"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)

Суҳбатлар | 01/18/2014 00:36-     30644 марта ўқилди

Millat ruhiga e’tiqod. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

5 tashrif

099
Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда, уларнинг таъсири  бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу  икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман.

090


МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД

Ўзбекистон Халқ  шоири  Хуршид Даврон билан суҳбат
Суҳбатдош:  Сирожиддин Иброҳим

022– Кириб келаётган янги йил муборак бўлсин! Хуршид ака, Сиз Сурхон заминида кўп бўлгансиз, дўстларингиз бор. Бу юрт, унинг элидан ўзингиз учун нималарни кашф этдингиз?

– Кўҳна Туронзаминнинг ҳар бир парчаси мен учун азиз ва муқаддас, шу жумладан неча минг йиллик тарихга эга Сурхон замини ҳам. Мени Сурхон,аввалан тарихга бўлган қизиқишу муҳаббатим боис, сирли ва ҳали деярли ўқилмаган кечмиши билан мафтун этган бўлса, сониян, адабиётда орттирган устозу жўраларим сабаб бўлиб бу тупроққа қилган сафарларим давомида орттирган таниш инсонлар туфайли азиз ва қадрдондир. Хусусан, Бойсунга Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзам билан борганларимни эсласам, таассуротлар бутун вужудимни чулғаб олади. Таассуротларим шеърга ҳам айланган.

Мен ўсмирлигимдаёқ Шукур Холмирзаев, Менгзиё Сафаровларнинг кўҳна Бақтриянинг олис кечмиши ҳақида ёзилган эсселарини катта қизиқиш билан ўқиганман. Айнан шу меҳр сабаб бўлган бўлса керак, Бойсун ҳақида ёзилган ажойиб асарлардан бири бўлмиш Шукур Холмирзаевнинг “Тоғларга қор тушди” эссесининг пайдо бўлишига сабабчи бўлганман. Эсимда, салкам 30 йилча аввал нашриётда бўлим бошлиғи бўлиб юрган пайтимда келгуси йил хомаки режасини тузаётганимда Шукур аканинг китобини ҳам киритган эдим. Китобга ўзимча “Тоғларга қор тушди” деб ном ҳам қўйган эдим. Режа тасдиқлангач, бу ҳақда Шукур акага айтиб, тезроқ китоб қўлёзмасини топшириш лозимлигини айтдим.  Ўқиган бўлсангиз, адиб ўз эссесини шундай бошлайди:

«Шу номли қўлёзмам редакторда — у илк қиссалар ва турли йилларда битилган эсселардан иборат,аммо тўпламга қўйилган номга дахлдор «нарса» йўқ эди. Халқ қўшиғидан олинган бу бирикманинг ўзи менга ёқиб қолгани учун шундай сарлавҳа остида бир нима ёзарман, деган умидда уни бўлажак китобнинг номи сифатида нашриёт режасига киритган эдим. Энди бу ном китобнинг муқовасига чиққан, демак «ниманидир»ни ёзиб уни оқлашим керак.
Ноябрнинг боши. Пахтакор қор тугул, ёмғир ҳам ёғмасин деб турганда, мен дарвиш «қор» излаб кетдим. Сурхондарёга, Бойсунга, тоққа…».

Болалик йилларимдан Сурхон номи билан сақланиб қолган бир хотира бор. Онам “ Бобонг Сурхондарё полвонларининг пири бўлган” деб айтгувчи эди. Мен буни кейинчалик унутиб юборган эдим, аммо, йигирма йилча аввал Юнусободдаги энди кўчиб ўтган уйимга Сурхондарёдан икки полвон келиб, қанча уринмай, ичкарига кирмай, мени орқа ҳовлидаги қўшнимнинг супасига ўтқазиб, “Қани,эшон бобо, бизга бир дуо беринг!” деганларини, саросимада қолиб,билган дуоларимни пичирлаб, ўзимча дуо ўқиганимни, хаёлимда онам айтган ўша хотира гаплар чарх урганини эсласам ҳозир ҳам ҳаяжон босади.

Сурхон мен учун бой тарихи билан бирга самимий, кўнгли дастурхон, ростгўй одамлари, сўнгги ярим аср мобайнида адабиётимизни янги довонга олиб чиққан Шукур Холмирзаев, Менгзиё Сафаров, Тоғай Мурод, Шафоат Раҳматулло,Нодир Норматов, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Сирожиддин Саййид каби забардаст ижодкорларни берган юрт сифатида ҳам азиз ва муҳтарамдир. Мен тилга олган ижодкорлардан ҳар бирининг истеъдод ва таъсир мавқеи хусусида сўз юритишга лойиқ асарлари бор.
Бинобарин бу заминда яшаган одамлар, бу юртда шаклланган адибу шоирлар ўзлигимни, ўзбеклигимни кашф этишда муҳим ўрин тутганини ҳамиша ёдимда тутаман.

– Тарихий мавзуларга кўп мурожаат қиласиз…

– Бунинг боиси энг аввало Ватанни севишда деб ўйлайман. Умуман олганда инсоннинг бу дунёда яшашдан муроду мақсади ҳам муҳаббатга боғлиқдир. Инсонни яратган ҳам муҳаббатдир. Аллоҳга сиғиниш замирида ҳам муҳаббат ётади. Кимнидир, ниманидир севган кишигина ижод қилиши, тўлақонли яшаши, нимагадир эришиши мумкин. Мен юқорида истиқлол бизга муҳаббатни қайтарди, деб айтдим. Фақат мана шу муҳаббатгина бизни янги жамиятни, келажаги буюк давлатни қуришга, маънавияти юксак миллат бўлиб яшашга ундайди.

Тарихимизни билмасак, боболар меросидан хабарсиз бўлсак, яъни муҳаббатимизнинг манбаидан бебаҳра бўлсак, узоққа кетолмаймиз. Тарих юракларга ишонч ва умид қонини қуювчи, мозийни қайта яратиб, ҳаётимиз сарҳадларини кенгайтирувчи мўъжизадр. Унинг маънавий қудрати билан аждодларимизга ҳамдаму-ҳамнафас бўламиз, қачонлардир бўлиб ўтган, аммо ҳанузгача бизни ҳаяжонга соладиган, фахр ва ғуруримизга сабабчи бўлган тарихий воқеалар дунёсига шерик бўламиз ва буларнинг барчаси Ватанни янада теран англашга, сидқидилдан севишга сабаб бўлади.

Нега тарихни билмоқ керак? Бу саволга турлича жавоб бериш мумкин. Аммо энг яхши жавобни бундан беш юз йил аввал миллатимизнинг маънавий пири Ҳазрат Алишер Навоий ушбу ўлмас сатрларга жо этиб кетганлар:

Агар тарих сори айлагунг майл,
Муни билгачки, не иш қилди ҳар хайл.
Не ишдан мамлакат обод бўлди,
Не ишдан эл-улус барбод бўлди.

– Яқинда бир устоз ижодкоримиз “Биз ёзганда жуда кам сўздан фойдаланар эканмиз. Тилимизни билмаймиз…”, деб қолди. Шу борада сизнинг ҳам фикрингизни билмоқчи эдим.

– Устоз ижодкорнинг она тилимизни мукаммал билмаслигимиз ҳақидаги фикри тўғри. Бу муаммо олдин ҳам мавжуд эди,кейин ҳам бўлади.
Халқнинг тил бойлиги айнан бир адиб ёки шоир ижодида эмас, адабиётда ёрқин намоён бўлади. Ҳеч бир ёзувчи миллий тилнинг бутун бойлигини ўзлаштирганини ҳали кўрмаганман. Ўзбек тилининг бойлиги бирон бир асарда, ҳатто “Бобурнома”да ёки “Ўтган кунлар”да ҳам тўла акс этмаган,зеро, бунинг иложи йўқ. Тилнинг сийратию сурати маълум маънода фақатгина ижодкорнинг бутун ижодидагина кўринади.

Ижодкор асарлари тилининг бойлиги унинг қаерда, қишлоқдами ёки шаҳарда туғилгани билан, ҳатто қайси вилоят,Сурхондарёнинг Деновидами ёки Сирдарёнинг Хавосидаги қишлоқда туғилгани билан ҳам боғлиқ бўлади. Халқ оғзаки меросидан кўпроқ баҳраманд бўлган Тоғай Муроднинг тили билан замонавий адабиёт хазинасини чуқур ўрганган Хуршид Дўстмуҳаммад тили ўртасида қанча фарқ бор? Ҳар икки адибнинг тили бой, аммо фарқли. Юқорида айтганимдек,бу табиий ҳодиса.

– Адабий гурунгларда (ёзилганларида ҳам) номингиз кўпроқ Усмон Азим, Шавкат Раҳмонлар билан биргаликда тилга олинади… Айри ҳолда қаралганда, ҳар бирингизда устунлик қилиб турган жиҳатлар ҳақида айта оласизми?

– Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда,уларнинг таъсири бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман.

Бизнинг авлод учун учун мустақиллик ва истиқлол ғояси умуман идеал нарса эди. Айни шу сабабдан мустақилликгача бўлган даврда бу авлод шеъриятида ижтимоий руҳ етакчи эди. Бу шеърият рамзлар, ишоратлар тили билан асрий ёлғон ва ҳақсизликларни фош этиш йўлидан юрди. Бу шоирлар ҳақида таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул шундай ёзган эди: “Улар фикран, руҳан қайта янгиланиш азобларини хаёлга ҳам келтирмасдан, жуда моҳирлик билан замонга қайта мослашдилар. Орадан унча кўп фурсат ўтмади, ички, яъни виждоний мустақилликдан маҳрум айни шу шоир, шу ёзувчилар давлатимиз Мустақиллигининг “муҳофиз”лари қиёфасида минбарларда кўкрак кера бошладилар. Ҳолбуки, эрк ва мустақиллик учун куйиб-ёнган бўлса, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориф ва Рауф Парфи куйиб-ёнган эди. Шахс ҳуррияти ва Ватан озодлиги учун умрини тиккан бўлса, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Усмон Азим тиккан эди”.

Хуллас, айри ҳолда қаралганда, ҳар биримизда устунлик қилиб турган жиҳатлар ҳақида бир нима дейишни адабиётшуносларга қолдираману бизни бирлаштириб турган жиҳатни айтаман. Бу, юқорида айтилгандек, шахс ҳуррияти ва она юрт озодлиги орзуси эди. Бу орзу ҳали ҳануз юрагимизни тарк этгани йўқ.

– Носирлар орасида профессионаллик ҳақида гап юради. Шеъриятдачи, шеъриятга профессионалликнинг алоқаси борми?

– Бу муаммо носирлар билан шоирларга баб баравар тегишли. Энг аввало,профессионаллик деганда нимани тушуниш керак, деган саволга жавоб топиш керак. Айримлар профессионалликни адибнинг юксак маҳорати деб тушунишади. Ижодкорлар орасида профессионаллик ҳақида гап юради,деган гапингиздан келиб чиқиб фикр юритсак, бу гапнинг ортида шоир ёки ёзувчи бошқа бир иш (касб) билан шуғулланмасдан,фақат ижод билан шуғулланиши ҳам назарда тутилмоқда. Афсуски, ўзбек адабиётида, очиғини айтсам, бошқа адабиётларда ҳам фақат қалам ортидан кун кечириш амри маҳол.

– Ўйлашимча,ўзбек адабиётининг энг ожиз томони, аввало, адабий жараён профессионаллашмаганида, яъни ижодкорлик асосий ҳаёт тарзига айланмаганида, у ҳамиша қандайдир иккинчи ўринда қолиб кетганида. Ижод ХХ аср (бугун ҳам) ўзбек ёзувчиси учун ҳамиша турмуш деган очофатдан кейинги ўринда турган. Сўз олдидаги бурч ва масъулият ҳақида адолатли ва чиройли гаплар айтиб бу ҳолатдан кўз юмиш мумкиндир, аммо иситмаси ошкор қилаверади.
Бизнинг тарихан шаклланган назаримизда шоир (ижодкор) тушунчаси ҳамиша қийин шароитда фақирона (тасаввуфдаги фақрлик бошқа,албатта) яшаган инсон тимсоли билан боғлиқ. «Мойчироғу лампачироқ ёруғида шундай тенгсиз сатрлар ёзилган» деймиз. Тузукроқ уй-жойсиз яшаган,ижод қилган Машрабу Муқумийни мисол келтирамиз. Аммо муайян маънода фаравон ҳаёт кечирган биргина Алишер Навоий қолдирган мерос гап айнан ижодкор қандай шароитда яшагани билан ҳам боғлиқлигини исботлайди.

– “Сўз ва руҳ билан ёлғиз қолган шоир иймонли бўлса, бу жараён ибодатдир. Агар борди-ю сўз билан ёлғиз қолган шоир жисмида нафсоният устун бўлса, бу айш ва шақоват. Ундан ҳам баттар—фитна ва бузғунчилик бўлиши мумкин”. Буларни мен ардоқлаб ўқийдиган Асқар Маҳкам ёзган. Бу сўзлар моҳияти унинг шоирлик эътиқоди даражасига чиққан. Сизнинг шу эътиқодга айланган сўзларга муносабатингиз қандай? Бугун катта адабиёт майдонида турган ижодкорлар эътиқоди ҳам шунга яқинми?

– Асқар Маҳкам устоз ва ака шоир деб билган Шавкат Раҳмон ҳақида “руҳонияти чўққилардек ўктам ва қайсар, ҳеч қачон ҳеч кнмнинг наздида бош эгмаган, жисмннинг ҳар заррасида мардлик, ҳалоллик, тўғрилик, содиқлик, эътиқод, номус ва гўзаллик яшаган шоир… Шавкат Раҳмон шеърияти руҳият ва қалб шеърияти. У хоҳ тарихий, хоҳ ижтимоий, хоҳ ишқий-маиший мавзуда сўз айтишга чоғланмасин, жуда катта масъулият билан ёндашади.” деб ёзади. Бу таъриф Асқарнинг ўзига ҳам тегишли деб биламан.

Яна  шуни аниқ биламанки, ҳар қандай шоиру носирнинг иймону эътиқод, жасорату қатъиятсизлик ҳақидаги гапи билангина ижодкор хусусида тугал хулоса қилишга шошилмаслик керак. Мен юксак ва баландпарвоз гапларни қалаштириб ташлаган, аслида эса ҳаёт ва ижоднинг ҳар бир қадамида иродасизлик ёки юзсизлик қилган қанчадан қанча аҳли қаламни кўрганман. Шу сабабданми, менда “Ижодкорни узоқдан яхши кўриш керак” деган тушунча шаклланган. Айрим ана шундай қанчалик истеъдодли бўлиши билан шунчалик майда бўлган қаламкашларни ҳам биламан. Биргина мисол келтирай: Бундан бир неча йил аввал, аниқроғи, “Ёшлик” телеканали бош директори бўлиб ишлаб юрганимда, марҳум Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижоди ҳақида бир кўрсатув тайёрлаб, намойиш этилганда, бир катта шоиримиз, менга қўнғироқ қилиб, уятсизларча “Бу ўлганларни тинч қўясизларми, ҳадеб осмонга кўтаверасизларми?” деб катта жанжал кўтарган эди. Ўзига бағишланган кўрсатувлар ҳафтаю ойда берилаётганига қарамай бошқалар ҳақида икки йилдами, тўрт йилдами бир кўрсатув берилишига тоқат қилолмаган бундай “устоз”ларни майда демай,нима дейиш мумкин? Бу фақат уларнинг фақат оғизда юксак гапларни айтиб, амалда инсофу адолатга зид ишларни қилишга одатланганларини кўрсатади,холос.

Адабиёт иши билан,демак гўзал ахлоқ ва қалб тасфияси билан шуғулланиш ижодкордан юксак маънавият ва пок эътиқодни талаб қилади. Мен Шавкат Раҳмон,Матназар Абдулҳаким, Муҳаммад Раҳмон, Садриддин Салим,Аъзам Ўктам ва Асқар Маҳкамни ана шундай ҳам ўзи,ҳам сўзи пок ижодкорлар деб биламан ва улар ижодини айни шу сабабдан қадрлайман. Бугун ҳам адабиётимизда бундай эътиқодли адиблар борлиги  Ўзбек Сўз санъати келажагига катта умид ва ишонч билан қарашга далда бўлиб хизмат қилади.

– Устоз адибсиз, ёш ижодкорлар қадамини кузатиб келяпсизми? Уларнинг изланишлари ва маслаги ҳақида нима деган бўлардингиз?

– Бугунги навқирон ўзбек шеъриятини жиддий кузатиб боряпман,десам,ёлғон гапирган бўламан. Аммо, ёшлар ичида ёзаётган битиклари эсда қолаётган,қизиқиш уйғотаётган қаламкашлар борлигини жуда яхши биламан. Беҳзод Фазлиддин, Ойдин Нисо, Ориф Толиб, Шуҳрат Шокир ва яна қанчадан қанча мен билмаган, аммо кўпчиликнинг оғзига тушган ижодкорлар бор.

Ёшлик, энг аввало, шаклланиш жараёнидир. Шунинг учун, ёшлик мавсумида ғайбдан берилган қобилиятини тинимсиз изланиш билан уйғун эта олган ижодкоргина кўзлаган мақсадига етади, деб ўйлайман.
Бу ўринда “изланиш”ни фақат қоғоз қоралаш деб тушунмаслик керак, бу, менинг назаримда, ҳаётни, табиатни, инсонни ўрганиш демакдир. Шу мақсадда ижодкор ўзидаги бор имкониятни сафарбар этмоғи; тили, кўзи, қулоғи, фаҳм-фаросати, илми-билими, хотираси, заковати унинг ўрганиши йўлида узлуксиз хизмат қилмоғи лозим. Ижоддан мурод ҳам битта – ўрганиш, изланиш!

Шеъриятда ўзига хослик бирдан пайдо бўлмайди. Уни сўз билан ҳадеб тажриба қилиш деб тушунмаслик керак. Шеърият сўзбозлик эмас, шеърият туйғуни, демак меҳру муҳаббатни, қайғу билан изтиробни сўз билан жонлантиришдир. Шеъриятимиз тарихида ўзига хосликка, яъни оригиалликка интиламан деб, охир оқибат ўз ижодини, Коко Шанель таъбири айтганда, маскарадга,масхарабозликка айлантирган қаламкашлар ўтган ва ўтмоқда.

– Юртга ва юртдошларга тилак айтсангиз.

– Юртда тинчлик ва фаравонлик бўлсин. Янги йилда юртдошларимнинг ушалмаган орзулари рўёбга чиқсин. Cурхон ижодкорларига янги асарлар тилайман. Бу асарларда кўна заминнинг тарихи ва бугуни,энг аввало одамларининг орзу-армонлари юз кўрсатсин. Сурхон ёшлари бу муқаддас заминда туғилган буюк аждодларига муносиб бўлишсин.

–  Суҳбатингиз учун ташаккур. Хайрли ва саодатли дамлар ёр бўлсин!

Манба: «Сурхон ёшлари» газетаси,№ 22-23

Хуршид акагинам

http://dunyouzbeklari.com/

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Мамаёкуб Хамраев says:
    01/18/2014 at 08:09-

    Жуда мазмунли ва ажойиб макола! Юртимизнинг ана шундай виждонлик шоир ва ёзувчилари бор учун хам, оллохнинг узи хамма фалокатлардан саклаб турибди, чунки улар халки учун хаттоки жонини хам беришга тайёр, канчалари бериб хам булишди! Бармок билан санарлик, виждонлик ва оташнафас, ватанпарвар ва халкпарвар буюкларимизни бу 30 миллионлик халкимиз бошларида кутаришлари лозим, улар узларини уйлаганларида качонлар катта мансабларда утиришарди, тирик юришарди! Халк булар давр келди, эй биз “дангасалар” утиб кетамиз!

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94162 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31333 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31281 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31245 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31148 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30906 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30828 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30819 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30819 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30818 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30817 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30815 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30815 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30811 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30809 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30808 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30802 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30802 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30802 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30799 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30799 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30799 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30796 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30793 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30792 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30792 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30786 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30784 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30784 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30780 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30779 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30779 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30779 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30779 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30778 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30777 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30773 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30768 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30766 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30764 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30764 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30764 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30763 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30762 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30756 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30755 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30754 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30754 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30753 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30753 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30750 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30750 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30749 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30748 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30744 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30744 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30742 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30741 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30738 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30737 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30737 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30736 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30735 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30731 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30729 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30727 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30720 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30717 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30715 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30714 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30713 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30713 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30711 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30711 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30709 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30708 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30702 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30701 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30701 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30699 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30699 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30698 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30698 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30697 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30697 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30697 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30697 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30696 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30696 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30696 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30696 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30695 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30695 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30694 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30693 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30691 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30690 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30688 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30688 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30687 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30670 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30668 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30668 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30667 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30667 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30666 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30665 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30665 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30665 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30665 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30663 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30662 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30659 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30659 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30658 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30658 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30658 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30657 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30656 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30656 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30656 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30654 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30652 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30649 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30649 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30648 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30648 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30648 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30648 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30646 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30644 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30643 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30642 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30641 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30640 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30638 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30633 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30632 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30630 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30629 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30629 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30627 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30626 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30625 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30624 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30620 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30616 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30615 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30614 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30614 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30613 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30610 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30608 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30608 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30607 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30606 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30606 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30600 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30597 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30597 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30596 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30594 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30594 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30593 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30593 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30592 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30591 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30590 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30589 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30588 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30587 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30585 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30584 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30584 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30580 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30579 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30578 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30577 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30576 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30574 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30573 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30570 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30567 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30566 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30565 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30562 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30560 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30560 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30556 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30554 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30554 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30551 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30551 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30550 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30549 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30547 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30539 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган