"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (46-50)

Адабиёт, Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари..., Ўтганлар ёди | 06/16/2013 09:09-     11245 марта ўқилди

Одил ака хотини биланОила ғазначиси 

Одил ака қалам ҳақининг бир қисмини омонат кассага, менинг номимга ўтказиб қўярдилар.

Бу маблағни кийим-кечак, рўзғор буюмлари, коммунал тўловлари учун тежаб-тергаб сарф қилиш менинг зиммамда.

Тўй-маъракаларга олиб бориладиган ҳар хил совғаларни ҳам олдиндан шу маблағ ҳисобига олиб қўярдим. Одил ака совға қидириб дўконма-дўкон юришни ёқтирмасдилар.

«Сизнинг дидингиз ва совға-салом олиш маҳоратингизга ишонаман. Бас, шундай экан, бу каби нарсаларни ўзингиз танлаб ва аввалроқ олиб қўйсангиз мен учун айни муддао бўлурди», – дердилар.

У пайтлар «импорт» моллар магазинларда хуфя йўллар билан сотиларди.

…Бельгияда ишлаб чиқарилган пальто урфга кирган пайтлар. Бу пальто жуда хушбичим тикилган бўлиб, енгил ва қулай эди. Одил акага: «Сизни ҳамма танийди, илтимосингизни рад этолмайди, биронта магазинчидан Бельгия пальтосини олиб беринг», дея жуда ҳиқиллаганман. Одил ака бўлсалар, сотувчиларга ялиниб-ёлворишни ўзларига эп кўр­масдилар, ғурурлари кўтармасди. Ҳадеб хархаша қилаверганимдан кейин: «Оила ғазначиси ўзингиз бўлсангиз, хоҳлаган нарсангизни ўзингиз сотиб олиб киявермайсизми?» – дедилар. Мен рухсат текканидан хурсанд бўлиб, ўша пальтони «қўл»дан, икки баравар нархига сотиб олганман.

Ҳозиргача кийим шкафимизда турган Бельгия пальтосига кўзим тушса, ўша кунлар кино лентасидек кўз олдимдан ўта бошлайди.

Одил акага кийим ахтариб топиш, сотиб олиш ҳам менинг зиммамда эди. Елка кенгликларини ип билан, туфлиларини чўп билан ўлчаб олиб, бу ўлчамларни сумкамга солиб юрардим. Тўрт боладан кейин «бешинчи бола» бўлиб Одил аканинг ҳам либосларини янгилардим. Олган нарсам ҳар доим Одил акага маъқул келарди. Шундай бўлса ҳам ҳар сафарги буюртмадан олдин, «Марямхон, сиз мендан ўн ёш кичиксиз, демак, мен сиздан ўн йил олдинроқда юраман. Яна ўзингиз тенги йигитлар киядиган ки­йимларни олманг-а, хўпми?» – дейишни асло канда қилмасдилар.

«Оила ғазначиси»нинг бошида ана шунақа юмушлар жуда кўп бўларди.

 

Соддалик 

Устозлари орасида ҳам, тенгдошлари орасида ҳам Одил акадай содда бўлмаган, десам хато бўлмас. Улар на бир ҳашамроқ яшаш, на бир ҳашамроқ кийинишни билардилар. Бирор марта кийим-бош излаб, магазинга кирганлари ёки бозорга тушганларини эслолмайман. Бунга кетадиган вақтлариниям тежаб, ижодга сарфлаганлар. Юқорида айтганимдек, бу ишни менга ишониб топширган эдилар. Йиллар ўтса-да, Одил аканинг қадди-қоматлари ўзгармай аслича сақлангани учун битта костюм ва битта пальто 10–15 йил устларидан тушмаган. Бошларига битта шляпани кийиб, бўйинларига битта галстукни боғлаб ю­рганлар.

Фарзандлар улғайиб, у кишининг ўта одмилигидан бир оз норози бўла бошлашди. «Ўртоқларимизнинг уйлари жуда серҳашам, жиҳозлари ҳам замонавий, гиламларини босса, оёқ кириб кетади. Дадамиз машҳур ёзувчи бўлсалар ҳам уйимизни жиҳозлашга эътибор бермайдилар», дея менга нолийдиган бўлишди. Бироқ, мен бу гапларни Одил акага айтолмасдим, чунки у кишининг ўта камтарона турмуш кечиришлари ва соддаликларига йиллар давомида мослашиб улгурган ва бу ҳолат ўзимга ҳам маъқул келар эди. Бироқ дадаларининг бундан ўн-ўн беш йил аввал сотиб олинган кийимда юраверишларини кўрган болаларнинг ўзлари: «Дада! Бошқа кўйлак, бошқа галстук, бошқа плаш кийинг», дейишса, у киши:

– Мени биров куёв қилармиди? – деб қўя қолар-дилар.

Одил ака болаларга, онам ёки бувимга кийим-кечак олиш ёки бошқа бирор эҳтиёж учун доим пул берсалар-да, ўзларининг кийим-кечакларини бошқа тенгдошларидек ўқтин-ўқтин янгилаб туришниям, уйни башанг қилиб жиҳозлаш, ясатиш ва таъмирлаб туришниям хушлайвермас эдилар. Буларнинг ҳаммаси, улар назарида, «чепуха» бўлиб, ижодга ҳалал берарди. «Инсонга кўп нарса керакмас. Ҳаёт кечириш учун хотиржамлик ва қулайлик бўлса, бас!»– деган сўзлар уларнинг ҳаётий ақидалари эди.

Хуллас, Мирзо Улуғбекнинг тили билан айтганда, улар учун бир бурда нон, бир қумғон сув бўлса, бас эди.

 

Паришонхотирлик 

Янги турмуш қурган кезларимизда туфли устидан калиш кийилар, идорага борилганда эса калиш бир четга ечилиб, туфли билан ичкарига кирилар эди. Бу, идорадаги гиламу полларнинг тозалигини таъминларди. Чунки ўша пайтларда кўчалар бугунгидек тоза, асфальтланган бўлмасди. Одил ака эрталаб ярақлатиб мойланган туфли устидан калиш кийиб кетардилар. Кечқурун эса калиш кийишни унутиб, туфлини лойга белаб кириб келаверардилар. Ҳовлига киришлари билан кўзим оёқларига тушарди. Нигоҳларимни сезган Одил ака: «Жаҳлингиз чиқмасин, хоним. Калишим эскирмасин, дейман-да!»– дердилар. Бундай паришонхотирликдан кулишни ҳам, куйишни ҳам билмасдим. Ҳар хил жойда унутиб қолдирилган бош кийимларининг эса сон-саноғи йўқ. Уйга келганларидан кейин бош кийимларини унутганлари эсларига тушиб: «Оббо, қаерда қолди экан бу эси йўқ кийим?! Қошларингизни чимирманг, жаноби олиялари, бош омон бўлса, дўппи топилади», дердилар хижолатвозликни яширишга уриниб.

Одил ака электр асбобларидан фойдаланишни ҳам эплолмасдилар. Болалар ёшлик пайтида: «Сиз овора бўлманг, ўзим…», дея уйга кириб, кўйлакларини дазмоллай бошлардилар. Бир муддатдан сўнг улар кирган уйдан ачимсиқ ҳид анқирди. Югуриб кирсам, қизиб турган дазмолни юзи билан полга қўйиб қўйган бўлардилар. Жажжигина электр чой қайнатгичларнинг тақдири ундан ҳам аянчли бўларди. Чой қайнаганидан кейин қайнатгични чойнакдан олардилар-у, токдан узиб қўйишни унутардилар. Ҳам чой қайнатгич куярди, ҳам у қўйилган жой тутаб ётарди.

Бундай паришонхотирлик оқибатида бўлажак хунук ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳар доим кўз-қулоқ бўлиб туриш лозим эди.

 

Картошка

Содда одамлар ишонувчан бўлади. Одил ака
азбаройи содда ва ишонувчан кишилар қавмидан бўлганлари боис биров салгина ёрдамга муҳтожли-гини айтса, унга бор-будларини беришдан ҳам тоймасдилар. Агар ижарада турадиган шогирдлари иттифоқо муҳтожликдан нолиб қолишса, туни билан шуларни ўйлаб «уф» тортиб чиқардилар. «Бировнинг уйида яшаш қийин-да! Биз-ку ўз уйимизда бемалол ўтирибмиз», – деган гапни кўп айтардилар. Шу боис тегишли ташкилотларга қайта-қайта мурожаат қилиб, жуда кўплаб шогирдлари учун уй-жой ажратилишига бош-қош бўлганлар; китобларини чиқаришга кўмаклашганлар; хуллас, қўлларидан келган ёрдамларини ҳеч қачон аямаганлар. Одил аканинг қонига сингиб кетган бу серҳимматлилик оила бюджетига зарар келтирган, панд берган ҳоллар кўп бўлган.

Киш кунларининг бирида бозорга борганларида бир аёл совуқда дийдираб турган экан. Бу аёлга раҳми келган Одил ака ювиб тозаланмаган картошкаларни кўтарасига сотиб олганлар. Уйга келиб: «Бир деҳқон аёл бечора шу совуқда бола-чақам деб сотиб турган экан. Рўзғорга керак бўлар деб ҳаммасини олавердим», – дедилар қилган ишларидан мамнун бўлиб.

Картошкаларни ошхонага олиб кириб қўйдик. Эрталаб турсак, картошка солинган қопнинг таги сув бўлиб қолибди. Қарасак, картошкаларнинг ҳаммаси яхлаган, иссиқ жойда тургани учун сув бўлиб оқиб, ишлатишга яроқсиз ҳолга келганди. «Деҳқон аёл бечора эмас, ўзингиз бечора бўлиб қолибсиз-ку», – дедим кулиб.

У киши менга ҳам: «Магазинларда сотувчилар билан тортишиб юрманг. Қайтимини талаб қилиб майдалашманг. Менинг матоҳимни ким сотиб оларкин, деб ўтган-кетганнинг кўзига лўқ этиб қараб туришнинг ўзи бўладими?!» – дердилар. Ўзларининг эса қалам билан қийналиб пул топишлари ёдларига келмасди.

 

Тил – бойлигимиз 

Одил ака Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаган йиллари ўзбек тилининг барча бойликларидан унумли фойдаланиш, рус тилидан кириб келган атамаларнинг ўзбекча муқобилини топиш, янги атамаларни жорий қилиш лозим бўлган ўта масъулиятли давр эди. У киши ўз атрофларига ҳар бир соҳанинг билимдонлари – атоқли ўзбек профессори-ю академикларини комиссия аъзолигига жалб қилган эдилар. Уларнинг бир қисмини ўз соҳаларидан келиб чиқиб, физика, кимё, геология, тарих, иқтисод каби шўъбаларга раҳбар этиб тайинлагандилар. Иброҳим Ҳамробоев, Пўлат Ҳабибуллаев, Раҳим Бекжонов, Мурод Ша­рифхўжаев, Аҳмадали Асқаров, Иброҳим Исканде-ров каби академиклар, Тўра Мирзо, шоир Жамол Камол, Иброҳим Ҳаққулов, Шабот Хўжаев, Исо Жабборов каби олимлар билан бамаслаҳат ишлардилар. Айниқса, ўзбек тилининг билимдонларидан бири,  тилшунос ва ношир Ҳабибулла Бектемировга кўпроқ суянардилар.

Жуда кўп атамаларнинг сўзма-сўз таржимасидан фойдаланилган вақтлар ҳам бўлган. Уларнинг жуда кўпидан бир муддатгина фойдаланилган-у, лекин тилимизга сингиб кетмаган. Мазмун ва моҳиятидан бошқа тилда қўлланилган атамани тўла очиб берадиган сўзларни топиш жуда мураккаб ақлий жараён эди. Шу сабабли Атамашунослик қўмитасида поёнига етмаган қизғин иш бизнинг уйимизда давом э­тарди.

Одил ака шу йилларда «Тил – дарё, дарёмизни асрайлик», «Ўқув-услуб адабиётлари яратишда терминология масаласи», «Байналмиллал ўзлашмалардан фойдаланиш», «ОАВда сўзларнинг қўлланилиши ҳақида», «Тил байрами – эл байрами» каби қатор мақолалар ёзганлар, нутқлар ирод қилганлар ва уларда ўзбек тилининг нақадар кенг имкониятга эга эканлигига эътибор қаратганлар.

Бир томондан, илм-фан тараққиётининг тинимсиз ривожи, иккинчи томондан, улуғ аждодларимиз асарларида қўлланган атамалардан баракали фойдаланиш каби долзарб масалалар Одил ака ва унинг жамоаси назаридан четда қолмади. Одил ака лисоний муомаламизга мустаҳкам ўрнашган байналмиллал атамалар ўз ҳолича қолиши керак, дердилар. Ўша даврда истеъмолга киритилган «вилоят», «туман», «талаба» каби сўзлар бугун жуда оммалашиб кетди.

 (давоми бор)

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Дунё ўзбеклари”да биринчи маротаба – Искандар Ёқубов: Фарзандлик эҳтироми…
  2. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  3. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  4. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (3)
  5. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (5)
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  7. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (21-23)
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (24-25)
  9. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (26-27)
  10. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  11. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  12. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94963 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33753 марта ўқилган
    • Исмат Хушев билан юзма юз Ассалом Онажон Ўзбекистоним!  - 30872 марта ўқилган
    • Навбат – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга!  - 30864 марта ўқилган
    • Адиб Неъмат Арслоннинг 80 йиллиги муносабати билан  - 30779 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов порлоқ хотирасига…  - 30366 марта ўқилган
    • Захидов М. Мой развёрнутый ответ Махмуду Хамраеву по поводу Рашита Кодирова  - 30343 марта ўқилган
    • Т. ЮЛДАШЕВ: «Каримов понимает, что Гульнара не удержит власть»  - 30324 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Абдулла Орипов – Ўзбекистон Бош вазири бўлишга муносиб номзод!  - 30322 марта ўқилган
    • Саиджаҳон Зайнобитдинов: Андижон фожеасига 10 йил бўлди: 2005 – 2015 йиллар…  - 30320 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга  - 30314 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда интернет тезлиги бир йилда 61 фоизга ошди  - 30314 марта ўқилган
    • Анвар Намозов. Ги де Мопассан. Ижод ва савдойилик оралиғида  - 30307 марта ўқилган
    • Ҳалима Худойбердиева: Сабаб бўлдим бағрингизга қўнган доғларга…  - 30306 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 12. Кутилмаган учрашув  - 30302 марта ўқилган
    • Симпатичная словенка Меланья Трамп может стать первой леди США  - 30301 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий “мўъжиза”сидан ўрганиши керак!”  - 30300 марта ўқилган
    • Элёр Жўраев: Ҳеч кимни Сизчалик соғинмагандим…  - 30300 марта ўқилган
    • Рухсора Орипова: Бир шеърнинг ёзилиш тарихи…  - 30299 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўнинчи қисм  - 30296 марта ўқилган
    • В России арестован бывший глава Интерпола в Узбекистане Юрий Савинков  - 30296 марта ўқилган
    • Бугун футбол бор: «Пахтакор» – «Лаҳвия»  - 30295 марта ўқилган
    • иқтисодчи Юлий Юсупов: аслида ҳеч қандай «Ўзбек модели» мавжуд эмас  - 30295 марта ўқилган
    • Подходы Узбекистана по урегулированию ситуации в Афганистане  - 30295 марта ўқилган
    • Ислом Каримов: Ижодкорлар халқимизнинг илғор ва ҳур фикрли, виждонли ва диёнатли кишиларидир…  - 30293 марта ўқилган
    • Аҳмад ҳожи Хоразмий: Академик Сахаровнинг жасорати  - 30292 марта ўқилган
    • Нодира НАЗАР: БАҲОР ГУЛЛАРИДАН ИЗЛАМА МЕНИ  - 30291 марта ўқилган
    • Authors Around the World: What is it like to be an author in Uzbekistan?  - 30290 марта ўқилган
    • Five Countries Being Squeezed by Currency Pegs  - 30290 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: ТАСАВВУФ ВА ПАНТЕИЗМ  - 30289 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Саккизинчи қисм  - 30289 марта ўқилган
    • Коррадо АЛВАРО: ПОРТЛАШ (Карим Баҳриев таржимаси)  - 30289 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Парламент должен стать школой истинной демократии  - 30288 марта ўқилган
    • Ёқубжон Хўжамбердиев: “Жаҳон адабиёти”га…  - 30287 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)  - 30287 марта ўқилган
    • Что такое большое жюри в Америке и на что оно способно?  - 30285 марта ўқилган
    • Sodik Mamadjonov: Айём муборак – устоз Шерали Жўраев!  - 30284 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса…  - 30282 марта ўқилган
    • Қўқон бозорчилари мелисаларни помидорбўрон қилишди  - 30282 марта ўқилган
    • Указы Президента Республики Узбекистан  - 30281 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Охирги имкон мўъжизаси (Ҳикоя)  - 30279 марта ўқилган
    • Мирзиёев келиши олдидан Ангренда минглаб одам конвой остида ишлатилди  - 30278 марта ўқилган
    • Выдворяемый журналист “Новой газеты” попытался покончить с собой  - 30276 марта ўқилган
    • Россиядаги ўзбеклар жамиятлари лидерлари орасида янги можаро бошланди  - 30274 марта ўқилган
    • Порошенко лишил Саакашвили гражданства Украины  - 30273 марта ўқилган
    • Юрагида юлбарс ётган шоира ижодидан янги ва баркамол намуналар…  - 30271 марта ўқилган
    • Матназар: Фақат сен ғам чекма, фақат сен хуш қол, Навоий кўчаси, ўттизинчи уй.  - 30271 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: МХХнинг хизмат ваколати нималардан иборат?  - 30270 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…  - 30268 марта ўқилган
    • 10 ПРИЧИН ДЛЯ ПОЛУЧЕНИЯ ОБРАЗОВАНИЯ В ГЕРМАНИИ  - 30266 марта ўқилган
    • “Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди”  - 30265 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев тўйлардаги ортиқча дабдаба ва харажатни танқид қилди  - 30262 марта ўқилган
    • ББС: Мирзиёевнинг ўрнига ким Бош вазир бўлади?  - 30262 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига  - 30259 марта ўқилган
    • Переводчица Корана: «Нигде женщина не имеет столько прав, сколько в исламе»  - 30258 марта ўқилган
    • Эркин Аъзам: Абдулла Орипов дунёдан шоирлик яловини баланд кўтариб ўтди…  - 30256 марта ўқилган
    • 18 июль – машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун…  - 30253 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (1)  - 30246 марта ўқилган
    • OzodMikrofon: Собиқ капитан ишдан ноқонуний бўшатилганини иддао қилди  - 30246 марта ўқилган
    • АХЛОҚСИЗЛИК ҒАРБНИ ОХИР-ОҚИБАТ ИНҚИРОЗГА ОЛИБ КЕЛАДИ  - 30244 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар Иттифоқи Қурултойи анжуманидаги тўла нутқи…  - 30243 марта ўқилган
    • Нодира Бегим: Ёдинг боғларида кезарман танҳо…  - 30240 марта ўқилган
    • Путин Ўзбекистонга нега бормади?  - 30240 марта ўқилган
    • АДАБИЁТ ВОРИСЛАРИ Устоз Абдулла Орипов ҳикояси  - 30238 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Ислом Каримов хотирасига…  - 30236 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Кундуз – менинг такаббур дўстим, Оқшом – менинг ҳорғин дугонам  - 30235 марта ўқилган
    • Демак болажонларимизга “Қорбобо ва Қорқиз” жуда хам керак экан!  - 30234 марта ўқилган
    • “Буюк соҳибқироннинг қурултойига кетган” зот ҳақида мунгли ёднома…  - 30234 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Надо создать такую среду, чтобы люди могли творить  - 30232 марта ўқилган
    • Биз шундай куйдирги, биз шундай бир юк, Дунёнинг елкаси чарчаган биздан…  - 30227 марта ўқилган
    • Хуршид ДАВРОН: БИР ОРЗУМ БОР ЮРАГИМДА КЎЗЛАРИ ЎЙЧАН…  - 30225 марта ўқилган
    • Бош вазир Мирзиёев Сурхондарёга муваққат ҳоким тайинлади  - 30225 марта ўқилган
    • Ислом дини эҳромларидан: Ҳабибуллоҳ Ҳожи – Доно бола…  - 30224 марта ўқилган
    • Парк НАК «Узбекистан Хаво Йўллари» может пополниться личным «Боинг»ом бывшего вице-премьера Абдуллы Арипова  - 30223 марта ўқилган
    • “Ўтганлар ёди” туркумидан – Ўлмас Умарбеков: Чарос (Ҳикоя)  - 30221 марта ўқилган
    • Қурсия Эсонова: Дуторчи қизларни соғиндингизми?  - 30217 марта ўқилган
    • Сир севган адиблар – Ўткир Ҳошимов. Муҳаббат (ҳикоя)  - 30210 марта ўқилган
    • Амирқул КАРИМ: ГУЛНИ ГУЛГА ҚЎШ ФАЛАК  - 30210 марта ўқилган
    • Карлов ўлдирилган жойда ўзбек элчиси ҳам бўлган  - 30210 марта ўқилган
    • Профессор Абдуқодир Сатторовнинг қизиқарли тиббий китоблар тўплами  - 30206 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон 24” ўз ишини Мирзиёев туғилган кунда бошлади  - 30202 марта ўқилган
    • Выходец из таджикского кишлака. На малой родине Шавката Мирзияева  - 30202 марта ўқилган
    • Выборы в России: триумф, который встревожил Кремль  - 30201 марта ўқилган
    • Рўзиқул: Минг бор сизни эсладим, Ота, Номард дӯстлар санчганида ниш…  - 30200 марта ўқилган
    • Три фигуранта дела “банды ГТА” убиты при стрельбе в Мособлсуде  - 30199 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Ўзбекистон – бутун дунё ўзбекларнинг Ватанидир!  - 30198 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президентининг муборак юбилейи муносабати билан (2-мақола)  - 30192 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 30179 марта ўқилган
    • Казахский географ ссорится с соседями на почве Арала  - 30173 марта ўқилган
    • Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим: “ИБОДАТГА ТЕНГДИР КЎНГИЛ ПОКЛИГИ…”  - 30171 марта ўқилган
    • Қўқондаги Эркин иқтисодий ҳудуд ҳақида икки хил фикр: Тўғри – Нотўғри… Ким ҳақ?  - 30167 марта ўқилган
    • Евгений Березиков – космический человек (биографический очерк)  - 30162 марта ўқилган
    • С.И. Зинин: ПОЕЗДКА ЕСЕНИНА В ТУРКЕСТАН  - 30160 марта ўқилган
    • Убийство Бориса Немцова показывает, что Россия скатывается во тьму террора…  - 30159 марта ўқилган
    • Моҳигул Назаров: Дока рўмолнинг қуриши (Ҳикоя)  - 30157 марта ўқилган
    • Тўрақул Йўлдошевнинг: “Киндик қони томган ер” номли китоби ҳақида  - 30157 марта ўқилган
    • ‘Исломий Давлат’ минтақага қадам қўйди  - 30152 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўн иккинчи қисм  - 30152 марта ўқилган
    • “Тафсилот” тақдим этади – Хайрулла Ҳамидов: «Ўзгариш»  - 30148 марта ўқилган
    • Номаълум мухлиснинг Исмат Хушевга ёзган шахсий мактубидан…  - 30147 марта ўқилган
    • Память: Моя долгая жизнь – Антология UZ  - 30140 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: АБДУЛЛА ОРИПОВ ЎЗИ ОРЗУ ҚИЛГАН ИСТИҚЛОЛГА ЕТА ОЛДИМИ?  - 30140 марта ўқилган
    • Банкетные залы в Ташкенте: кому радость, кому назойливый шум  - 30135 марта ўқилган
    • “Исмат Хушев билан юзма юз”да ДХХ номидан олинган 500 минг доллар ҳақида  - 30133 марта ўқилган
    • Михаил Саакашвили: уроки войн с Путиным  - 30124 марта ўқилган
    • Чему может научить долголетие королевы Елизаветы II  - 30112 марта ўқилган
    • Гражданин Узбекистана сядет на 5 лет в тюрьму из-за отсутствия выездной визы  - 30105 марта ўқилган
    • “Мирзиëевни ҳокимиятга олиб келганлардан бири Ғафур Раҳимов бўлади”  - 30101 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Нуриддин Акромович Муҳиддинов! (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30093 марта ўқилган
    • Мирзо Кенжабек: Тақдирга муҳаббат (Алишер Навоий ижодида тақдир тушунчаси)  - 30092 марта ўқилган
    • ИГИЛ ПОВЕРГЛО ВЕСЬ МИР В ШОК СВОИМИ ПРАВИЛАМИ ОБРАЩЕНИЯ С РАБЫНЯМИ  - 30091 марта ўқилган
    • От КНДР и США до Азербайджана: как родственники идут во власть  - 30087 марта ўқилган
    • ‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’  - 30081 марта ўқилган
    • На кого Россия может обменять Надежду Савченко  - 30078 марта ўқилган
    • Леонид Терман: Памяти Мирзоалима Ибрагимова…  - 30075 марта ўқилган
    • Al-Monitor: Попытка переворота – искусный розыгрыш Эрдогана?  - 30069 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет – Ало Ходжаев: Язык живёт по своим законам  - 30069 марта ўқилган
    • Кем является призывающий бомбить Рогун узбекский ученый?  - 30066 марта ўқилган
    • Причиной крушения российского самолета в Египте был взрыв бомбы…  - 30063 марта ўқилган
    • Станислав Белковский: Зюльт – «Сноб» публикует отрывок…  - 30056 марта ўқилган
    • Умер Фазиль Искандер, “создатель метафизической Абхазии”  - 30047 марта ўқилган
    • В Узбекистане заблокировали сообщения о массовых выступлениях  - 30046 марта ўқилган
    • Эркин Воҳид: Юртнинг эгаси сен, зинҳор унутма! Сен ўзинг давлатсан, азиз Ватандош!  - 30045 марта ўқилган
    • Редчайшие цветные фотографии Российской Империи…  - 30045 марта ўқилган
    • “Хуршид Даврон” тадқиқ қилади: ҚАНДАЙ КИТОБ ЎҚИЯПСИЗ?  - 30044 марта ўқилган
    • Ёзувчи Жаҳонгир Холмирзаев оламдан ўтди. (1974 – 2016 йил…)  - 30044 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан…  - 30043 марта ўқилган
    • Коррупция в Политбюро: Дело «красного узбека»  - 30036 марта ўқилган
    • В интернете выложено видео с места операции по ликвидации генерала Назарзода  - 30028 марта ўқилган
    • Трамп призвал Россию найти пропавшую переписку Клинтон  - 30027 марта ўқилган
    • ИСМАТ АКА, НИГМАТ ТЎЛҚИНОВИЧНИ ЎРГАНИНГ… (2)  - 30021 марта ўқилган
    • Хосият Рустамова: Бу кеча эрини туш кўрди аёл, Эри ухлаб ётар ёнида…  - 30016 марта ўқилган
    • Алексей Волосевич: Расстрелянный Андижан…  - 30002 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқардан Зулайҳо Бойхоновага байрам табриги  - 29990 марта ўқилган
    • Письмо редактору “Дунё узбеклари” из Оша  - 29989 марта ўқилган
    • Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”  - 29971 марта ўқилган
    • ТАРБИЯСИЗ ТАРБИЯЧИЛАР (Ёхуд Қарши муҳандислик институтидаги ҳангомалар)  - 29969 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев ижодидан: Мени асир олди сочларинг, Кўзларинг ўлимга ҳукм айлади…  - 29956 марта ўқилган
    • Муҳриддин Холиқов (Ўғлининг никоҳ тўйи -1) “Ўтганлар ёди” туркумидан…  - 29952 марта ўқилган
    • Кровь в пустыне. История самой страшной авиакатастрофы времён СССР  - 29913 марта ўқилган
    • Именно так должно выглядеть идеальное женское тело…  - 29901 марта ўқилган
    • «Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат… (Мавзуга қайтиб)  - 29880 марта ўқилган
    • Андижон вилоят, Андижан туман, Хирабек маҳалласида Наврўзи олам учрашувлари  - 29865 марта ўқилган
    • Анвар Шукуров: Айбсизлик презумпциясини қўллаш рейтинги  - 29863 марта ўқилган
    • “Майданак”ни қурган қурувчи Президентга телеграмма ёзди  - 29717 марта ўқилган
    • Connect with CBC News Online: Justin Trudeau’s Canada Day message  - 29685 марта ўқилган
    • Гулсевар Замон: Ғурбатдаги ғариблар ё ‘Московобод’даги ‘резина кватира’да (Видео)  - 29651 марта ўқилган
    • Лондонда анжуман: Ўзбек маданиятида дутор ва аёл ижрочилар ўрни  - 29649 марта ўқилган
    • Дикторнинг ўлими ҳақида маълумот сиздирганлар телевиденияда текширилмоқда  - 29616 марта ўқилган
    • Андижонда НАВРЎЗ тантаналари (Канадага етиб келган фотолавҳалар)  - 29579 марта ўқилган
    • “Озодлик” радиоси: Рамзан Қодиров – Кремлнинг асл башараси  - 29577 марта ўқилган
    • Эхо Москвы: Каримов – не Мао, или Про «культурную революцию» по-узбекски  - 29539 марта ўқилган
    • Фарғонада 5 кишини чавақлаб, ёқиб юборганлар қўлга олинди  - 29532 марта ўқилган
    • МАВЛОН ШУКУРЗОДА: АМЕРИКАЛИК БИРИНЧИ ЎЗБEК МИЛЛИОНEРИ  - 29512 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Александр Литвиненко: Ўзбек файли  - 29363 марта ўқилган
    • Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди…  - 29360 марта ўқилган
    • Занимательные кадры из мира животных: отважная белка атакует змею  - 29297 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар шахси матбуотга сиздирилди  - 29227 марта ўқилган
    • В мире удивительного: Топ 10 самых красивых мест мира  - 29153 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 29124 марта ўқилган
    • Kanadaga immigratsiya qilishning yangi imkonlari (Ikkinchi maqola)  - 29073 марта ўқилган
    • Мажбурий обуна ёхуд томорқаси пайҳон бўлган журналистлар нега жим?  - 29066 марта ўқилган
    • “Панама ҳужжатлари” маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор  - 29060 марта ўқилган
    • Каримов истеъфосини талаб қилган депутат Шуҳрат Нусратов озодликка чиқди  - 29050 марта ўқилган
    • Британиядаги истиҳборот ва хавфсизлик хизматлари GCHQ, MI5 and MI6  - 28960 марта ўқилган
    • Тошкент шаҳри ҳокими Адҳамбек Фозилбеков вафот этганига уч йил бўлди…  - 28925 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди  - 28900 марта ўқилган
    • Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ВЛАСТЬ КАК ИНСТРУМЕНТ ДЛЯ ОБОГАЩЕНИЯ  - 28879 марта ўқилган
    • Ўзбекистонни осмон остидаги зиндонга қиёслашлари бежиз эмас экан  - 28878 марта ўқилган
    • Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми март ойида тақдим этилади  - 28874 марта ўқилган
    • Amerika Ovozi taqdim etadi: AQSh siyosiy tizimi va partiyalari haqida nima bilasiz?  - 28856 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 28840 марта ўқилган
    • Олимпия ўйинлари чемпиони Хасанбой Дўстматов уйида – Булоқбошидаги ҳаяжонлар  - 28832 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Фотогалерея: красота небес  - 28768 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Сотқин элдан чиқмас лашкар, Бари қўрқувга сафарбар…  - 28730 марта ўқилган
    • Сирғали бозорини милиция босди: Аҳмадбойга тегишли машиналар чиқарилмаяпти  - 28701 марта ўқилган
    • Қадрдон хонандаси эшигидан йиғлаб қайтган шоира билан сухбат  - 28692 марта ўқилган
    • В Узбекистане разоблачены покровители вербовщиков ИГИЛ (Сотрудники милиции)  - 28683 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда мисли кўрилмаган текширувлар ўтказилмоқда  - 28649 марта ўқилган
    • О перезахоронении Шарафа Рашидова, «хлопковом деле» и Исламе Каримове  - 28627 марта ўқилган
    • 25 март – таниқли шоир Саъдулла Ҳакимни 65 ёши билан чин дилдан қутлаймиз!  - 28597 марта ўқилган
    • Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати  - 28595 марта ўқилган
    • Ўзбекистондан пиёда қочган насроний Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳудудига етиб олди  - 28593 марта ўқилган
    • Муҳаммад Юсуф: Уйимизни соғиндим она, Боғимизда беҳи пишгандур…  - 28578 марта ўқилган
    • ЎШЛИК ДАРВИШБЕК ПОЛВОН РАҲМОНОВ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАР  - 28572 марта ўқилган
    • CANADA.BY > Программы профессиональной иммиграции в Канаду  - 28565 марта ўқилган
    • Ҳазратқул Худойбердининг “Форум_Ўзбекистон” нашри “Дунё ўзбеклари” меҳмони  - 28538 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Красота Ташкентского метро  - 28489 марта ўқилган
    • Министр отреагировал на наше Открытое письмо!  - 28462 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Ўткир Султонов покизалик тимсоли эди…  - 28440 марта ўқилган
    • Ажойиб ва бетакрор инсон Абдуманноп Пўлат вафот этганига беш йил бўлди… (1)  - 28408 марта ўқилган
    • Бахадыр Ф. Мусаев: «КТО БЫЛ МОЙ ОТЕЦ?» Незабвенной памяти Раъно.  - 28396 марта ўқилган
    • Аннали Ньювитц (Annalee Newitz): Как быстрее всего выучить иностранный язык?  - 28390 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков ёди: “Қизимга мактублар” номли васиятнома…  - 28370 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Ўзбекистонга ҳур ва жасур муҳаррирлар керак!  - 28367 марта ўқилган
    • 12 редакций за пять лет Разгоны, блокировки, увольнения главредов…  - 28352 марта ўқилган
    • Ивонна Гилберт – английская художница и иллюстратор…  - 28297 марта ўқилган
    • OzodNazar: Милиционер квартираси, нася пул ва бокира пардаси тўғрисида  - 28291 марта ўқилган
    • Руководителям Республики Узбекистан от писателя и адвоката Исфандияра  - 28234 марта ўқилган
    • Рифат ГУМЕРОВ: САГА О СТАРИКЕ И ЕГО СОБАКЕ…  - 28205 марта ўқилган
    • «ЯНГИ БОЙ»ЛАР ИЛИ КТО КОПАЕТ ПОД ФЕРМЕРА АХМАДА?  - 28194 марта ўқилган
    • Чинозлик тадбиркор «Ахмадбой»нинг тўйи “Дунё ўзбеклари” муҳокамасида (2)  - 28179 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати  - 28156 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти – Ҳалима АҲМАД: БАДИАЛАР  - 28142 марта ўқилган
    • Профессор Яшар Ҳожисолиҳ ўғли: Шарқий Оқденгизда – Сурия ва Ироқнинг келажаги  - 28128 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шароф Рашидовнинг илк бор нишонланган туғилган куни…  - 28084 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 2-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 28038 марта ўқилган
    • Дилдорбек ҳожи РАҲМОНОВ: Сталин ҳимоячиси Сталин  - 28033 марта ўқилган
    • Красота норвежских фьордов в работах британского фотографа  - 27998 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 27991 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Бельгийские суперкоровы!  - 27972 марта ўқилган
    • Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда “гуруҳли фоҳишабозлик”  - 27971 марта ўқилган
    • Muhammad Ali remembered by those who knew him best  - 27954 марта ўқилган
    • 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)  - 27944 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…  - 27920 марта ўқилган
    • “Президент кортежи ўтаётганда Мудофаа вазирлиги дарвозаси очилади…”  - 27890 марта ўқилган
    • Исмат Хушев таниқли журналист Шароф Убайдуллаев хонадонида  - 27882 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг матбуотда эълон қилинмаган мақоласи…  - 27882 марта ўқилган
    • Жалолободда туркиялик “куёв” никоҳ пайти ҳибсга олинди  - 27880 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қаҳрамон аёл Маҳбуба Зокировага қасида  - 27866 марта ўқилган
    • Аъзам Ўктам раҳматли дунёнинг кетига шапатлаб ўтди…  - 27845 марта ўқилган
    • УЗБЕКСКАЯ МОДЕЛЬ РАЗВИТИЯ: МИРАЖ ИЛИ ЛОЖЬ…  - 27828 марта ўқилган
    • Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча  - 27818 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НОТРИВИАЛ МУНОСАБАТ… (Исмат Хушев асарларини ўқиб)  - 27808 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Ўктам Эшонқуловнинг порлоқ хотирасини ёд этиб  - 27802 марта ўқилган
    • “ВУЗ ГОРОДОК”ДАГИ СТУДЕНТЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?  - 27801 марта ўқилган
    • В Ташкенте вновь заработал перестроенный Алайский рынок (фото)  - 27778 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон тўртинчи баҳори (Тўйхат ўрнида)  - 27761 марта ўқилган
    • Представитель Госдепа США оправдывается за «инцидент в Ташкенте»  - 27730 марта ўқилган
    • Убить Обаму: Дело бруклинских узбеков – ”игилистов”…  - 27713 марта ўқилган
    • ЕХҲТ ўз ходимлари Украина шарқидаги айирмачилар тўйида қатнашганидан афсусда  - 27664 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” газетасида Абдулла Орипов ва Исмат Хушев мушоираси…  - 27657 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган