Спорт шарҳловчиси Давлат Турдиалиев вафот этди
Таниқли спорт шарҳловчиси, ЎзМТРК «Спорт» телеканалининг собиқ раҳбари Давлат Турдиалев вафот этди. Бу ҳақда 2 август, шанба куни «Наврўз» радиоканали собиқ директори Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида маълум қилди.
Давлат Турдиалиев 52 ёшда эди.
Давлат Турдиалиев фаолияти давомида ЎзМТРКнинг турли телеканалларида спорт шарҳловчиси сифатида фаолият олиб борган, турли йилларда «Ёшлар», «Спорт» телеканалларида футболга ихтисослашган муаллифлик кўрсатувларини тайёрлаган эди.
2009-2013 йилларда ЎзМТРК «Спорт» телеканали директори сифатида иш олиб борган Давлат Турдиалиев сўнгги вақтларда «Спорт» телеканалида шарҳловчи ва кўрсатув муаллифи сифатида фаолият юритаётган эди.
Давлат Турдиалиев меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдларни тайёрлаган бўлиб, бугунги кунда улар ЎзМТРКнинг «Спорт» ва бошқа телеканалларида, радиостанцияларда, босма ва электрон нашрларда фаолият олиб боришмоқда.
Маълумотларга кўра, таниқли шарҳловчи ошқозон жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этган. Яқиндагина “Локомотив” клуби ҳужумчиси Александр Шадрин ҳам айнан ошқозон операциясидан кейин оламдан кўз юмганди.
«Даракчи»дан олинди
Сайтимиз таҳририяти номидан Давлат ака Турдиалиевнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
«Дунё ўзбеклари» ижодий жамоаси
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ