Ёшлар ижоди. Нуриддин Зиё: Украинадаги ҳолатларни кўриб…
«Дунё ўзбеклари»дан: Ўзбек ёшлари, ҳозирги ёш авлоднинг ҳам дунёдаги бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эътибор қаратаётгани қувонарли ҳолдир. Таҳририят почтасига келиб тушаётган севги-муҳаббат шеърлари орасидан Украинага бағишланган шеърга кўзимиз тушгани ҳайратланарли бўлди. Шу шеърни сизга илиндик.
Украинадаги ҳолатларни кўриб.
Разолат қоплади дунёни қаранг,
Қулоқларда фақат ўқлар овози.
Улар қандай яшар қизиқмайсизми?
Аланглаб юришар мисоли този.
Ҳар қадами хатар,ҳар нафас қиммат,
Кимнинг уйи ёнган,ким ичи ёнар.
Қаранг бир елкаси учиб кетганлар,
Тирик қолганига шундоқ қувонар.
Отасин билмайди қаерда бири,
Билмайди онаси,қизи қаерда,
Жой топа билмайди қочиб кетгани,
Зеро уруш иси кезр ҳар ерда.
Мен кўриб шукурга шошдим айтайин,
Бизчи тунлар беғам ухлаймиз мазза,
Улар-чи? Уларда кунда демайман,
Ҳар бир дақиқада кўпаяр аза.
Эй она тупроғим табаррук юртим.
Осмонинг ерингга тегмасин кўзлар.
Юзинг ёруғ бўлсин абадга сенинг,
Ўқ овозин билма айтилар сўзлар,
Эй, худо бегона одам йўқ ерда,
Нега тўкилар қон,не учун босим.
Ўзинг асра бутун дунё ерини.
Йўқотгин ҳар жойдан уруш балосин.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ