Исмат Хушев «Озодлик»нинг «OzodNazar» эшиттиришида — 25 июнь, 2014 йил.
OzodNazar: “Озодликни тинглаган Каримов”га информацияни қандай етказишади?
Канадада яшаётган таниқли журналист Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” сайтида 25 июнь куни эълон қилган мақоласини мана бу хабар билан бошлади: “Ҳозиргина бизга етиб келган ишончли манба хабарига кўра бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов «Чорвоқ»даги «Қайнарсой» резиденциясида ўзига яқин бўлган бир гуруҳ мулозимлар билан «Озодлик» радиосида эълон қилинган ўзи ҳақидаги мақола ва аудио суҳбатлар матни билан танишган.
Манба хабарига кўра Президентга Шуҳрат Бобожонов қаламига мансуб мақолани ўқиб беришмоқчи бўлишганида, у аввал эшиттиришда иштирок этган журналист ва мухолифат лидерлари, давлат ва жамоат арбобларининг жонли суҳбатини қўйиб беришларини илтимос қилган”.
Ўзбекистон раҳбарининг Озодликни эшитиши, принципда, ҳайрон қоладиган гап эмас. 25 йилдан бери ўзи бошқариб келаётган мамлакат ҳаётини ёритаётган радиони эшитади-да, ахир!
Лекин, Исмат Хушевнинг фикрича, Ислом Каримовнинг Озодликни эшитиши – воқеа.
Нимаси воқеа бунинг?
“Дунё ўзбеклари” бош муҳарририни OzodNazarга шу саволни бериш учун таклиф қилдик.
Ўз вақтида Оқ Сарой йўлаклари гиламини босган, ўзининг айтишича, қатор кунлар Ислом Каримов билан бир дастурхонда ўтирган Исмат Хушевдан Президент, одатда, информацияни қаердан олишиниям сўрадик.
Суҳбат якунланаётган сонияларда Исмат Хушев “Ўзбекистонимизни жуда катта янги инқилобий ўзгаришлар кутаётганлигини ҳамма билиб, шунга руҳан тайёргарлик кўриб туриши керак деган фикрни айтмоқчиман”, деб юборганини кейин, суҳбатни эфирга тайёрлаётиб илғадикки, гап қандай инқилоб ҳақида кетаётганини кейинги гал сўраймиз.
Исмат Хушевнинг OzodNazarини тингланг:
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Сиз ёлгиз эмассиз,хамсафарлар кўп,
Сиз гариб эмассиз,улфатлар «тўп-тўп»
Фақат хеч қандайин «силжиш»сезилмас,
Қарорлар бисёру,ваъдалар «хўп-хўп».
Ҳамроқул Асқар
ЁЛҒИЗМАН
Ёлғизман ёнимда ҳамсафарим йўқ
Ғарибман, шаҳрингда ҳамшаҳарим йўқ.
Ҳажрингда илондай тўлғондим эй, ёр –
Мор булсам не учун айт, заҳарим йўқ.
Ўликман, тирикман, олмасссан хабар,
Ё, хабар олсангда мен хабарим йўқ.
Комронсан дедилар кийгаздилар тож,
Гар, ғолиб эрсам мен, не зафарим йўқ.
Тонгларни кутдим мен тунларни қарғаб,
Тонг отди дедилар не саҳарим йўқ.
Ёлғизман, ёнимда ҳамсафарим йўқ…