"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: СУРОНЛИ 1990-91 ЙИЛЛАР (3)

Абулқосим Мамарасулов: Суронли 1990-1994 йиллар" | 10/07/2013 19:34-     10955 марта ўқилди

абулқосимнинг янги расми

 

Абулқосим  МАМАРАСУЛОВ

 

Суронли 1990-91 ЙИЛЛАР

                        (давоми)

3.

 

Мен Абдураҳмонга қарадим.

– Шундай қилсангиз бўлади лекин, – деди Абдураҳмон. – Ҳар қалай, сизни уч кишидан айттириб юборгани – жуда катта гап. Сиз эса бир ҳафтадан бери парво қилмай юрибсиз. Ҳеч бўлмаса, бориб раҳмат айтиш керак, ҳурмати-да.

– Раҳмат айтмасанг, ўзинг ўт, ўтмасанг, мени тавсия қил, мен ўтаман, – деди Саттор.

– Ҳал бўлди, Келдиёр Жўрақулов қоғоз олиб кетди, деяпсиз-ку.

– Ўнта қоғоз олгандаям уни тўхтатиш керак. У бундай лавозимга лойиқ эмас. Анвар ака бекорга чақирмаётгандир ахир. Бир бор-чи олдига, – деди Саттор куйиб-пишиб.

Мен Тошкентга, Ғаффор Ҳотамовга телефон қилиб, бўлаётган таклифлар тўғрисида маслаҳат сўрадим. Ғаффор ака: “Бугун кечқурун катталар билан маслаҳатлашаман, эртага келсанг аниқ бир гап айтаман”, деди.

 

1990 йил 20 ноябр.

Эрталаб Тошкентга, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Ғаффор Ҳотамов ҳузурига бордим. Маслаҳатчилар: “Халқ сўзи” катта газета бўлиб, ҳатто чет элларда ҳам ўз мухбирига эга бўлади. Газетада уч юзга яқин одам ишлайди. Абулқосимга ўхшаган вилоят мухбирлари бош муҳаррир ҳузурига олти ойда бир кирмай, кўринмай, бир ойда бир-иккита мақола ёзиб, чиқариб, ўйнаб, ижодини қилиб юраверади, ўтса, жуда яхши бўлади, дейишипти.

– Анвар Жўрабоев ўзимизнинг одам, муҳаррирнинг иккинчи ўринбосари Абдукарим Раҳимбердиев ҳам менинг дўстим, “Совет Ўзбекистони”да бирга ишлаганмиз, гаплашиб кўр-чи, – дея телефон рақамини терди-да, гўшакни менга берди.

Мен у ёқда гўшакни кўтарган кишига: “Мен Жиззахдан келувдим. Абулқосимман…” дейишим билан гапимнинг давомини кутмай: “Э, қаерларда юрибсиз-эй!?  Биз сизни бир ҳафтадан бери овора бўлиб излаяпмиз. Тез бу ёққа келинг”, деди.

– Бу Абдукарим, жуда яхши йигит, – деди Ғаффор ака.

Мен ҳали Абдукарим акани танимас эдим. Тезда таксига ўтириб, Ленинград –32 га етиб, бешинчи қаватга чиқиб бордим. Аҳмаджон Мухторов илгари “Қишлоқ ҳақиқати”нинг бош муҳаррири бўлиб, “Қишлоқ ҳақиқати” шу ерда жойлашган, А. Мухторов янги газетани ҳам шу ерда шакллантираётган экан. Айтилган  хонада Анвар ака, яна бир истараси иссиқ йигит ва Саттор Қорабоев учовлон ўтиришган экан. Мени биринчи бўлиб ана шу истараси иссиқ йигит, кейинчалик ғоят қадрдон бўлиб қолганимиз – Абдукарим Раҳимбердиев бағрига босди. Кейин Анвар ака билан қучоқлашиб кўришдик. Саттор менинг бу кишилар билан бу қадар қадрдонлигимдан ҳайратга тушиб турарди. Тағин денг, уларнинг бири билан мутлақо нотаниш бўлсак.

– Қанақа одамсан сен, нега чақирсак келмайсан, – дея ўпкалади Анвар ака.

Мен тўй билан  банд бўлганимни, куни кеча Саттор билан бўлган ҳангомаларни айтдим-да, дедим:

– Мана, Саттор ҳам шу ерда экан, хоҳласангиз мени, хоҳласангиз Сатторни ишга олингизлар.

– Бу ерда ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ишга сен ўтасан, – дейишди Анвар ака билан Абдукарим ака баравар.

– Келдиёр  Жўрақулов ўтяпти, дейишди-ку, – дедим  мен вазиятга аниқлик киритиш учун.

– Ҳа, уям шу ерда, – деди Абдукарим  ака.

– Бизга сураткаш  мухбир эмас, ёзувчи мухбир керак, – деди Анвар ака.

– Биз шу ерда ўринбосар бўлиб турсак, Абулқосим ўтади, – деди  Абдукарим ака бармоғини ниқтаб.

Аҳмаджон Мухторов Президент ҳузурига кетган экан. Кеч соат олтигача у кишининг қайтишини кутдик. Коридорга чиқиб, Йўлдош Исмоиловга дуч келдим. У киши мени етаклаб ўз хонасига олиб кирди. У ерда Келдиёр Жўрақулов ўтирган экан. Кўришдик. У киши анча хафа бўлиб қолди, аммо менга ҳеч нарса дея олмади. Ҳақиқатан ҳам Аҳмаджон Мухторовнинг хати билан Жиззахдан ишдан бўшаб келган экан. Бир оз фурсатдан сўнг Саттор коридорда мени четга чиқариб: “Келдиёр ака мени четга чиқариб, бу нимага кепти, деб мендан сўради. Мен елка қисдим”, дея мендан суюнчи олди. Яна оз фурсатдан сўнг: “Мен телевидениега бир иш билан келган эдим, ишларим битди, энди менга рухсат”, дея жўнаб қолди.

– Саттор қанақа бола? – деб сўради мендан Анвар ака, у кетгандан сўнг.

– Яхши бола, яхши журналист, – дедим мен.

– Эрталаб менга Шуҳрат Жабборов телефон қилиб, шу болани Жиззахга мухбир қилиб олинг, деган эди. Мен, ҳай, келсин, кўрамиз, деган эдим. У келиб, энди гаплашиб турганимизда яхшиям сен телефон қилиб қолдинг. Сен бизни ёмон куттирдинг. Агар бугун ҳам келмаганингда Келдиёр ўтиб кетарди. Мен “Халқ сўзи”га ўтган куним: “Жиззах бўйича махсус мухбирликка кимни олмоқчисизлар?” деб Аҳмаджон акадан сўрадим. Ҳали ҳеч ким танланмаганини билиб, сени номзодингни кўрсатдим, кимлигингни тушунтирдим. Ёзган китобларингни санадим. Аҳмаджон ака рози бўлди, кейин сени излатдим. Бу орада “Қишлоқ ҳақиқати”дан Аҳмаджон ака билан бирга “Халқ сўзи”га ўтган Йўлдош Исмоилов ва Норбобо Шакаров  Келдиёр Жўрақулов учун хат ёздириб олишипти.  Кеча буни билиб қолиб, анча жанжал қилдим. Шунда Аҳмаджон ака: “Майли, сен айтган одаминг келса, албатта уни қабул қиламан”, деди. Сени қабул қилишга эришишимиз керак. Бу ерда ҳозир команда йиғиш бошланган. Норбобо билан Йўлдош анча кадр йиғиб қўйишди. Абдукарим билан иккимиз бу ишга энди киришдик. Сен бизга ҳар жиҳатдан кераксан. Сен ҳақингда сўраганимда Ислом Усмон: “Яхши ёзадию, лекин дангаса, кам ёзади. Газетага фаол ёзадиган мухбир керак”, деди. Бу ёқда Илҳом Холматов  ҳар куни телефон қилиб, мени ишга олинглар, деяпти. Мен унга: “Аҳмаджон ака Москвада, сессияда”, дедим.

– Келса айтинг, мен вилоят раҳбарига айтаман, вилоят раҳбари Аҳмаджон акага телефон қилади ва мен ишга ўтаман, – деб тиқилинч қиляпти.

Арнасойдан Юсуф Бекмуродов келган эди. Унга Абулқосимни айтиб юборинг, десам, менинг ўзимни олиб қўя қолинглар, дейди.

– Ҳа, уям Жиззахга борганда Ёзувчилар уюшмасига кириб, қарз гапни еткизган экан, – дедим мен.

– “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”даги мақолангни ўқидик, раҳмат, – деди Анвар ака.

Гап шундаки, 1989 йили Анвар ака бош бўлиб, “Ўзбекистон гўзали” кўрик-танловини ўткизган ва кўрик-танлов бир гуруҳ ижодкорлар томонидан матбуотда йигирмага яқин мақолада жуда қаттиқ қораланган, кўрик-танлов ўзбекчиликка мос келмаслиги, миллатга ғайритабиийлиги  ҳақида сўзланган эди. Айниқса, “Ёш ленинчи”нинг 1989 йил 20 октябр сонида эълон қилинган  филология фанлари номзоди Суннатилла Аҳмедовнинг  “Тақлиддан қачон қутуламиз?” номли мақоласи менинг ҳамиятимга жуда қаттиқ теккан, мен ана шу қораловчи йигирмага яқин мақолага биратўла Суннатилла Аҳмедов тимсолида жавоб мақола ёзган, мақолани “Ёш ленинчи” эълон қилмаган, кейин мақолани айрим ўзгартишлар билан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”да чиқарган эдим. Суннатилла Аҳмедов мақоласи ўта ашаддий руҳда бўлиб, кўрик-танлов ташаббускорларини (кўрик-танловнинг ўзини эмас!)  синдириб ташлаш мақсадида ёзилгани, бундай мақолалар кетма-кет берилаётгани ҳам шундан далолат  эканлиги аён эди. Ана шу нарса, ана шу кимнидир “синдириш” мақсади менинг ҳамиятимга жуда қаттиқ теккан, қолаверса, кўрик-танлов менга маъқул бўлган, уни ҳимоя қилишни ўзимнинг бурчим деб билган эдим. Қолаверса., Анвар Жўрабоевга уюштирилган оммавий ҳужум  ортида бир вақтлар – 1982-85 йиллари менга кетма-кет зарба берганлар тургани менга маълум эди. Улар ўзларига маъқул келмаган ҳар қандай ҳаракатга қарши ана шундай ҳужумлар уюштиришар, энг ёмони бу ҳужумлар омма номидан, халқ номидан ташкиллаштирилар, ташкилотчилар бир четда ташлаб қўйган арқонининг бир учини ўйнатиб, мийиғида кулиб ўтираверишарди. Албатта, бу ҳужумлар Анвар акага қаттиқ таъсир қилган, ва ҳеч кутмаганда менинг жавоб мақолам эълон қилиниб, у кишига бу малҳамдай таъсир қилган.   Демак, шу мақоланинг ҳурматига Анвар ака мен учун энди қаттиқ куйиб-пишаётган.

Анвар Жўрабоев билан биз ҳамқишлоқ эдик. Иккимиз ҳам Булунғурдаги А.С. Пушкин номли 60-ўрта мактабни битиргандик. Фақат у киши мендан етти йил бурун битирган. У киши билан бир синфда ўқиган Музаффара Қўзиева кейин бизга мактабда адабиётдан дарс берган эди. Хуллас, биргаликда эслашимиз мумкин бўлган нарсалар кўп эди. Балки шу сабабли мен учун куйиб-пишаётгандир…

Аслида уям , буям эмас, ўзлари айтгандай, команда йиғиш бошланган, ҳар ким қўлидан келганча ўзига тегишли одамларни атрофида кўпроқ тўплашга ҳаракат қилаётган экан. Ва бунда ким арзийдиганроқ кадр топса, ўша ютиб кетаётган  эди. Қолаверса, мен курашчан журналист эдим. Йигирмата забардаст  рақибдан ҳайиқмай, “Гўзаллар кўриги”ни ҳимоя қилган эдим.  Шундай эди, шекилли. Тағин, билмадим…

Аҳмаджон Мухторов ҳамон келмасди. Маълум бўлишича, газета ташкил бўла бошлаганда “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни раиси Ислом Шоғуломов: “Яхши. Газетага жой берамиз. Нашр, хўжалик ишларини ҳам ўзимиз бажараверамиз”, депти.

– Йўқ, – депти Аҳмаджон ака. – Биз сизга бўйсунмаймиз. Ўзимиз нашриёт очамиз, ўз ҳисобчимиз бўлади, хўжалик мудиримиз бўлади, ўз банк ҳисоб рақамимиз бўлади. Биз мустақил бўламиз, – депти.

– Мустақил бўладиган бўлсанг унда бизнинг иморатдан чиқиб кет, – депти Шоғуломов.

Шоғуломов – Ўзбекистон матбаачиларининг устунларидан бири. Аҳмаджон Мухторов эса  Ўзбекистон журналистларининг устунларидан бири, СССР халқ депутати, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси. Хуллас, икки қўчқор кўприк устида келишмай қолиб, бир-биридан йўл бўшатишни талаб қилиб турган пайт экан. Аҳмаджон Мухторов арз қилгани Президентга кетган экан.

Кеч соат олтиларда келган Мухторов ҳеч кимга қарамай, ўз хонасига кириб кетди-да, яна ярим соатча телефонда бақириб-чақириб, менимча, Шоғуломов билан роса тортишди:

– Бу иморат сизга отамерос бўлиб қолгани йўқ-ку! Мунча тезланасиз? Шошмай туринг, Президент бошқа иморат топиб беришни ваъда қилди. Кетаман шу ердан, бир-икки кун сабр қилсангиз! – деган гаплари қабулхонада  баралла эшитилиб турди. Анвар ака билан Абдукарим ака кун бўйи Аҳмаджон Мухторовни пойлашди. Қайтиб келганида биз бехабар қолсак, олдин Йўлдош билан Норбобо кирса, тамом, Келдиёрга буйруқ олиб чиқишади. Унда ҳаммаси кеч бўлади, дейишиб, ҳеч ёққа  қимирлашмади.  Шу сабабли Аҳмаджон ака ўз хонасига киргандан иккови қабулхонага кириб, ўтириб олишди. Икки ўринбосар ичкарига киришга изн сўраб турганда бўлим мудирлари бўлмиш Йўлдош ака ва Норбобо акалар четга чиқиб қолишди. Улар Аҳмаджон Мухторовнинг эркатойлари бўлса-да, бари бир ўринбосар ўринбосар-да!

Ниҳоят икки ўринбосар ичкарига кириб, бир мунча вақт  ўтиришди. Қайтиб чиқишганда Анвар ака мени четга тортиб:  “Аҳмаджон ака кўнмаяпти, ваъда бериб  қўйганман. Норбоболар: “Анвар айтган одам шу”, деб мендан Келдиёр учун  гарантия хатига қўл қўйдириб олишган”, деб туриб олди. Мен Келдиёр Жўрақуловнинг бор-йўғи суратчи мухбирлигини айтдим. “Ундай  бўлса, Абулқосимларингни муҳаррир қошидаги махсус мухбир  қилиб оламан”, деди Аҳмаджон ака”.

– Бўш келмаймиз, ҳали яна ҳаракат қиламиз, – деди Анвар ака.

(Давоми бор)

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87506 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36254 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35042 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35001 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34876 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34667 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34574 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34547 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34482 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34447 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34424 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34422 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34368 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34366 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34362 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34264 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34214 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34213 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34181 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34122 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34070 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33957 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33955 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33941 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33887 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33829 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33828 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33810 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33806 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33756 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33747 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33735 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33732 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33690 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33678 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33642 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33641 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33613 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33612 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33584 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33562 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33455 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33439 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33429 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33412 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33411 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33410 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33365 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33346 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33342 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33331 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33287 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33284 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33271 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33268 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33250 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33239 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33235 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33225 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33216 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33183 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33183 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33169 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33160 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33112 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33100 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33078 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33053 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33048 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32908 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32902 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32892 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32853 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32849 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32824 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32789 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32787 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32782 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32748 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32727 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32663 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32656 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32652 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32646 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32623 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32619 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32618 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32609 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32592 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32584 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32565 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32561 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32553 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32546 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32543 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32541 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32534 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32524 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32517 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32501 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32499 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32495 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32495 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32487 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32460 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32454 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32450 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32444 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32438 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32429 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32425 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32404 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32395 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32381 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32352 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32329 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32306 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32303 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32303 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32287 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32287 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32265 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32244 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32236 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32223 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32210 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32186 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32178 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32141 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32101 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32098 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32091 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32073 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32065 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32064 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32059 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32054 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32046 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32045 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32039 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32038 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32036 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32031 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32015 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32004 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31986 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31985 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31985 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31982 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31978 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31971 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31953 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31953 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31948 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31945 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31935 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31935 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31934 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31933 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31909 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31885 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31874 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31872 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31861 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31857 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31857 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31854 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31848 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31842 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31838 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31838 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31836 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31827 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31809 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31801 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31800 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31800 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31800 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31799 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31797 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31791 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31779 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31775 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31774 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31770 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31768 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31767 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31764 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31763 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31755 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31754 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31747 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31746 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31741 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31735 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31734 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31718 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31718 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31716 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31714 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31712 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31709 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31708 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31708 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31702 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31699 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31694 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31679 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31678 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31672 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31670 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31655 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31654 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31650 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31649 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31645 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31643 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31640 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31636 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31633 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31625 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31622 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31613 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31608 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31607 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31598 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31584 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31569 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган