"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!

Муҳокама учун мавзу, Суҳбатлар | 06/28/2014 05:07-     31401 марта ўқилди

 


UZ: Бахтиёр Шоҳназаров: “Мустақиллигим ўзимга ёқади”

 SAMSUNG DIGITAL CAMERA

Сайтимиз меҳмони: Бахтиёр Шоҳназаров – ижтимоий фанлар магистри, адвокат, мустақил журналист, таржимон, мусиқачи.

1986 йили Тошкент Давлат консерваториясини битирган.

1990-92-йилларда Тошкент Давлат шарқшунослик институтида ўқиган.

1992-96-йилларда таҳсилини Туркиянинг Измир шаҳрида давом эттирган.

1996-98-йилларда Ўзбекистон Олий хўжалик судида ишлаган.

1997-2003-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Халқаро” ва “Ёшлар” телеканалларида “Ҳуқуқ ва бурч” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси бўлган.

2004 йили Бирлашган миллатлар ташкилоти Тошкент ваколатхонаси ҳомийлигида ўтказилган республика журналистлари танловида биринчиликни қўлга киритган.

2005 – 2008 йилларда Туркияда яшаб, сўнгра Канадага кўчиб келган.

Ҳозирда Онтарио провинцияси пойтахти Торонто шаҳрида яшаб, лицензияли паралегал (адвокат) ва таржимон сифатида фаолият юритмоқда.

RU: Наш гость: Бахтияр Шахназаров, магистр общественных наук, адвокат, независимый журналист, переводчик, музыкант.

В 1986 году закончил Ташкентскую государственную консерваторию.

В 1990-92 г.г. был студентом Ташкентского государственного института востоковедения.

В 1992-96 г.г. учебу продолжил в г. Измир, Турция.

В 1996-98 г.г. работал в Высшем хозяйственном суде Узбекистана.

В 1997 – 2003 г.г. был автором и ведущим телепередачи «Права и обязанности» на телеканалах «Международный» и «Молодежь» Национальной телерадиокомпании Узбекистана.

В 2004 году получил первую премию на республиканском конкурсе журналистов, проведенным под спонсорством представительства ООН в Ташкенте.

С 2005 по 2008 г.г. жил в Турции, далее переехал в Канаду. В настоящее время живет в г. Торонто, столице провинции Онтарио.

Работает лицензированным паралегалом (адвокатом) и переводчиком.

TR: Konuğumuz: Bahtiyar Şahnazarov, sosyal bilimler masteri, avukat, bağımsız gazeteci, tercüman, müzisyen.

1986’da Taşkent Devlet Konservatuvarı’ndan mezun oldu.

1990 – 1992’de Taşkent Devlet Doğu Dilleri Üniversitesi’nde talebe.

1992 – 1996’da tahsilini İzmir’de sürdürmüştür.

1996 – 1998’de Özbekistan Yüksek Ticaret Mahkemesi’nde çalışmıştır.

1997 – 2003’de Özbekistan Milli Radyo ve Televizyon Kurumu’nun Beynelmilel ve Gençler kanallarındaki Haklar ve Ödevler programının sunuculuğunu yapmıştır.

2004’de Birleimiş Milletler’in Taşkent temsilciliği sponsorluğunda yapılan Özbekistan gazetecilerinin yarışmasında birinsiliği kazanmıştır.

2005 – 2008’de Türkiye’de yaşamış va sonra da Kanada’ya göç etmiştir. Halihazırda Ontario eyaletinin başkente Toronto şehrinde yaşamakta, lisanslı paralegal (avukat) ve tercüman olarak çalışmaktadır.

EN: Our guest: Bakhtier Shakhnazarov, MA, lawyer, paralegal, freelance journalist, interpreter/translator, musician.

In 1986 graduated from Tashkent State Conservatoire.

Fromn 1990 to 1992 studied in Tashkent State University of Oriental Studies.

From 1992 to 1996 studied in Izmir, Turkey.

From 1996 to 1998 worked in the Supreme Economical Court of Uzbekistan.

From 1997 to 2003 was a host and author of the TV show called Rights and Obligations at the International and Youth TV Channels of the Uzbekistan’s TV and Radio National Company.

In 2004 won the first prize in the Uzbekistan’s journalists’ contest held under the sponsorship of the UN representative office in Tashkent.

From 2005 to 2008 lived in Turkey, then moved to Canada. Presently lives in Toronto, the capital of the province of Ontario. Works as a licensed paralegal and interpreter.

* * *

– Агар мумкин бўлса суҳбатимиз аввалида ўқувчиларимизга ўзингиз ва оилангиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз.

– Мен Андижон вилоятининг Асака шаҳрида кўп болали ҳайдовчи оиласида дунёга келганман. Такси ҳайдовчиси бўлган раҳматли отамни вилоятда кўпчилик танир эди. Гарчи беш синф маълумоти бўлса-да, жуда уқувли, билимга ташна ва тушунган шахс эдилар. 1930-йилларнинг бошларида, мактабда олмон тили дарсида ўқитувчисининг хатоларини топиб тургани учун устози нима қилишини билмай қолар экан. Агар мен алифбони ўрганган пайтдан бошлаб кундалик ўзбек ва рус тилларидаги газета-журналларни ўқий бошлаган бўлсам, бунга айнан отам сабабчидир, чунки у киши ҳар йили “Правда”, “Совет Ўзбекистони”, “За рулём”, “Вокруг свет” каби нашрларга обуна бўлар эди. Бундан ташқари, бошқа оила аъзоларимиз учун манзилимизга “Саодат”, “Гулистон”, “Гулхан”, “Ғунча” журналлари ва “Ленин учқуни” газетаси етказиб берилган. Мен уларнинг ҳаммасини бошидан охиригача катта қизиқиш билан ўқиб чиқардим. Бу эса, ўз навбатида дунёқарашим кенгайишига олиб келган, мусиқа мактабидаги синфдошларим менга “Дом Советов” деб лақаб қўйишига сабаб бўлганди. Агар ёдингизда бўлса, шўро даврида компартиялар ва ижроия қўмиталарига берилган вилоят марказларидаги энг баланд ва кўркам бинолар “Советлар уйи” деб аталарди.

Ёлғиз ўсган отам катта ҳаёт тажрибасига эга бўлиб, оқ билан қорани, адолат билан адолатсизликни жуда яхши ажрим қилиб берардилар.

Маҳаллада бирорта оилада келишмовчилик чиқиб қолса, отамдан маслаҳат олганларига кўп марта гувоҳ бўлганман. Катта-катта йиғилишларда эса ҳеч чекинмасдан камчиликларни ва бунга йўл қўйган бошлиқларни танқид қилардилар. Шу сабаб бўлса керак, “катталар” отамдан ҳайиқишарди.

Отам бир неча марта “Йилнинг социалистик меҳнат ғолиби”, “Авариясиз меҳнати учун” нишонлари билан тақдирланган ва адолатпарвар бўлишига қарамай, ҳеч қачон раҳбарлик лавозимида ишламаган ёки йирик мукофотлар олмаган. Негалигини ҳозир мен жуда яхши идрок қиламан…

Бир ўғил ва бир қизим бор. Қизимни турмушга берганман, ўғлим эса учувчи бўлиш учун коллежда ўқияпти. Асли касби мусиқа ўқитувчиси бўлган турмуш ўртоғим уй бекаси ва яхшигина тикувчи.

– Сиз ўзбек, рус, турк ва инглиз тилларини яхши биласиз. Чет тилларни нима сабаб бўлиб ўргангансиз?

Совет даври мактабларида инглиз тили бешинчи синфдан бошлаб ўқитиларди. Битта акам институтда инглиз тили мутахассислиги бўйича ўқиётганида мен тўртинчи синфда эдим. Инглиз алифбосини акамдан ўрганиб олганман. Мактабда синфдошларимнинг исм-фамилияларини доскага инглизча ёзаётганимни кўрган синф раҳбарим “кейинги йил мактабнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчисини синфимизга дарс беришга қўйдираман” деганди. Лекин, бешинчи синфда мени Андижон туманида жойлашган ва янги очилган махсус мусиқа мактаб-интернатига ўқишга бериб юборишди. Бунга эндигина Тошкент Давлат консерваториясини битирган катта акам сабабчи бўлди.

Қишлоқда жойлашгани сабаб, мактабимизда баъзи фанлардан ўқитувчилар етишмасди. Афсуски, инглиз тили ҳам шулар қаторида бўлгани учун, мактабда бу тилни яхши ўзлаштириб ололмадим. Кейинчалик, олий ўқув юртларида ва Туркиядаги тил курсларида бироз ўрганишга ҳаракат қилганман. Ҳатто, 1998 йили машҳур инглиз ёзувчиси Кэтрин Менсфилднинг аёлларнинг руҳий ҳолати ҳақидаги “Бир пиёла чой” номли ажойиб ҳикоясини ўзбек тилига таржима қилганман ва ҳикоя “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўша йили босилиб чиққан

(асарни шу линкдан ўқишингиз мумкин:
http://bahtiyarshakh.com/ozbekce/foaliyatim.html ).

Турк тилига келсак, 1992 йил апрелида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида талабалар айирбошлаш тўғрисида келишув имзоланган пайт мен Тошкент Давлат шарқшунослик институти талабаси эдим. Қизим эндигина дунёга келганди. Сентябр ойида “Туркияда ўқишни давом эттиришни хоҳловчилар борми?” деб сўрашди. Отамга бу ҳақда айтгандим “Ўғлим, ўқиган одам кам бўлмайди, боравер. Оилангдан ҳеч хавотир олма, ўзим қараб тураман” деб қўллаб-қувватлади. Шундай қилиб, октябр ойида Туркияга парвоз қилган “илк қалдирғочлар” қаторида мен ҳам бор эдим.

Турк қардошларимиз бизни жуда яхши қабул қилишди. Биринчи йил турк тили курсларида ўқидик. Иккинчи йили мен оддий талаба сифатида ўқишни давом эттиришим керак эди. Лекин, олий маълумотли бўлганим учун, Измирдаги “Дўкуз Эйлул” (“Тўққизинчи сентябр”) университетида “жамиятни бошқариш” мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил ола бошладим. Бунинг учун Анқарага бориб, Олий таълим вазирлигидан рухсат олиб келишимга тўғри келди.

1996 йили диплом ишимга аъло баҳо берилиб, докторлик бўйича ўқишни давом эттиришга тавсия қилингандим…

Ўша йили диплом ишимнинг каттагина қисми “Avrasya Etütleri” журналида турк ва инглиз тилларида босилиб чиқди.

– Канадада қачондан бери яшаяпсиз?

– Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз, лекин “Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас” деган нақл тўғри бўлса, Туркия ва Канадада яшаб, яна икки марта мусулмон бўлибман. Тақдир тақазоси экан, ёшлигимизда севиб томоша қилган ҳиндулар ҳақидаги “Онтарио бўйидаги саргузаштлар” бадиий филми воқеалари юз берган тупроқларда тўрт йилдан бери яшаб юрибмиз.

Бу ерлар менга ёқади, ҳаммаёқ ям-яшил, одам ўзини худди ўрмонда яшаётгандек ҳис қилади. Торонтонинг узун қиши совуқ ва қорли бўлса, ёзда ҳарорат баъзи кунлари худди она-юртимиздаги каби кўтарилиб кетади. Устига устак, бинолар ичи ёзда салқин, қишда иссиқ бўлади.

Уйда жуда кўп гул-кўчатлар ўстирганим ва иккита ширин-шакар тўтиқуш боққаним учун, қишнинг узоқ давом этиши ҳам билинмайди (шу линкка қаранг: http://www.youtube.com/watch?v=HrdmwFYUoi0 ). Ҳатто, хурмо данагини экиб ўстирганман, ҳозир бўйи икки метрга етай деб қолди.

– Сиз ҳам журналистсиз. Ижодкор одам эса истайдими, йўқми, барибир сиёсат билан шуғулланишга мажбур. Нима учун ўзбек мухолифати бу қадар тарқоқ (шахсий фикрларингиз).

– Мен ўз мустақил фикрига эга бўлган кишиман. Ота мерос мустақиллигим ўзимга ёқади. Бирорта масала юзасидан фикрим юз фоиз тўғри эканлигига далиллар билан амин бўлсамгина, тортишувга қўшиламан. Қаршимдаги киши шунда ҳам ўзи ҳақ эканини иддао қилса, “ўзиз биласиз” деб, тортишувни тўхтатиб қўяман. Баъзиларга ўхшаб, қизишиб, “устимда бир парча латта қолгунча” курашиб ўтирмайман. Чунки, дунёда ҳамма нарса нисбийдир, ҳатто ҳақиқат ҳам. Бугун ҳақиқат бўлиб кўринган нарса, эртага нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Буни қанчалик тез тушуниб олсак, ўзимизга шунчалик тез фойда қилган бўламиз.

Муҳолифат ҳақидаги саволга келсак, жавоб сифатида сизга бир ҳангомани айтиб берай. 1980-йилларнинг бошларида Асакада кўчаларни ковлаш жудаям кўпайиб кетди. Аввалига йўлга асфалт босишади, орадан салгина ўтмай экскаваторлар келиб ковлай бошлайди. Хуллас, бир киши бу масалада “катталардан” бирига шикоят қилиб, “Ўзи Асакада биттагина ковланмаган кўча қолди, холос” дебди. Бошлиқ “қайси кўча?” деб сўраган экан, “айтсам уни ҳам кавлаб қўясизлар, айтмайман” деган экан…

– Бахтиёр, Сиз бир пайтлар Ўзбекистон телевидениясида фаолият олиб бориб, анча ном қозонган эдингиз. Ўша кунларингиз ҳақида ҳам икки оғиз айтиб берсангиз.

– Журналистликка ёшликдан қизиқардим. Илк мақолам 1976 йили “Ленин учқуни”да чиққан. 1977 йили мусиқа мактаби ансамбли ва халқ чолғу асбоблари оркестри таркибида биринчи марта телевидениега чиқиб, концертда ижро этганман.

Мен учун сеҳрли олам бўлган телевидениега қизиқишим шунчалик кучли эди-ки, 1985 йили фақат телекамера қаршисида ўтириш имконига эга бўлиш учунгина дикторлар танловига қатнашганман.

Туркияда таҳсил олган даврим бу мамлакатда хусусий телевидениелар очилиши ва ривожланиши даврига тўғри келди. Долзарб мавзулардаги кўрсатувларни диққат-ла томоша қилар, бошловчилар ўзини қандай тутиши ва саволларни қандай қилиб “кўндаланг” қўйишини мароқ билан кузатардим.

Ўзбекистонга қайтгач, туркча телеминиатюраларни ўзбекчага таржима қилиб, Ўзбекистон телевидениесидаги “Спектаклдан сўнг” кўрсатуви бошловчисига олиб борганимда жудаям ёқтиришган.

1997 йил баҳори ва ёзида ушбу кўрсатувга икки марта қатнашиб, дубляжда ўзим овоз берганимдан кейин (қаранг:

http://www.youtube.com/watch?v=xrqZZV4stGk ) Халқаро 4-канал раҳбарияти назарига тушибман.

Июл ойида Асрор Аброрхўжаев мени хонасига таклиф қилиб, “Сиз телевидениени яхши тушунар экансиз, Олий хўжалик судида ишлар экансиз, “Ҳуррият”да чиққан мақолаларингизни ҳам ўқиганман” деб “Ҳуқуқ ва бурч” кўрсатувига муаллиф ва бошловчи бўлишни таклиф қилди. Орадан тўрт кун ўтиб, илк кўрсатувимни тасвирга тушириш учун камера қаршисига ўтганман…

Президентнинг аҳоли ҳуқуқий онгини ошириш тўғрисидаги фармони талабларига жавоб берадиган кўрсатувим тез орада халқ оғзига тушди.

Улар ҳақида кўп гапириб ўтирмайман, чунки аксариятини youtube.com сайтига қўйганман. Қизиққан муштарий ва ихлосмандларим ўша сайтга кириб, қидириш қутисига bahti63 деб ёзишса, Канадада тасвирга олинган турли-туман ўзига хос видеолавҳаларимни ҳам томоша қилишлари мумкин.

– Нега телевидениедан кетдингиз? Кейин нималар билан машғул бўлдингиз?

– Телевидение штатига кириш жудаям қийин иш. Мени ҳеч штатга олишмади. Анча таниқли бўлганимдан кейин ҳам ҳар уч ойда бир телевидениега кириш рухсатномасини янгилатишим керак эди.

1990-йилларда ва 2000-йиллар бошларида тайёрлаган кўрсатувларим мавзуси ва қатнашувчиларни ўзим танлардим. Фақатгина ҳамкорлигимнинг сўнгги йилларида бу нарса қаттиқ назорат остига олинди.

Кўрсатув жуда оммабоп бўлиб кетгач, мамлакат президентидан ҳам долзарб ҳуқуқий мавзуларда интервью олмоқчи бўлганман, бироқ телевидение раҳбарлари нимагадир ҳеч рози бўлишмаган.

Мен халқ билиши керак деб ҳисоблаган айрим гаплар “кесиб ташланганида” аччиқ қилиб, телевидениени уч марта ташлаб кетганман.

Орадан бир муддат вақт ўтиб, менга раҳбарият телефон қилар ва “кейинги ҳафтага кўрсатув қўйилди, съёмкага келинг” деб, ўзлари яна чақиришарди.

Лекин, 2003 йил феврал ойида инсон ҳуқуқлари бузилишига оид кўрсатувим эфирга узатилгандан кейин менга съёмка бермай қўйишганида “Ёшлар телеканали”даги фаолиятим тугагани аён бўлди (мисол учун қаранг: http://www.youtube.com/watch?v=I57hQyPeMKU ).

“Ҳуқуқ ва бурч” кўрсатувига муаллифлик ҳуқуқини ўз номимга ҳужжатлаштириб қўйгандим. Бир муддат ўтиб, кўрсатувимни бошқа бошловчи олиб борганини билгач, раҳбариятга кўрсатув номини қўлламасликлари кераклигини билдиргандим, номини “Ёшлар ва ҳуқуқ” деб ўзгартиришга мажбур бўлишди…

Кейинчалик “Ўзбекистон” телеканали менга айрим мавзуларда лавҳалар тайёрлатган бўлса-да, улар ҳам тез орада ҳамкорликни тўхтатишди. У пайтлар юридик институтни битириб, адвокат сифатида фаолият юритаётган “Интерньюс” халқаро ташкилоти билан сўз эркинлиги ва журналистларни ҳимоя қилиш лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилаётгандим. 2005 йил июн ойида Туркияга кетгунга қадар шу соҳаларда фаолиятимни давом эттирдим.

– Матбуотдан Сизнинг “Туркия ўзбеклари” номли китобингиз ҳақида хабар ўқиганман. Шу ҳақда ҳам икки оғиз гапириб берсангиз.

– Китобни олти ой каби қисқа муддат ичида ҳам ёзиб, ҳам нашр қилдиришга муваффақ бўлганман. Туркия ўзбеклари Истанбул ва Аданада ўз жамиятларига эга бўлиб, жамиятлар ўзбек тили ва маданиятини сақлаш, ўзаро ёрдамлашишни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган.

Хориждаги миллатдошларимиз қандай ҳаёт кечириши, улар қандай қилиб ватанимизни тарк этишгани ҳақида Ўзбекистонда бирорта жиддий тадқиқот қилинганини эшитмагандим. 2007-2008-йилларда ferghana.ru веб-сайтининг Туркиядаги мухбири эдим. Сайт соҳиби Даниил Кисловга ўзбеклар ҳаётини ёритувчи туркум мақолалар тайёрлаш фикрини айтиб, бунинг учун бир неча шаҳарга сафар қилишимга тўғри келиши ва харажатлар бўлишини билдирдим. Даниил харажатларни қоплашини айтгач, 2008 йил март-апрель ойларида Истанбул, Адана ва Ҳатайга саёҳат қилиб, у ерлардаги ўзбеклар билан учрашдим.

Тўплаган материалларимнинг бир қисми “ferghana.ru”да эълон қилинди.
Қўлимда яна талайгина қизиқарли фактлар бор эди. Шунинг учун, уларни китоб шаклида нашр қилдиришни режалаштирдим. Бу борада Метин Биниш исмли дўстим катта ёрдам қилди. Ялтироқ қоғозда 32 саҳифа рангли расмлардан ташқари 338 бетдан иборат китобим анчагина арзон харажат билан босилди.

Мустақил журналист ўлароқ илмий-оммабоп китоб ёзаркан, тарафсиз бўлишга ва ҳар-хил фикрларни беришга ҳаракат қилдим. Илмий-тадқиқот қилганда бўлган гап-сўзлар айнан берилиши керак. Бироқ, худди шу нарса ўзимга “тўқмоқ” бўлиб қайтиб келди. Китобда интервьюлари берилган Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини қўлловчи кишилар “нега ота юртимиздаги аҳвол ҳақида салбий фикр айтганларни китобга киритдингиз?” деб аччиқ қилишган бўлса, қўллаб-қувватламайдиганлар “нега пахта қўювчиларнинг гапларини ёздиз?” деб зуғум қилишди. Шунда мен мустақил ва тарафсиз бўлиш қанчалик оғирлигини ҳис қилдим…

Хуллас, китоб чиққач, уни танитиш ва тарқатиш ҳам керак эди.

Тўтиқушимга китобнинг номини айтишни ўргатдик

(шу ердан томоша қилинг:

http://bahtiyarshakh.com/ozbekce/video%20ozbekce/index.html ).

Китобни Туркия президенти Абдуллоҳ Гул, бош вазир Ражаб Тоййип Эрдўғанга ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирига совға қилиб юбордим.

Вазирлик кутубхоналарга тарқатиш учун китобимдан 200 тасини сотиб олди.

Агар босиб чиқаришга ҳомий топилгудек бўлса, китобни ўзбек, рус ёки инглиз тилларига ҳам таржима қилиш ниятим бор. Кўп гапириб ўтирмайман – китоб ҳақидаги қисқача маълумотни шу ердан ўқинг:

http://bahtiyarshakh.com/ozbekce/kitob.html .

Дарвоқе, bahtiyarshakh.com номли веб-сайтимда ўқувчилар ўзбек, рус ва турк тилларида фаолиятим ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

– Торонтода тузилган ўзбеклар жамияти асосчиларидан бирисиз. Шу ҳақда ҳам айтиб ўтсангиз.

Канадага кўчиб келгач, Туркиядагига ўхшаш жамият тузиш фикрини Фахриддин Худойқуловга айтувдим, “тузмоқчи эдик, лекин айрим масалаларда келишолмадик” деди. Мен “Сиз бу ерда анчадан бери яшаяпсиз, ишлаяпсиз, ташкилий ишлар учун харажатларни қоплай оласиз, ўзбекларни бирлаштириш учун шахсий адоватларни бир четга қўйиб, иш қилишимиз керак” дедим. Анчагача “қандай қилиб тузамиз, номи нима бўлади, кимларни даъват қиламиз, нима ишлар қиламиз?” деган масалаларда фикрлашиб-тортишиб юрдик. Охирида, Торонтодан Ғофур Йўлдошев, Монреалдан Абдувоҳид Ҳайитов ва Эдмонтондан Насрулло Саидовлар билан биргаликда “Канада туркистонликлар конгресси” нодавлат-нотижорат ташкилотига асос солдик…

– Бу ердаги аксар давраларда Сизнинг гоҳ аккордеон, гоҳ синтезатор ва гоҳо доира чалиб қўшиқ хиргойи қилишингизни кўрдик. Айтиш мумкинки, бинойидек овозингиз ҳам бор экан. Санъатга бўлган шунчаки бир меҳрми бу ё туғма истеъдодми?

– Биринчи касбим машшоқлик. 1986 йили Тошкент Давлат консерваториясини «ғижжак» мутахассислиги бўйича битириб, тўрт йил мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаганман. Шерали Жўраев, Дадахон Ҳасанов, Юлдуз Усмонова, Хайрулла Лутфуллаев, Замира Суюнова, Нуриддан Ҳайдаров (марҳум) каби кўплаб машҳур хонандаларнинг ёнида туриб, соз чалганман, тўйларда хизматда бўлганман. Измирдаги маҳаллий телевидениеда Наврўз байрамига бағишланган кўрсатувда ашула айтганман.

Канадада ҳам машҳур ва хушовоз хонанда Баҳром Эгамбердиев билан бирга турли тадбирларда хизмат қилаяпмиз. Доирада Ашур Мамедов, удда Абдурашид Отажонов жўр бўлишаётганди. Куни-кеча ўзбекистонликлар учун уюштирилган ифтор кечасида ҳам ўз санъатимизни намойиш қилдик

(қаранг: http://www.youtube.com/watch?v=MvpyxZjfWDQ ).

– Ўзбекистонни тарк этганингизга ҳеч афсус чекканмисиз?

– Ўзбекистондан четда яшаётганлар оз эмас. Миллионлаб ватандошларимиз жаҳоннинг турли мамлакатларида яшаб, меҳнат қилишяпти, меҳнат муҳожирлари оилаларига пул жўнатишяпти. Ҳозир глобаллашган дунёда яшаяпмиз, қўпол қилиб айтганда «қорин тўйган жой» иккинчи ватан бўлиб қолаяпти.

Ўзбекистонда мен иқтисодий жиҳатдан қийналган эмасман. Туркияга йўл олар экан, мақсадим ўғлимни лицейга жойлаштириб келиш эди. Бироқ, бир томондан она-ватандаги ечими менга боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар, иккинчи томондан эса Туркияда ўзимга иш таклиф қилиниши туфайли қардош ўлкада қолиб кетдик.

Албатта, бир кун келиб ватанга қайтиб борамиз.

Жўғрофияга қизиқишим катта бўлгани учун, Канада қандай ўлка эканини жуда яхши билардим. Қолаверса, бу ернинг маҳаллий аҳолиси бўлган қизилтанлиларнинг айрим қабилалари турк аслли, яъни ўзимиздан.

Маълумки, Сибирдан келиб чиққан турк халқларининг бир қисми шарққий йўналишда кўчиб, музлаган Беринг бўғози орқали Америка қитъасига ўтишган ва бутун шимолий ва жанубий Америка бўйлаб тарқалиб кетишган.

Шунинг учун, уларнинг кўпчилиги ҳам кўриниши, ҳам рўзғорда ишлатадиган буюмлари, ҳам безаклари-ю сўзи томонидан бизга жуда ўхшашади.

Масалан, Онтарио провинциясида бир дарё номи «Келсу» бўлса, Торонтода «Атабаска» (от, ота, бош, бошқа) кўчаси бор.

Мексикада ҳиндуларга оид олтиндан безатилган бир ибодатхона номи «Алтин» экани ҳақида ўқиганимда хайратга тушгандим.

«Торонто» сўзи ўзбекча «тўра» ва «ота» сўзларидан ясалган бўлса, Канада пойтахти Оттава номи «от-арава» сўзларидан келиб чиққан, «Ниагара» шаршараси эса Нигора исмли ўзбек гўзали шарафига қўйилган (буёғи ҳазил :-)

(қаранг: http://www.youtube.com/watch?v=uWz9xDEmjgM ).

– Бахтиёр, Сиз тиниб тинчимас, ўз устида ҳамиша ишлайдиган одам сифатида таассурот қолдиргансиз менда. Яқиндан бошлаб Сиз Канада қоидаларига амал қилиб, ҳуқуқшунослик фаолиятини бошлаганингизни биламан. Шу ҳақда энди “Дунё ўзбеклари”ни ҳам хабардор қилсак дегандим.

– Канадага келгач, энг катта орзуларимдан бири бўлган инглиз тилини батафсил ўрганишни ўз олдимга асосий мақсад қилиб қўйдим. Аввалига, катталар учун тил ўрганиш мактабига бордим, лекин у ердаги таълимга қаноат қилмай, коллеждаги курсга ёзилишга муваффақ бўлдим.

Ўзбекистон ва Канадада қўлланиладиган ҳуқуқ тизими бир-биридан фарқ қилгани учун адвокатлик соҳаси бўйича ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш деярли имконсиз эди.

Онтарио провинциясида паралегал (юрист) касби бор. Агар АҚШда паралегаллар фақат адвокатларга ёрдамчи-котиб сифатида ишлашса, Онтарио паралегаллари мустақил фаолият юритиш ва ўз вакилларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Яъни, ўрта маълумотли юрист дейиш мумкин уларни. Шу томони жозиб келиб, коллежда паралегал мутахассислиги бўйича ўқишга қарор қилдим.

Юрист дипломига эга бўлганим учун, бир йиллик қисқартирилган дастурга қабул қилиндим. Ўқишни битиргач, лицензия олиш учун жуда жиддий синовга кирдим.

Синовдан муваффақиятли ўтганим учун мен Онтарио Адвокатлар ассоцияциясига аъзоликка қабул қилиндим ва паралегал сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини қўлга киритдим.

Мижозларимга асосан иммиграция, Канадага ҳомий сифатида яқинларини келтириш, 25 минг долларгача бўлган даъволар, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, иш жойида тан жароҳати олиш, инсон ҳуқуқлари бузилиши каби масалаларда ўзбек, турк, рус ва инглиз тилларида хизмат кўрсатаяпман.

Худога шукр, яқинда иш бошлаган бўлишимга қарамай, мижозларим етарли.

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган тилларга тиллардан малакали таржималарни ҳам амалга ошираман. Канада иммиграция ва қочқинлар комиссияси томонидан таржимон сифатида аккредитация қилинганим учун мен қилган таржималар малакатнинг ҳамма ҳудудида барча давлат идоралари томонидан қабул қилинади.

Бир қанча маҳаллий газеталарда паралегал ва таржимон ўлароқ рекламамни бердим. Бундан ташқари, yuotube.com га қўядиган видео лавҳаларимга ҳам рекламаларимни жойлаштираяпман

(қаранг: http://www.youtube.com/watch?v=f5FHiWGeVZs).

– Келгусидаги орзуларингиз ва сайтимиз ўқувчиларига тилакларингиз…

– Адвокат сифатида судларга кираяпман, бир томонимда прокурор, қаршимда эса судья туради. Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқларга эга.

Қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда гапирасиз, савол сўрайсиз, прокурорга эътироз билдирасиз, худди кинолардаги каби!

Шундай шароитда ишлашни орзу қилгандим, орзумга эришдим. Яна талайгина эзгу орзу-умидларим ҳам бор.

Дунёнинг қайси кўшасида бўлишидан қатъи назар, муштарийларимизга муборак Рамазон ойида қут-барокат, ишларига ривож, сабр-қаноат, оилавий ҳаётларида эса бахт тилайман…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Академик Рустамжон Абдуллаев “Дунё ўзбеклари” саволларига ўз веб сайти орқали жавоб берди
  2. Исмат Хушев “Озодлик”нинг “Қурултой”ида – Мафия ҳокимиятга қариндош бўлдими?
  3. Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”
  4. “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев ББС меҳмони
  5. Замира Шукур “Қурултой”и: Хориж инвестори Ўзбекистонга нега шошилмаяпти?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. muhlis says:
    06/28/2014 at 13:01-

    Omad. Bir narsa esimga tushib ketdi, bundan 18 yillar muqaddam bir yiginda qatnashgan edim, shunda o’sha paytdagi yapon elchisi “halqlarimizning yaqinligi bor, masalan Asaka shaxrining nomi Osakodan olingan bo’lishi mumkin” deb aytgan edi.

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94758 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33107 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33033 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32990 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32737 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31671 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31633 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31418 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31401 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31369 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31365 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31360 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31356 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31354 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31354 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31346 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31344 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31344 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31343 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31342 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31342 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31339 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31339 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31339 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31331 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31330 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31330 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31330 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31328 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31327 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31327 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31327 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31326 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31325 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31322 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31321 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31321 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31316 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31314 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31311 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31311 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31310 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31310 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31309 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31309 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31306 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31304 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31303 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31302 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31301 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31299 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31297 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31296 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31296 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31296 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31295 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31295 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31294 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31294 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31293 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31293 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31293 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31292 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31291 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31290 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31289 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31289 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31287 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31287 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31287 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31283 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31280 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31279 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31279 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31278 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31278 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31278 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31274 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31274 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31269 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31268 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31268 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31265 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31265 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31265 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31260 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31252 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31249 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31249 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31248 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31245 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31245 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31242 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31241 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31240 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31240 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31239 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31239 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31236 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31234 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31234 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31232 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31231 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31230 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31230 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31226 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31225 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31225 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31223 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31223 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31219 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31219 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31219 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31216 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31216 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31215 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31214 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31214 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31211 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31210 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31208 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31207 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31205 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31205 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31203 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31198 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31197 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31196 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31195 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31195 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31194 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31193 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31193 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31192 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31191 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31190 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31189 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31189 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31188 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31187 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31186 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31184 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31183 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31183 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31182 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31180 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31180 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31180 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31179 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31178 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31177 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31176 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31176 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31175 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31175 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31172 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31172 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31171 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31171 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31170 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31170 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31169 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31169 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31169 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31169 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31165 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31165 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31164 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31163 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31162 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31159 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31156 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31154 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31151 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31151 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31149 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31148 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31143 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31143 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31142 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31139 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31139 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31138 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31137 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31137 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31136 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31136 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31135 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31130 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31128 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31128 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31126 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31126 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31125 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31124 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31123 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31122 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31119 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31119 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31118 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31116 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31116 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31116 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31116 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31115 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31112 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31111 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31111 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31110 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31107 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31106 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31105 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31104 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31104 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31104 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31103 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31102 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31101 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31097 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31094 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31081 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31080 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31080 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31080 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31078 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31077 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31074 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31073 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31071 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31069 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31064 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган