Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Она замин узра баҳорий насим эса бошлади. Табиатда мўъжизавий
уйғунлик кузатилмоқда: кечагина оппоқ қордан қадди-басти эгилган,
қаҳратон совуқда дийдираган дов-дарахтлар бугун куртак ёзди.
Фасллар келинчаги — баҳорнинг ана шундай фусункор дамларида уйғонаётган
табиатга боқиб, бугунги нурафшон кунларга, ҳаётнинг бебаҳо неъматларига
соғ-саломат етишганимиз, жаннатмонанд юртимиз осойишталиги, осмонимиз
мусаффолиги учун Яратганга шукроналар қиламиз ва ҳазрат Алишер
Навоийнинг бетакрор сатрларини ёдлаймиз:
Ҳар кунинг қадр ўлубон,
Ҳар кунинг ўлсин Наврўз!
Ҳар бир кечанг Лайлатул қадр кечаси — хайрли қутлуғ тун бўлсин, ҳар бир
кунинг янги кун бўлсин! Бу ҳар доим ҳам, ҳаммага ҳам насиб
этавермайдиган саодатдир.
Табиат қонунига кўра, ернинг Шимолий ярим шарида баҳорги кеча билан
кундуз тенг келган кундан ёзги Қуёш турғунлигигача, яъни кундузи энг
узоқ, кечаси энг қисқа кунгача давом этади. Бу 20-21 мартдан 21-22
июнгача бўлган фурсатдир. Айтишларича, баҳорнинг ўша биринчи кунида ер
остида ётган илонлар ҳам бир ағдарилиб олар эмиш. Бу чиндан табиатнинг,
она ер ба0ридаги жами махлуқот ва мавжудотнинг уйғониш, жонланиш
давридир. Шунга кўра, аждодларимиз қадимдан 21 мартни Наврўз деб байрам
қилиб келишган.
Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида Қуёш
йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида
сўзлаб, «Бу ойнинг биринчи куни наврўздир», — дейди. Улуғ бобомиз ўз
асарида Наврўзнинг борлиқ қонуниятига мувофиқ ҳолатини асослабгина
қолмай, у билан боғлиқ бўлган турли маълумот ва ақидаларни ҳам баён
этади.
XI асрнинг улуғ тилшунос алломаси Маҳмуд Қошғарий «Девону луғотит турк»
асарида ўн икки мучал йиллари, ойлар, ҳафта ва кунлар тўғрисида, Наврўз
ҳақида турли маълумотлар бериб, баҳорги ва Наврўз байрамига бағишланган
халқ қўшиқларидан намуналар келтиради.
Улуғ боболардан мерос манбааларда Наврўз шарафига катта сайиллар
ўтказилиб, эл-улус фусункор табиат қўйнида дастурхон ёзиб, зиёфатлар
уюштиргани, сумалак ва турли баҳор таомлари пиширилиб, муҳтожларга хайру
эҳсон қилингани қайд этилади. Бироқ, бу байрам асрлар давомида бир неча
бор қата0онга учрагани ҳам тарихий ҳақиқатдир. Собиқ тузум даврида
Наврўзни халқимиз хотирасидан бутунлай ўчирмоқчи бўлишганини бугун
кўпчилик яхши эслайди.
Хўш, Наврўз нега қата0он қилинди?! Негаки, унда
миллат тарихи, руҳияти, эзгу анъаналари мужассам. Наврўзда миллатнинг
минг-минг йиллар давомида шаклланган қадриятлари, урф-одатлари,
маданияти ёдга олинади. Олам ва одам яхлитлиги, табиат ҳақида қўшиқлар
куйланади, шифобахш баҳорий таомлар тортилиб, кексалар, етим-есирлар,
бева-бечоралар йўқланади. Бу эса собиқ тузум мафкура ўчо0ига ўтин қалаб
ўтирган гўлоҳларга ёқмаслиги табиий эди.
Халқимиз азалдан тўй ва шодиёналарни алоҳида тараддуд билан қарши олади.
15-16 март кунлари бутун мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Шу куни маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойлари ободонлаштирилди,
ариқ-зовурлар тозаланди, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда табаррук қадамжолар
тартибга келтирилди, мевали, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари
ўтқазилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Ҳашардан тушган маблағ
меҳр-мурувват тадбирларини бажаришга, кўмакка муҳтож инсонлар ва
оилаларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
Аждодларимиз азалдан Наврўз кунлари етим-есир, бева-бечора, хаста ва
муҳтож кишиларга меҳр-мурувват, саховат кўрсатишни ўзининг шарафли
бурчи, деб билган. Бундай файзиёб кунларда жамики гина-кудуратлар орадан
кўтарилиб, ўзаро самимият, оқибат, ҳамият ва меҳр-муҳаббат ришталари
мустаҳкам боғланган.
Халқимиз доим Наврўзни ўзгача бир соғинч, интиқлик ва илҳақлик билан
қарши олади. Ёшу қари кўча ва хиёбонларга, гузар ва сайилгоҳларга, дашту
далаларга, қир-адирларга чиқади. Сайил қизийди: ҳофизу хонандалар хониш
қилади, бахшилар дўмбира чертади, терма ва лапарлар янграйди, аскиячи
ва қизиқчиларнинг ичакузди латифаю пайровлари кўнгилларга шодлик
улашади. Кишилар дорбозу морбоз, масхарабозу қўғирчоқбозлар бахси,
улоқ-кўпкари, пойга, кураш, мерганлик томошаларидан завқланадилар.
Дастурхонларни баҳорий таомлар безайди, дошқозонларда сумалак
қайнайди…
Қадимий байраминг — Наврўзи олам муборак бўлсин,
Ўзбекистоним!
уйғунлик кузатилмоқда: кечагина оппоқ қордан қадди-басти эгилган,
қаҳратон совуқда дийдираган дов-дарахтлар бугун куртак ёзди.
табиатга боқиб, бугунги нурафшон кунларга, ҳаётнинг бебаҳо неъматларига
соғ-саломат етишганимиз, жаннатмонанд юртимиз осойишталиги, осмонимиз
мусаффолиги учун Яратганга шукроналар қиламиз ва ҳазрат Алишер
Навоийнинг бетакрор сатрларини ёдлаймиз:
кунинг янги кун бўлсин! Бу ҳар доим ҳам, ҳаммага ҳам насиб
этавермайдиган саодатдир.
Табиат қонунига кўра, ернинг Шимолий ярим шарида баҳорги кеча билан
кундуз тенг келган кундан ёзги Қуёш турғунлигигача, яъни кундузи энг
узоқ, кечаси энг қисқа кунгача давом этади. Бу 20-21 мартдан 21-22
июнгача бўлган фурсатдир. Айтишларича, баҳорнинг ўша биринчи кунида ер
остида ётган илонлар ҳам бир ағдарилиб олар эмиш. Бу чиндан табиатнинг,
она ер ба0ридаги жами махлуқот ва мавжудотнинг уйғониш, жонланиш
давридир. Шунга кўра, аждодларимиз қадимдан 21 мартни Наврўз деб байрам
қилиб келишган.
Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида Қуёш
йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида
сўзлаб, «Бу ойнинг биринчи куни наврўздир», — дейди. Улуғ бобомиз ўз
асарида Наврўзнинг борлиқ қонуниятига мувофиқ ҳолатини асослабгина
қолмай, у билан боғлиқ бўлган турли маълумот ва ақидаларни ҳам баён
этади.
XI асрнинг улуғ тилшунос алломаси Маҳмуд Қошғарий «Девону луғотит турк»
асарида ўн икки мучал йиллари, ойлар, ҳафта ва кунлар тўғрисида, Наврўз
ҳақида турли маълумотлар бериб, баҳорги ва Наврўз байрамига бағишланган
халқ қўшиқларидан намуналар келтиради.
Улуғ боболардан мерос манбааларда Наврўз шарафига катта сайиллар
ўтказилиб, эл-улус фусункор табиат қўйнида дастурхон ёзиб, зиёфатлар
уюштиргани, сумалак ва турли баҳор таомлари пиширилиб, муҳтожларга хайру
эҳсон қилингани қайд этилади. Бироқ, бу байрам асрлар давомида бир неча
бор қата0онга учрагани ҳам тарихий ҳақиқатдир. Собиқ тузум даврида
Наврўзни халқимиз хотирасидан бутунлай ўчирмоқчи бўлишганини бугун
кўпчилик яхши эслайди. Хўш, Наврўз нега қата0он қилинди?! Негаки, унда
миллат тарихи, руҳияти, эзгу анъаналари мужассам. Наврўзда миллатнинг
минг-минг йиллар давомида шаклланган қадриятлари, урф-одатлари,
маданияти ёдга олинади. Олам ва одам яхлитлиги, табиат ҳақида қўшиқлар
куйланади, шифобахш баҳорий таомлар тортилиб, кексалар, етим-есирлар,
бева-бечоралар йўқланади. Бу эса собиқ тузум мафкура ўчо0ига ўтин қалаб
ўтирган гўлоҳларга ёқмаслиги табиий эди.
Халқимизнинг урф-одатлари, байрамлар, сайллар, тўйу томошалар билан
боғлиқ одатларимизни қата0он қилиш, она тилимизни хўрлаш, миллатни
камситиш давом этиб турган бир пайтда Президентимиз Ислом Каримовнинг
миллий қадриятларимизни таклаш борасидаги жидду-жаҳди ҳақиқий жасорат
эди. 1989 йил, 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган
бўлса, орадан беш ой ўтиб, 1990 йил март ойида Наврўзни умумхалқ байрами
сифатида нишонлаш расман эълон қилинди. Шу тариқа Наврўз қайта туғилди.
1991 йилдан буён бу байрам қадимий анъаналар асосида кенг нишонланиб
келинмоқда. Наврўз билан боғлиқ «Сумалак сайли», «Гул сайли», «Лола
сайли», кураш, кўпкари каби кўплаб миллий ўйинлар, фольклор асарлар
қайта тикланди ва улар ёшларни миллий ҳамда умумбашарий ғоялар руҳида
тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Халқимиз азалдан тўй ва шодиёналарни алоҳида тараддуд билан қарши олади.
15-16 март кунлари бутун мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Шу куни маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойлари ободонлаштирилди,
ариқ-зовурлар тозаланди, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда табаррук қадамжолар
тартибга келтирилди, мевали, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари
ўтқазилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Ҳашардан тушган маблағ
меҳр-мурувват тадбирларини бажаришга, кўмакка муҳтож инсонлар ва
оилаларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
Аждодларимиз азалдан Наврўз кунлари етим-есир, бева-бечора, хаста ва
муҳтож кишиларга меҳр-мурувват, саховат кўрсатишни ўзининг шарафли
бурчи, деб билган. Бундай файзиёб кунларда жамики гина-кудуратлар орадан
кўтарилиб, ўзаро самимият, оқибат, ҳамият ва меҳр-муҳаббат ришталари
мустаҳкам боғланган.
Халқимиз доим Наврўзни ўзгача бир соғинч, интиқлик ва илҳақлик билан
қарши олади. Ёшу қари кўча ва хиёбонларга, гузар ва сайилгоҳларга, дашту
далаларга, қир-адирларга чиқади. Сайил қизийди: ҳофизу хонандалар хониш
қилади, бахшилар дўмбира чертади, терма ва лапарлар янграйди, аскиячи
ва қизиқчиларнинг ичакузди латифаю пайровлари кўнгилларга шодлик
улашади. Кишилар дорбозу морбоз, масхарабозу қўғирчоқбозлар бахси,
улоқ-кўпкари, пойга, кураш, мерганлик томошаларидан завқланадилар.
Дастурхонларни баҳорий таомлар безайди, дошқозонларда сумалак
қайнайди…
Наврўз биз учун бунёдкорлик ва яратувчилик байрами сифатида ҳам
қадрлидир. Бу айём арафасида шаҳар ва қишлоқларимизда барпо этилган янги
иншоотлар, корхона ва ўқув муассасаларини фойдаланишга топшириш хайрли
анъанага айланди. Юртимизда шу кунларда янги қўшма корхоналар, ишлаб
чиқариш объектлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт
муассасалари, спорт мажмуалари, маданият ва хизмат кўрсатиш иншоотлари
фойдаланишга топширилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар моҳиятида
юртдошларимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, фаровон ва тўкин ҳаётни
таъминлашга интилишдек эзгу ниятлар мужассам.
Ҳа, бугун юртимизда, унинг узоқ-яқин шаҳар ва қишлоқларида, барча гўшаларда Наврўз сайли, шодиёналар давом этмоқда.
Озод ва обод юртимизга хуш келдинг, уйғониш, яшариш, янгиланиш ва
меҳр-оқибат айёми! Қадимий байраминг — Наврўзи олам муборак бўлсин,
Ўзбекистоним!
Наврўз-қадимий ва боқий байрам
шарқона янги йил сифатида кенг нишонлаб келинган. Инсон ва табиат
ўртасидаги муштараклик, деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз
шодиёналарида ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам асрлар оша бу байрам
боқий қадрият, миллий маросим сифатида яшаб келмоқда. Зеро,
Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида қайд
этилганидек, Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор
қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз,
олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.
байрам қилиш Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларининг қадимий
анъанасидир. Бу байрам инсоннинг жуда қадимдан шакллана бошлаган маълум
удум, урф-одатлари, кундалик турмуш эҳтиёжлари, атроф-муҳит, табиат
омиллари билан муносабатлари заминида вужудга келган. Асрлар ўтиши билан
бу урф-одатлар мамлакатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий
алоқалар ривожланиши замирида кенг ёйила борган, мазмунан бойиган ҳамда
маълум ўлкалар доирасида тарқалиб, мустаҳкам анъанага айланган.
мавжуд. Айрим маълумотларга кўра, Наврўз аҳамонийлар давридан (милоддан
аввалги 558-330 йиллар) бошлаб одат тусига кирган. Наврўз ҳақидаги энг
тўлиқ манбалар буюк олим Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан
қолган ёдгорликлар», «Қонуни Масъудий» ва «Ат-тафҳим» асарларида, Умар
Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласида ёзиб қолдирилган. Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида Наврўз ҳақида
шундай ёзади: «Эрон олимларининг баъзиси у кунни наврўз деб аташининг
сабаби шуки, Жамшид, қадимги Эрон подшоҳларидан, ўз салтанатида анчагина
янги тартиблар жорий этди, жумладан, мажусийлар динини янгилади ва бу
иш қилинган кун „Наврўз» — »янги кун» деб аталди».
шундай дейилган: «Жамшид ўзига арава ясаб олгач, ўша куни аравага чиқиб
олди, жинлар ва шайтонлар уни ҳавога кўтариб, бир кунда Дунбованддан
(Дамованд тоғи) Бобилга олиб бордилар. Одамлар бу ажойиб воқеани кўргач,
ўша кунни ҳайит қилдилар ва Жамшиднинг (аравада учишига) тақлид қилиб
арғимчоқларда учдилар». Бу ривоят Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома»
достонида ҳам назм этилган:
Жамшидга сочишар олтину гавҳар,
Шу кунни янги йил — байрам дейишар.
Йил боши Ҳурмузу эди Фарвардин
Дилда на ғам қолди, на адоват, кин.
Бироқ, эронликларда баҳор байрами Жамшид подшолигидан ҳам илгари
нишонланганлиги маълум. Беруний бу кун, гарчи у Жамшиддан олдин ҳам
ҳурмат қилинган бўлса-да, (Жамшид давридагина) ҳайитга айлантирилди,
дейди. Умар Хайём ҳам «Наврўзнома» асарида Наврўз нишонланиши ҳақидаги
ривоятларни подшоҳ Жамшид даврига тақайди ва шоҳ Қаюмарс ҳамал ойининг
биринчи куни йил боши ҳисоблансин, деб фармон берганини ҳам эслатиб
ўтади.
Наврўзнинг нишонланиши буюк шоир Алишер Навоий назмидан ҳам кенг ўрин
олган. Шоир ўзининг «Садди Искандарий» достонида Наврўзнинг байрам
қилинишини қуйидагича таъкидлаган:
Ки бу сур эрур олам афрўз ҳам,
Хусусан эрур фасли Наврўз ҳам.
Умуман олганда, ривоятлардан икки хил хулоса келиб чиқади: биринчиси —
Наврўз билан боғлиқ ривоятларнинг кўпи подшоҳ Жамшидга мансуб
воқеалардан иборат; иккинчиси — бу ривоятларда Наврўзни белгилашда
астрономик принципга амал қилинганидир.
олти кун байрам қилинган. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган
ёдгорликлар» асарида бир ҳафталик Наврўз байрами янада муфассал
таърифланган: «Подшоҳ (биринчи кун) наврўз байрамини очиб, одамларга
ўзининг халқни (қабул қилиш) ва уларга эҳсон қилиш мақсадида тахтга
ўтирганини билдиради; иккинчи куни мартабаси жуда юқори кишилар —
хонадон аҳлларини қабул қилиш учун ўтиради; учинчи куни отлиқ сипоҳлари
ва улуғ донишмандлар учун ўтиради; тўртинчи куни ўз саройидагилар, яқин
ва махсус кишилари учун ва бешинчи куни ўғиллари ва қарамоғидаги
кишиларни (қабул қилиш) учун ўтиради». Демак, изоҳ тариқасида шуни айтиш
мумкинки, подшоҳлар Наврўз тантанасини ўзлари учун қай тарзда ташкил
қилишларидан қатъи назар, халқ уни бир неча кун байрам қилган.
Наврўз — деҳқончилик байрами Наврўз қадимдан деҳқончилик байрами
сифатида ҳам нишонланган. Бу тушунча инсоннинг табиат билан муносабати
омилидан келиб чиққан. Фирдавсийнинг:
Ҳамал буржига кириб қолганда офтоб
Йил боши Ҳурмузу энди Фарвардин,
— мисраларида «ҳамал», «бурж», «йил боши» тушунчалари бевосита Ер ва
унинг Қуёш атрофидаги ҳаракатига, вақтни белгилашга бориб тақалади.
Вақтни ҳисоблашда асосий ўлчамларни табиатнинг ўзи бериб қўйган.
Жумладан, кеча ва кундузни оладиган бўлсак, унинг ҳосил бўлиши Ернинг
суткалик ҳаракати билан боғлиқ. Ер бир кеча-кундузда ўз ўқи атрофида бир
марта айланиб чиқади ва ана шу вақт ичида ўз елкасини қуёшда бир марта
тоблаб олишга улгуради. Фасллар келиб чиқиши ҳам Ернинг йиллик
ҳаракатидандир. Бошқача қилиб айтганда, Ер ўз ўқи атрофида айланишидан
ташқари, коинотдаги ўрнидан келиб чиқиб, Қуёш атрофида ҳам айланади. Бу
ҳаракат анча секин бўлиб, биз қабул қилган вақт бирлигида бир йил
муддатни ташкил қилади. Агар бу муддатни яхлит ифода этадиган бўлсак, у
365 кун 5 соат 48 минут 46 секундга тенгдир.
Беруний Наврўзнинг, яъни Янги йилнинг қадимги эронликларда Қуёшнинг
йиллик ҳаракати билан боғлиқлиги ҳақида «Қадимги халқлардан қолган
ёдгорликлар» асарида таъкидлаб ўтган. У шундай ёзади: «Наврўз кунида бир
соат (пайт) бор, шу соатда фируз (яъни бахт) фалаки руҳларини
махлуқотни яратишга ҳайдайди». «У куннинг энг саодатли соатлари Қуёш
соатларидир. Унинг тонгида ёруғлик имкон борича (ерга) яқинлашади,
одамлар унга қараш билан ўзларини бахтли санайдилар».
Алломанинг ёзганларига диққат билан қаралса, унда илмий-географик
тушунча — Қуёшнинг йиллик ҳаракати, экватордан шимолий яримшарга
силжиши, кунларнинг узайиб бориши, қуёш нурининг ерга тобора тик туша
бошлаши, натижада кунлар исиши, бирин-кетин баҳор ва ёз фаслларининг
кириб келиши ҳақида сўз юритилгани аён бўлади.
Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, Наврўз байрамини нишонлаш
одамларнинг Ер ҳақида, унинг коинотдаги ўрни ҳақидаги тажрибаларга
таянган ҳолда мулоҳаза юрита бошлаган даврига тўғри келади. Бошқача
қилиб айтганда, Наврўз ер ҳақида дастлабки тасаввурлар пайдо бўлган
замонлардан бошлаб шаклланган. Берунийнинг ёзганларидан хулоса қилсак,
бундай тасаввурлар Шарқда анча қадимдан мавжуд бўлиб чиқади.
Бироқ қадимда фасллар киришини, йил бошини билиш учун бир йиллик вақтни
аниқ чегаралаш зарур бўлган. Биз ҳозир сутка, ҳафта, ой, фасл деб
бемалол айта оламиз ва уларнинг мазмунига тушунамиз. Ваҳоланки, бу
тушунчалар тарихий тараққиётнинг маълум босқичларида таркиб топган ва
дастлабки пайтларда анча оддий бўлган.
Инсон учун вақтни билиш, энг аввало, кундуз ва кечани фарқлашдан,
бошқача қилиб айтганда, Қуёш чиқиши ва ботишига эътибор беришдан
бошланган. Кейинчалик улар Ой ҳаракатини ҳам кузата бошлаганлар. Ҳар
иккала бирликдан қайсисини танлаш ҳар бир жой табиий шарт-шароити билан
боғлиқ эди. Шуни қайд этиш мумкинки, бу маълумотлар ҳаммадан бурун
одамларнинг тирикчилик ташвишлари, ов қилиш, чорвачилик, айниқса
деҳқончилик ишларини олиб боришлари учун зарур эди. Масалан, бундан беш
минг йил муқаддам бобилликлар Месопотамия пасттекислигида деҳқончилик
билан шуғулланиб, у ердан оқиб ўтадиган Дажла ва Фурот дарёларининг
оқимига катта эътибор билан қараганлар. Зеро, бу дарёларнинг қачон тошиб
оқишини, қанча жойни сув босиши мумкинлигини ва қаерларда деҳқончилик
қилиш мумкинлигини билиш улар учун жуда муҳим эди. Дажла ва Фурот
дарёлари ҳар йили маълум бир вақтда, яъни баҳорнинг дастлабки
кунларидаги Ой чиқишида тошар эди. Шундан сўнг, бобилликлар ой ҳар 29
ёки 30 суткада янгиланиб туришини ҳам билиб олганлар ва дарёлар тошиши
вақти ўн икки ойни ташкил қилишини ҳисоблаб топганлар. Шундай қилиб,
Месопотамияда бундан тахминан беш минг йил муқаддам биринчи ой
календари, яъни кўпгина Шарқ мамлакатларида, қисман такомиллаштирилган
ҳолда, ҳозиргача сақланиб келган ой (қамарий) календари яратилган.
Бобилликлар тарихда энг қадимги календарь яратган бўлсалар-да, уларнинг
хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан бир оз вақт ўтгач, бобил
донишмандлари белгилаган ой Дажла ва Фурот дарёлари тошиши пайтига мос
тушмай қолди. Ҳисоб-китоб бўйича янги йил кирган бўлса-да, бироқ дарёлар
суви ҳали кўпаймаган бўларди. Сабаб нимада? Бу ерда асосий сабаб йилни
ҳисоблаш усулининг нотўғрилигида эди. Ҳамма гап шундаки, йил фасллари Ой
ҳаракати билан эмас, балки Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати билан боғлиқ
эди. Ҳозирги пайтда бу қонуният ҳар бир кишига мактаб дарслиги
саҳифаларидан маълум. Бобилликлар қабул қилган усул, яъни Ой ҳаракати
билан ҳисоблаганда, бир йил 354 кунни ташкил қилади. Ер бўлса, Қуёш
атрофида 365 кундан сал ортиқ вақтда бир марта айланиб чиқади. Ортиб
қолган ўн бир кун ой (қамарий) ҳисобидаги янги йил бошланиш вақтининг
силжиб туришига сабаб бўлган.
Месопотамияда одамлар Ой ҳаракатига қараб янги йилни нишонлаб
юрганларида, қадимий Мисрда тўғридан-тўғри аниқ ўлчов асосида, яъни
Ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракатидан келиб чиқиб вақтни ҳисоблаш кашф
этилди. Бу усул ҳам деҳқончилик, суғориш системаси, аниқроғи, Нил дарёси
тошиши вақти билан боғлиқ бўлган. Дарё тошқини вақтини аниқ белгилаш
экин экиш пайтини билиб олишга имкон яратарди. Шуни қайд этиш лозимки,
Нил дарёси ҳар йили июндан то октябрь ойигача тўлиб оқади. Лекин бу
ҳолатни ўша замонларда билиб олиш, унчалик осон иш бўлмаган, албатта.
Нил суви оқимининг ҳолатини узоқ йиллар ўрганиб борган Миср олимлари
ниҳоят бир астрономик қонуниятни кашф этдилар. Уларнинг кузатувидан шу
нарса маълум бўлдики, Нил дарёсининг тошиш вақти Сириус (қадимги
мисрликлар тилида Сотис — ҳар иккала шаклда ҳам бир хил, яъни «ёрқин»
деган маънони англатади) юлдузи ғарбга ботгандан сўнг, унинг шарқ
томонда биринчи бор кўриниши вақтига тўғри келар экан ва бу ҳол доим
ўзгармай тураверган. Мисрликлар бу кунни Янги йилнинг бошланиш вақти
сифатида қабул қилдилар; кузатувлар натижасида оралиқ вақт, яъни бир йил
365 кундан бир оз ортиқроқ вақтни ташкил этиши ҳам уларга маълум бўлди.
Бу қуёш (Шарқ манбаларида шамсий) календарининг ихтиро қилиниши эди.
Бироқ бу ихтирода мисрликлар якка эмас эдилар. Ўрта Осиё ва Эронда ҳам
ернинг Қуёш атрофидаги ҳаракати билан боғлаб вақт мустақил ҳисоблаб
чиқилган. Берунийнинг ёзишича, эронликларда қадимда янги йил дастлаб ёз
ойларига тўғри келган бўлса-да, бу анъана тусини олмаган ва тез орада
баҳор ойларига кўчган. Мисрликлар ҳисобида эса бундай ҳолат
кузатилмайди. Умар Хайём ҳам Наврўзни нишонлаш жуда қадимдаёқ Қуёшнинг
йиллик ҳаракатига асосланганлигини таъкидлаб ўтади.
Ҳозирги вақтда араб мамлакатларида ва яна Шарқдаги айрим давлатларда Ой
ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий ҳамда Ернинг Қуёш атрофида
айланишидан келиб чиққан ҳижрий-шамсий календарлар амал қилади. Ўрта
асрларда ёзилган жуда кўп шарқ ёзма манбаларида ана шу иккала санадан
бири (баъзан ҳар иккаласи) кўрсатилган. Ҳижрий-шамсий календарда қабул
қилинган ойлар ҳижрий-қамарий календарь ойларидан фарқ қилади. Шамсий
ойларнинг арабча аталиши одатда кенг тарқалган, уларнинг рўйхати
қуйидагича: Ҳамал (қўй), Савр (буқа), Жавзо (эгизак қиз), Саратон
(қисқичбақа), Асад (арслон), Сумбула (бошоқ), Мезон (тарози), Ақраб
(чаён), Қавс (ёй), Жадий (эчки), Далв (қовға), Ҳут (балиқ).
Шамсий ҳисобда келтирилган ойларнинг номи ўн икки юлдузнинг номидан
олинган бўлиб, ҳар бирини бурж деб атайдилар. Фирдавсийнинг «Ҳамал
буржига кириб қолганда офтоб» мисрасида Қуёшнинг ҳамал ойидаги ҳолати
назарда тутилган. Наврўз ҳам шу ойда нишонланган.
Йигирма биринчи мартда Қуёш нурлари Ер экваторига тик тушади ва бу
вақтда кеча билан кундуз узунлиги ҳар иккала ярим шарда ҳам бир хил,
яъни бир-бирига тенг бўлади. Бу ҳолат шимолий ярим шарда баҳорги
тенгкунлик деб аталади. Гўёки шу кундан бошлаб Қуёш биз томонга (шимолий
ярим шарга) ўтган бўлади ва унинг тафти кун сайин орта боради. Кузги
тенгкунликда (23 сентябрь) эса, аксинча, бу ҳолат жанубий ярим шарда
кузатилади.
Қуёш шимолий ярим шарга ўтиши билан унда одамлар жой кенглиги ва иқлим
шароитига қараб баҳорни кутиб олишга ҳозирланадилар. Кўпгина ўлкаларда
бу, асосан, деҳқончилик байрами бўлади. Чекка шимолий кенгликларда эса,
ёз қисқа ва деҳқончиликка шароит йўқлиги сабабли, одамлар овчилик
анъаналарида байрам қиладилар.
Наврўз ва диний маросимлар Юқорида Наврўзнинг нишонланиш тарихи
ҳақида сўз юритганимизда Эрон подшоҳларининг бир неча минг йил аввалги
тарихига мурожаат қилган эдик. Бу узоқ даврни эслатишдан мақсад, Наврўз
анча қадимий анъана эканини таъкидлашдир. Кейинроқ Ўрта Шарқ
мамлакатларида ислом дини жорий этилиши билан ундаги баъзи ҳолатлар
Наврўз анъаналаридан ўрин олди. Наврўздаги кўп удумлар кишиларнинг
бевосита кундалик эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиб, улардан аксариятининг
исломий тартибларга зарари тегмасди. Шу асосда, бориб-бориб Наврўз
байрамларида секин-аста ислом маросимлари ўтказиш ҳам одат тусига кириб
борган.
Энг муҳим томони, исломдаги анъаналар қамарий, яъни Ой календари асосида
нишонланади. Қамарий календарга асосланган тарихдаги ҳижрий йил ҳисоби,
унинг биринчи ойи — муҳаррамнинг биринчи куни 622 йил 16 июлдан
бошланади ва ҳижрий-қамарий йил ҳисоби дейилади. Ҳижрий-қамарий
ойларнинг рўйхати қуйидагича: Муҳаррам, Сафар, Раби ул-аввал, Раби
ул-охир, Жумодул-аввал, Жумодул-охир, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Зул-қаъда,
Зул-ҳижжа.
Наврўз байрамига келсак, у юқорида таъкидлаганимиздек, ҳижрий-қамарий
эмас, балки ҳижрий-шамсий санага асосланган. Ҳижрий-шамсий сана ҳам
милоднинг 622 йилидан бошлаб ҳисобланса-да, бироқ унинг ўзига хос муҳим
фарқли томони бор. Бу фарқ шундан иборатки, ҳижрий-шамсий ҳисобда
йилнинг боши ҳар доим баҳорги тенгкунликка тўғри келади. Унинг асосини,
ҳижрий-қамарий ҳисобдан фарқли равишда, Қуёш ҳаракатига қараб вақтни
белгилаш ташкил этади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, халқ календарь байрамларига диний тус бериш
фақат исломгагина хос бўлмай, уни бошқа динлар, жумладан, христиан ва
будда динлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Демак, деҳқончилик, чорвачилик,
ҳосил, умуман шунга ўхшаш турли қишлоқ хўжалик байрамларида у ёки бу
диний таомил қадимда ҳам бор эди ва улар инсоннинг бевосита табиат билан
муносабатидан келиб чиққан, кундалик турмушда инсон онгли фаолиятига
таъсир этган. Шу сабабдан деҳқончилик байрами — Наврўзни нишонлашда ҳам
турли замонда ҳар бир жой расм-русумлари билан бир қаторда диний
ақидалар таъсир этган. Масалан, Ўрта Осиёда исломгача нишонланган
Наврўзда оташпарастлик удумлари кенг ўрин олган эди. Аслида, биз бугунги
кунда у ёки бу динга алоқаси йўқ деб ҳисоблаётган баъзи халқ удумлари
ҳам ўз ибтидосида инсоннинг табиат билан муносабатига, яхшилик ва
ёмонлик, ёвуз кучлар ва уларни сабот билан енгишга қаратилган кучлар
(уларни одамлар илоҳий деб билганлар) ўртасидаги курашга бориб тақалади.