Ҳозиргина Германия тўртинчи бор Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритди!
Мана ниҳоят Бразилияда 1 ой давом этган Жаҳон Чемпионатига сўнгги нуқта қўйилди. Бугун финалда сайёрамизнинг энг кучли жамолари Германия ва Аргентина тўқнаш келди.
Узоқ ва қийин давом этган баҳс сўнгидагина ғолиб аниқ бўлди. Бу бахтга Германия эришди. 113 дақиқада Марио Гётце урган гол буни таъмин этди.
Ҳозир Жаҳон Чемпионати кубонини топшириш маросими давом этяпти. Навбатдаги Жаҳон Чемпионатига эса 2018 йилда Россия мезбонлик қилади.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ