"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Эмин Усмон. Ёлқин (қисса) (“Ўтганлар ёди” туркумидан)

Адабиёт, Муҳаррир танлови, Ўтганлар ёди | 08/10/2013 02:28-     11436 марта ўқилди

Эмин Усмон (1945-2001)

Ёзувчи Эмин Усмон 1945 йили Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасидаги Ғулжа шаҳрида дунёга келган.
1948 йили ота-онаси билан Ўзбекистонга кўчиб келишган.
Эмин Усмон Тошкент шаҳридаги уйғур маданият маркази раҳбари бўлган.
Унинг “Меҳригиё” (роман, 1976), “Ниҳоллар” (қисса ва ҳикоялар, 1976), “Ёлқин” (қисса, 1979), “Тилла чаноқ” (қисса, 1980), “Кўнгил кўзи” (қисса, 1985), “Томир” (қисса, 1985) каби 20 дан ортиқ китоблари чоп этилган.
Эмин Усмон таржимон сифатида ҳам жаҳон адабиётидан бирқанча асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

эмин ака усмонов

Самолёт ғилдираклари «тўқ» этиб ерга урилди. Худди ўйдим-чуқур йўлдан кетаётган юк машинасидек қаттиқ силкина бошлади. Козим белидаги энлик камарни ечиб, портфелини қўлига олди.
Уни тўладан келган, кўзлари катта-катта йигит кутиб турарди. Бу йигитнинг туришида, кўзларини мўлтиратиб боқишларида анқовсираш, меровлик бор эди. У Козимнинг қўлидан портфелини олди-да, хиёл букчайиб йўл бошлади. Йигитнинг юриши ҳам жуссасига мос, салмоқли эди. У шошилмай ҳар бир қадамини худди ўлчаётгандек ташлар, ора-сира Козимга қараб қўяр, бироқ сўз қотмас эди.
Йигит мошранг «Жигули»нинг орқа эшигини очиб, Козимни таклиф этди. Сўнг журъатсизлик билан сўради:
— Олдин редакцияга кирамизми, ё…
— Олдин тузукроқ танишиб олайлик,— деди Козим кулимсираб.— Янглишмасам отингиз Нуриддин эди, а?
— Ҳа, — ҳозиржавоблик билан бош ирғади Нуриддин.— Редакцияда кўришганмиз-ку… Эсингизда бўлса, шеър оборгандим.
— Бўлмаса гап бундай, Нуриддин. Редакцияда қиладиган ишим йўқ. Иложи бўлса, мени «Ширинбулоқ»қа етказиб қўйсангиз.
— Олдин эшикка ўтмаймизми? Чой-пой ичиб…
— Уйдагиларни безовта қилмай қўя қолайлик, дўстим,— деди Козим узр сўраётгандек юмшоқлик бнлан. У нотаниш хонадонга боришни ўзига эп билмади, — Олдин ишни битирайлик.
— Шундайми?.. — Нуриддин ажабланиб елка қисди.— Меҳмоннинт истаги биз учун қонун.— Машина аста ўрнидан жилди.— Ашаққа кетаверамизми бўлмаса?
Козим бош ирғаб қўйди. Йўл четидаги тутларнинг орқасида пахтазор ястаниб ётар, ғўзалар белга уриб турарди. Пахтазорга яқинда дори сепилган бўлса керак, очиқ ойнадан ёпирилиб кираётган шабада димоққа қўланса ҳидни келтириб урди. Козим машина ойнасини кўтариб қўйди-да, ўзини ўриндиқ суянчиғига ташлади. Дам-бадам алмашиниб турган манзараларни лоқайдлик билан кузатганича мудроқ бир алфозда ўтираверди.
Шу кунгача Козим фақат ўз қайғуси билангина яшаган эди. Йўқ, худбинлигидан эмас, бировларнинг ишига аралашишга ўзини маънавий ҳақсиз деб билганидан. Мана энди хизмат тақозоси билан «Ширинбулоқ»даги баъзи ишларни адолат қилгани кетяпти. Аммо буни уддалай оладими, йўқми, билмайди.
Козим редакцияга ишга кирган куни онаси: «Қилар ишинг ҳақ, айтар гапинг рост бўлсин, омин!» деб дуо қилган эди. У биринчи марта қаламкаш сифатида ҳақиқатни юзага чиқариб, рост гапни айтгани кетяпти. Қўлидан келармикин? Рост гапни эплаб айтиш ҳам мушкул-ку.

…Машина шаҳарни кесиб ўтиб, яна қишлоқ йўлига чиқиб олди.
— Боғишамолга келдик, — деди Нуриддин йўлнинг ўнг томонидаги дарахтзор тепаликка ишора қилиб.— Бу ер шаҳарликлар дам оладиган оромгоҳ бўляпти.
— Нега энди фақат шаҳарликлар учун? Қишлоқдагилар-чи…— кулимсираб сўради Козим.
— Қишлоқдагиларга дам олиш қаёқда дейсиз,— Йўлдан кўз узмай жавоб берди Нуриддин.— Пахта экилиб турса бу одамларга тиним йўқ.
— Бундан чиқди, пахтада ишлайдиганларнинг ҳаловати йўқ экан-да.
— Нега энди? Дам олишади,— Нуриддин бошини буриб, Козимга қараб қўйди.— Меҳмон келиб турса дам олишади. Меҳмон — отадан улуғ. Меҳмоннинг шарофати билан бир-икки кун ишга чиқишмайди. Уйга меҳмон келиб қолди, деса биров индамайди.
Улар қадимий кўшкларни эслатувчи икки қаватли бино олдига келиб тўхташди.
— Янги чойхона қурилган. Бир пиёла чой ичиб кетамиз, а?— Нуриддин пастга тушиб, машина эшикларини қулфлади.— Шу ерлик усталар қуришган. Қаранг!
Козим мармар зинадан кўтариларкан, бинони қизиқсиниб томоша қилди. Устунлар нақшинкор, бино пештоқларига дид билан ранг берилган. Шифт тоқи қилиниб, тенг қисмларга ажратилган, ҳар бир қисм ўзига хос рангга бўялган. Деразаларнинг устки қисми қубба шаклида бўлиб, бинонинг кўркини ошириб турарди. Нақшинкор эшикдан ичкарига кирилгач, Козим бир зум тўхтаб қолди. Кенг хонага икки қатор қилиб саккизта сўри қўйилган. Оппоқ дастурхонлар солинган хонтахталар атрофига атлас кўрпачалар тўшалган. Тўрда саҳнага ўхшатиб супа қилинган. Чўғдек гиламлар солиниб, хонтахталар қўйилган. Нуриддин кираверишдаги сўридан жой кўрсатиб, чой чақирди.
— Дурустми, меҳмон?— деб сўради у чой қуйиб тутаркан.— Чойхона маъқул тушдими?
— Жуда ажойиб-ку,— Козим девордаги ганжкор нақшлардан кўз узмай жавоб берди.— Худди кошонага ўхшайди.
— Булоқбошига борганда яна бир жойда тўхтаб ўтамиз. «Булоқбоши оқшоми» ресторанида. Тош тобут чиқди деб овоза қилинган эски мозорнинг ўрнига қурилган. Жуда хушхўр гўжа пиширишади. Зоғора нон ёпишади.
— Мозорнинг ўрнига ресторан қуришганми?
— Илгариги замонда мозорлар ҳам баҳаво жойларда бўларкан шекилли. Булоқбошидаги мозориинг ўрни ҳордиқ чиқарадиган жойга жуда мос экан. Шартта бузиб, ўрнига ресторан қуришди. Ҳозир мозорнинг ўрнини текислаб кинотеатрми, томоша боғими қуриш расм бўлган-ку, меҳмон. Буям шунга ўхшаш бир гап-да.
— Ўша рестораннинг остида не-не алломаларнинг хоки бордир…
— Бўлса керак, меҳмон. Даштдан чиққан икки тош тобут ҳақида китоб ҳам ёзишган. Ўқиганмисиз?
Козим бош ирғаб қўйди.
— Чой ичмаяпсиз-ку, меҳмон.
— Раҳмат, ичдим. Тура қолайлик, а?
— Майли, майли,— Нуриддин итоаткорлик билан ўрнидан қўзғалди.— Тезроқ бориб раисни топганимиз яхши. Бир жойда ҳеч тиниб ўтирмайдиган киши, деб эшитганман.
— Дала айланиб юрарканми? — машинага ўтира туриб сўради Козим.
— Дала ҳам кезаркану, аммо кўпроқ ҳар хил идораларга чопиб юраркан.
— Арзчилар билан даъволашибми?
— Йўғ-э,— Нуриддин машинани ўрнидан жилдира туриб орқасита қайрилиб қараб қўйди. — У киши даъволашмайди. Билишимча, бунақа нарсаларга вақти йўқ. Бир идорага бориб қувур ундиради, бошқасидан, топгапда янгисини олиб бериш шарти билан мотор сўрайди. Лекин ўла қолса қайтариб бермайди. Ё пулини тўлайди, ё мева-чева билан рози қилади.
— У кишини тошдан ёғ чиқарадиган хасис дейишади, ростми?
— Унисиии билмадим. Ўзим кўрмаганман.
— Ҳеч учрашмаганмисиз?
— Йўқ, кўришмаганмиз.
Йўлнинг икки чети адир, ора-сира текис майдонлар ҳам учраб турарди. Ҳамма жойга, ҳатто адир ёнбағирларига ҳам пахта экилган. Бу ерларга қандай сув чиқариб, қай йўсин ишлов берилишига ақл бовар қилмайди. Адирда трактор юролмайди, демак ғўза кетмон билан чопиқ қилинади. Қўлда чилпишади. Энг мушкули, кафтдек текис ердаги ғўзаларни суғоришга баъзан сув етмайди-ю, тепаликлардаги ғўзаларнинг ташналигини қондириш» учун қўшимча сув ундириш, уни мотор орқали юқорига чиқариш керак. Бир ариқ сув олиш учун раис ҳам, партком секретари ҳам, агроном ҳам, сувчи ҳам овораи-сарсон… Деҳқоннинг мардлигига, бардошига тасанно айтмоқдан ўзга чора йўқ. У бир зум тиним билмаса ҳам майли, кафтдек ҳам ер бекор ётмасин, дейди. Пахта экади.
— Булоқбошига келдик,— деди Нуриддин тантанавор оҳангда.— Ресторанга кириб бир чиннидан гўжа ичиб кетамизми?— Козимнинг ҳуши йўқлигини сезди шекилли, дарров изоҳ берди:—Директори яқин ошналаримиздан. Жуда кўнгли очиқ йигит. Хурсанд бўлади.
— Бошқа сафар кирсак-чи…
— Меҳмоннинг амри вожиб,— Нуриддин моторни қайтадан ўт олдирди.
Пастак-пастак уйлар лип-лип этиб орқада қола бошлади. Ер бағирлаб турган бу иморатлар кўнгилда ғашликка мойил бир ҳис уйғотарди. Кўпгина деразаларга полиетилен плёнка қоқилган. Плёнканинг букланган жойлари қоп-қорайиб қолган. Ариқ лабида қатор саф тортган толларнинг барглари чанг қўнаверганидан кулранг бўлиб кўринади. Ариқлар қуриб-қақшаб ётибди — сув йўқ. Ўт-ўланлар қовжирай бошлаган. Ҳозир деҳқоннинг эс-ҳуши пахтада. Сув фақат пахтазорга борадиган ариқлардан оқади.
— Нуриддин, Султоновни танисангиз керак-а? Нуриддин пешанаси тепасидаги кафтдек ойнага ялт этиб қаради. Ҳамроҳининг ойнадаги аксига боқиб, унинг авзойини, дабдурустдан нега бундай савол берганини билмоқчи бўлди. Козим ўзини орқага ташлаганича ундан куз узмай ўтирарди. Нуриддин бош ирғади.
— Қандай одам?— Козим ташқарига юзланди. Ўзини жуда ҳам бепарво, ҳатто бир оз лоқайд қилиб кўрсатишга уринди. Токи, суҳбатдоши унинг қизиқувчанлигидан шубҳаланмасин.
— Нима десам экан…— Нуриддин чайналди. Ясама кулиб, орқасига қараб қўйди. Унинг юзида, кўзларида хижолатдан ҳам кўра қўрқувга ўхшаш бир ифода бор эди.— Энди… ака, тўғрисини айтсам, мен у кишини яхши бплмайман. Ош-қатиқ бўлмаганмиз. Шу энди… Нима десам экан…
Козим нигоҳиии олдинга йўналтирди. Нуриддин унинг кўзига кўзи тушиб қалишидан қўрқнб, ойнага қарамади. Негадир пешанасини тер босди.
— «Ширинбулоқ»нинг раиси билан бир-бирини унча хушлашмайди, деб эшитганман. Ростми?
Козим тилини тишлади. Чакки гапириб қўйди. Нуриддин унга сирдош жўра бўлмаса. Баобрў икки одам ҳақида дабдурустдан бундай гап айтиши дуруст эмас.
— Энди… ростини айтсам, мен ашинақа гапларга кўпам қизиқмайман, ака,— Нуриддин сўзларни ямлаб, қийналиб гапирарди.— Уларнинг ўртасида нима гапи бор… билолмадим. Бир четда юрган одаммиз…
Нуриддин бирдан кичрайиб, бечора ҳол бўлиб қолди. Олдинга энгашганича, рулга маҳкам ёпишиб олди. У боягина аеропортда редакцияга шеър олиб борганини эслатиб қувонган йигитга мутлақо ўхшамасди.
— Яхши одатингиз бор экан. Қизиқмаганингиз тузук, — Козим хатосини тузатишга шошилди.— Битта ёмон гапга қулоқ солган одам юзта яхши гапнинг савобини йўқотаркан.
Нуриддин бирдан енгил тортди. Чеҳраси ёришиб кетди.
— Ашинақа деб бунақа гаплардан четроқ юраман-да…
Машина ўнг томондаги шағал тўкилган йўлга бурилди. Яна пахтазор бошланди. Йўлнинг бир томонидаги далалар пастак тоққа бориб туташарди. Козим тоғ тепасидаги элас-элас кўзга чалинаётган дов-дарахтларга тикилганича хаёлга чўмди…
Султоновни ўзи ҳам бир марта кўрган. Ҳамхоналари билан тушликка чиқишаётганида йўлакда беўхшов семирган одамга дуч келишди. Табиат атайлаб майна қилгандек унинг бошини ҳаддан ташқари кичкина қилиб яратган, худди хамакка ўхшарди. Қўлтиғида иккита катта қоғоз халта. У жадал юриб келаркан, редакторнинг қабулхонасига бурилди. Аммо фалокат босиб, остонага қоқилиб, мункиб кетди. Қўлтиғидаги қоғоз халталардан бири тўп этиб ерга тушди. Йўлакка уч дона лимон думалаб чиқди.
— Камбағалнинг боласи сочиққа қоқилиб ҳам йиқилади, деганлари шу-да,— деб кулди саноат бўлимининг мудири.
Семиз киши йўлакка отилиб чиқди. Апил-тапил лимонларни териб оларкан, томошаталаб бўлиб турган одамларга ёвқараш қилди.
— Хафа бўлманг, домла, эмаклаган боланинг ҳам этагидан тортадиган душмани бўларкан. Бу остона ҳам келиб-келиб сизни чалди,— деди мудир тасалли берган бўлиб.
Семиз киши қулоқларигача қизариб кетди. Бу гап уни юпатиш учун эмас, мазах қилиш учун айтилгаиитш фаҳмлаган эди. Аммо чурқ этмади. Шошганича қабулхонага кириб кетди.
— Бопладингиз-ку,— деди Мусо исмли йигит сочини силаркан.
— Қоқилиб иллат халтаси йиртилмаганда, ҳозпр нақ ҳиқилдоғимдан оларди-я. Афсуски, бечора ночор қолди.
— Биласизми бу ким?—луқма ташлади Мусо.— «Ширинбулоқ» колхозининг собиқ раиси Султонов. Ҳозир теплица хўжалигига бошлиқ.
— Э, иллат халтасига сиғмай сочилиб кетган лимонлар ўша теплицада пишган денг,— деди мудир ғазабланиб.— Редакциядан қадамини қирқиш керак экан бунинг…
Нуриддиннинг овози Қозимнинг хаёлини бўлди.
— Мана Назар аканинг хўжалиги бошланди,— у машина ойнасидан қўлини чиқариб, пастак тоққа ишора қилди.— Ана, тоғдаги боғ. Темир қувурлар билан тепага сув чиқарган. Тоғнинг қоқ тепасига шунақанги ажойиб меҳмонхона қурдирган, ҳавасга бир кеча ётиб кетасиз.
— Раис шунчалик яхши ишларни қилаётган экан, нега устидан тўхтовсиз думалоқ хат ёзишади?— ажабланиб сўради Козим.
— Ким билади дейсиз, ака…— деди Нуриддин чайналиб.— Раиснинг ишлари бировга маъқул бўлгани билан бировга ёқмаслиги мумкин.
— Албатта…
— Лекин жуда аломат қишлоққа келяпсиз, ака. Роса диққатингизниям оширишади, мазаям қиласиз.
Машина икки қаватли чойхона олдига келиб тўхтади. Йўлнинг икки четига қизғиш харсанглардан девор урилган. Чойхонага кнраверишга худди шундай тошлардан шарқона усулда қопқасиз дарвоза қурилган. Дарвозадан ўтиб, тош зиналардан пастга, ҳовуз бўйига тушилади. Ҳовуз атрофидаги сўриларда одам камчил. Далада айни иш қизиган пайт эканини шундан ҳам билса бўлади. Улар четдаги сўрига ўтириб улгуришмасдан чойхоначи бир чойнак чой билан иккита пиёла кўтариб келди.
— Келинглар, меҳмонлар,— деди у тавозе билан чойнакни Нуриддиннинг олдига қўяркан. У юз-кўзи тайин бирор маъно уқтирмайдиган, киприкларигача сап-сариқ одам эди. Эгнидаги сурп яктаги билан шойи қийиғи унга ҳеч ярашмаган, маллалигини фош этиб турганга ўхшарди.
— Меҳмон Тошкентдан,— деди Нуриддин ҳамроҳини кўрсатиб.— Раисга учрашадиган иши бор.
— Раисни ҳозир топамиз-да,— чойхоначи қўлини кўксига қўйиб чекинди.— Сизлар баҳузур чой ичиб туринглар.
У илдам бориб чойхонанинг иккинчи қаватига кўтарилди. Ўртадаги ланг очиқ деразада аввал унинг ўзи пайдо бўлди, сўнг мулойим овози эшитилдп.
— Назаржон ака керак эдилар. Ҳа… ўзингизми? Тошкентдан меҳмонлар келишган экан. Чойхонада чанқов босди қилиб ўтиришибди. Идорага бораверишсинми, ака? Ўзингиз келасизми? Ҳа-а… Хўп, хўп, ака…

Манба:  http://www.ziyouz.uz

Қиссаснинг тўлиқ матнини “Зиё.ўз” сайтида ўқишингиз мумкин

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  2. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  4. “Ислом.ўз”: Қодирий намозхон бўлганми?
  5. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  7. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)
  8. Назар Эшонқул: “адабиётни ўз ҳаётидан ва ўзидан устун қўйганлар жуда кам…”
  9. “Қазо дарслари”дан дарслар (Муғанний ижодига чизгилар)
  10. Рауф Парфининг 70 йиллик таваллудида китобхонларга армуғон
  11. Муаззам Холматова‎: Дадажонимнинг охирги ше’лари, бизнинг армонларимиз…
  12. Тоғай Мурод: ЁШ ҚАЛАМКАШЛАРГА ТИЛАКЛАРИМ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94635 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32726 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32662 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32630 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32378 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31547 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31517 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31284 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31271 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31253 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31250 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31249 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31244 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31235 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31234 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31234 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31234 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31232 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31232 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31232 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31231 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31231 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31227 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31225 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31223 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31223 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31222 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31221 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31220 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31218 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31217 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31217 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31210 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31209 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31208 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31207 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31206 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31205 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31204 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31204 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31201 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31201 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31198 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31197 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31196 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31194 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31193 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31193 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31192 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31190 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31190 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31187 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31184 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31184 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31182 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31181 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31179 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31179 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31178 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31178 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31178 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31176 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31174 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31173 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31171 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31171 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31171 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31170 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31168 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31168 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31166 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31164 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31164 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31163 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31162 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31162 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31160 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31160 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31155 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31154 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31153 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31151 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31149 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31147 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31143 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31141 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31140 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31138 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31138 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31134 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31133 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31131 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31129 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31127 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31126 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31126 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31125 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31125 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31124 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31121 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31120 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31119 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31118 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31117 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31115 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31114 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31113 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31112 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31111 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31110 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31109 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31108 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31106 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31105 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31104 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31103 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31101 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31101 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31100 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31091 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31089 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31089 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31088 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31087 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31086 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31085 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31085 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31083 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31083 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31082 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31082 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31081 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31077 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31076 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31076 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31076 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31075 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31075 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31075 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31075 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31075 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31073 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31072 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31072 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31071 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31070 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31068 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31067 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31067 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31067 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31066 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31066 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31065 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31065 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31064 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31063 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31063 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31062 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31062 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31062 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31059 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31058 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31057 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31056 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31055 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31053 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31052 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31052 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31049 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31046 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31046 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31045 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31044 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31044 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31040 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31040 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31034 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31030 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31030 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31029 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31029 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31028 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31027 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31026 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31025 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31025 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31022 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31022 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31021 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31020 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31019 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31017 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31016 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31015 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31013 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31012 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31011 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31010 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31008 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31008 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31005 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31005 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31002 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31001 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31001 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31000 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31000 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30998 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30998 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30998 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30997 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30997 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30992 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30992 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30991 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30986 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30983 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30983 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30981 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30975 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30972 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30971 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30969 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30968 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30967 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30967 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30966 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30965 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30963 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30960 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30958 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30952 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган