбу урунишлари замоновий аслаҳалар билан қуролланган жангариларга ўқ-ёй билан қарши чиққан яланғоч ҳиндулар аҳволини ёдга солади…
Мазкур ишга бош-қош бўлган Ўз.Р.Бош прокурори ўринбосари А.О.Шарафутдинов адвокат М.Қурбонова, Ф.Раджабованинг шикоятлари орқали гумондорлар, ҳатто гувоҳларнинг оила аъзолари қийноққа солинаётгани, ҳимоячиларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётганидан хабардор бўлсада, уни бу зўравонликлар эмас, ишни тез ёпиб, раҳбариятга тантанали рапорт бериш кўпроқ ташвишга солган… Бунинг яққол исботи, ушбу қотиллик тўғрисида (аслида кўрсатув тергов даврида суратга олинган видеотасмалар асосида тайёрланган) “Бир жиноят изидан” рукнидаги кўрсатув Ўз.ТВ 1 – каналида 2010 йил 16 сентябрь куни соат 17.40 да Ўз.Р.ЖПКнинг 23-моддаси, ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига хилоф тарзда ҳали суд ҳукми қонуний кучга кирмасдан туриб эфирга узатилган?! Ўз.Р.ЖПКнинг 23-моддасида қайд этилган айбсизлик Презумпциясига кўра судланувчини суднинг ҳукми қонуний кучга кирмасдан туриб айбдор ёки жиноятчи дейиш мумкин эмас. Мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми 2010 йил 27 сентябрда қонуний кучга кирган бўлсада, 2010 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон телевидениеси орқали: — Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тергов гуруҳи қотилликни фош қилди., деб бутун мамлакатга овоза қилинган…
Жиноят ишида мавжуд бўлган Ўз.Р.Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси экспертларининг “Аъшёвий далиллар” га оид 11.02.2009 йилдаги № 50/163 ва № 54//166-сонли хулосалари, Ўз.Р.Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 16.02.2009 йилдаги № 1288/12Д ва №1289/12Д сонли биологик ДНК экспертиза хулосаларига кўра на А.Аганов, на бошқа судланувчиларнинг қотилликга алоқадорлиги исботланмаган. Лекин, ноқонуний суд ҳукмига оммавий қувват бериш мақсадида “Ҳуқуқ ва Бурч” журналининг 2010 йил, 12 –сонида чоп этилган ЖИБ Навоий вилоят судининг раиси Насриддин Даминов ва журнал мухбири Дилшод Исломов қаламига мансуб “Хорлик ва хўрлик бандалари” сарлавҳали мақолада: — судланувчиларнинг жиной қилмишлари судга оид биология, криминалистика, дактилоскопия, кимёвий, наркология ва психатрия экспертиза хулосалари., билан тўлиқ ўз исботини топган., дейилган?! Журнал муҳаррири Ж.Наҳанов: — Насриддин ака бу латифа эмас., бизга шу экспертиза хулосаларини тақдим этинг, дейиш ўрнига, матбуот тўғрисидаги қонунга хилоф равишда журналистик текширув ўтказмасдан туриб мақолани чоп этган?! Судда нопок йўллар билан қўлга киритилган ғалабани тарғиб этггувчи буюртма мақола нафақат судланувчилар, матбуот тўғрисидаги қонунларимизга ҳам ошкора ҳурматсизлик!
Дастлабки тергов жараёнида қотиллик содир бўлган хонадон ва судланувчилар қисматига оид ўта муҳим маълумотлар аниқланган бўлсада., улар на тергов, на суд жараёнида муҳокома этилиб, юридик хулоса чиқарилмаган. Яъни, айблов хулосаси ва суд ҳукмига кўра: — эшикни марҳуманинг ўзи очган., Низомиддин Эргашев чиқаётиб эшикдаги калитни олиб, ташқаридан қулфлаб, уйнинг ўнг тарафидаги гаражлар томонга отиб юборган?! Жиноят иши учун энг муҳим ҳужжат бўлган айблов хулосасидаги ушбу маълумот ҳам ишнинг ҳақийқий ҳолатига тўғри келмайди. Яъни, марҳумларнинг бувиси Ш.Каримовнинг биринчи инстанция судидаги кўргазмасига кўра: — кириш эшигининг 3 комплект калитидан, бир жуфт, яъни икки 2 комплекти 2008 йил 16 февраль куни йўқолган бўлсада, қулф алмаштирилмаган. (Биринчи инстанция суди баённомаси, гувоҳ Ш.Каримова кўргазмаси, 50-бет)
Қотиллик содир бўлган куни соат 12:30 ларда мактабдан қайтиб келган Моҳина Ўлмасова эшикни ўзида бўлган калит билан очган бўлса, на марҳумада, на ўзида бўлмаган калит билан Н.Эргашев эшикни ташқаридан қандай қулфлаб кетиши мумкин?! Демак, йўқолган калитларни қўлга киритиб, 4 кун олдин кечаси эшикни очишга урунган қотиллар ўзларида бўлган калит билан эшикни очиб кириш эҳтимоли ҳақиқатга яқинроқ…
Энг муҳими, Ш.Каримованинг биринчи инстанция судида айтган кўргазмалари асосида ака-ука Эргашевлар аслида бу хонадонга умуман кирмаганлиги тўлиқ исботланган!
Мазкур жиноят иши жиддий таҳлил этилса, инобатга олинмаган яна кўп Алибилар кашф этилиши мумкин. Ҳимоячиларнинг маълумотларига кўра, Низомиддин Эргашевнинг автомашинаси қотиллик содир этилган куни устахонада бўлган. Тергов ҳужжатларида жиноят содир этишда фойдаланилган дейилсада, терговчи ушбу машина бўйича тинтув ўтказмаган. Машина жиноят қуроли бўлса, нега суд уни жиноят қуроли сифатида мусодора этмаган?! Н.Эргашев устахонада турган машинани миниб, қотиллик содир этилган уйгача қандай бориши мумкин?! Тергов органи сценарийсига мос келмагани учун ушбу Алиби ҳам инобатга олинмаган?!
Терговчи С.Бердиалиевнинг айблов хулосасига кўра, ака-ука Эргашевлар эрталаб соат: — 08:23 да “Нилуфар” аптекасидан, сўнгра соат: 08:28, 09:06, 09:35, 09:41 ларда турли дўконлардан М.Исломованинг уйда эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг 229-00-89 рақамли уй телефонига қўнғироқ қилган., дейилган. (№ 31/20014-сонли ж/иши бўйича айблов хулосаси, 3-бет) Мазкур дўкон сотувчиларининг кўргазмаларига кўра, қўнғироқ қилган шахсларнинг ёши, бўйи ва ташқи қиёфалари ака – ука Эргашевларга мутлақа ўхшамаслигини юқорида қиёсий таҳлил этдик. Жиноят иши бўйича тўпланган маълумотлар жиддий таҳлил этилмагани яна шунда кўринадики,айблов хулосасида Эргашевлар қўнғироқ қилган дейилган айнан шу вақт оралиғида М.Исломова уйда бўлмаган!
Яъни, Ўз.Р.Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.А.Бўроновнинг 16.10.2009 йилдаги сўровномасига “Уздунробита” компанияси Самарқанд вилоят департаменти директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари А.Б.Мухамедовнинг 03.11.2009 йилдаги № 0918 КН № 519-сонли жавоб хатига кўра, бу пайтда “Кенап” заводи олдида жойлашган Гагарин кўчаси, 36 – уй ёнида бўлган абонентнинг: 378-67-77 рақамли қўл телефонига +357659016539680 рақам орқали Кипр давлатидан кимдир соат: 09:27, 09:34, 09:40 да уч марта қўнғироқ қилиб гаплашган?! М.Исломова уйда туриб ҳам бемалол гаплашиши мумкин бўлгани ҳолда қандай сабабга кўра эрталабдан Гагарин кўчасига борган., ёки у кипрлик шахс билан гаплашаётганида ёнида яна бир одамнинг иштирокига зарурат бўлганми?! Унинг 378-67-77 рақамли қўл телефонига кетма-кет уч марта олис Кипр давлатидан қўнғироқ қилган ўша жаноб билан нима ҳақда гаплашган?! Ўша кипрлик ким, унинг телефон рақами марҳуманинг электрон почтасида қайд этилганми?!
Марҳума М.Исломова ҳаётининг сўнгги дақиқаларига дохил ушбу ўта муҳим маълумотни Ж.А.Бўроновдан сўнг, тергов гуруҳи бошлиғи этиб тайинланган терговчи С.Бердиалиев таҳлил этиб, тегишли хулосалар чиқариш ўрнига Арсен Агановни фитна асосида қўлга олиб ундан зўравонлик билан айбига иқрорлик кўргазмалар олиш билан машғул бўлган?!
Исломованинг бувиси Ш.Каримованинг гувоҳлик кўргазмасига кўра у: — 29 январь куни кечаси ҳам ким биландир жуда асабий ҳолда 45 минут гаплашган., шу боис эртаси куни унинг 378-67-77 рақамли телефони ўзида бўлмаган деб ҳам бўлмайди.Терговчи С.Бердиалиевнинг айблов хулосасида: — жиноий гуруҳ аъзолари соат 10:00 да Н.Юсупова қўнғироқни босганида эшикни М.Исломова очгач, Исомиддин, Низомиддин, Сирожиддин Эргашевлар квартирага бостириб киришган ва унга ташланиб, бўға бошлаган., деган эпизод ҳам ишнинг ҳақийқий ҳолатига соат ва дақиқалар бўйича мутлақа хилоф талқин этилган. Яъни, бу пайтда М.Исломова ҳали тирик бўлган! Яъни, шу куни усталарнинг овқати учун қўшнилардан пул йиғиб юрган уй бошқарувчиси, Ш.Исмоилова соат 10:30 ларда эшик қўнғироғини босиб остонада турганида, М.Исломова қўл телефонида гаплаша туриб халатининг чўнтагидан 1000 сўм чиқариб берган! (жиноят иши. 1-жилд, 155-158-бетлар) Хуллас, ака-ука Эргашевлар М.Исломованинг уйдалигини аниқлаш учун турли дўконлардан қўнғироқ қилмагани ва умуман қотиллик содир этмаганлигини тасдиқловчи ушбу Алибини на тергов органи, на одил судлов рад ҳам этмаган, инобатга ҳам олмаган?! Айни пайтда А.О.Шарафутдинов прокуратура тизими, терговчи С.Бердиалиев, А.Саттаров Б.Мустафоевлар мансабдан кетган бўлсада., ҳануз давом этаётган ғайри қонуний сансанорликлар боис айбсиз инсонлар умрбод озодликдан маҳрум этилиб, ўта мудҳиш жиноятни содир этган қотиллар озодликда қолиши жамиятимиз учун ўта хатарли!
Бутун жаҳон одил судлов институтларига хос бўлган “Алиби”, “Верди’кт” деган тушунчалар тадбиқ этилмас экан, жиноятга алоқаси бўлмасада, зўрлик билан олинган айбига иқрорлик кўргазмалари асосида ноҳақ озодликдан маҳрум этилганлар, суд ҳукми бекор бўлса жавобгар бўлишдан чўчиган судьяларнинг қўрқуви туфайли оқланмасдан жиноятчи бўлиб қолаверади!
Ўз.ЖПК нинг 22 – моддасига кўра жиноят ишига оид ҳар қандай маълумот холис ўганилиб, унга ҳуқуқий баҳо берилиши шарт! Лекин, ака – ука Эргашевларнинг айбсизлиги, жиноят содир бўлган кун ва соатларда қотиллик содир бўлган хонадонда бўлмаганликларини исботловчи Булунғур туман “Улуғбек” маҳалласи фуқороларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган 27.03.2013 йилдаги такрорий мурожаатлари ҳам ўрганилмасдан ҳанузгача мутлақа оқибатсиз қолдирилмоқда?!
Бизнинг ушбу урунишларимиз, қотилларни топиш эмас, айбсиз бўлатуриб умрбод озодликдан маҳрум этилган ватандошларимиз қисматига лоқайд бўлмасликка чорловдан иборат!
Олий суд қабулхонаси мулозимлари ҳар гал бизга: — Сизларнинг жиноят иши бўйича шикоят қилишга ҳақингиз., йўқ деб танбеҳ берадилар. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 121 – моддасида: — қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқороларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқоролар ёрдам кўрсатишлари мумкин., дейилган.
Биз ана шу конституция талабидан келиб чиққан ҳолда яна Сизга мурожаат этишга жазм этдик. Шу ўринда, Олий суднинг янги раиси Ш.Ғозиев фуқорларни шахсан ўзи қабул қилаётганлиги фуқороларнинг қонун устиворлигига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайдиган ижобий ҳол деб ўйлаймиз.
Мазкур жиноят иши бўйича ошкора кўриниб турган ҳақиқат шулки, айнан қотиллик содир этилган кун ва соатларда А.Аганов Тойлоқ туманида, ака-ука Эргашевлар Булунғурдаги ўз уйларида бўлган марҳум бобосининг маъракасида иштирок этганлари ҳолда, айнан ўша кун ва ўша соатларда Самарқанд шаҳрида содир бўлган қотилликда айбланиши на қонун, на мантиқ қолипига сиғмайди?!
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Сиз улкан ҳуқуқий демократик ислоҳатларга бош-қош бўлиб турган мустақил Ўзбекистон давлатида ҳақиқий қотиллар озодликда қолиб, айни навқирон ёшдаги уч нафар ватандошимиз ўзлари содир этмаган ўта оғир жиноят бўйича умрбод, яна бири 25 йил озодликдан маҳрум этилиши ўта оғир оғир мусибат!
Шу боис Сиздан юқорида баён этилган жиноят иши бўйича тўпланган аниқ ҳужжатларга асосланган важларимизга юридик баҳо берилиши ҳамда мазкур жиноят иши бўйича на тергов, на суд жараёнида умуман муҳокома этилмаган янги ҳолат:
— 2009 йил 30 январь куни ака-ука Эргашевлар ўз уйларида марҳум бобоси Д.Бегалиевнинг 20 кунлик маъракасида иштирок этганлигини тасдиқловчи Булунғур туман, “Улуғбек” маҳалласи фуқороларининг Алибиси асосида мазкур жиноят иши қайта кўрилиб, адолат барқарор бўлишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз!
Шу муносабат билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, эъзгу ишларингизда Яратганнинг
Ўзи мададкор бўлишини тилаб –
Хамроқул Асқар
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Абдураҳмон Ташанов
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эъзгулик”
жамияти фаоли.
15.10.2014 йил.
PS: ушбу мурожаатга “Улуғбек” маҳалласи фуқороларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган 27.03.2013 йилдаги такрорий мурожаати илова этилмоқда. Жавоб учун манзил: 100011. Тошкент шахри, А.Навоий кўчаси, 10-уй, 10-хона. Тел: +998909573744, +998946193771
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ