Германия — Бразилия 7-1: Ҳозиргина «немис машинаси» Бразилияни янчиб ташлади
Ҳозиргина жаҳон футболи тарихида воқеа бўлиб қоладиган футбол матчи якунланди. Бразилия ва Германия терма жамоалари Бразилияда ниҳоясига етаётган Жаҳон Чемпионатининг ярим финалида бир-бирига рўбарў келишди.
Иккала жамоа ҳам чемпионатнинг фаворитлари ҳисобланишарди, бугун кўпчилик Бразилия Германияни ютиб ташлайди деган фикрда эди. Аммо бошланган биринчи таймданоқ даҳшатли сенсация юз берди. Немислар биринчи таймдаёқ 29 дақиқа ичида Бразилия дарвозасига 5 та гол уриб қўйишди.
Ўйингоҳ даҳшатга тушди. Мезбон жамоа мухлислари йиғлади. Бразилияликлар ҳам Ҳиндистонликларга ўхшаш халқ. Қорин оч бўлса ҳам ҳиндларга кино ва мусиқа керак каби улар ҳам футбол билан яшашади. Шундоқ ҳам камбағалликдан халқнинг сабр-косаси тўлган ва ЖЧ га давлат 11 миллиард доллар сарфлангани учун тинимсиз намойишлар бўлиб турган пайтда Бразилиянинг шармандали мағлубияти энди Бразилия сиёсий ҳаётида ҳам ўзгариш олиб келса керак.
Халқ норозилиги туфайли ҳатто ўйингоҳга келишга ҳам юораги бот бермаган мамлакат хоним президенти учун терма жамоа ютқизиғи сиёсий ҳаётига ҳам нуқта қўйиши мумкин.
2011-2012 йиллари Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси тренерлик қилган ва ҳозир Бразилия термаси бош устози Сколари эса эрта халқ душманига ҳам айланиши мумкин. Ким билади дейсиз!
Ҳозир бутун ижтимоий тармоқлар тўлиб-тошган. Неча миллионлаб твитлар ва статуслар ёзилганини эса эртага статистика кўрсатади.
Немислар эса қаҳрамонларга айланишди: 7:1… Бразилиянинг футбол бўйичав гегемонлигини даҳшатли ва ўта шармандали тарзда синдириб ташлашди. Бекорга «немис машинаси» эмас-да улар!!!!
«Дунё ўзбеклари»нинг спорт шарҳловчиси
«Дунё ўзбеклари» учун махсус.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ