Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбаридан ҳамманинг олдида мушт еган фермер Турсунали Содиқов бир кун ўтиб 16 апрель куни юрак ҳуружидан ўлган.
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фермер иснодга чидолмасдан инфарктга йўлиққанини даъво қилмоқда.
Алоқадор мавзулар
Тоталитар тузум бўлган Ўзбекистонда ҳоким ва миршаблар томонидан фермер ҳамда қўл остида ишловчи кадларни таҳқирлаш ва уриш ҳоллари тез-тез учраб туради. Бу таҳқирлашлар ортидаги масъуллар жазосиз қолади.
Қўмита хабарига кўра, 15 апрель куни Янгийўл туман ҳокими фермерларни йиғиб мажлис ўтказ
ган. Мажлисга айрим фермерлар кеч қолиб келган.
Кеч келганларни туман ички ишлар бошқармаси раҳбари Азиз Тошпўлатов муштлари билан дўппослаган.
Вазиятга аралашган фермер 63 ёшли Турсунали Содиқов ҳам жаноб Тошпўлатовдан мушт еган. Фермер эртаси куни юрак ҳуружидан вафот этган.
Бу ҳақда ушбу мажлисда иштирок этган бошқа фермер Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб шикоят қилган.
Қўмитаси раиси Марат Зоҳидов ҳавфсизлик нуқтаи назаридан гувоҳнинг алоқа рақамларини беролмаслигини айтди ва ҳодисани ўзи сўзлаб берди.
«Ўша ерда калтак еганидан кейин уйга кетган. Кайфияти тушган. Мажлисдаги одамлар бақира бошлаганидан кейин сал тинчиб қолишган. Лекин 63га кирган, олдин бунақа нарсаларга дуч келмаган одам таъсирланган. Уйга келиб касал бўлиб, эртасига инфаркт олиб ўтиб кетди, бечора», — дейди Зоҳидов.
Янгийўл туман ҳокимияти Би-би-сига Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида 15 апрель куни ҳоким иштирокида фермерларнинг йиғилиши бўлганини тасдиқлади.
Исмини ошкор қилишни истамаган ходим милиция томонидан ҳеч ким калтакланмаганини айтди.
«Милиция томонидан урди-урди, кечикиб келиш деган нарса бўлгани йўқ. Ўзим иштирок этдим, аммо ҳеч нарсани кўрганим йўқ», — деб айтди ҳокимият вакили.
Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбари Азиз Тошпўлатовдан бу борада маълумот олишнинг имкони бўлмади. Туман ички ишлар бошқармаси ишонч телефони гўшагини кўтарган ва ўзини Жамшид дея таништирган ходим калтаклаш борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.
Жамшидга кўра, милиция ходимлари ҳокимиятдаги йиғилишларга фермерларни йиғиб беради.
«Милицияга фермер керак эмас-ку. Ҳокимиятда йиғилиш бўлади, фермерларни чақиртириб беринглар дейилади. Участка нозирлари телефон орқали етқазади, ҳокимиятга етиб келишади. Келишдан бош тортган фермерларни кўрмаганман», — дейди Жамшид.
Милиция ходимидан нима учун ҳокимиятдаги йиғилишга одамларни милиция чақириш билан шуғулланиши сўралганда, у «ҳокимиятда ишчи кучи етишмаслиги ва шунинг учун ҳамкорлик сифатида амалга оширилиши» сабаб эканини айтди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда фермер ва қўл остидаги шахсларни таҳқирлаш ва калтаклаш одатга кирганини эътироф этишади.
Бундан сал олдинроқ Наманган вилоят ҳокими ва ўринбосари томонидан фермерлар ва газ таъминоти идораси раҳбарини калтаклагани ҳақида хабар чиққан эди.
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Зиёдилла Раззоқов вилоятда фермерлар ҳокимият, ички ишлар, прокуратуранинг тазйиқи остида қолганини ва мустақил фаолият юрита олмаслигини айтади.
Одатда бундай ҳуқуқ бузилишларидан шикоят қилинган тақдирда ҳам иш кўриб чиқилмайди.
«Шикоят қилади, лекин унинг шикояти ҳеч қачон туман ёки вилоят прокуратураси томонидан қаноатлантирилмайди. Сабаб ҳар қандай қонуннинг олдида биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги туради. Фермер калтакланадими, вояга етмаган болалар эксплуатация бўладими, бу каби аризаларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди», — дейди Раззоқов.
ББС
Янгийўллик фермер мажлисда калтакланганидан кейин ўлди
Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигида ўтказилган мажлис пайтида маҳаллий фермер Турсунали Содиқов ички ишлар бўлими раҳбари томонидан калтакланганидан бир кун ўтиб юрак ҳуружидан жон берди.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлигида ўтказилган мажлис пайтида маҳаллий фермер Турсунали Содиқов ички ишлар бўлими раҳбари томонидан калтакланганидан бир кун ўтиб юрак ҳуружидан жон берди.
Бу ҳақда маълумот тарқатган Тошкентдаги инсон ҳуқуқлари алянси фаолларига кўра¸ 15 апрел куни Янгийўл туман ҳокими фермерларни йиғиб мажлис ўтказган.
Мажлисга кеч қолиб келган 63 яшар фермер Турсунали Содиқов калтакланган.
Тошкентлик ҳуқуқ фаолларига кўра¸ фермерни Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбари Азиз Тошпўлатов муштлари билан дўппослаган.
Янгийўл туман ички ишлар бошқармаси раҳбаридан ҳамманинг олдида мушт еган фермер Турсунали Содиқов бир кун ўтиб 16 апрель куни юрак ҳуружидан ўлган.
Бу ҳақда ушбу мажлисда иштирок этган бошқа фермер Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб шикоят қилган.
Қўмита раиси Марат Зоҳидов ҳодисани BBC жаҳон ҳизматига сўзлаб берган.
«Ўша ерда калтак еганидан кейин уйга кетган. Кайфияти тушган. Лекин 63га кирган, олдин бунақа нарсаларга дуч келмаган одам таъсирланган. Уйга келиб касал бўлиб, эртасига инфаркт олиб ўтиб кетди, бечора», деб таъкидлаган Зоҳидов BBC жаҳон ҳизмати билан суҳбатда.
Калтак еб ўлмаган фермерлар
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманида ўтказган йиғилишида ўнга яқин фермерни калтаклади.
Озодлик манбасининг хабар қилишича, орадан икки кун ўтиб вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам шаҳар газ таъминоти идораси раҳбарини тиҳаммани олдида калтаклаган.
Ўктам Эргашев Бўстон қишлоғида ўтказган йиғилишида фермерларни ва туман ер ресурслари кадастр бўлими мутахассисини калтаклади.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган ва исми сир қолишини сўраган косонсойлик тингловчининг айтишича, вилоят ҳокими ўринбосари фермерларни ўз ерларига ғайриқонуний тарзда пиёз экканликда айблаган.
— Фермерлардан етти киши Ўктам Эргашевдан калтак еган. Ҳаммасини бир чеккадан уриб чиққан. Калтакнинг энг қаттиғини земломер Муҳиддин Саидов еган. Уни: » Сен пиёзга ер бергансан», деб уриб, кейин ўша дала шийпонидаги ҳовузга итариб юборган. Земломер ҳовуздан чиқаётганда яна ўша ерда ётган бир хода билан бошига солган. Муҳиддиннинг боши ёрилиб, қонаб кетган, дейди тингловчи.
Наманган ва Янгийўлдаги муштумзўрлик ҳолатлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида шундай ҳокимларни танқид қилгандан сўнг содир бўлди.
— Ҳоким одамларни бирлаштириш ўрнига қўл остидагиларга юқоридан қарашни, менсимасликни, қўпол муносабатда бўлишни ўзига маъқул топди. Кўп мисоллар олиб келиш мумкин. Буни майдалаб ўтириш ҳам шарт эмас. Нимага деганда ҳаммаси сизлар учун аён. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимнидир ҳаммани олдида беобрў қилиш, куч ишлатиш, кимнидир обориб қамаб қўйиш бир кечасига, э, бу қайси қонунда ёзилган?, деган эди Ислом Каримов.
Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими “айбдор” фермерни ўзи ташкил қилган қамоқда “ҳибс” қилгани президент танқидига сабаб бўлган эди.
Ўзбекистонда ҳокимлар, прокурорлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз қўл остидаги одамларни калтаклаш ҳолатлари кўп кузатилади.
Ўтган йили Жиззах вилояти, Зарбдор тумани ҳокими металлолом йиғиш бўйича вазифани бажаришга ваъда бера олмаган туман Халқ таълими бўлими мудирини калтаклаган.
2011 йилнинг август ойида Жиззах вилоят Зарбдор туман прокурори Дадажон Мубиев Бўстон ғишт заводи директори Бронислав Тагайни дўппослагани учун ишдан бўшатилган эди.
2010 йилда қизириқлик фермерлар пахта режасини бажаролмаётганлиги учун прокурордан калтак еган эди.
Juda yaxshi qilibdi o`ldirib. Bu qo`rqoq va tobe xalqni bundan badtar qilish kerak. MALADES NACHALNIK MELISIYA! CHECHENDA SHUNDAY QILSA O`SHA KUNI XALQ OYOQQA TURARDI.
YUSUF JUMA BU XALQNI ONASINI SO`KIB JUDA TO`GRI QILADI. PADARIGA MING LA`NAT BU XALQNING!