"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Британия: Бугун Маргарет Тэтчер тупроққа қўйилади

Дунё, Сиёсат, Ўтганлар ёди | 17/04/2013 07:54-     11180 марта ўқилди

 дард тетчер

Собиқ Британия Бош вазирининг дафн маросими британ вақти билан соат 11:00 да бошланади.

Маросимнинг тинч ўтиши учун кучли хавфсизлик чоралари кўрилган ва 4.000 дан ортиқ полиция ходимлари жалб этилган.

Яна ушбу мавзуга оид

  • Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэтчер вафот этди
  • Маргарет Тэтчер — Британияни энг узоқ бошқарган аёл бош вазир
  • Mаргарет Тэтчернинг ҳаёти ва сиёсати суратларда

Тэтчер хонимнинг жасади Вестминстердан Лондон маркази оша олиб ўтилади ва Авлиё Павел ибодатхонасига келтирилади.

Собиқ британ Бош вазирининг дафн маросимида дунёнинг 170 давлатидан икки мингдан давлат раҳбарлари, Бош вазирлар ва ташқи ишлар вазирларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Уларнинг орасида Буюк Британия қироличаси Елизаветта Иккинчи ҳам бор.

Лондон пойтахт полицияси маросим чоғида намойишлар уюштирилиши эҳтимолини ҳам назардан соқит этмаётир.

Тэтчер хоним Британияга 1979 йилдан 1990 йилгача Бош вазирлик қилган.

У Британия тарихидаги ҳозирча ягона аёл Бош вазир саналади.

Маргарет Тэтчер 8 апрел куни 87 ёшида миясига қон қуйилиши натижасида ҳаётдан кўз юмганди.

бу ерга босингТэтчер хоним сиёсий меросига бир назар…

‘Одмироқ дафн маросими’

Маргарет Тэтчер собиқ Бош вазир эканига қарамай, унинг шарафига давлат миқёсида дафн маросими уюштирилмайди.

Унинг ҳарбийча иззат-ҳурмат билан тупроққа қўйилиши кутилмоқда. Бунинг нуфузи эса, бироз пастроқ саналади.

Британия тарихида Тэтчер хонимгача бирор бир Бош вазирнинг ўлими бу каби баҳсу мунозаралар ва қарама-қарши фикрларга сабаб бўлмаган.

Британ аҳолиси орасида у юритган сиёсатдан ҳануз аламзада бўлган инсонлар озмунча эмас.

Шу сабабдан ҳам, Тэтчер хонимнинг дафн маросими чоғида Британиянинг исталган бурчагида намойишлар уюштирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Би-би-си мухбирига кўра, душанба куни Американинг Бостон шаҳрида амалга оширилган қўшалоқ портлаш бугунги дафн маросими учун режаланган хавфсизлик чораларига жиддий таъсир қилмаган.

Аммо полиция кучлари ва аҳолининг янада ҳушёрроқ бўлиши кутилмоқда.

Полиция ходимлари учун ҳозирча асосий бошоғриқ эҳтимолий норозилик чиқишларига қандай муносабат кўрсатиш бўлаётир.

Аён бўлишича, полицияга, “таҳдид қилган, ҳақоратли сўз қўллаган ёки ўзини номақбул тутган” ҳар қандай кишини ҳибсга олиш ҳуқуқи берилган.

Тэтчер хонимнинг британ байроғига ўралган тобути сешанба куни тунда Вестминстер саройи ибодатхонасига қўйилган ва оила аъзолари, парламент аъзолари ҳамда ҳукумат вакиллари иштирокида қисқа дафн маросими ўтказилган.

Авлиё Павел ибодатхонасидаги асосий маросим ортидан эса, Маргарет Тэтчернинг жасади кремация этилади.

Дафн маросими чоғида Биг Бен соатларининг сукут сақлаши айтилмоқда.

Маргарет Тэтчернинг дафн маросими суратларда

Сўнгги янгиланиш 17 апрел 2013 — 11:22 GMT
  • Facebook
  • Twitter
  • БЎЛАШИШ
  • Дўстингизга йўлланг
  • Чоп қилиш

Лондонда Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тэтчернинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда. Тэтчер хоним 8 апрел куни 87 ёшида оламдан ўтган.

previous

next

Жами суратлар

 

ББС

Ўхшаш мақолалар:

  1. Адвокат Ходорковского умер в петербургской клинике, так и не добившись свободы подзащитному
  2. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  3. Узбекистан: странная гибель наследника Усманова
  4. Сталинсиз 60 йил: Пропаганда ва ҳақиқат…
  5. Ядгор Норбутаев: Мне почему-то жалко Березовского. Сейчас. Раньше – не было жалко…
  6. «Кремлевские дети»: непростая жизнь и солдатская смерть
  7. В Пакистане исламисты взорвали здание светской школы
  8. Одил Ёқубов: Бойсун сафари…
  9. Венесуэладаги сайловда Уго Чавес ўринбосари ғалаба қозонган
  10. США и Россия нагнетают напряженность между Узбекистаном и сопредельными государствами?
  11. Курдлар етакчиси Абдулла Ўжалан Туркияни тинчликка чақирган
  12. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (2-қисм)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.