Буюк таржимон В.Суходрев вафот этди
Бугун, 2014 йил 16 май куни Н. Хрушев, Л. Брежнев, М. Горбачёв, А. Косигин, А. Громико, А. Микоян каби кўплаб совет раҳбарлари билан ишлаган машҳур таржимон Виктор Михайлович Суходрев 82 ёшида оламдан ўтди.
ССРИ Разведка бош бошқармаси ходимининг ўғли, 1956 йили Москвадаги Чет тиллари ҳарбий институтининг француз тили бўлинмасини тамомлаган В. Суходрев ССРИ Ташқи ишлар вазирлигининг Таржималар бюросига ишга кирган. Унинг таржимонлик истеъдоди ва давлат раҳбарлари томонидан билдирилган ўта мураккаб фикрларни дипломатия тили воситасида боадаб таржима қилиб, қийин вазиятдан чиқиб кета олиш маҳорати эътибордан четда қолмаган.
1989 йили БМТ Бош котибининг махсус ёрдамчиси сифатида иш бошлаган.
1994 йили 1- даражали Фавқулодда ва мухтор элчи лавозимида пенсияга чиққан.
1999 йили В. Суходревнинг «Тилим менинг – дўстим менинг» китоби чоп этилган.
2012 йили эса В. Суходрев ўз юртининг «Йил таржимони» Миллий мукофотига сазовор бўлди.