"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тошкент меҳмонхонасида қозоқ спортчиси ўлик ҳолда топилди

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 30/04/2013 17:24-     11504 марта ўқилди

Бош мавзулар

 осилган
44 ёшли Донияр Утешев Тошкентдаги меҳмонхонада осилган ҳолда топилган.
Меҳрибон

30.04.2013

28 апрел куни қозоғистонлик оғир атлетикачи 44 яшар Донияр Утешев Тошкентнинг “Малика” меҳмонхонасида ўлик ҳолда топилди.Дастлабки тергов натижасига кўра, спортчи ўзини осган. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясидан олинган маълумотга кўра, қозоғистонлик спортчи Донияр Утешевнинг жасади якшанба куни Тошкентнинг “Малика” меҳмонхонасидан топилган.Федерациянинг исмини ошкор қилмаётганимиз ходимига кўра, Донияр Утешев 22 апрел куни Тошкентга оғир атлетика бўйича ўқув машғулотларида қатнашиш учун келган.

“Ўқув машғулотлари 5 майгача давом этиши керак эди. Ўтган куни меҳмонхонадан унинг ўлиги топилди. Ҳозирча тергов-суриштирув кетаяпти. Милиция унинг ўз жонига қасд қилганини айтаяпти”, дейди федерация ходими.

“Малика” меҳмонхонасининг масъул ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда айтишича, Донияр Утешев ўз хонасида осилган ҳолда топилган.

“Уни 28 апрел куни кечги соат 5 ларда номерида осилган ҳолда топдик. Ҳозир тергов кетаяпти. Бошқа маълумотларни ошкор қила олмайман”, деди “Малика” меҳмонхонаси ходими.

Шунингдек, у ҳозирда меҳмонхонада прокуратура ходимлари ва суд тиббий экспертлари текширув олиб бораётганини қўшимча қилди.

44 яшар Донияр Утешев оғир атлетика бўйича Олмаота терма жамоасининг катта тренери бўлган. Терма жамоанинг 10 нафар спортчиси Тошкентга икки ҳафталик ўқув машғулотида қатнашиш учун келган.

«Малика» меҳмонхонаси ходимига кўра, ўн кишидан иборат қозоғистонлик спортчилар гуруҳи меҳмонхонада 5 майгача қолиши керак бўлган. Лекин Утешевнинг ўлимидан сўнг уларнинг барчаси душанба куниёқ Қозоғистонга жўнаб кетган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Донияр Утешевнинг жасади Тошкентдаги ўликхонада сақланмоқда.

“Ҳозирча суицид сабаблари ҳақида гапиришга эрта. Тергов кетаяпти. Тошкентдаги Қозоғистон элчихонаси вазиятни ўз назоратига олган”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Вазирлик маълумотига кўра, 30 апрел куни Утешевнинг укаси билан шогирди унинг жасадини Олмаотага олиб кетиш учун Тошкентга етиб келишган.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Содиқ Нурмуҳаммад: Аслида, химояга муҳтож тўҳматчи эмас, тўҳматга қолганлар бўлиши керак…
  2. Ўзбекистон: Марказий банк мулозимлари жавобгарликка тортилди
  3. @GulnaraKarimova Рустам Азимовга қарши янги компроматни сиздирди
  4. «Дунё ўзбеклари»га мактуб: Нурчилардан узоқрок юринг (5)
  5. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  6. Ўзбекистон: Қотиллар ёлғиз қарияларни ўлдиришдан тўхтамаяптилар. Милиция ожизлигини кўрсатиб қўйди
  7. Мамаёқуб Ҳамраев: «Лангардаги найранглар» туркумидан (15)
  8. Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
  9. Жавдат Шарифхўжаевга 16 йил берилди. МХХнинг яна 8 зобити қамалди
  10. Фарзандларига бахт ўрнига ғам улашган “Хизб ут-Тахрир”чилар
  11. Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…
  12. Юнусобод тумани ҳокими 400 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.