"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Беҳзод ФАЗЛИДДИН: ИЙМОНИМИЗ САЛОМАТ БЎЛСИН!

Суҳбатлар | 01/02/2014 16:08-     10108 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари”дан: Янги йил арафасида адабиёт ва санъат, давлат ва жамият, ҳукумат ва мухолифат тарафдорларига бир неча саволлар билан мурожаат қилган эдик.

Бугунга қадар санъаткор Моҳира Асадова, шоиралар Рислиғой Хотамова, Дилсора Фозилова, Гулбаҳор Саидғаниева,  табиб ва шифокор Абдуқодир Сатторов, физика математика фанлари доктори, Новосибирск Давлат Техника университети профессори Неъматжон Раҳимов, тожикистонлик ижодкор дўстларимиз Одил Икром, Хасан Ғойиб, Мунаввара Ойматова, Равшан Шамс, Абубакр Асоев, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Марат Зоҳидов,  ёзувчилар Саломат Вафо,  Нусрат Раҳмат, Бердиёр Жумаев (Диёр Дилёр), Шаҳодат Улуғ, Абулқосим Мамарасулов, Буюк Британияда яшовчи олим Аҳмад ҳожи Хоразмий, адиб ва таржимон Аъзам Обид,  шоирлар  Даврон Ҳотам, Паҳлавон Содиқ, Баҳром Рўзимуҳаммад, Ҳамроқул Асқар, Муҳаммад Исмоил, Европадаги мухлисимиз Отабек Тошев, академик Рустамжон Абдуллаев, қирғизистонлик журналист, “Газета Вести” Бош муҳаррири Барно Исоқова, Киев даги халқаро тиббиёт университети талабаси Жавоҳир Абдулла, Ўзбекистондаги фаол мухлисимиз, педагог Комил Эгамов, тўқсонинчи йилларнинг афсонавий журналисти Дадахон Ёқубовларнинг жавоблари эълон қилинди.

Бу гал “Дунё ўзбеклари”нинг Янги йилга оид саволларига Янги йилдан кейин бўлса-да, истеъдодли шоир, қалами ўткир журналист,   адабиётшунос-тадқиқотчи Беҳзод Фазлиддин жавоб беради.

 

Беҳзод ФАЗЛИДДИН:

ИЙМОНИМИЗ САЛОМАТ БЎЛСИН

“Дунё ўзбеклари” саволларини олганимга анча кун бўлди.

Йил якунига ҳали вақт бор эди;  бошқа ташвишлар билан чалғиб, жавоб беришга шошилмадим.

Тўғрироғи, сарҳисобга юрагим бетламай турганди.

Бундан ташқари, бугунги дунё қиёфаси, давр кайфияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўзгаришларга тўғри ва оқилона баҳо бера оладиган муносиб кишилардан сўз эшитиш дурустмикан, деб ўйладим.

Камина нима ҳам дейишим мумкин – йўл бошидаги одам бўлсам.

Бисотимда бори – Манзилга соғ-омон етиб боришига ишониб-ишонқирамаганим Сўз тўла сандиқча, яна, ҳар нарсани ўзига олаверадиган, тўлиб-тўлмаган Кўнгил…

Йўқ, мен йилларнинг қадри, ёшлик ҳайрати, орзу-ҳаваслари билан ўтаётган умр аталмиш тенгсиз неъмат, бугунги ёш авлоднинг “ҳаёт фалсафаси” ҳақида гапирсам бўларкан.

беҳзод 2

 

2013 йилнинг тарихдаги ўрнини қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Бу саволга қисқагина қилиб жавоб беришнинг имкони йўқ. Қолаверса, 2013 йилнинг тарихий аҳамияти ҳақида мутахассис-олимлар ўз хулосалари, чуқур таҳлил ва кузатувлар асосидаги фикрларини ҳали айтишади.

Шундан кейин глобаллашув жараёнида лаҳза сайин ўзгариб бораётган бугунги беқарор дунё ҳақидаги ғира-шира таассуротларимизга ойдинлик киритилса, ажаб эмас.

Ҳар йилнинг тарих саҳифаларида ўзига хос ўрни бор, албатта. Ўтаётган йил ҳам ранг-баранг ракурсда, шубҳасиз, тарих зарварақларига муҳрланди.

Дунёнинг турли нуқталарида кечаётган ўзгаришу буҳронлар, урушу талотўплар шамоли гоҳ ойнаи жаҳондаги пати юлинган товуқдек хориж хабарлари, гоҳ интернетдаги ғаразли ахборот оқими орқали бизга етиб келди.

Уларни қориштириб, тарозига қўйиб, керакли хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг ўз савияси, дунёқарашига ҳавола.

Лекин мени жаҳон саҳнидаги “ўйин”ларнинг сабабларидан кўра оқибатлари кўпроқ даҳшатга солади…

Шукр, Ватанимиз тинч, ҳаётимиз ёмон эмас.

“Обод турмуш йили” дея ном берилган 2013 йил мамлакатимизда катта ўзгаришлар фасли – юртимиз, ватандошларимиз ҳаётида унутилмас саҳифаларга, қувончу ҳаяжонли, ўз навбатида, машаққатли дамларга бой бўлди.

Ўтган йилнинг тарихий аҳамияти кўпроқ маънавий-маърифий ҳаётдаги янгиликлар, таълим, cпорт, илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда эришилган улкан ютуқларда намоён бўлаётгандек.

Мана, бир неча йилдан бери олимлар, тадқиқотчилар орасидаман; илмий муҳит об-ҳавосидан озми-кўпми хабардорман.

Мамлакатимизда илм-фаннинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётганини кўриб-кузатиб турибмиз.

Илм-фан натижалари жамиятимиз эҳтиёжларига йўналтирилаётгани, олимларимизнинг фундаментал тадқиқотлари жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилаётгани эса минг чандон қувонарли.

Бугун ўзбек олимлари томонидан амалга оширилган фундаментал тадқиқотлар халқаро илмий доираларда ҳам бот-бот тилга олинаётир.

Бунга биргина мисол қилиб генетик-олимларимиз яратган ғўза генларини бошқаришнинг самарали усули жаҳонда кенг эътироф этилаётганини айтиш мумкин.

Йил давомида турли соҳаларда эришилган юксак натижалар ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўп ва хўб ёритилгани боис далилу рақамлар келтиришдан тийиламан.

бех

 

Мустақилликнинг 22 йиллигидаги Сизнинг кайфиятингиз, ўй-туйғу ва орзуларингиз? Нималарни кутган эдингиз, нималарга эришдингиз ёки эриша олмадингиз? Шахсан сизнинг ҳаётингизда 2013 йилнинг ўрни?

Нафақат йиллар, кунлар, ҳатто, кўпинча соату дақиқаларгача сарҳисоб қиламан.

Кундаликдаги қайдларимнинг асосийси ўз-ўзимга “ҳисобот”лардан иборат.

Юзаки қараганда бир-биридан деярли фарқ қилмайдиган кунларимиз аслида ўз-ўзича гўзал ва сермаъно экан.

Ҳа, шу пайтгача кечган умримнинг лаҳзаларга сочилиб ётган моҳияти ҳақида ўйлаб қолдим яна.

Мен ҳам одамман: атрофдаги ўзгаришлар ҳаяжонга солади, қувонтиради, ранжитади, ўйга толдиради; асабийлашаман, севинаман, хафа бўламан…

Бир пайтлар ёзиб қўйгандим: “Не аҳволга тушган бўлсам – қувончдан кўзим чақнаб, чеҳрам ёришган эса, дилим ғаш тортиб, яшагиларим ҳам келмай қолса, хулласи, барча-барчасига сабаб Сўз экан. Одамлар эса шунчаки ижрочилар экан, холос…”

Кўп ўйлайман: ўзимни қийнаб, ҳол-жонимга қўймай соатлаб сўз саралайман, муттасил ўй-хаёлларга кўмилиб юраман.

Ахир, қанча-қанча китоблар, “долзарб” мавзудаги диссертациялар чангга ботиб ётибди!

Саҳифа-саҳифа ёлғонлар, жилд-жилд “жўқийнома”лар ким учун муҳим, кимга керак, ахир!

Ёзув-чизув, қоғозу китобдан толиққан, анча зериккан бўлсам-да, шу олам яна ва яна ўзига тортаверади. Ўқиб-изланмаган, нимадир қораламаган куним “ўтмади”лар қаторига кириб қоладигандек.

Фойдасиз амал, нафи йўқ илмдан Ўзи паноҳ берсин.

Узр, мен мустақилликнинг 22 йиллигидаги кайфиятим ҳақида гапирмоқчи эдим.

Аслида, ўзимни таний бошлаганимдан бери аҳвол шу: минг-минг ўй ташвиш, ҳуда-беҳуда югур-югурлар, оний бахт сурури, ишончу гумон, яхшилигу ёмонлик, баландлигу пастлик…

Шу тариқа ўзимни лаҳзаларга сочиб яшаяпман. Эйвоҳ, яшасангу яшамасанг, севсангу севмасанг, билсангу билмасанг, индасангу индамасанг умр ўтиб кетавераркан. Вақт кутишни билмаскан. О, Вақт! Ҳеч келиша олмадим-да у билан… Яшашни билсанг-у, яшай олмасанг…

Бундан оғири борми? Негадир, кўнглим уйи бутунлай ёришиб кетмаётганга ўхшайди. Майда ва катта сабаблар кўп…

Қисқаси, айни ҳаётимда ҳаммаси секин ва шунга яраша сокин кечаётган кўринади. Ижод завқи, гўзал асарлар яратиш умиди эса яшашимга ўзгача маъно бахш этиб турибди.

2012 йил ижодий ҳаётимда нисбатан унумлироқ бўлганди, чамамда: жўшиб ижод қилдим, журналистика, бадиий ва илмий ижодни иштиёқ билан давом эттирдим. “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” номли шеъркитобим нашр этилди.

Кутилган китобнинг кутилмаган қувончу ташвишлари ҳам кўп бўлди…

Ҳамон ўша файзиёб онлар ҳавоси билан юрибман.

Ўтган 2013 йилдан нолимайман. Ишқилиб, у мендан рози бўлсин. Йил давомида бугуннинг донишмандлари деб билганим – маънавият ва маърифат чароғбонлари, чин зиёли инсонлар даврасида кўп бўлдим.

Устоз ижодкорлар билан маърифий суҳбатлар эълон қилдим. Илм-фаннинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган ёш олимлар, тадқиқотчилар изланишлари ҳақида туркум мақолаларим чоп этилди.

Яна, телевидение, радио ва матбуотдаги бошқа чиқишлар, ижодий учрашувлар, мамлакатимизнинг сўлим гўшаларига сафарлар…

Илмий иш билан бўлиб шеърга “бепарво”роқ кўриндим, шекилли.

Илҳомпари ҳам камроқ йўқладими-ей. Истеъдодли, қалби қайноқ, уйғоқ фикрли ёшларни бирлаштириш, уларга имкон қадар ёрдам бериш мақсадида ижодий тўгарак ташкил қилдик.

Насиб қилса, янги йилда тўгарак фаолиятини кенгайтириш нияти бор. Иш юзасидан кўп вақтим “мўъжизақути” – компютер қаршисида кечганини ҳам айтиб ўтишим керак.

Кунда-кунора интернетга “мўралаб” турибман. Ижтимоий тармоқлар, хусусан, фейсбукдаги чиқишлар, баҳс-мунозараларни илгари асосан кузатардим.

Йўқ, баъзи масалалар борасида жим қараб туриб бўлмас экан. “Ҳеч бўлмаса, виртуал оламда ўзимиз орзу қилган ҳурфикр ҳаётни яратишга ҳаракат қиляпмиз-ку” дея қоралаб қўйгандим бир гал. Шу гап. Айниқса, куйиниб ёзган сўзларингга кўпчилик муносабат билдириб, хайрихоҳлик кўрсатса, дилингдаги оғриқлар андак аригандек бўлади.

Интернет орқали хориждаги кўплаб ўзбек ижодкорлари, адабиёт мухлислари билан танишганим эса алоҳида аҳамиятга эга.

Шеърларим яна бошқа тилларга таржима қилинди…

Анчадан бери режалаштириб юрган шахсий сайтим, ниҳоят, 2013 йил якунида глобал тармоқ юзини кўрди

(www.behzodfazliddin.uz).

Ҳали дизайн масаласи ва материаллар билан бойитиш борасида иш битмагани учун буни эълон қилмай тургандим. Сайт яхши ният билан – икки дунёмиз учун хайрли ишларга ундаш мақсадида ташкил этилди.

Насиб қилса, глобал тармоқ орқали бугунги ҳаёт, маънавияту маърифат, адабиёт ва санъат, таълим-тарбия борасида фикрлашамиз, жамиятдаги оғриқли нуқталарга биргаликда ечим излаймиз. Ижод дунёсининг беназир кашфиётларига гувоҳ бўламиз…

Аммо ҳамма иш ҳали олдинда: қанча сатрлар шеър бўлишни кутиб ётибди, не-не мавзулар мақолага айлансам дейди. Буёқда бутун бошли илмий ишни битириш керак. Яна қанчадан-қанча ўқилмаган китоблар…

бех 1

 

Келаётган 2014 йилдан нималарни кутасиз?

Аксарият ўзбек хонадонларида ҳақиқий байрам тусини оладиган Янги йилга кўпдан буён бефарқман. Қолаверса, мен Қорбобо ёки янги йил “қаҳрамон”ларидан эмас, Яратгандан сўрайман.

Ҳар қандай “янгича” байрам, “туғилган кун”у бошқа тантаналар мен учун яқинлар даврасида ўтадиган файзли суҳбатлар учун бир баҳонадан нарига ўтмайди. 2014 йил учун режалаштирган ишларим кўп. Уларнинг аксарияти илму ижод билан боғлиқ.

Аввало, докторлик диссертациясини юксак илмий савияда тамомлаб, умид кўзи билан боқиб турган устозлар, яқинларим олдида юзим ёруғ бўлиши учун чин дилдан ҳаракат қиляпман.

Кўпинча асосий иш қолиб кетиб, истаб-истамай бошқа юмушларга андармон бўламан; майда ташвишлар оёғимдан тортгани-тортган. Янги йилда профессионал ишлаш, ўткинчи шамолларга эгилмай, сабот билан ижод қилишни истайман.

Бир пайтлар шунчаки шахсий кечинмалар ифодасигина бўлиб туюлаётган сатрларим борган сари миллат дардига эш тоза ғамлардан озиқ олаётганга ўхшайди.

Аммо бугун шеър билан деярли ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмаслиги яна юракни эзади. Шундай бўлса-да, чап кўксимда тинмай жиринглаётган Умид қўнғироғи таскин бериб турибди: ҳали ҳаммаси яхши бўлади…

Янги йил юртимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди.

Яхши биламиз, соғлом бола соғлом онадан бунёд бўлади. Боласини шовқиндан фарқи йўқ ажнабий мусиқа билан эмас, жажжи юракда энг эзгу ҳисларни уйғотгувчи алла айтиб ухлатадиган соғлом руҳли оналар кўпайишини орзулайман.

Янги авлод дея бутун миллат кўз тикиб турган бугунги ёшлар орасидан соғлом фикрли, эътиқоди бут, маърифатли инсонлар етишиб чиқишини, зиёлилар ҳамиша жамиятнинг энг олдинги сафида бўлишини истайман.

Илму ижод йўлида тинмай изланаётган ёш истеъдод эгалари меҳнати самарасини кўриб, фанимиз, адабиётимиз равнақига ҳисса қўшишига тилакдошман.

беҳзодбек

 

Бугуннинг муаммоси аниқ: ишсизлик, парокандалик. Нега адабиётда буларнинг сояси кўринмайди, йўқ…

“Қитиқловчи”, лекин бир оз қалтис савол. Ишсизлик дунё миқёсида олиб қаралганда катта муаммо бўлиши мумкин, лекин мамлакатимизда у қадар ваҳима қиладиган даражада эмас, шекилли. Ишлаш учун, аввало, ишлашни исташ керак!

Яхши кадрга ҳамма жойда эҳтиёж бордай, назаримда. Аммо хизмат ўрнини даромад манбаи, иш жойини “шахсий томорқаси”га айлантирмоқчи бўлаётганлар сувни лойқалаётгани бор гап.

Адабиёт буларни қуруқдан-қуруқ айтмайди, рамзлар тилида ишора қилади. Кузатишимча, ишоралар бўляпти. Бугун дунёнинг маънавий аҳволи жуда ғариб.

Тўғри, ҳозирги давр кишисининг тафаккуридаги ўзгаришлар, замонавий ахборот технологиялари сайёрамизга ўзгача тус бераётир. Илм-фан, техника соҳасидаги баъзи кашфиётлар ақлни шошириб қўяди.

Аммо, назаримда, маънавият, инсоний қадриятлар борасида жаҳондаги умумий аҳвол абгор кўринишда. Ҳозир инсон қалбини маҳв этиш, уни фикрлашдан маҳрум этиш имкониятлари шу даражада кўпки, исталган пайтда “тузоқ”қа илиниш ҳеч гап эмас.

Шундай синовли пайтда ўзни, ўзликни, миллий руҳни асраб қолиш, муқаддас қадриятларни бус-бутун ҳолда келажакка “тутиш”…

Бу муаммолар муаммоси эмасми?

Шу маънода, бу жараёнлар адабиётимиз, айниқса, ҳозирги ўзбек насрининг энг яхши намуналарида ўзига хос бадиий ифодасини топаётгани қувонарли.

Замонавий насримизнинг умидли қадамлари менда ҳозирча илиқ кайфият ҳосил қилиб турибди. Шеърият-ку, ҳамиша ҳозиржавоб бўлиб келган. Бугунги ўзбек лирикаси ижтимоий муаммолардан кўра кўпроқ субъективликка мойиллик билдираётган эса-да, янги ўзбек шеърияти жаҳон бўйлашга ярашиқли.

биз буюк

Янги йил арафасида кўнглингизда чўкиб ётган яна қандай саволларга жавоб топишни истардингиз? Дил сўзларингиз…

Яхши эслайман, ўсмирлик пайтлари йилнинг сўнгги куни соат миллари тунги ўн иккига яқинлашганда – Янги йил эшик қоқаётганида бир четга чиқиб, узундан-узун дуо қилар, Худойимдан эзгу ниятларимни афзали билан ижобат этишини сўрардим.

Ҳамон дуодаман, шеърларимга ҳам кўчиб ўтяпти дуолар:

Тинчлик деган одил ҳукмдор

Қўлга олса бутун дунёни.

Буйруқлари бермаса озор,

Бахт ёрлиғи бўлса фармони…

Саволлар дейсизми? Улар жуда кўп. Аввало ўзимга, қолаверса, аҳли зиёга берадиган саволларимни яна такрорлайман.

Яқин-яқингача ҳам шоиру ёзувчилар, умуман, зиёлилар жамиятнинг энг олдинги қатламларида бўлиб, омма уларни идеал сифатида кўрарди. Зиё аҳли халқ ишончини қозонган йўлчи юлдузлар эди.

Бугун эса бу мақомни шовқинга ўч эстрадачилар тортиб олишди – ҳозирча улоқ “данғир-дунғурчи”ларда. Бунинг турли сабаб-омиллари бор, албатта. Аммо бу йўлнинг охири нима билан тугаши аниқ.

Аслида, ҳар қандай ҳақиқий санъат асари, ҳеч бўлмаганда, омма савиясини бир қадар кўтаришга хизмат қилиши кераклигини биламиз. Ахир, уларнинг ўзларини оммадан ажратиб бўлмай қолди-ку!

Тилга, сўзга беписандларча муносабатни айтмай қўя қолай. “Оломон маданияти” бутун ҳаётимизга дахл қилаётир. “Ўқимаслик касали” ҳақида кўп гапирамиз.

Афсус, оғриниб-оғриниб сўзлаганимиз сари бу иллат эпидемияга айланиб таълим масканларигача кириб бормоқда. Ҳеч иккиланмай айтишим мумкин, ҳатто филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳам аллақачон бу касалликка дучор бўлишган. Аксарият ижодкор ёшлар-ку ўзидан бошқани ўқимаса керак…

Кўплаб ёш ҳаваскорлар тўпламларини, арзонгаров нашриётлар томонидан чоп этилаётган “Сайланма”ю “Иқрорнома”ларни варақлаб кўринг…

Бу тилга ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас!

Аслида, буларнинг бари – ҳаммамизга таниш манзаралар, ўзимизнинг гаплар. Бироқ, қайта-қайта бонг урилса-да, нега муаммо бадтар урчиб кетяпти? Кўпчилигимиз шу дард билан оғрияпмиз-у, нима учун аҳвол борган сари ёмонлашмоқда?

Шундоқ ҳам пасайиб кетаётган овозимиз, нари борса, бир мақола ё суҳбатгача етади. Қисқаси, гап эгасини топмаяпти. Туриб-туриб алам қилади, наҳотки, Тил тақдири, Сўз қисмати ҳақида баҳс юритиш биз шўрлик “балалар”га қолган бўлса!

Миллат маънавиятига дахлдор шундай пайтда тилию қўли узун устоз адибларнинг аксарияти нега жим? Саволлар, саволлар…

Ҳақ гап, бугун юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитга ҳавас қилса арзигулик. Аммо ёш авлоднинг ўзи ҳам бундай юксак эътибор, қолаверса, давр эҳтиёжларига муносиб жавоб бера олиши керак. …

Йил бўйи шовқинлар ичида беҳузур бўлдим – яшашга халал берди ғала-ғовурлар. Нима қилай, кўз-қулоғимни беркитиб юра олмайман-ку!

Шундоққина ёнимдаги шовқинхўрлар олами аллақачон бездирган. Икки дунёси учун ҳам фойдасиз нағмалар билан банд одамлар эзгин кайфиятимни бадтар хира қилади.

Ҳозирча бу ҳолни ўзгартира олгувчи ҳеч қандай қудратли воситани кўрмаяпман. Сўзнинг бугунги аҳамияти ҳақида эса юқорида айтиб ўтдим.

Турмуш ташвишларига кўмилиб кетган умидли ижодкорларни тушунгинг келади шундай пайтлари…

Ўзим орзу қилган идеал муҳитни, насиб қилса, оиламда яратишни астойдил дилга тукканман. Шеърюрак боласининг муваққат булутлар ортида мунғайиб турган Бахт қуёши бутунлай чарақлаб кетишини илҳақ кутаётган ота-онамга қўшилиб дуолар қиламан.

Кириб келган йил барчамиз учун хайрли, файзу барокотга тўлиқ бўлсин. Орамиздан меҳр-оқибат кўтарилмасин. Иймонимиз саломат, эътиқодимиз бутун ва барқарор бўлсин.

Ҳижратда юрганларга ўз Ватанининг иссиқ бағрига ёруғ юз билан қайтиш бахти насиб этсин.

Миллатларни бир-бирига қарши қайраётган ёвуз кучларнинг уруғи қурисин. Ҳалқумидан ўзгасини ўйламайдиган олчоқларга инсофу тавфиқ берсин, бутун оммани чалғитаётган бачкана хиргойилар ўрнини яна ўлмас наволар, мазмунли қўшиқлар эгалласин. Халқ дардига малҳам бўлгувчи сўзлар айтиш, ҳамиша Ҳақ назарида бўлиш ҳаммамизга насиб этсин…

Барибир, кўп гапларим яна ичимда қолиб кетди.

Иншаалоҳ, кириб келган йил давомида ҳали кўп дардлашамиз.

Ҳозирча сўзларимга мана бу шеърий битиклар якун бўла қолсин:

 

ДОВОН

 

Шу халқ ўссин, шу юрт

кўкарсин,

Изга тушиб кетар қолгани.

Бошин мангу баланд кўтарсин,

Олтин бўлсин тош деб олгани.

 

Омон ўтди йиллар заҳридан,

Туришлари мардона бўлди.

Ғаним эриб кетди меҳридан,

Оқибати афсона бўлди.

 

Бек боласин қадами шахдам,

Бағри бутун, илиги тўла.

Гижинглаган тойчоқлари ҳам

Ёв дилига солар ғулғула.

 

Эндигина тонглар отганда,

Парчаланмас азалий тоқат.

У кунларга қиёс этганда,

Бу кунларнинг заҳмати – роҳат.

 

 

Юракларда бирдамлашайлик,

Суягани етар қудрати.

Ўзимиздан баланд яшайлик,

Шу юрт ҳаққи, шу халқ ҳурмати.

 

Беҳзод ФАЗЛИДДИН
Беҳзод Фазлиддин

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 шарҳ

  1. Rahmankul says:
    01/04/2014 at 10:14-

    Yigirma ikki yillik neofeodalizm tuzumi mahsuloti bu yigit. hamma vaqt hokimiyatni tushinmagan xalqning o’zi ayibdor. Qisqasi “Бу бола хар кандай тузумда хам яшаб кета олади!”

    Reply
  2. Demokrat says:
    01/04/2014 at 03:01-

    Mening izohimni olib tashlabsiz-ku bu yigit haqida yozilgan. Bu yigit odamlarning og’zini yopishga kirishganga o’xshaydi. Bu yigit hali halqqa ko’p zarar keltiradi agar buni oldi olinmasa.
    Ishlashni istaydiganlar yo’q emish. Nima hamma dangasa bo’ldimi? Qornini to’ydir va yashashga yetarlik oylik ber qani qanaqa ishlashini ko’rasan o’zbek halqini

    Reply
  3. Bobur says:
    01/04/2014 at 02:08-

    Озроқ ўқидиму ўта кетган силлиққина, қолипдаги ижодкор эканига амин бўлдим. “Соғлом бола йили”га: “Боласини шовқиндан фарқи йўқ ажнабий мусиқа билан эмас, жажжи юракда энг эзгу ҳисларни уйғотгувчи алла айтиб ухлатадиган соғлом руҳли оналар кўпайишини орзулайман.” Фақат алла айтиб болани соғлом қилиб бўларканми, нима учун Ўзбекистонда болаларниг рациони дунё бўйича энг пасти эканлигидан хабарингиз борми? Соғлом бола бўлиши учун она ва болага ҳар томолама моддий асос керак эмасми?

    Reply
  4. Мамаёкуб Хамраев. says:
    01/03/2014 at 15:00-

    Бу бола хар кандай тузумда хам яшаб кета олади!

    Reply
  5. Muxlis says:
    01/03/2014 at 10:35-

    Ismat aka, sizga katta tahmat, shunday talantli yoshlarni kashf etayotganingiz uchun. Behzod juda salohiyatli yigit ekan. Ijodiga omad.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31163 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30761 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30644 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30620 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган