Муҳаммад Юсуф: Мендан нима қолар Икки мисра шеър Икки сандиқ китоб Бир уюм тупроқ…
Лолақизғалдоқ

Мендан нима қолар
Икки мисра шеър
Икки сандиқ китоб
Бир уюм тупроқ.
Одамлар ортимдан нима деса дер,
Мен сени уйлайман ўзимдар кўпроқ-
Лола, лолажоним
Лолақизғалдоқ
Мен кетсам ёмондан
Йироқ бўл оҳу,
Чунки сен чиройли,
Кўркли бир жувон
Ёмон кунлар бир кун
Яхши бўлару,
Ёмон одам яхши
Бўлмас хеч қачон…
Яна чегарада
Тургандай огоҳ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Уйда ётибману
Сезиб турибман
Кўкда кутаётир
Қушлар қайтишиб
Хайрлар ёғдириб
Қанотларидан
Ҳаста шоирига
Видо айтишиб.
Бор, менинг учун ҳам
Уларга қўл қоқ
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Уларни мен яна
Кўраманми-а,
Айвондан одамдек
Кузатолмадим
Куз.Тўйлар бошланди
Юрагим пора-
Битта қизимни хам
Узатолмадим
Демак тақдир экан
Тўй кўрмай ўлмоқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Бироқ кўнглим сезар,
Мендан кейин ҳам,
Бир кун бу ховлинга
Одам тўлади.
Ҳали тўйлар қилиб,
Чарчайсан эркам.
Менинг қизларим
Энг бахтли бўлади.
Келинлар кўйлаги
Руҳимда оппоқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Ўғлим яқинроқ кел
Қара не савдо
Бу ажиб ишларни
Дил лавҳига ёз:
Кимга қасд етмас
Кимга мол-дунё.
Менга эса ҲАВО
Етмайти холос.
Тириклар мудроқда,
Ўликлар уйғоқ –
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Кўксим куйиб борар,
Кўкрак ёнмоқда,
Айтинг дўхтирларга ,
Ёришса ёрсин!
Жисмим ўз улфати
Жондан тонмоқда.
Бечора жон энди,
Қаерага борсин.
Энди осмон йироқ,
Энди ер юмшоқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Буни хаёт дерлар,
Унутма асло,
Бир кун очиласан,
Бир кун сўласан,
Қалбимда-ку фақат
Сен эдинг танҳо
Қабрим устида ҳам
Ўзинг бўласан.
Сен бизнинг севгидан
Хотира-байроқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ.
Аёл қалбинг билан
Сув кеч,олов кеч,
Ғам келса бошингдан
Хушинг учмасин.
Худодан сўрадим.
Мендан кейин ҳеч
Н омард кишиларга
Ишинг тушмасин.
Уларнинг қўлида
Ҳамиша тузоқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Ишинг тушса, иним
Муҳаммадга бор.
Шоирлар ичида
Ишонганим шу
Бироз ичишини
Айтмаса агар.
Кўкси тиниқ бола,
Ҳалол бола у.
Фақат сал соддароқ,
Фақат сал ёшроқ,
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Жон сўнги бошпана
Топаркан онгда,
У юрак остида
Дердим мен бўлсам.
Ажаблама агар
Эртага тонгда
Сени ўпиб,Ўшни
Қучоқлаб ўлсам!
Ўтинчим тепамда
Йиғлама узоқ.
Лола,лолажоним
Лолақизғалдоқ
Муҳаммад ЮСУФ
Ута чукур маънога эга булган шеър. Яхшилаб каралса ким хакида, нима хакида эканлигини англаб олиш мумкин. Мен кайсидир томонлама шоир такдиридан хабардор булганим боис, ЁМОН ОДАМ ЯХШИ БУЛМАЙДИ ДЕГАНИДА-БУРИТОШ МУСТАФОЕВНИ ёзганлигига 200 фоиз аминман! Энди осмон йирок, энди ер юмшок дегани хам, шоирнинг ушбу кимсалардан хадиги нишонасидир. Эх сиз Буритош ака, якингинада Хамрокул Аскар ёзган эди. Афгонлар, асир тушган Совет аскари исми Мухаммад булгани учун улдиришмаганини. Буюк шоиримиз Мухаммад Юсуф эди!!!!
Joyi jannatdabo`lsin, ajoyib inson edi, rahmatli…