"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)

Адабиёт, Муҳаррир танлови, Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари..., Ўтганлар ёди | 05/31/2013 21:53-     30765 марта ўқилди

Одил ака хотини биланҚаловини топса…

Одил ака янгиликка роса ўч одам бўлиб, ижодкор оддий одамлардан бир қадам олдинда юриши керак, деб ҳисоблардилар.

Шунинг учун жуда кўп газета ва журналларга обуна бўлардилар.

Ижоддан юлиб олинган бир нафасгина дам олиш вақтлари мутолаа учун ажратиларди.

Одатда атрофларига бир нечта китоб ва газеталарни ёйиб олиб, мутолаага шўнғирдилар.

Менга ва болаларга ҳам бўш вақтларингда китоб ўқинглар, деб қайта-қайта танбеҳ берардилар.

«Тўғри, телевизордан ҳам кўпгина маълумот олиш мумкин. Қўшиқ эшитиб, гўзалликдан баҳраманд ҳам бўласиз. Лекин телевизор қаршисида ўтириб ўтказилган вақт ўзини оқламайди.

Чунки телевизор фикрлашга ўргатмайди. Бунинг учун, албатта, бадиий асар ўқиш керак, яхши асарларни қайта-қайта ўқиш шарт», – дердилар.

Қиш оқшомларида ярим тунгача газета-ю китоблардан бош кўтармасдилар. А.Герцен, Л.Толстой, А.Чехов, Абдулла Қодирий каби буюк ёзувчиларнинг асарларини ёстиқларининг тагида асрардилар. Уларни қайта-қайта ўқиганлари учун китоб жавонига қўйишимга рухсат бермасдилар. Шеър ўқишни яхши кўрардилар. Пушкин, Чўлпон, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг ва ёшларнинг шеърларини ўқирдилар. Совуқда жунжикиб китоб ўқишдан лаззат ололмасдилар. Шунинг учун қишда уйнинг совиб кетишини хуш кўрмасдилар. Мен фақат битта хонадаги печкани ёқардим, ҳамма хоналардаги печкаларга ўт ёқиб, кул олишга эринардим. Баъзан эвини қила олмаганимда уй буруқсиган тутунга тўлиб кетарди. «Ҳамма қўни-қўшнилар биттагина хонадаги печкага ўт ёқиб, ўша хонада тиқилиб бўлса ҳам қишни ўтказишади-ку, бизнинг уйда печкалар бирпас ҳам ўчмаслиги керак», – дея нолирдим. Шундай пайтларда Одил ака «Қаловини тополмаяпсиз-да, хоним. Қаловини топса, қор ҳам ёнади, дейишади-ку», – дердилар-да менинг ғазабимга сув сепардилар. Ўзлари қунт билан печканинг олдига энгашиб, гуриллатиб олов ёқиб берардилар. Кейинчалик мен учун жуда мушкул ва ёқимсиз туюлган бу юмуш болаларнинг зиммасига ўтди.

Шукурки, ҳозир печкага тезак қалаш, қўлла­римизни қоп-қора қилиб кўмир ёқиш каби юмушлар ортда қолган. Ҳар бир уйда, ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам зангори олов гуриллаб ёниб, бекаларнинг юмушларини осон қилди.

 

Талабчан дўст 

Одил акани жуда қаттиққўл ота бўлган, дея олмайман. Тўғри, у киши жеркиб, силтамасалар-да (калтак билан жазолаш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас!), мени ҳам, болаларни ҳам уларнинг салобати босарди. Болаларнинг майда-чуйда камчиликларига эътибор қилавермай, назари баландлик билан енгиб кетардилар. У киши, ишонасизми ё йўқми, фарзандларимизга «дўстим» дея мурожаат қилардилар. Айрим ҳолларда фарзандларимиз менинг гапимга қулоқ солишмаса, оталарига арз қилардим. Шундай ҳолларда «гуноҳкор» ўғилни олдиларига чақириб: «Бундай ишларни иккинчи такрорламанг-да, жон дўстим», деб танбеҳ берардилар. Кейин эса менга қараб: «Қалай, бопладимми?» деб ёш боладек мириқиб кулардилар. У киши баъзан болаларимизни ўзларича бир «қўрқитмоқчи» бўлиб, «Бобомнинг жаҳли ёмон бўлган, биласанлар-а», деб қўярдилар.

Болалар мактаб ёшига етганида (у даврда ўзбек зиёлиларининг жуда кўпчилиги болаларини рус мактабларида ўқитишни обрў деб ҳисоблашган) бамаслаҳат фарзандларимизни 99-сонли ўзбек мактабига бердик. Фарзандларимизнинг ҳаммаси ана шу мактабда ўқиб вояга етишди. Мактабда таълим-тарбия бинойидек эди.

Одил ака болаларни эрта уйғотиб, тоза ҳавога чиқарар, бадантарбияга кўниктирардилар. «Қани, туринглар, дўстлар, «қаймоқдай ҳаво» экан», дердилар. Кейинчалик болалар бир-бирини уйғотиб: «Қани, юр қаймоқхўрликка», дейишарди ҳазил аралаш.

Одил ака «дўстим» деб мурожаат қилиш билан бирга жуда кўп юмушларни фарзандларга ишониб топширардилар. Айниқса, болалар улғайишгач, машинани уларга топшириб қўйдилар. Тўғри-да, ижод кишиси машина тозалаш, уни таъмирлаш, бензи­н қуйдириш каби ишлар билан оғримаган бошини оғритиб юрадими? Фарзандлар машинани ювиб-тараб, оталарини тўй-маъракаларга олиб бориб келишарди. Менинг барча борадиган жойларим, бо-
зор-ўчарларимга ҳам фарзандлар олиб бориб келишарди. Ўзбошимчалик қилишмасди, оталарининг ишончини оқлашарди. Ота, ахир, уларни «дўстим» дерди-да!

Болаларимизнинг биронтаси ҳам Одил аканинг ортидан бориб, адабиёт соҳасини танламади. Чунки олий таълим олиш, қайси касбни танлаш ва эгаллашни уларнинг ўз хоҳишига қўйиб берган эдилар. «Ижодга бўлган салоҳият туғма бўлиши керак. Бошқа касбни ўқиш-ўрганиш, тажриба орттириш билан эгалласа бўлади. Лекин қалам тебратиш бундан мустасно», дердилар. Фарзандларимизнинг ўзларида у қадар хоҳиш бўлмаса-ю, биз уларни адабиёт соҳасига йўналтирсак, яхши натижага эришолмай қолишларидан қўрқардилар.

 

«Ҳикоянгни айтиб бер…»

Юқорида фарзандларимиздан бирортасининг ёзувчи бўлишни ихтиёр қилмаганини айтдим. Шунингдек, Искандарнинг адабиёт аҳлига бир озгина яқинлиги ҳақида ҳам гапирдим. Шу ўғлим озми-кўпми ёзув-чизувни яхши  кўрарди.

Бир куни ўғлимнинг жуда ҳам бесаранжом бўлаётганини сездим. Сабабини сўрасам, гапирмайди. Бир-икки суриштирганимдан кейин Одил ака секингина имо қилдилар. Ҳеч нарсани тушунмай ёнларига бордим. «Индама, у менинг фикримни кутаяпти», дедилар. Кейин изоҳ бердилар. Маълум бўлишича, Искандар болаликдаги таассуротларидан завқланиб, ҳикоя ёзишни машқ қилган экан. «Меҳр» ва «Уй» деб номланган ҳикояларини олти ой отасига ўқитиб кўришдан уялиб юрибди. Охири, пайт пойлаб машқларини отасининг қўлларига тутқазибди-да, гап ораларида қолишини илтимос қилибди.

Ўғлим шу куни кечгача уйга кирмай юрди. Бир вақт, қош анча қорайганда ҳовлига кирди. Одил ака унинг эшикдан кирганини билсалар ҳам, индамадилар. Бир пайт:

–  Болам, бу ёққа кел, ўтир-чи, – дедилар чироқ тагидаги скамейкага ишора қилиб.

Мен улардан сал узоқроқда турган бўлсам ҳам
сезяпман, ҳаяжондан энтикаяпти, ўғлим. Бунинг устига ўзини қандайдир ноқулай ҳис қиляпти шекилли, тинмай бармоқларини ўйнай бошлади.

Бир муддат сукунатдан кейин Одил ака гапларида давом этиб:

– Ҳикоянгни айтиб бер-чи? – дедилар паст оҳангда.

Эҳтимол, отасининг салобатлари босгандир. Шундай бўлса-да, Искандар ўзини қўлга олиб, ҳикоясидан икки-уч абзацни, худди шеър ўқигандай, бир лаҳзада гапириб берди. Отаси унинг «монолог»ини бўлиб:

– Ана, кўрдингми? Қандай гапирган бўлсанг, шундай ёз! – дедилар қатъий. – Ортиқча сўзлар керакмас. Умуман олганда, ёмон эмас. Деярли қалам теккизмадим, – деганларича яна ўйланиб қолдилар. Сўнг давом этдилар. – Бу ишинг яхши. Ёзишдан сира қўрқма. Мана, Абдулла Қодирий. Ҳаётий воқеаларни оддий сўзлар билан ҳикоя қилиб кетган… Жимжимадор, гажак гаплар керакмас. Узундан-узун абзацлардан воз кечиш керак. Толиқтиради. Қўрқмасдан бир нечт­а бўлакларга бўлиб юбориш керак. Бу гап­лар сенга тааллуқлимас. Умуман айтаяпман. Чеховни ўқиб кўргин… Майли, «асар»инг ёмонмас. Истасанг, бирор газета ё журналда бостириб чиқарарсан. Ўзингниям ҳамма танийди, – деб гапларини чўзмасдан тугатиб қўя қолдилар.

Лекин негадир Искандар шу воқеадан кейин бадиий нарса ёзишга бошқа уриниб кўрмади.

Аслида ўғлимнинг ҳикоя ёзишдан мақсади қишлоқдаги болалик завқлари бир баҳона бўлиб, суюкли Гулшан бувисини тилга олиб кетиш бўлган. Бунга қадар Одил ака волидалари, оталари ва боболари хусусида ҳеч нарса ёзмаган эдилар. Одил ака анча кейин, етмиш ёшдан ўтганларидан сўнггина боболари, ота-оналарининг тақдирларини қаламга олдилар.

 

«Умидим сиздан, ука»

Одил ака ижод қилиш билан бирга узоқ муддат турли раҳбар лавозимларда ҳам хизмат қилиб, ўттиз йилдан зиёдроқ вақт давомида хизмат машинасидан фойдаландилар. Қаерда ишлашларидан қатъий назар, ўша ерда ишлаб келган ҳайдовчини бирон марта алмаштирмадилар. Янги лавозимга борганларига қадар ишлаган ҳайдовчилар токи ишдан кетгунларигача алмашмасди. Айрим кунларда ҳайдовчилар эрталаб кечга қолсалар, ортиқча асабийлашиб дарвозадан кириб чиқавермасдилар. Машина ўз вақтида келмадими, катта йўлга чиқиб, такси тўхтатиб, ишга кетардилар. Энг асосийси ишга кечикмаслик, деб ҳисоблардилар.

Кечикиб қолган ҳайдовчи Одил аканинг кетиб қолганини билгач, капалаги учиб кетарди, «Кеннойи, кетганларига қанча вақт бўлди, роса жаҳллари чиққан бўлса керак-а? Бирон нарса демадиларми?» – деб саволга кўмиб ташларди-да, жавобимни эшитар-эшитмас машинасига газ босарди. Кечки вақт эса яна иккаласи ака-укадек ҳангомалашиб кириб кели­шарди.

Кўпинча ҳайдовчилар Одил акадан нолигани-нолиган эди. Бир куни ҳайдовчи ўғлим Искандарнинг елкасидан тутиб гаплашаётгани қулоғимга чалинди:

– Укажон, Одил акага ҳам ҳайронман. Машинага биронта жиҳоз, янги баллон олай, демайдилар. Ҳатто ҳамма ўринбосарлари машинасини янгилади, гилам дейсизми, радио дейсизми, ҳаммаси рисоладагидай. Биз бўлсак, ҳамон мана шу эски аравада юрибмиз. Ўзим: «Одил ака, бу машинани янгилайлик, янги жиҳозлар олайлик», – деб айтай дейман-у, салобатлари босиб, ҳеч гапиролмайман. Яна камига бошқа раҳбарларга ўхшаб орқа ўриндиқда эмас, ёнгинамда ўтирадилар, айтмоқчи бўлган гапим бўғзимда қолиб кетади. (Ҳатто таниқли журналист Аҳрор Аҳмедов отам билан бир суҳбатида «Одил ака, нега хизмат  машинангизни олдинги ўриндиғида ўтирасиз», деб савол берган эди. – И. Ё.) Гараж мудирига бир оғиз телефон қилсалар кифоя, ҳаммаси жойида бўлади. Жон укажон, ҳамма умид сиздан, акага айтинг, бизни ҳам ўйласинлар, илтимос, бир оғизгина сўзлари, холос»,– дерди у.

Искандар эса у кишига: «Отамни биласиз-ку, ортиқча ҳашамга тоқатлари йўқ. Лекин бир гап нишаби келса, илтимосингизни айтишга ҳаракат қи­ламан»,– деди.

Ҳайдовчининг қайта-қайта илтимосидан кейин ўғлим шу ҳақда гап очган эди, Одил ака эса:

– Машина туфлидек бир гап. Ишхонагача етиб олсам бўлди. Унга ортиқча зебу гардоннинг зарурати йўқ. Ҳозирча ялангоёқ эмасман, ишга бориб келишга яраяпти-ку, бўлди-да, – дедилар, холос.

Хуллас, бу камтарликми, эътиборсизликми, билмадим, лекин Одил ака ишга борганларида берилган машинадан токи шу лавозимдан кетгунларига қадар фойдаланардилар.

 

Яшаш учун ейиш керак… 

Одил аканинг биронта овқатни хушлаб, кўп еганларини ва қайта-қайта пиширишни буюрганларини эслолмайман. Ош қиладиган бўлсак, унинг тайёрланиш жараёнида ёнимда турардилар. Тўғралган сабзидан бир-икки донасини оғизларига солардилар. Мен: «Бутун сабзи ёяқолинг», десам, у киши: «Сизнинг қўлингиз билан тўғралгани бошқача-да», – дердилар. Тайёр бўлган ошни мақтаган бўлардилар-у, жуда оз ердилар. Минг ҳафсала билан қилган паловимдан бир-икки «чўқиб», қўлларини артсалар, хафа бўлардим. «Сиз учун атайлаб пиширгандим. Қаранг, лаганнинг бир чети ҳам бўшамади-я», – десам:

– Ширин нарсанинг ками яхши. Кўп ейишга ўрганиб қолсам, кейин қорнимни тўйдиролмай қоласиз, ўшаниси ёмон. Қолаверса, мана тўртта полвонимиз бор, улардан ош қолармиди? – деб вазиятдан чиқардилар.

– Энди сиз учун овқат пиширмайман, – дердим, шунда ҳам гинам тарқамай.

– Одам ейиш учун яшаши керак эмас, яшаш учун ейиши керак. Мана шу еган овқатим эртагача яшашимга ва қалам тебратишимга етади, – дердилар.

Хамир овқатни жуда ҳурмат қилар, лекин семи­риб кетиш муаммосидан қочиб, камгина танаввул қилардилар. Ҳар хил «ошхўрлик»ларга дўст-ёр­лар дийдори учун борардилар. Ҳар сафар уйдан чиқаётганларида «Шу «ошхўрлик»ни жиним суймай­ди-ю, лекин дийдор ширин-да», – деб таклиф этилган жойга отланардилар.

 (давоми бор)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  2. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  4. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (3)
  5. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (5)
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  7. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (24-25)
  9. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (56-60)
  10. Эмин Усмон. Ёлқин (қисса) (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  11. Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ (5)
  12. Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ (7)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94162 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31335 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31281 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31245 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31148 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30907 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30828 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30819 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30819 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30818 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30817 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30815 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30815 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30811 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30810 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30808 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30803 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30802 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30802 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30801 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30799 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30799 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30796 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30793 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30793 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30792 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30786 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30784 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30784 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30781 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30780 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30780 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30779 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30779 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30778 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30776 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30774 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30768 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30766 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30765 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30765 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30765 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30764 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30763 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30757 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30756 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30755 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30754 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30754 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30753 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30753 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30751 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30751 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30750 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30749 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30748 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30744 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30744 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30743 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30742 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30739 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30737 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30737 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30736 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30736 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30731 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30729 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30727 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30720 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30718 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30715 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30714 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30713 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30713 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30712 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30711 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30709 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30708 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30703 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30701 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30701 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30699 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30699 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30698 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30698 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30698 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30697 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30697 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30697 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30697 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30696 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30696 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30696 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30695 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30695 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30695 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30693 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30691 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30691 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30688 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30688 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30687 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30671 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30668 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30668 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30668 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30668 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30666 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30666 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30665 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30665 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30665 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30664 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30662 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30659 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30659 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30658 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30658 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30658 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30658 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30657 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30656 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30656 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30654 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30649 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30649 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30649 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30649 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30649 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30648 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30647 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30646 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30644 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30643 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30642 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30641 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30641 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30641 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30638 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30633 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30630 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30629 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30629 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30628 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30627 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30626 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30625 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30624 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30620 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30616 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30615 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30615 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30614 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30613 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30610 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30609 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30609 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30608 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30607 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30606 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30601 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30598 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30597 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30596 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30595 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30594 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30593 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30593 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30592 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30591 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30591 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30589 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30587 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30585 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30585 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30584 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30580 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30580 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30578 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30577 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30576 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30575 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30573 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30570 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30568 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30566 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30565 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30562 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30560 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30560 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30556 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30555 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30554 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30552 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30551 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30551 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30549 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30548 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30539 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган