"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Йўқолган Boeing-777 автопилот бошқарувида бўлган

Загадка рейса МН370 | 19/03/2014 02:14-     11081 марта ўқилди

c54549b97af2a93d2c5000ab2889a805

Малайзия ҳаво йўлларининг ғойиб бўлган самолёти ўз йўналишини автопилот бошқарувида ўзгартирган. New York Times нашри журналистлари терговчилар билан суҳбатдан сўнг шундай фикрга келишди.

Бироқ компьютерга айнан қачон ўзгаритириш киритилганини аниқлашнинг иложи бўлмаган. Ҳозирда лайнер траекторияси рейс йўлналишидан анча фарқ қилиши аниқланган. Нашрнинг ёзишича, бундай траекторияда самолётни бошқариш учун махсус малака керак.

Терговчилар экипаж аъзолари ҳамда йўловчилар ҳақида барча маълумотларни йиғишмоқда. Аввалига учувчилардан бирининг уйидан учиш стимулятори топилган эди, кейинчилик эса самолёт йўловчиларидан бири авиация соҳасида муҳандис бўлиб ишлагани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 киши бўлган. Айни дамда лайнернинг қидирув ишларида 26 та мамлакат иштирок этмоқда.

Манба: Даракчи

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.