"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ (24)

Дунё, Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари... | 06/08/2014 18:02-     11424 марта ўқилди

Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ (24)

 

Одил ака хотини билан

Тошкентдан Москвага

ёзилган мактуб

 

Ассалому алайкум, Одил ака!

Яхши етиб бордингизми?[1] Саломатлигингиз қа­лай? Москванинг об-ҳавоси қандай таъсир қилаяп­ти? Ишларингиз тузукми? Китоб бордими?

Биздан сўрасангиз – яхши ўтирибмиз. Искандар ва Малик ўқиб юришибди. Ҳовлидагилар – неваралар яхши. 2 марта бордим. Подвал (ертўла)ни тузатишаяпти. Битиб қолди. Улар ҳам баъзи кунлар келиб хабар олиб кетишади. Ҳозир бизда ҳам унча иссиқ эмас. Ёмғир ёғиб турибди. Чанг йўқ. Кеча телеграммангиз келди.

Шу билан қисқача хатим тугаяпти. Менга қандай топшириқлар бор. Телеграмма берарсиз.

Салом билан,

Марям.

23 май, 1980 йил.

 

85

 

Москвадан ёзилган мактуб

 

Хоним!

Тинчмисиз? Болалар яхшими? Искандарнинг отпускаси тугадими? Малик-чи? Имтиҳонлардан ўтиб олдими? Практикаси нима бўлди? Набирача катта бўляптими? Ўзингиз чарчамай юрибсизми?

Мен келиб бир-икки кун тобим қочиб қолди (душда сирғалиб кетдим). Йўқ, ҳозир тузукман. Ишга киришиб кетдим. Шояд, қолган уч-тўрт бобини шу ерда тугатиб олсам. Ўзиям шу сафар жуда-жуда қийналиб кетдим. Агар шу ишни қоралаб, қутулиб олсам жуда-жуда енгил тортардим, Оллога шукур қилардим.

Айтмоқчи Жуманиёз[2]га бордингизми? Нима деди? Буйруқ чиқдимикин? Зарифахон ишни тугатибдими? Агар тугатган бўлса уйга олиб келиб, уч нусхага ажратиб алоҳида-алоҳида жойга қуйиб қўйинг. Ўлгудай ишладим, эҳтиёт қилиш керак.

Бошқа нима гаплар бор? Рустам бирор яхши гап топдими?

Тошпўлат[3] ака ҳеч нарса демадими? Уйга бориб турибсизми? Яна қандай янгиликлар билан хурсанд қиласиз. Тошкент иссиқдир, албатта. Сизга Худо қувват берсин, деб

Салом билан Одил

Москва остонаси. Руза[4] шаҳри.

10 июнь, 1980 йил.

 

1981

 

[1] О. Ёқубов Москва яқинидаги Ижод уйига ишлаш учун борган.

 

[2] Жуманиёз – шоир Ж. Жабборов назарда тутолган.

 

[3] Тошпўлат ака – О. Ёқубовнинг қўшниси.

 

[4]Руза шаҳрида Серафимович номидаги ёзувчилар ижодий уйи жойлашган.

 

(Давоми бор)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (24-25)
  2. Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ (23)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.