«Дунё ўзбеклари» почтасидан: Қон излаганларга…
Ўзларини Каримовга, Путинга, Назарбоевга ва бошқа-бошқа раҳбарларга муҳолиф санайдиган, кечаги кунимиз Иттифоқни устига мағзава қуйиб шодланадиган ,ватан ишқи билан ёнадиган, ҳар қандай қонҳўрликларда , фашизмда инқилоб кўриб руҳланадиган, олис юртларда ватанимиз келажаги учун ўн йиллаб кураш олиб бораётган ҳақиқатпарвар ўғлонлардан бир савол сўрагим келади.
Кўп йиллардан бери аҳборот, гап-сўз тарқатасизлар, партия ва ҳаракатларингиз ҳақида овозалар ёясизлар, мақолалар ёзасизлар, баҳслашасизлар, бошингиздаги аҳлат информацияни челаклаб ўзгаларнинг бошига қуймоқчи бўласизлар, ҳақлик даъво этасизлар.
Аммо шу вақт ичида Ватандан айрилиқдасиз, қонингизга ифлос Европа руҳи сингиб бораяптики, сизнинг орзуларингиздан бирортаси рўёбга чиқмади.
Каримов саломат, оғзингиздан мағзава оққани билан Европа, АҚШ Путинга қарши дадил бош кўтаролмай ҳалак, миллионлаб эл уни бошига кўтаради. Лукашенко, Назарбоев давраларнинг гули бўлиб юришибди.
Божхона иттифоқи кенгаяпти. (Арманистон, Сурия, Қирғизистон навбатда.) Қирғизлар давлатни тиклаш йўлида меҳнат қилишаяпти.
Аламга ботганингизга қарамай Мурси думи тикка кетди.
Минг даъволаганингиз билан Араб инқилоби юртларга яхшилик олиб келмади. Ёқтирганингиз билан Эрдоғоннинг оёғи остидаги ер кўчаяпти.
Украинадаги фашизмни инқилоб деб оғиз сувларингизни қуяётганингиз билан давлатнинг расвоси чиқиб бораяпти. Қрим Россияга жони билан талпинаяпти.
“АҚШ-химоячимиз”, дея Маккейн билан учрашишни, суратга тушишни ҳаётингиз маъноси билганингиз билан қонга тўймас АҚШ тугаб бораётганини, охирги жон талвасаларида эканини, у ерда хеч қандай демократия бўлмаганлигини дунё кўриб турибди.
Татарлар каттаси Мустафо оғанинг қандайдир бир сайт тарқатган сўзларидан ҳаяжонланганингиз билан бир ҳафтадан кейин унинг овози умуман чиқмаслиги, олов ёқмоқчи бўлаётган бўлса ўзи куйиб ўлиши мумкин. Русларга катта кетса кетгандир. Аммо бу ақли ноқислигидан. Қрим тўла татарларнинг ери бўлиши ҳам, Украинада қолиши ҳам мумкин эмас, назаримизда.
Покистондаги “ҳақиқатпарварлар” тоғларда сарсон бўлишди. Ўлганларни шаҳид деб қувониб юришибди.
Ўзбекистонга ожиз овозингиз етмай, турган ёлланма квартираларингиз, ҳорижий бегона қўрғонларингизда қолаяпти.
Балки нимададир хато қилаётгандирсиз? Балки сиз танлаган йўл ва ғоялар амалга ошмас сароб ва утопиялардир? Балки оддий қўғирчоқдирсиз? Балки сиздан фойдаланиб бўлишгандир? Ёлғон чиранаётгандирсизлар? Ёлғон даъволар қилаётгандирсизлар? Аслида қўлидан эркакка ҳос бир ҳунар келмайдиган, бировлар ҳисобига, бақир-чақир билан яшаб ўтмоқчи бўлган зотлардирсиз?
Балки “сиз болаларини ейди” дея таърифлаган Каримовни юртга Ғарб бузуқчиликларини, одамни юрагини тириклай узиб ейдиган ислом фанатикларини, Қарзовий деган лаънатиларнинг овозини киритмаганлиги , сиздан иҳота қилиб тургани учун эртага эл кечирар, иқтисодий ҳатоларини ақлсизликка йўяар?
Балки йўқчиликни баҳона қиладиган аёллар Каримов кетгандан кейин ҳам фоҳишалик қилишаверар. Ё университетга ўқишга киришармикан? Балки Россияни Яратган ўз қудрати билан кўпчиликка тирикчилик булоғи қилиб танлагандир. Ва бу булоққа одамлар кейин хам талпинишаверар. Айтайлик, сиздан бирортангиз амалга келсангиз хам. Сизда тил бор, лекин ечим, программа йўқку!
Балки сиз ҳақдирсизу дунё адолатсиз юртдир?
Балки сиз яшамоқчи бўлган ҳаётингиз ҳали бошланмагандир!
Нима бўлсаям, бошингиздаги адашмовчиликларни элга овоза қилиб яшашни, эл орасига қутқу ташлашга уринишни бас қилишингиз керак. Акс ҳолда Кличко каби бировнинг оёғини ялаганингиз қолади, холос.
Элимиз албатта фаровон бўлади. Бунинг учун миллионлаб йигитлар меҳнат қилишаяпти. Албатта, сиз уларни ишини ташлаб инқилоб билан шуғилланишини истайсиз. Аммо бу калтабинлик бўларди.
Қўлингиздан Путинни йиқитиб, Қримни татарларга олиб бериш ёки Каримовни кетказиш келмас экан юрагингизга осойишталик киритинг.
Чиранавериш- ожизлар иши. Кучлиларнинг мавқени, ўзингизни ҳолатингизни билмас экансиз, бундан кейин ҳам мағзава сочиб, юзингизни тарихга, кетингизни келажакка қаратиб яшайверасиз.
Ундан кўра…
Элга равнақ тиланг. Ҳақдан барака тиланг. Бу баракани, қутни бизга яратган ҳеч қандай тўловларсиз, инқилобларсиз, қонларсиз берсин!
Бахтиёр, Тошкент.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Одам тўғри йўлда бўлса унинг ишлари ўнгланиб, ҳурмати ортаверади. Чунки, дунёда Худонинг адолати бор. Бировни Худога солишни касб қилганлар дилини покласин. Ким ҳеч рўёбга чиқмасдан, узоқ йиллар бошини кўринган жойга урсада, хеч нарсага эришолмаса, аксинча униб-ўчиб, эзилиб бораётган бўлса- У ХУДОНИНГ РЕЖАЛАРИГА, ҲАЁТНИНГ АДОЛАТИГА ТЕРС БОРИБ, КУЧАНАЯПТИ. Ажойиб мурид сифатида, мақолада айтилган “ватанпарварлар” сиймосида ўзингизни ва раҳбарингизни кўраётганингиздан хурсандман.
Бўларкану, Исмат ака, фикрлар рангба-ранглигига йўл берсаям. А то, сиз ҳам нимагадир дунёни қоп-қора рангда кўрадиган, Украинадаги воқеаларни ҳалқ революцияси дейдиганлар томонига ўтиб кетдингиз.
Bu bemani va kaltafahmlik bilan yozilgan maqola.»Baxtiyorlar» vatanimizga bosqinchi (masalan PUTLER) bostirib kelsa, bosqinchini non va tuz bilan kutub olishiga ishonaman. «Baxtiyorlar» o’zimizdan chiqqan BALO. Nima ham der edik «Baxtiyorlar»ga OLLOHning o’zi jazosini bersin deymiz… Chunki u o’zimizdan chiqqanlar…
Кейинги пайтда ўқиган мақолаларим ичида энг зўри, адолатси ва алҳамдулуллоҳ тўғриси ҳам шу мақола бўлибди. “Озодлик”да қул бўлиб юрганларнинг бари бир қулоғи кар, улар фақат ўз эгаларини кўргандагина думларини ликиллатишни билади холос. Бошқа пайт уларни оёққа қўйган юртга қараб вовиллайверади.
Раҳмат,Бахтиёр!
Бахтиёр рахмат сизга! Бу америкафоб, ғарбфарастлар жонга жуда тегди. Информацион уруш деб шуни айтсалар керакда. Энди ВВС, Озодлик радиоларидан хафа бўлманглар. Улар Америка ва Европа иттифоқидан ойлик олади. Шунинг учун уларни позициясини қўллашга мажбур. Капитализм оддий одамларга ҳеч қачон роҳат олиб келмайди, олиб келмаган ҳам. Мен собиқ иттифоқни ёқламоқчи эмасман, лекин ҳар ҳолда оддий колхозчи бўладими, ишчими жуда бўлмаганда Сочи, Қримга санаторияга бориб келишга қурби етар эди.
Исмат ака. Сиздан илтимос, шунаканги пойинтар-сонйинтар, эс хуши жойидамас булган одамларнинг гапларини сайтингизга чикарманг. Ахир, бу Бахтиёр деганнинг гаплари Сталин давридаги катагонларни куллаб кувватлаб, душманларни (Кодирий, Чулпон ва шунга ухшаш Ватанпарварларни) ер билан яксон килишга ундаган комсомолчиларнинг гапларига ухшайди. Узи Россия Ватанимизга хавф солиши мумкинлиги эхтимолдан узок эмас, Путинни мактаганига одамнинг энсаси котди.
Кодир, Путин мақталган жойини қаерда кўрдингиз. Бахтиёрнинг фикрларига бирорта асосли қарши фикр айтолмайсиз. Сизлар ҳақингизда ҳам ёзилибди, қаранг: «Чиранавериш- ожизлар иши. Кучлиларнинг мавқени, ўзингизни ҳолатингизни билмас экансиз, бундан кейин ҳам мағзава сочиб, юзингизни тарихга, кетингизни келажакка қаратиб яшайверасиз.» Рахмат, Бахтиёр.