Рангли инқилоблар, «араб баҳори», давлат тўнтаришлари ва жиҳод ҳақида…
Бир мақолада бу тўрт мавзуни тўла ёритишнинг имкони йўқлигини биламан. Аммо булар бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидир ва сиёсатга алоқам бўлганлиги учун бу ҳақда қисқа бўлса ҳам ўз фикримни айтишга ҳаракат қилмоқчиман.
Рангли инқилоблар давлатлар тарихида ҳар доим бўлган. Чунки инсонлик табиийлик, давлатчилик эса сунъийликдир. Шунинг учун ҳам инсонлик қиёматга қадар мавжуд бўлади, давлатчилик ва ундан пайдо бўладиган давлатларнинг шакли ўзгариб туради, давлатларнинг баъзилари «ўлиб», уларнинг ўрнини янгилари эгаллайди. Давлатларни оёқда тутган энг икки асосий унсурдан бири динийлик, иккинчиси эса миллийликдир. Сўнгги икки асрда давлатлар асосан миллийлик ранггига бўялдилар, бу эса миллатчилик, ирқчилик ва улар асос бўлган фожеали низо ва урушларни келтириб чиқарди ва чиқармоқда…
Овропа 19 ва 20 асрда динийлик ва миллатчилик (фашизм) масаласида аччиқ тажрибалар яшади ва иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврга (20 асрнинг иккинчи ярмига) келиб бу масалада бир қарор берди: Диндан воз кечиш ва миллийликни миллатчиликка олиб бормаслик. Бу қарор натижасида ҳозирги кунда ғарб дунёсида (Овропа ва Шимолий Америкада) инсонлар асосан бир хил шаклу шамойилга кирдилар: динсиз (атеист) ва бошқа миллатлар билан муроса қила олиш…Бу дегани ғарб дунёси дин билан алоқаси тамоман узган ёки ғарбда миллатчилик масаласи тамоман ўртадан кўтарилган дегани ҳам эмасдир.Ғарбликлар дин масаласини ўз давлатларининг ички сиёсатидан супуриб ташлаган бўлсаларда, ташқи сиёсатда христианликни ёйиш ёки рўкач қилишдан асло воз кечганлари йўқ. Бунинг бир далили дунёда христианликни ёйиш билан шуғулланадиган миссионерлик ҳаракатининг узлуксиз давом этаётганидир. Бошқа далил эса, масалан Ироқни АҚШ билан бирга ишғол қилган Англия собиқ Бош Вазири Тони Блайрнинг шу сўзларидир: Ироқ ишғолига қатнашишимизнинг асосий омили диний туйғуларимиздир. Зотан, ўғил Буш Ироқ ва Афғонистон ишғолларини янги салб урушлари, дея атаганди..
Ғарбликларнинг ((Овропа ва Шимолий Америкаликларнинг) яна бир хасталиги уларнинг мустамлакачиликка ружуъ қўйишларидир. Яъни, бошқа халқлар ва давлатларни бевосита ёки билвосита ишғол қилиш орқали бойлик ортишиларидир. Бу йўлда ғарбликлар асосан уч омилдан фойдаландилар. Булардан биринчиси, судхўрлик (фойизхўрлик), инсон ҳақларини ва эркинликларини ниқоб қилиб олиш ва бошқа халқларни ўз мустамлакасига айлантириш учун турли фитна, яъни инқилоблар ташкил қилиш..Одатда бундай инқилоблар (давлат тўнтаришлари) ғарбликларнинг манфаатларига қарши бўлган, улар билан ҳамкорлик қилишни рад қиладиган ҳукуматларни ағдариш учун амалга оширилади. 20 асрда бундай инқилоблар Жанубий Америка ва Африкада, баъзи мусулмон давлатларида (Туркия, Покистон ва ҳк) кўплаб марта содир бўлганди. (Давлат тўнтаришларида мутлақ равишда ғарбликларни айблаш адолатсизлик бўларди. Чунки Ислом оламида ҳам Али (ра) давридан бошлаб турли сиёсий фитналар ўртага чиқа бошлаган, масалан ўттиз олти Усмонли султонларидан ўн учтаси сарой фитнлари ва давлат тўнтаришлари натижасида ўз тахтларидан жудо бўлгандилар). Ғарбликларнинг ўз материалистик манфаатлари йўлида бундай сиёсий фитналарни амалга оширишда профессионал ҳолга келганликларини таъкидлашимиз ҳам керак. 1990 йиллан кейин Сербия, Гуржистон, Украина, Қирғизистон ва бошқа давлатларда содир бўлган турли туман «демократик» давлат тўнтаришларининг парда орқасида айнан ғарбликларнинг манфаатлари ётганлиги ҳам ҳақиқатдир..
Украинада бу кунларда содир бўлган «халқ инқилоби» ҳам мана шундай ғарбпараст бир давлат тўнтаришидир. Аммо ғарбликларнинг ниҳоий мақсади нима қилиб бўлса ҳам ўзларига рақиб бўлган Русия, Хитой ва ҳатто Ҳиндистон каби турли халқлардан ташкил топган империяларни парчалашга эришиш ва бунинг натижасида ер юзининг ягона ҳукмрон кучига айланишдан иборатдир, дейишимиз мумкин…
Ғарбликлар замонавий Фиръавнлар бўлсалар ҳам, улар дунё халқларига ва давлатларига қарата эски Миср Фиръавни каби «Мен сиз учун энг олий Парвардигорман» (Нозиат сураси 24 оят), деяётган бўлсаларда, улар ер юзи ва самоларнинг ҳақиқий Парвардигори бўлган Аллоҳ таолога тенг кела олмайдилар. Совет Иттифоқининг йўқ бўлиб кетиши ва Тунисдан бошлаб, Миср, Ливия, Йемен, Сурия каби давлатларда бошлаган «Араб Баҳори» ҳеч шубҳасиз Аллоҳнинг иродасининг кўринишларидан бир саҳна эди..Мусулмон дунёси бу баҳорий инқилоблардан унчалик ҳам тўғри фойданала олмаган бўлсада, энг камида улар Аллоҳнинг ёрдами яқин эканлигига яна бир марта шоҳид бўлдилар. Бу маънода фитна, фасод, моддий манфаат, ер юзининг ягона ҳукмрони бўлиш учун ғарблик радикал ва террорчи моддапарастлар (материалистлар) тарафидан ташкил қилинаётган турли рангли инқилоблар (давлат тўнтаришлари) билан ер юзида тавҳидни, адолатни, ҳақиқий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган «араб» (ислом) баҳори инқилоблари бир биридан моҳиятан мутлақ фарқ қиладилар. Тунисдан бошлаган «араб баҳори» мусулмонлар учун яхши бир тажриба бўлди. Мусулмонларнинг эндиги вазифаси бу тажрибалардан мусбат хулосалар чиқаришлари, эътиқодлари ва амалларидаги хатоларни ислоҳ қилишлари, ўзаро иттифоқни йўлга қўйишлари ва бунинг натижасида янги «баҳорларни» ғалаба билан якунлашга интилишларидир…
Исломнинг луғат ва моҳият маъноси тинчлик демакдир. Яъни. Ислом дини аввало унга эътиқод қилган ҳар бир шахснинг қалбида, кейин эса унинг ҳукмлари билан амал қиладиган жамиятлар ва давлатлар ҳаётида тинчлик ва адолат ўрнатади. Тинчлик Исломнинг шиори бўлган ҳолда унга эришишнинг йўлларидан бири сифатида Ислом дини мусулмонларга жиҳодни ҳам фарз қилгандир. Яъни, жиҳод давлатлар, халқлар ва умумиятлар ер юзида тинчлик ўрнатиш учун олиб бориладиган кураш усулларидан биридир. Мусулмон мамлакатларга ғайримуслимларнинг ҳужум қилиши (бугунги кунда Афғонистон, Ироқ, Фаластинда бўлгани каби) мусулмонларга жиҳодни фарз қилади. Тарихга қаралса, ўз мамлакатини душманлардан ҳимоя қилишнинг фақат мусулмонларга хос эмаслигини кўришимиз мумкин. Масалан, иккинчи жаҳон урушида норвег ватанпарварлари немис босқинчиларига қарши партизанлик урушини олиб борган эдилар ва Гитлер фашистларининг пропаганда воситалари норвегиялик бу ватанпарварларни террорчилар, деб атаганди…Худди, ғарблик босқинчилар бугун ўзлари босиб олган Афғонистон, Ироқ, Фаластиндаги мусулмон курашчиларни террорчи, деб атагани каби…
Демак, жиҳод мусулмонлар учун ўз динларини ва давлатларини душманлардан қўришнинг воситасидир. Аммо жиҳодий ҳаракатни бошлашнинг ҳам, Исломда бошқа ибодатларда бўлгани каби, ўз шартлари ва қоидалари бор. Бу қоидалар аввало саҳиҳ эътиқодга эга бўлиш, ибодатларни, шу жумладан жиҳодни ҳам фақат Аллоҳ ризоси учун амалга ошириш, жиҳод учун сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий замин ҳозирлашдир…Масалан, Қуръони Каримда душманларга қарши жиҳод қиладиган мусулмонлар сонининг душманлар сонининг энг камида ярмига тенг бўлиши зарурлиги таъкидланган…
Намоз НОРМЎМИН
14.03.2014
Мусулмонларни бир-бири билан бирлаша олмаслиги дунеда булаетган вокеаларни оллохни иродаси деб кабул килиши уларни дуне вокелигини кабул килишда оркада колишига сабаб булмокда бунинг окибати Крим татарлари ва Шаркий Туркистон халклари бошка халкларга карам холатда колишига сабаб булмокда Араб давлатлари халки эса бошка мусулмон халкларга эса очикдан-очик менсимай жирканиб муомала килади Мусулмон дунеси таназзулда ва якин уртада еругликка чикишига умид йук
Намоз ака, «Мусулмон мамлакатларга ғайримуслимларнинг ҳужум қилиши (бугунги кунда Афғонистон, Ироқ, Фаластинда бўлгани каби) мусулмонларга жиҳодни фарз қилади.» деб ёзибсиз, Сурия уруши хакида кандай фикрдасиз? Сурияга гайрилмуслимлар бостириб кирмади, муслим муслимни кофир атаб бир-бирларини улдирябдилар, бундай биродаркушликни «жиход» аташ канчалик тугри? Шиа-сунний тушунчаси бор экан, иккаласи охиратгача бир-бирини гажиб утиши аник экан, гайрилмуслимлар хакида гапириш канчалик тугри?
Bormaysizmi jihodga. O’tiribciz tuxum bosgan tovuqday. Sizday fikri tor, dunyoviy ilm-fan yutuqlaridan yiroq, tili va dili ayro, ikkiyuzlamachi, qasamxo’r kaslardan, har ne boqea-hodisaga islom dinini-musulmonchilikni pesh qilaverganlariningizdan xudoning ham sochi oqarib ketgan bo’lsa keragov.
Demokrat Prichyom bu erda arablar. Prichyom islom, prichyom Nomozning oilasi. Demokrat koroche ko’proq o’qi, o’rgan. Keyin sharh yoz, tushundingmi. Nomozday bo’lishinga, Nomozning maqolasiga sharh yozishinga (AQLING KAMLIK QILADI DEMOQCHIMAN) sanga 100 yil bor…
Namoz Nomo’min janoblari Islom dini mamlakat rivojlanishiga yaramasligini ota-bobolarimiz bir mecha marotoba ishonch hosil qilishgan. Sizga hokimiyatga erishish uchun Islom dini kerakligini bilamiz. Maslahatimiz shuki: O’zizni ehtiyot qiling. Keyin oilangizga qiyin bo’ladi. Arablar sizning joningizga aro kirishmaydi.