"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Малоҳат Эшонқулова: ЎзМТРКда яна тафтиш бошланганмиш…

Инсон ва қонун, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 04/19/2013 17:46-     10114 марта ўқилди

малохатбонуЎзМТРК “МАРД”ЛАРИНИ МАҒЛУБ ҚИЛИБ БЎЛАДИМИ?

Шу йилнинг 14 апрель куни ЎзМТРК фаолиятига оид иккита хабар тарқатилди: бири “Озодлик” радиоси журналисти Меҳрибоннинг “Sport-TVни прокуратура босди” мавзусидаги эшиттириши бўлса, иккинчиси мамлакат отасининг қизи – президентликка бош даъвогарлардан бири Гулнора Каримова хонимнинг зерикиб қолган пайтида Twitterдаги ўз саҳифасида президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов билан бирга ЎзМТРК каналларини эрмак қилгани бўлди.

Ваҳоланки, ЎзМТРК каналларидаги кўрсатувларининг сийқаси чиқиб кетганлиги-ю, мазмунан қашшоқ эканлигини халқимиз лоф бўлмаса 100 йилдан бери билади.
Нима бўлгандаям мен бир нарсага – ЎзМТРК кўрсатувларининг савияси саёзлигини фаҳмлашга Гулнора хонимнинг ақли оқсаб қолмаганига қойилман, албатта. Ҳечдан кўра – кеч-да! Шунисигаям шукур деб юборасан киши! Ҳарҳолда биз Гулнора Каримованинг ЎзМТРК каналларида намойиш этилаётган кўрсатув ва фильмлар хусусидаги фикрларига қўшилмасдан иложимиз йўқ.

Гулнора хоним Twitterдаги ўз саҳифасида ЎзМТРК фаолиятига қарата ташлаган ўз луқмаларида нимага ишорат қилмоқчи эканлигини билмадим-у, бироқ хонимнинг ва “Озодлик” мухбири Меҳрибоннинг ЎзМТРКга оид фикрлари мени яқин ўтмишда ўтган кунлар ҳақида ўйлашга ундади…

“… Бу ерда гуруҳбозлик шу қадар авж олганки, агар гуруҳга алоқадор бўлмасангиз, кўрсатувингиз эфир юзини кўрмасдан, йиллаб чанг босиб ётаверади. Гуруҳ – раҳбарлар атрофида бирлашган ходимлардан иборат. Тўғри маҳаллийчилик ҳам бор… Мен ярим ставкада ишлайман. Итдай югуриб, оладиган ойлигим 200 минг сўмга ҳам етмайди. Лекин “гуруҳ”дагилар бир неча миллион сўмлик ойлик олишади. Канал раҳбарлари ва унинг гуруҳидагилар хоҳлаган кўрсатувнинг ижодкорлари рўйхатига ўзларининг исми-шарифини қўшиб қўяди ва ўзига истаган суммадаги гонорарни ёзиб олади. Ой охирида камида 1-2 миллион сўмлик ойлик олади. Бу камида. Таниш-билишчилик эвазига миллионлаб сўм пул олишади», дейди исмини очиқламаслик ва овозини эфирга бермаслик шарти билан Озодликка интервью берган Sport-TV муҳаррирларидан бири.

Яна ўша гап. ЎзМТРКда урчиб кетган иллат. Биз ҳам айнан ана шу қусурлар исканжасидан қутилиш учун курашга киришмаганмидик? ЎзМТРКда, айниқса, “Yoshlar” телеканалида порахўрлик, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий талон-тарожлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, гуруҳбозлик шу даражада авж олиб кетган эдики, буни бир-икки оғиз сўз билан ифодалаб бериш мушкул… Шахсан мен ЎзМТРКда 20 йил давомида фаолият юритган ходим сифатида бу даргоҳнинг сиру асрорлари, қитмирликларидан яхшигина хабардорман. Нафақат мен, деярли ҳамма. Бироқ барча “оч қорним – тинч қулоғим” қабилида иш тутишарди. Амммо қингиғ ишнинг қийиғи чиқмасдан қоларканми? Илгарилари 40 йилда чиққан бўлса, ҳозир замона шиддаткорлиги туфайли 40 кунга қолмай овоза бўлиб турибди-да! Мана, ниҳоят, ЎзМТРКдаги бошболдоқликлар биздан ўзгаларни ҳам вулқондек отилиб чиқишига мажбур қилиб қўйибдику?! Бунисига нима дейсиз энди?!

Ниҳоят ноҳақликларга дош бера олмаган Sport-TV муҳаррирлари юқори идораларга арз қилишга ўзларида журъат топишибди, ҳатто Озодлик билан боғланишга ҳам ҳаддилари сиғибди: “… Бирор мавзуни ўртага ташлагач, рухсат олиш керак. Сиз гуруҳда эмассиз, рухсат беришни чўзишади. Озгина узатсангиз, мавзу тасдиқланади. Кейин сценарий ёзилса, сизга “йўқ” дейиш учун мингта баҳона бор. Бир ойдан кейин қайтиб оласиз сценарийни. Ўтираверасиз. Бу ерда ҳам қисман пул бериш бор. Лекин асосий нарса сиз ўша гуруҳда эмаслигингиз. Юқоридагиларни обедга олиб борасиз… Ишқилиб, йўлини қилиб, сценарийни тасдиқлатасиз. Кейин тасвирга олиш жараёни ва кўрсатувни монтаж қилиб, тайёр ҳолга келтирдингиз. Мана шу энг асосийси. Кўрсатув 1-2 йиллаб ҳам ётавериши мумкин. Кўрсатувни программага киритиш учун Ш. билан гаплашиш керак. Обедини қилиб берасиз ёки озгина узатасиз, кейин кўрсатув программага киритилади. Раҳбарлар порахўрлик ботқоғига бошдан-оёқ ботиб кетган…”, дея ҳикоясини давом эттиради Sport-TV ходими.

Нима ҳам дердим. Ҳамкасбимизга ҳамдардман. Дардимиз бир экан. “Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради” деганлари шу бўлса керак-да! Ўша пайтлардаги каби ҳозирги даврда ҳам нафақат Sport-TV муҳаррирларини, балки “Yoshlar”, “Toshkent” каби барча телеканалларида авж олиб кетган айнан ана шу иллатлар барча ходимларнинг бўғзидан олмоқда. Яқингинада биз ҳам ЎзМТРК раҳбарларининг ана шу каби кирдикорларига қарши бош кўтаргандик-да!

… ЎзМТРКдаги молиявий қинғирликлар билан ишим йўқ эди менинг. Агар менга журналист сифатида озгина бўлса-да эркинлик беришганларида эди ЎзМТРК раҳбариятига қарши икки дунёдаям бош кўтармаган бўлардим. Сабрнинг, бардошнинг ҳам чегараси бор дейишади. Шундай бўлди, охийри, худди бугунги Sport-TV ходимлари каби, сабр косам тўлиб – тўкилди.

Охийри ортиқ чидаб тура олмаслигимни тушундим ва ЎзМТРКдаги барча қаллобликлардан бохабар эмасманми, 2009 йилнинг 23 декабр куни Бош вазир Шавкат Мирзиёвга “Yoshlar” телеканали директори Хайрулла Нуриддиновнинг кирдикорлари ҳақида илк бор шикоят ариза йўлладим.

Тан олишим керак, Бош вазир шикоят аризамни беэътибор қолдирган эмас. Адашмасам, 2010 йилнинг 7 февраль куни менинг шикоят аризам асосида “Yoshlar” телеканалида Бош прокуратура томонидан тафтиш бошланди. Тафтишчилар гуруҳи 10 нафарга яқин эди. Улар орасида Молия вазирлиги, Адлия вазирлигининг мутахасислари ҳам бор эди.

Аввалига, тафтишчилар ҳафсала билан ишга тушишганди. Мен ўз шикоят аризамда 60 дан ортиқ ноқонуний ҳолатлар ҳақида хабар бергандим. Текширув давомида эса “Yoshlar”даги мен билмаган катта қаллобликлар ҳам очилиб кета бошлади. Биласиз, иқтисодий қинғирликлар тепага – ЎзМТРК раҳбарларига бориб тақалмасдан иложи йўқ. Кети очилиб қолаётганидан қўрқиб кетган Хайрулла Нуриддинов кўксини чангаллаганча, касалхонага ётиб қолди. Ётдими, ётмадими, ҳарҳолда, бизга шундай дейишганди. Эҳтимол, тафтишчиларнинг оғзини ёғлаш мақсадида сотувга қўйган пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида тиклаган 3 қаватли ҳашаматли уйининг савдоси билан шуғулланиб юргандир, билмадим. Ҳарҳолда, ўша пайтларда “Хайрулла текшир-текширни тинчитаман деб уч қаватли иморатидан айрилиб қолганмиш” деган миш-мишлар болалаб қолганди, янаям ким билади дейсиз…

“Ҳақиқат ана қарор топади, мана қарор топади” деб илҳақ бўлиб ўтиргандим, текшириш ишлари бошланганига бир ҳафта ўтар-ўтмай, кутилмаганда тафтишчилар ЎзМТРК ҳудудидан ҳайдаб солинди.

Ҳа, ҳа, ишонаверинг, тафтиш тугамасдан, кимсан Бош прокуратура ходимларини ТВ биносидан қувиб солишди. Шундан кейин тафтиш ишлари Бош прокуратура биносида номигагина якунига етказилди, холос.

Тафтиш натижаси хусусида билганларим шуки, Бош прокуратура текширув хулосалари ҳақида менга хабар бериши хусусида икки қатордан иборат хат йўллади. Бори шу. Текширув хулосасини беришларини сўраб Бош прокуратурага юз марталаб боргандирман-ов. Барчаси бесамар кетган. “Сиз аризангизда кўрсатилган фактлар қисман тасдиқланди.

Биз мавжуд камчиликларни, қонун бузилиш ҳолатларини тузатиш хусусида ЎзМТРК раисига тақдимнома киритганмиз. Давлат маблағини ўзлаштириш ҳолатлари ҳам содир бўлган. Мазкур маблағларни ўз жойига қўйиш борасида раҳбариятингизга кўрсатма берилган” дейишдан нарига ўтишмади.

Шундаям умидимни сўндирганим йўқ. Президент Ислом Каримовга, Миллий хавфсизлик хизмати раисига, Президент маслаҳатчиларига, хусусан, Хайриддин Султоновга, Бош вазирга, Бош прокурорга ўнлаб шикоят аризалари жўнатдим. Барчаси бесамар!

Кейинчалик гарчи минг карра ҳақ бўлсам-да, бу курашлардаги муваффақиятсизлигимнинг илдизларини ахтаришга киришдим.

Суриштиришларим натижаси шуни кўрсатдики – Бош вазирнинг телекоммуникация, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдулла Негматович Арипов ЎзМТРК раиси Алишер Жўрақуловичга қуда бўлиб чиқди.

“Тафтиш ишлари чуқурлашиб кетаётганлиги учун Абдулла Негматович Бош прокурор ўринбосари Шарофиддиновга битта қўнғироқ қилиб, масалани ҳал қилган. Битта қўнғироқ билан тафтишчилар ЎзМТРК ҳудудидан чиқариб юборилган” деган гаплар етиб келди қулоғимга.

Ўйлаб қарасам, 2010 йилнинг декабридан то августь ойига қадар 9 ой давомида ЎзМТРК раҳбарлари билан ёлғиз олишиб келаётган эканман. Бу пайтга келиб 2010 йилнинг қиши ортда қолиб, жазирама ёзнинг кейинги ойи ҳам ниҳоялаб борарди.

Нимадир бўлди-ю, тутдек тўкилиб турган кунларимнинг бирида “Давр” ахборот дастурининг мухбири Саодат Омонова ҳам ҳақсизликлардан тўйиб кетган эканми, ёнимга келиб, “Мен сиз биланман, опа!” деди.

Ёлғиз эмаслигимдан қувониб кетгандим ўшанда. Ниҳоят Саодат билан “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташановлар кўмагида 23 август куни ЎзМТРКдаги қаллобликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказишга муваффақ бўлдик.

Матбуот анжуманидан кейин ЎзМТРКда кенгайтирилган йиғилиш бўлди. Роса пўстагимизни қоқишди. “9 ойда бир бола дунёга келади. Бу жараёнда ҳам шундай бўлди. Эшонқулова 9 ойлик кураш давомида битта инсонни – Саодат Омоновани болалади, дунёга келтирди” дея нотиқлик маҳоратини кўрсатиб, ўзича қизиқчилик қилиб залдагиларни кулдирган эди “Yoshlar” телеканали касаба уюшмаси раиси Жалолиддин Ботиралиев.

Аммо биз бу дағдағалардан ҳайиққан, чекинган эмасмиз. ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг қудаси – бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Ариповни “таъзирини” бермас эканмиз, ТВда адолат ўрнатиш душвор, деган хулосага келдик.

Натижада, 2010 йилнинг охирига келиб, 6 декбарь куни Мустақиллик майдонида норозилик намойиши ўтказдик. Қўлимизда “ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаев, “Yoshlar” телерадиоканали Хайрулла Нуриддиновлар ноқонуний қилмишлари учун қонун олдида жавоб берсин!”, “А. Хаджаевнинг қудаси – бош вазир ўринбосари А. Н. Арипов ЎзМТРКдаги ноҳақликларни ҳаспўшлаётганлиги учун истеъфога чиқарилсин” деган мазмундаги шиорлар битилган плокатлар бор эди.

Орадан 3 кун ўтиб, кимсан бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Ариповнинг истеъфосини сўраб “тўпалон” кўтарганимиз учун муносиб “тақдирландик” – 2010 йилнинг 9 декабрь куни кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ноқонуний тарзда ишдан ҳайдалдик. (О-ооо, бу йиғилишга гувоҳ бўлганингизда эди! Дахшат! Биргина йиғилишнинг ўзи катта бир китоб бўлади!)

Ишдан ҳайдалгач ҳам ноумид бўлмабмиз биз лақмалар. Президент қабулига қатнайвериб бир нечта пойабзалимиздан айрилганимиз қолди холос.

Бизларни қабул қилишларини сўраб, Каримовга бир эмас, 56 маротаба мурожаат қилибмиз-а? Мен ўшандагина мамлакатни Ислом Каримов бошқармаётганлигига амин бўлгандим!

Ҳар галги мурожаатимизда “Бизни қабул қилинг. Хатимиз сизга етиб бормас экан, қабулингизга кирмас эканмиз, очлик эълон қиламиз. Токи қабул қилмагунингизга қадар очликни тўхтатмаймиз!” деб ёзибмиз, 56 маротаба буюртма хат қилиб жўнатибмиз-а?!

Бирор зоғ бир эмас, икки журналистнинг зорига миқ этмайди, кимсан, нимасан деймайди…

Очлик акциясини ўтказишга мажбур бўлдик. Эвазига суд томонидан ҳар биримизга 3 миллион сўмлик жарима ҳадя этилди!

Маҳкама жараёнида қози жаноблари “Қонунга мувофиқ очлик эълон қилиб Президент аппарати ёнида намойиш ўтказишларингиз ҳусусида белгиланган тартибда ҳукуматни хабардор қилмагансиз” деган айбловни туфлаб ёпиштирди қўйди.

“Ҳой, яхшилар! Ҳукумат ким?! Давлатнинг каттаси ким? Каримов эмасми? Биз шахсан ҳукуматнинг каттасига – Каримовга очлик эълон қилишимиз ҳақида хабар берганмиз, ҳукуматни огоҳлантирганмиз. Нақд 56 маротаба. Мана қўлимизда далили: почта орқали юборилган буюртма хатларининг квитанциялари!” дея ҳақлигимизни исботлаш учун жонимизни Жабборга бердик. Қайда, қулоқ солишармиди? Мана, сизга биз излаб топган адолат тантанаси – ҳар ёнда ҳақсизлик!

Фақат шунинг ўзигина эмас. Ноҳақ ишдан ҳайдалганимизни исбот қилиш учун йиллаб маҳкама эшигида сарғайдик. Натижаси яна самарасиз!

ЎзМТРКнинг оёғи узангида бўлган корчолонлари олдида икки ҳимоясиз журналист ким бўпти! ЎзМТРК арбоблари учун бизни янчиб ташлаш чўт эмаслиги аниқ эди, албатта. Шундай ҳам бўлди. Ишга тиклаш борасидаги даъво талабларимиз рад этилгани етмаганидек, Саодат Амонова ва менинг мамлакатда ҳаракатланишимизни чеклаш мақсадида ЎзМТРК корчолонларининг кўрсатмаси билан пойтахтдаги доимий “прописка”миз турли усуллар билан бекор қилинди. Ҳар иккаламизни ҳам ноқонуний йўллар билан доимий рўйхатдан чиқариб юборишди. Бизни таъқиб ва таҳдидлар гирдобига отишди. Мана сизга биз ахтарган адолат ғалабаси – ҳақсизлик!

Ўйлаб қарасам, ЎзМТРК раҳбарияти билан олишиш жараёнида шу даргоҳда “сув келса симириб, тош келса кемириб” бир йил фаолият юритибман.. Шу давр мобайнидаги босимлар, таҳдидлар, руҳий эзилишларнику, сиз сўраманг, мен айтмайин, қўяверинг, кўнгилнинг ўртангани қолади.

Ана, энди ўзингиз ўйлаб кўринг, биз илк бор истеъфосини сўраб чиққанимиз – бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Арипов ким бўлиб чиқди?

Хусусий самолёт сотиб олган бойваччами? Қанчага? 150 миллон доллармиди-я, нархи? Шу-ууу… рақамлар эсимда туравермайди-да! Хўш, бош вазир ўринбосари бўлмиш Абдулла Негматович отлиғ ул жаноб океан ортидаги давлатнинг шунча “кўкати”ни қаердан олдийкин? У ўлгур ўтлоқдаги майса эмаски, ўриб олақолса?! Ҳарҳолда тер тўкиб топмагандир?

ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаев жаноблари Медиа Марказ қурилиши учун давлат бюжетидан ажратилган сармояни қуда бўлимиш Абдулла Негматович жанобларига садақа қилиб юборган бўлмасин тағин?

Бу ерда эътибор беришингиз керак бўлган яна бир муҳим гап бор: илгарилари ЎзМТРКга Асака банк хизмат кўрсатарди. Бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович ҳам, ЎзМТРК раиси Алишер Жўрақулович ҳам алоқанинг, телекоммуникация тизимининг “одам”лари эмасми, э-йўқ-бе-йўқ, ЎзМТРКнинг ҳисоб рақамини ўз-ўзидан Асака банкдан олиб, Алоқа банкга ўтказишди-қўйишди. Нега?

Ваҳоланки, Алоқа банк деганларини ҳатто ЎзМТРК ходимларни бир ойлик маош билан ҳам таъминлашга қурби етмаслигини ҳамма биларди-ку? Менга қўйиб беришса, иқтисодий жиноятларнинг илдизини очиш учун, энг аввало, Алоқа банк билан ЎзМТРК ўртасидаги “олди-берди” ҳужжатларини ҳижжалаб чиққан бўлардим. Абдулла Негматович билан Алишер Хаджаев қандай ўйин қилган бўлса Алоқа банкнинг “қўли” билан қилганлиги аниқ!

Бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Ариповнинг “ишдан урилиши” ҳақидаги хабарни эшитган ЎзМТРК раиси Алишер Жўрақулович бежизга шайтонлаб қолмаган бўлса керак?! Ҳа, нима, шайтонлаб қолгандирки, ўзга қўшиб “тортиб кетишидан” ўтакаси ёрилган Хаджаев Абдулла Негматович билан алоқа ипларини узиш мақсадида қуда-андачиликка шоша-пиша нуқта қўйган-да. Бу ҳақда сайтларда тарқалган хабарларни бир эслаб кўринг-а? “Нега қудачиликка барҳам берасан?!” дея Абдулла Негматович эмасмиди ЎзМТРКга, раис қабулхонасига кириб Алишер Хаджаевнинг ёқасига ёпишган?! Мана, сизга текин томоша! Гапнинг очиғи, Алишер Жўрақуловичга ўхшаган дўстинг бўлса, душманнинг кераги йўқ, аслида. Тириклай гўрга тиқади-қўяди! Шу вазиятда ҳам ёш оиланинг бахтини эмас, ўз курсисини, омонат амалини ўйлаганини қаранг-а?! Афтидан, Алишер Хаджаев ЎзМТРК раислиги курсиси менга бир умрга никоҳлаб берилган деб ўйлайди чоғи!

Sport-TV ходимлари адолатсизликка қарши курашиш учун ўзларида куч топа олганликларига севиндим, албатта. Бироқ, истаймизми, йўқми, тан олишимиз керак, Sport-TV, “Yoshlar” телеканали каби ЎзМТРКнинг барча тизимларида порахўрлик, таъмагирлик, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий жиноятчилик шу қадар чуқур илдиз отиб кетганки, энди бу илдизни қўпориб ташлаш учун жуда катта билак, тенгсиз куч керак бўлади. Афсуски, ҳозирча, мамлакатда мен ЎзМТРКдаги адолатсизликка барҳам бериши мумкин бўлган бундай катта кучни кўрмаяпман.

Тўғри, ЎзМТРК катталарини қўллаб турган битта устун – Абдулла Негматович Арипов қулагани рост. Бироқ… бироқ яна битта лекини … аниқроғи, ЎзМТРК корчолонларини қувватловчи Абдулла Негматовичдан ҳам қудратлироқ кучлар бор!: Шу боис, қуёш шарқдан эмас, ғарбдан чиқади десангиз, ишонишим мумкиндир, бироқ, ЎзМТРКда содир бўлган иқтисодий жиноятларнинг очилишига ишона олмайман. Сабабини биласизми?

ЎзМТРКда иқтисод масалалари бўйича раис ўринбосари – “ТВдаги барча ҳурилиқоларни “постелим”дан ўтказганман” дея мақтанишни хуш кўрадиган Фарҳод Рўзиев бор. Иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосари курсисига елимланиб қолган бу шахс, адашмасам, 100 йилдан буён ўринбосарлик қилади-ёв!

Токи Фарҳод Рўзиев ЎзМТРКнинг молиявий масалаларига мутасадди, жавобгар экан, бу даргоҳда молиявий ўғирликларга оид қинғирликларнинг очилиши амри маҳол. Бунинг боиси ҳам нимада эканлигини билмассиз?

Иқтисодчи Фарҳод Рўзиев мамлакат катта хоними Татьяна Каримованинг энг яқин ва яхши кўрган шогирдларидан бири бўлади дейишади. Қашқадарёдан илим истаб келган Фарҳод Рўзиевнинг айнан Татьяна Каримовага шогирд тушиб қолиши ҳам тасодифий эмас. Узун қулоқ гапларга қараганда, мамлакат президенти Ислом Каримов қачонлардир Қашқадарё вилоятига бош бўлган пайтларида айнан мана шу бизнинг Фарҳод Қўзиевичнинг падари бузруквори билан “ош-қатиқ” бўлган эмиш.

“Тегирмон навбати билан” деганларидек, пойтахтга келган ўртоғининг ўғлини қўллаб юбориш мавриди айтишларича, Каримовнинг чекига тушганмиш….

Фарҳод Рўзиевнинг минг йилдан бери ЎзМТРКдек катта даргоҳда иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосари сифатида ялпайи-иииб ўтиришининг ҳам асл сабаби ана шу таниш-билишчиликда эмиш…

Бу каби миш-мишлар Фарҳод Қўзиевичга алоқадор одамлар томонидан тўқиб чиқарган чўпчак бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бироқ, бу Фарҳод Рўзиевнинг ЎзМТРКнинг масъул лавозимида – иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосари амалида “асрлар” давомида клейланиб қолаётганлиги кишида шубҳа уғотади, иккиланиш ҳосил қилади-да.

Амалининг бардавомлиги юқоридаги “миш-миш”ларнинг чинлигига ишоратдек гуё, ишонмайман десанг ҳам бўлмайди-да кишини! Кўнгилларда шубҳа уруғини ундиради!

Хуллас, Sport-TV ходимларини-ку, қўя турайлик, Гулнора Исломовна ЎзМТРК хусусида нима деб ўйлаши, нима деб сўйлашидан қатъий назар, бу “контора”нинг катталарини “синдира олмайди”-ёв. Қурби етмайди. Чунки ЎзМТРК амалдорларидан бири бўлмиш Фарҳод Рўзиевнинг илдизи бориб кимсан, шахсан Каримов ва Каримова хонимнинг ўзига бориб тақалганидан кейин ЎзМТРК арбобларига кимнинг ҳам тиши ўтарди дейсиз?

Шу маънода Гулнора хонимнинг Twitterдаги ўз саҳифасидаги қочиримлари менга танти қизнинг навбатдаги тантиқлигини эслатади. Демоқчи бўлганим, мамлакатнинг эрка “қизалоғи” чекка-чеккада туриб қандай харахаша қилишидан қаътий назар, кўрсатувлар савиясини ошириш, тележурналистларнинг оғирини енгил қилиш, адолат ўрнатиш учун ЎзМТРКда туб бурилиш ясаш масъулиятини ҳатто У ҳам элайолмайди.

ЎзМТРКда адолат тантана қилиши учун Гулнора хоним мамлакат президентига – ўз отаси Каримовга қарши туришига тўғри келади. Қиз ўз отасига қарши чиқармиди, чиқа олармиди?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА,

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг собиқ ходими, журналист.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Юсуф Расул: “Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…”
  2. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  3. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  4. Amerikada advokatlik xizmatlari qanday ishlaydi?
  5. “Дунё ўзбеклари”дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
  6. “ТОШКЕНТДА ШОВ-ШУВ БЎЛАЁТГАН АСАР” МУАЛЛИФИ УСТИДАН “ЖИНОИЙ ИШ” ҚЎЗҒАТИЛГАН
  7. Ўзбекистон Бош прокурорига: Ҳақ ҳуқуқлар сизда бузиляпти. Жазолашни ўз идорангиздан бошланг! (3)
  8. Тўлқин Қораев: Мусулмон бўлиш осон, одам бўлиш қийин
  9. Президенту Республики Узбекистан Исламу Абдуганиевичу Каримову
  10. “Озодлик” радиоси: Қибрайликлар ўғрини ушлаб жазолади
  11. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  12. Зарнигор Алимбекова: Давлат нотариал идорасими ё “Таъмагирлик институти?”
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. Мамаёкуб Хамраев. says:
    04/20/2013 at 00:22-

    Малохатхон!ёзганларингизни укиб чикиб,Узбекистонда порахурлик кириб бормаган соха колмаганлигига,халкнинг дарди узидан нарига боролмаслигига ишондим.Прокуратура ва Суд одамгарчилик,конун,виждон сузларини унутганлигини билар эдим.Хакикат карор топадиган даврларга озрок колди.Юртимизда сизлардек хакикат учун охиригача курашадиган 100тагина инсон булса эди,бу Бури ва Тулкиларга сичконнинг ини минг танга булар эди.Даврлари тугаётганини узлари хам билиб колишди шекилли,халк кузи учун хакикат килишади

    Reply
  2. нуриддинбой says:
    04/19/2013 at 18:59-

    Қойил Малоҳат сингил, жасоратингизга балли! Худо хоҳласа телевидениедаги қинғирликлар, Хайрулла Нуриддинову Хайриддин Султоновларнинг барча қилган ҳунарлари очилишига оз қолди. Мана ман деган эркакларнинг шивирлаб айтишга ҳам юраги дов бермайдиган гапларни ёзибсиз, қойил! Емоқнинг қусмоғи бор албатта. Хайрулла Нуриддинов бир пайтлар президентга пахта қўя-қўя шу мансабларга эга бўлувди, лекин ҳалол ишлолмади. Хўжаев ҳам, телевидениени ҳамма катталари ҳам ботиб кетган ҳаромхўрликка, соғи қолмаган

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94672 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32854 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32789 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32758 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32550 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31591 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31553 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31332 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31310 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31291 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31286 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31284 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31279 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31278 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31276 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31271 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31271 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31270 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31268 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31268 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31268 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31264 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31261 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31261 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31257 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31257 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31255 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31255 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31255 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31254 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31252 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31251 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31251 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31249 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31246 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31246 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31245 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31242 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31240 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31239 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31237 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31237 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31236 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31232 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31232 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31232 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31231 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31229 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31229 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31228 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31224 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31224 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31220 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31220 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31219 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31219 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31218 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31217 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31217 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31216 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31216 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31215 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31213 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31213 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31210 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31210 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31209 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31208 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31207 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31206 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31206 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31201 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31200 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31200 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31200 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31199 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31199 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31198 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31196 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31193 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31190 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31189 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31188 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31186 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31181 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31181 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31176 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31172 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31172 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31171 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31170 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31169 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31166 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31165 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31164 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31163 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31163 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31161 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31161 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31157 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31157 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31157 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31156 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31155 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31153 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31152 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31151 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31150 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31149 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31144 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31143 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31143 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31142 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31142 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31141 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31141 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31138 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31138 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31136 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31133 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31129 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31125 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31125 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31125 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31124 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31123 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31121 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31121 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31120 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31120 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31119 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31118 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31117 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31117 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31116 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31115 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31115 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31114 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31114 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31113 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31111 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31111 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31110 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31109 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31108 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31107 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31107 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31104 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31104 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31104 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31103 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31101 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31100 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31100 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31100 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31100 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31099 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31099 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31097 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31097 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31095 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31095 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31095 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31092 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31091 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31091 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31090 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31090 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31090 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31084 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31083 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31082 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31080 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31080 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31079 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31077 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31074 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31070 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31070 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31067 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31065 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31065 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31064 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31064 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31064 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31063 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31060 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31060 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31056 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31055 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31054 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31053 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31052 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31051 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31051 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31047 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31046 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31045 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31044 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31044 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31044 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31043 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31043 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31040 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31039 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31038 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31035 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31035 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31034 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31034 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31034 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31033 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31032 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31028 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31025 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31025 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31023 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31021 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31017 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31010 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31008 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31008 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31007 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31006 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31006 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31004 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31001 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31000 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30999 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30998 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30992 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30992 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган