"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Дунё, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан, Сиёсат | 05/16/2013 23:23-     11304 марта ўқилди

Бош мавзулар

 қочқин
  Сиёсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
Сарвар Усмон

16.05.2013

“Сиёсий қочқин”, деган мақом кимларга берилади? Қочқин сифатида бошқа давлатдан бошпана олган ўзбекистонлик Ватанга қайтса бўладими? Нима учун баъзилар қочқин бўлатуриб Ватанга бемалол “қатнайдию” бошқалар “ушланиб” қолади? “Жамият ва қонун”нинг бугунги сонида шу ва бошқа саволлар жавоби изланади. 

Пўлат Охунов, Баҳодир Чориев, Исмат Хушев…

Бу исмларни Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ва мамлакат ташқарисида юз бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардорлар яхши билади.

Тор доираларда кенг танилган бу уч ўзбекистонликнинг ҳаёт йўллари кесишмаган, уларнинг сиёсий қарашлари ҳам бир биридан кескин фарқ қилади.
Лекин уччовини бирлаштирадиган бир жиҳат бор: улар – қочқин – Ўзбекистонни тарк этиб, чет давлатдан сиёсий бошпана олган.

Ва улар сиёсий қочқин бўлатуриб Ўзбекистонга борганлар, кейин яна сиёсий бошпана берган юртга эсон-омон қайтганлар.

Бири (Пўлат Охунов) Ўзбекистонга бордию бир неча ой ушланиб қолди. Лекин мамлакатдан қайтиб чиқди.

Иккинчиси (Баҳодир Чориев) Ўзбекистонга бордию тезда қайтди. Ўзининг айтишича, анча қийинчиликларга, босимларга учради. Лекин мамлакатдан қайтиб чиқди.

Учинчиси (Исмат Хушев) Ўзбекистонга бордию кўп ўтмай қайтди. Сайтида эълон қилаётган сафарномасида ёзишича, мазза қилди, ўйнади-кулди, ёру биродарлари, қариндош-уруғлари билан дийдорлашди. Лекин мамлакатдан қайтиб чиқди.

Бу уччовини ҳеч ким Ўзбекистонда ушлаб қолмади.

Ҳеч ким уларни қамаб қўймади.

Демак, бўлар эканда?!

Бўлар эканда, Ўзбекистонда қолишини саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли, деб мамлакатдан қочган ва чет давлатлардан сиёсий бошпана олганлар Ватанга қайтса?

Демак, “борсанг ўласан”, деган гаплар қуруқ ваҳима эканда?!

Бугун шу масалани ўрганмоқчимиз.

Кимни “қочқин” дейдилар?

Қочқинлар мақоми тўғрисидаги 1951 йилги Женева Конвенциясида белгилаб қўйилишича, ирқи, дини, сиёсий қарашлари ва шуларга ўхшаш бошқа омиллар туфайли ўз мамлакатида қувғинга учраб, мамлакатини ташлаб чиққанлар ва қайтишга қўрқадиганлар қочқинлардир.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси” вакили Надежда Атаева кейинги йилларда ўзбекистонлик ва бошқа миллати ўзбек қочқинларга ҳуқуқий ёрдам бериб келади ва шунинг учун ҳам масаладан яхши хабардор.

Атаевадан қочқинлик мақоми қандай берилишини сўрадик:

– БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг ўзингиз етиб олган мамлакатдаги ваколатхонасига мурожаат қиласиз, шундан сўнг ваколатхона расмийлари сиз билан боғлиқ вазиятни ўрганади ва ташлаб чиққан мамлакатингизда сизга хавф мавжуд, деган хулосага келса, қочқин мақомини беради, деб қисқа тушунтирди Атаева.

Қочқинлик мақомини олган шахсга у ёки бу мамлакат бошпана бериши мумкин.

– Бу мамлакат қочқинга ўз ҳудудида истиқомат қилишга изннома (масалан, АҚШнинг “грин кард”и) ҳамда чет элга чиқиш учун “саёҳат ҳужжати” (кўринишидан фуқаролик паспортининг ўзи) беради, деди Атаева.

Қочқинлик мақоми олган шахс Ватанига қайта оладими?

Ўрганаëтганимиз бу асосий саволга Надежда Атаева бундай жавоб берди:

– Халқаро қонунларда белгилаб қўйилган меъёрга биноан, агар қочқинга унинг ўз мамлакатида таҳдид қилиб турган хавфлар бартараф этилган бўлса, яъни, масалан, режим алмашган ёхуд очилган жиноят иши унинг айбсизлиги тан олингани учун ёпилган бўлса, қочқин мамлакатига қайтиши мумкин, деди Надежда Атаева.

Унинг айтишича, қочқинлик мақоми билан яшаётган шахс агар ўз мамлакатига бориб, қайтса, унга бошпана берган мамлакат ўз зиммасидан қочқинга ҳомийлик масъулиятини соқит қилишга ҳақли бўлади.

Британияда яшайдиган ўзбек журналисти Шоҳида Ёқубнинг ҳам ўрганаётганимиз масаладан хабари бор.

Англиядаги тартиб ҳақида гапирар экан, Шоҳида бундай деди:

– Буюк Британияда қочқинлик статуси олган киши 7 йил она мамлакатига бормаслиги керак. Бу тақиқланади. Нимагаки, сен бошпана сўрагансан, сени она ватанда таъқиб қилишаяпти, нима учун борасан? Ҳеч ким бора олмайди.

Озодлик: Бу Британиянинг ички қонунлари талабими?

– Ҳа, ички талаблар. Бу Британия қонунлари бўйича, дейди Шоҳида Ëқуб.

Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий режимнинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган Шоҳида Ёқуб на сиёсий, на носиёсий қочқин. Лекин шундай бўлса-да, боз устига қўлида Ўзбекистон паспорти бўлатуриб, Шоҳида Ўзбекистонга боришдан ҳозирча ўзини тиймоқда.

– Кейин шахсан мен, масалан, Ўзбекистон паспортимдан воз кечмоқчи эмасман. Нимагаки мен ўзимни Ўзбекистон фуқароси, деб ҳисоблайман. Лекин мен Британия паспортини ҳам олишга мажбур бўлдим. Чунки, масалан, агар мен Ўзбекистонга борсам, ҳукумат мени ҳибсга олиши мумкин. Чунки мен режим танқидчисиман. Мен ҳозирги режимга қаршиман. Ўзимнинг позициямни очиқдан очиқ эълон қилганман. Шунинг учун мен Ўзбекистонга бора олмайман, дейди мустақил журналист Шоҳида Ёқуб.

Қочқинлар тўлқинлари

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бу мамлакатданқочқинларнинг икки тўлқини чиқди.

Биринчиси – сиёсий мухолифат – “бирлик”чилар ва “эрк”чилар бўлса, иккинчи тўлқинни шартли равишда “андижонликлар”, дейиш мумкин.

Қаршилик журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Тўлқин Қораев ўша “андижонликлар”нинг бири. У 2005 йил, май ойида Андижонда содир бўлган қирғиндан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

Тўлқин ҳам Озодлик билан суҳбат чоғида Ўзбекистонга боролмаслигини айтар экан, жумладан бундай деди:

– Шахсан мен ўзим бора олмайман Ўзбекистонга.

Озодлик: Нима учун?

– Жуда яхши биламан Хуш келибсиз, деб олиб бориб қўйишларини, қаерга олиб боришларини.

Озодлик: Қидирувдамисиз сиз?

– Мен қидирувда эмасман. Лекин жуда ҳам қаттиқ танқидий чиқишларим бўлган. Жуда қаттиқ мақолалар берганман. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати менинг бошимни силамайди. Мен бунга аниқ ишонаман, дейди Тўлқин Қораев.

Бояги суҳбатдошимиз – Шоҳида Ёқуб ҳам чет элдан сиёсий бошпана олганлар Ўзбекистонга ўз хоҳишича бемалол бориб келишига ишонмайди.

Шоҳидага Баҳодир Чориев ва Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга бориб қайтганларидан келиб чиқиб, мана бу саволни бердик.

Озодлик: Шу иккаласи бемалол бориб келган экан, демак ҳеч қанақа хавф йўқ эканда Ўзбекистонда сиëсий қочқинлик мақомини олганлар учун. Ҳамма бемалол қайтиб борса бўлаверар эканда?

– Эртага Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонга борса, нима бўлади? Унга ҳам бемалол, “Хуш келибсиз” деб айтишадими? Дарров қамашади. Менга Ўзбекистон МХХга алоқадор шахслар айтишган, огоҳлантиришган “Келма, сени қамашади” деб. Бунақа огоҳлантирув олиб, мен ҳеч қачон бормайман. Мен билмайман қанақа қилиб Исмат Хушев, Баҳодир Чориев бориб келган. Балки уларда бошқа статус бордир, деди Шоҳида Ёқуб.

Келинг, энди эшиттиришимиз мавзуини белгилаб берганларнинг Ўзбекистонга бориб қайтиши тафсилотларини эслайлик.

Пўлат Охунов

Ўзбекистоннинг мухолифатдаги “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунов 1995 йилда Швециядан бошпана олган ва бу мамлакатда оиласи билан яшаб келади, Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган.

Охунов 2007 йилнинг март ойида ёши 45 га тўлиши муносабати билан фуқаролик паспортини алмаштириш учун туғилиб ўсган юрти – Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрига борган эди.

Охуновнинг ўзи ўша вақтда Озодликка Ўзбекистонга қонуний равишда кириб келгани, Швециядан Москва орқали Тошкентга учгани, Тошкент аэропортида чегарачилар уни ҳеч қандай муаммосиз ўтказиб юборгани тўғрисида айтиб берган эди.

Пўлат Охуновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан Ғарб ўртасида муносабатлар илиқлашган пайтларда – 2003 йилда – у биринчи марта юртига келган. Шундан кейин ҳам яна бир неча марта Ўзбекистонга келиб-кетиб турган ва ўзбек маъмурлари томонидан ҳеч қандай тўсиқларга учрамаган.

Лекин унинг 2007 йил мартида Ўзбекистонга қилган сўнгги сафари 2008 йил августида ғалати якун топди. (Бир йилдан ортиқ муддат Охунов Ўзбекистонда паспортсиз яшади. Эски паспортини янгилатиш учун топширган, янги паспортни эса бир йилдан ортиқ муддат беришмаган).

Бу муддат давомида Озодлик радиоси Охунов билан боғлиқ воқеалар ривожини диққат билан кузатиб турган ва 2008 нинг августида мана букутилмаган хабар пайдо бўлган эди:

“Шу кунларда мухолифатдаги “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раисининг муовини Пўлат Охунов Андижон вилояти куч ишлатар тузилмалари ходимлари томонидан махфий равишда қўшни Қирғизистон ҳудудига олиб чиқиб кетилган, деб хабар қилди  мухолифатдаги партиянинг матбуот хизмати.

Партия вакилига кўра, Пўлат Охунов 11 август куни (2008) АҚШда мажбурий муҳожорликда яшаётган партия раисига телефон қилган ва ўзининг Бишкекда эканлигини маълум қилган. Уни Андижон вилояти ички ишлар ходимлари Қирғизистон пойтахтига келтириб ташлаганлар.

“Телефон орқали суҳбатда Пўлат Охунов уни Шаҳрихон туман ички ишлар бўлимига чақиртириб, президент фармони билан Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилганини, шунинг учун ҳам уни учинчи мамлакатга чиқариб юбориш учун ҳужжатлар тайёрланаётгани маълум қилишганини айтди. Охуновни машинага ўтқазиб қандайдир ҳужжатлар билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига, у ердан эса тўппа-тўғри Бишкека олиб келиб машинадан чиқариб ўзлари кетиб юборганлар”, – деди “Бирлик” вакили”, деб хабар қилган эди  2008 нинг августида “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг матбуот хизмати.

Маълумотларга қараганда, шу кунда Пўлат Охунов ўз оиласи билан Швецияда яшайди.

Баҳодир Чориев

Баҳодир Чориев ва унинг яқинлари 2004 йилда ўзларидан тортиб олинган “Кеш” акциядорлик жамияти акциялари қайтариб берилишини талаб қилиб, Ўзбекистонда бир неча норозилик акциялари уюштирган.

Ўша йили  Чориев қочқинга айланиб АҚШ дан бошпана олган ва бу мамлакатда “Бирдамлик” ҳаракатини тузган.

Баҳодир Чориев 40 ёшга тўлиши арафасида, яъни 2009 йилнинг октябри ўрталарида (Ўзбекистондан қочиб чиққанидан сўнг 5 йил ўтгач) АҚШдан Ўзбекистонга сафар қилади.

Сафари олдидан у “Бирдамлик” ҳаракати сайти орқали ўзининг Ўзбекистонга қайтиши сабаблари тўғрисида мана бундай ёзган:

“… мен, ҳаракат етакчиси сифатида ,”Бирдамлик” ҳаракати аъзоларининг оғир кунларида, улар билан ёнма-ён туриб курашмоқни лозим топдим… Мени Ўзбекистонга қайтишга, юқорида айтиб ўтилган ниятимдан бошқа бирон омил мажбур этгани йўқ. Мен ўз ихтиёрим билан шу йўлни танладим. Бугун турли режа ва ниятлар билан Ватанга қайтиш арафасида турар эканман, расмийларнинг қайтишимга муносабати қандай бўлишини билмайман…”

Баҳодир Чориевни сафар арафасида қийнаган бу савол жавоби ўзини узоқ куттирмади. Ўзбекистонга кириб борганига 2 ой тўлиб-тўлмасдан уни 2009 йил 11 декабр куни мамлакатдан чиқариб юбордилар.

Қашқадарёда юрган Чориевни маъмурлар Тошкентга чақиртирган ва қўлига паспортини бериб, тезлик билан Истанбулга учириб юборган. (Унинг паспорти, ноутбуки ва грин-картаси учиб келган куни Тошкент аэропортида олиб қўйилганди).

Бугунги эшиттиришни тайёрлар эканмиз, биз Баҳодир Чориев билан боғландик. У саволларимизга жавоб беришдан бош тортди.

Чориев Ўзбекистонга сафари давомида доимий назорат остида бўлгани, охир-оқибат чиқариб юборилганига қарамай, танқидчилари уни “махфий хизматнинг хуфяси, агар шундай бўлмаганида Ўзбекистонга боролмас, борган чоғидаям қамалган бўлар эди”, дегандилар ва бундай иддаолар битилган матнлардан бир нечасини эринмаган киши Интернетдан топиши мумкин.

Микрофонсиз суҳбат чоғида Чориевдан шу гапларга муносабатини сўрадик. У “Нима дейишса деяверишсин, мен бундай гаплардан қўрқмайман”, деди.

Исмат Хушев

Ўзбек журналисти, узоқ йиллар ҳукумат нашрларида ишлаган Исмат Хушев ҳам сиёсий қочқинлардан биридир. У Ўзбекистондан 2004 йили чиқиб кетган. (Қаҳрамонларимизнинг қочишгача бўлган ҳаёти тафсилотларига тўхталмаяпмиз, бу – бошқа мавзу).

Канада берган сиёсий бошпанада яшай бошлаган Исмат Хушевдан 2005 йил декабрида Озодликка шеър матни битилган бир мактуб келган ва у ўша йилнинг 18 декабрида радиомиз сайтида эълон қилинган.
Хушевнинг “Канададан салом!” деган сарлавҳали шеърида мана бундай сатрлар бор эди:

…Менинг ҳам дилимга чексиз бир кадар,
Мен ҳам ўз юртига сиғмаган жонман.
Лекин бошқалардан фарқли бир қадар –
Зулмни қўллаган сиёсатдонман.

Горбачёв берган бизга бу раҳбар,
Ҳалол деб ишониб хато қилдим.
Унга эргашгандан халқ кўрмас, деб зарар,
Олий минбарлардан садолар қилдим.

Пойимда гуллардан ясаб гулчамбар,
Бош муҳаррир қилса бўлиб маҳлиё.
Ҳудбин, амалпараст ҳамда нокамтар,
Ҳиссиз яшаганим айбиммикан ё…

Отиб ташланганда шўрлик Андижон,
Кўзларимни очди чинқирган руҳлар.
Ва шунда илк бора келтирдим имон,
Давлатни бошқарур қонхўр гуруҳлар..
.

Бу сатрлар муаллифи Исмат Хушев орадан бир неча йил ўтиб, 2013 йил бошида Президент Ислом Каримов номига узрнома ёзди ва мамлакатга сафар қилди.

Эшиттиришни тайёрлаш жараёнида жаноб Хушевни суҳбатга тортмоқчи бўлдик. У саволларимизни ёзиб юборишимизни сўради. Ёзиб юбордик.

Мана ўша саволлар:

1. Билишимизча, 90 кунлик виза билан боргансиз Ўзбекистонга. Шундайми?

2. Сафар олдидан Президент ва Иноятов номига хат эълон қилгансиз. Хатнинг эълон қилиниши изн берилиши учун етарли бўлдими? Ёки қандайдир бир шаклда жавоб ҳам олганмисиз? (Визадан ташқари айнан хатларингизга)

3. 90 кун юришга ҳақли бўлатуриб тезда қайтвордингиз. Нега?

Бу саволларимизга Исмат Хушевдан хат орқали мана бу жавобни олдик:

“Сиздаги тасаввурлар ва бу саволлар ҳақиқатдан йироқ.
Мен ҳали Ўзбекистон фуқаросиман. Юртга бориш учун менга виза керак эмас.
Бошқа саволларингизга сафар хотиралари тугаса, жавоб топишингиз мумкин.
Ҳурмат билан, Исмат Хушев”.

Шундай қилиб, Исмат Хушев ҳам эшиттиришимизда иштирок этишни, унда ўрганилаётган мавзуда фикр билдиришни истамади.

Қийналишди, лекин қамалишмади

Пўлат Охунов сўнгги бор Ўзбекистонга боргач, бир йилдан зиёд вақт паспортсиз, яъни уй қамоғида, Швецияда қолган оиласидан узоқда яшади. Лекин унга қарши жиноят иши очилгани тўғрисида маълумот йўқ.

Баҳодир Чориев Ўзбекистонга боргач, хабарларга қараганда, мудомназорат остида яшаган бўлса ҳам, унинг устидан жиноят иши очилгани тўғрисида маълумот йўқ.

Исмат Хушев Ўзбекистонга бориб эмин-эркин юрди. Шоир Абдулла Орипов билан учрашди. Шоир Шукруллони зиёрат қилди. Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев ўз хонадонида унга чопон кийдирди. Собиқ вице-президент Шукрулло Мирсаидовнинг хонадонига бориб, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди… Сафарининг бу ва бошқа тафсилотларини Хушев ўз сайтида ёритди.
Хуллас, ўйнаб-кулиб бориб, ўйнаб-кулиб қайтди. Ҳар ҳолда, сафарномаси мазмунидан шу фикр туғилади.

Ваҳоланки, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси” вакили Надежда Атаевага кўра, Ўзбекистон маъмурларининг бу фуқаролар устидан жиноят иши қўзғатишга қонуний асослари бор эди.

Масалан, Баҳодир Чориевнинг укаси Бурҳон Чориевга қарши жиноят иши қўзғатилгани каби.

Баҳодир Чориев АҚШга қайтганидан кейин орадан икки йил ўтиб Америкадан Ўзбекистонга унинг укаси Бурҳон Чориев сафар қилади.

2011 йил, 15 сентябр куни Тошкент шаҳар Сирғали туман суди ҳукмига кўра, 35 яшар Бурҳон Чориев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) бўйича айбдор деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари – 34 320 000 сўм (14 000 АҚШ доллари)миқдорида жаримага тортилади. 

Бурҳон Чориевнинг шу кунда қаерда эканлиги тўғрисида маълумот тополмадик.
Озодлик у ҳақда сўнгги бор 2012 йилнинг 4 январида мана бундай хабар берган эди:

“Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг укаси Бурҳон ва келини Сарвиноз саккиз ой аввал фарзандларини Америкада қолдириб Ўзбекистонга қайтганларича мамлакатдан чиқа олишмаяпти. Уларга нисбатан мамлакатдан ноқнуниний четга чиқиш айби бўйича жиноят иши очилган”.

Андижонлик қочқинлар

Эшиттиришни тайёрлаш жараёнида баъзи суҳбатдошларимиз қочқинлик мақоми олган, лекин Ўзбекистонга бемалол бориб келаётган яна бир неча ўзбекистонлик ҳақида гапирдилар.

Бўлса – бордир. Бундайларни ўз яқинларидан бошқа ҳеч ким танимагани учун суриштириб ўтирмадик.

Лекин андижонлик қочқинлар – бошқа масала. 2005 йил 13 май воқеаларидан кейин Ўзбекистондан қочиб чиққан қарийб 500 қочқиннинг ҳар бири Пўлат Охунов, Баҳодир Чориев ёки Исмат Хушев каби таниқли бўлмаса-да, улардан ҳар бирининг Ватанга қайтиши билан боғлиқ тафсилотлар кўп нарсани тушунтириши мумкин.

Шу кунгача, яъни 2013 йил, май ойининг ўрталаригача андижонлик қочқинлардан қанчаси Ватанга қайтгани тўғрисида аниқ гап айтишнинг иложи йўқ. Кейинги пайтларда андижонлик оддий қочқинлар ҳам, улар  номидан чет элда ташкилот тузганлар ҳам “мум тишлаб олгандай”.

Шунинг учун яна Озодлик архивига мурожаат қиламиз.

2007 йилнинг ёзида Америкадан бошпана олиб, Аризона, Айдаҳо ва Пенсилвания штатларида яшаётган андижонлик қочқинларнинг 100 га яқини Ўзбекистонга қайтган эди.

Бу маълумот 2011 йил, 1 август кунги хабаримизда келтирилган ва у хабар “АҚШдан қайтган андижонлик қочқинларнинг ЎзТВ орқали афсус ва надоматга тўла чиқишлари” берилаётгани тўғрисида эди.

Эшиттиришимизни тайёрлаш жараёнида баъзилардан Америкадан Ўзбекистонга қайтган андижонлик қочқинларнинг таъқиб ва назоратдан яна қочиб, Россияга кетиб қолгани тўғрисидаги гапларни ҳам эшитдик.

Лекин бу маълумотлар ҳозирча миш-миш даражасидагина қолди.
Ватанга қайтган андижонлик қочқинлардан бири эса узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Австралиядан Андижонга қайтиб борган Дилором Абдуқодирова 2010 йилнинг 30 апрелида чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда, конституциявий тузумга тажовуз қилганликда ҳамда ноқонуний диний оқимга аъзоликда айбдор, деб топилиб,10 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

***

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. Хирург изнасиловал 14-летнюю пациентку, находящуюся под наркозом
  3. Исмат Хушевнинг Алишер Азизхўжаев ҳақида ёзганларини ўқиб…
  4. Ўзбекистонда сиёсий курашлар жадаллашмоқдами?
  5. Содиқ Нурмуҳаммад: Аслида, химояга муҳтож тўҳматчи эмас, тўҳматга қолганлар бўлиши керак…
  6. “Дунё ўзбеклари”га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. “Озодлик” ва “ББС” диқққатига!
  7. Лангарнинг биринчи кредити сирлари ва Шамс-Навоий фирмаси фойдаси (14)
  8. Гулнора Каримова энди Ўзбекистон телеканалларини танқид қилди
  9. Тўлқин Қораев: Ватандошларга мурожаат!
  10. Бостон портлашлари: Чет элларда яшаётган фарзандларимиз учун қайси диний таълимот муҳим?
  11. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  12. “Дунё ўзбеклари”дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87476 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36064 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35017 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 34971 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34693 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34657 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34636 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34542 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34519 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34457 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34418 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34395 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34393 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34342 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34336 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34332 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34236 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34187 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34184 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34155 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34093 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34045 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33930 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33926 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33912 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33859 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33803 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33803 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33779 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33778 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33729 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33721 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33705 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33704 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33658 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33653 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33615 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33612 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33585 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33583 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33555 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33532 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33427 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33411 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33407 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33386 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33382 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33382 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33339 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33319 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33314 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33304 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33257 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33249 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33242 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33240 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33224 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33213 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33209 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33198 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33185 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33157 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33152 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33143 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33085 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33080 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33069 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33052 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33026 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33019 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32880 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32879 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32868 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32859 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32822 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32821 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32796 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32761 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32758 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32756 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32742 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32722 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32699 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32638 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32624 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32622 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32619 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32597 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32592 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32590 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32581 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32565 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32555 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32536 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32533 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32526 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32518 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32517 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32516 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32509 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32497 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32491 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32472 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32471 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32467 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32466 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32457 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32431 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32423 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32421 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32412 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32406 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32399 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32394 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32373 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32366 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32351 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32322 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32300 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32280 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32276 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32275 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32261 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32257 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32238 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32232 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32218 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32206 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32195 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32180 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32157 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32151 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32114 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32073 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32070 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32065 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32047 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32039 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32036 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32031 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32027 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32019 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32019 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32008 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32008 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32007 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32006 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 31987 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 31974 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31960 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31959 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31957 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31954 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31949 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31940 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31926 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31924 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31919 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31917 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31908 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31907 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31907 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31904 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31880 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31858 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31847 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31846 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31832 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31831 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31831 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31828 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31822 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31816 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31811 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31810 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31802 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31781 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31777 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31776 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31773 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31773 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31772 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31770 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31764 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31753 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31748 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31747 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31742 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31742 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31737 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31737 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31736 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31730 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31728 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31720 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31720 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31715 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31710 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31707 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31690 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31690 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31687 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31687 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31683 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31683 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31682 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31682 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31673 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31673 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31668 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31650 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31650 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31647 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31646 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31629 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31625 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31623 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31622 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31616 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31616 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31614 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31606 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31602 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31600 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31593 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31587 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31582 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31580 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31571 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31559 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31541 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган