"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Қадрдон наволар: Муҳриддин Холиқов: «Ойнинг ўн беши қоронғу…» (аудио)

Ўтганлар ёди | 27/04/2014 08:12-     11378 марта ўқилди

Дилга яқин наволар: Марҳум Муҳриддин Холиқовнинг шоҳ қўшиқларидан бири. 

Аудио:

Матн:

Тоғу-тошларнинг чиройи,

Лола-гул, оҳу билан.

Хаста кўнглимнинг қувончи

Ул камол-обрў билан

Найлайин дардимга парво

Қилмадинг кулгу билан

Ойнинг ўн беши қоронғу,

Ўнбеши ёғду билан.

Умрини ошиқ ҳамиша

Ўтказар орзу билан.

Севгида кўксингга томган

Кўз ёшингдан фойда йўқ,

Ишқ ахир шундай оловки,

Ўчмагай у сув билан.

Заҳмати ишқ дард эрурса

Заҳмати шеърдур даво,

Чунки оғунинг шифоси,

Дейдилар, оғу билан.

Барча заҳмат менга бўлсин,

Майли, доим мен яшай,

Бу ажиб тотли азобу

Бу ширин қайғу билан.

Ёшлигим — умрим наҳори,

Ишқу шеърсиз не ҳаёт?

Тонгни ёлғиз ғафлат аҳли

Ўтказур уйқу билан.

Ёрни мен жоним деб айтсам

Илтифот деб ўйлама,

У яшар менсиз ва лекин

Мен тирикман у билан.

(Э.Воҳидов)

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.