"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«ЎЗБЕГИМ»: ЎРТА ОСИЁ САНЪАТ МАЛИКАСИ

Воқеа ва ҳодисалар, Дунё, Маданият ва Санъат, Ўзбекистон, Хотин-қизлар олами | 14/04/2013 20:58-     11835 марта ўқилди

 

AFISHA2

Ривоят қилишларича одамзот яралганида унга куй орқали жон ато этилган экан. Шу сабабли бўлса керак, инсон куй-қўшиқсиз ҳаётини тасаввур қилиши қийин. У туғилганидан то умрининг охирига қадар санъатни севиб у билан ҳамоҳанг яшайди. Яхши қўшиқ эса қалбларни яйратиб унга роҳат бағишлайди. Бундай қўшиқ тинглаганингизда юрагингизда ажиб туйғулар пайдо бўлади. Бу илоҳий куч эса инсонни Ватанни, ҳаётни, инсонни севишга, яшашга, курашга ва меҳнатга ундайди. Оллоҳ берган истеъдоди, дилрабо куй-қўшиқлари билан қалбларни ром этаётган санъаткорларни халқимиз ҳамиша эъзозлайди.

Ҳа, санъат оламининг жилғалари жуда кўп. Аммо денгизлари қўл билан саноқли. Бу йўлда юксак чўққига чиққан севимли санъаткоримиз Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз хоним Усмонова ижод қилишдан тўхтагани йўқ. Аксинча,  янгича нафас билан ўз истида тинмай изланмоқда.

Юлдуз опанинг ижодини илк бор санъатга кириб келишидан бошлаб то ҳозирги кунгача кузатиб келаман. Ёшликдаги орзу, албатта, рўёбга чиқади. Беғубор болаликдан сўлим Фарғонанинг гулзорлари ичида хиргойи қилиб юрган қизалоқ бугун Ўрта Осиё санъат маликасига айланди.

Тожикистон, Туркманистон ва Қозоқистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. Тиниб-тинчимас, шижоатли хонанданинг репертуарида 600 дан зиёд ўзбек турк, уйғур, қозоқ, татар, рус, тожик ҳамда инглиз тилларида куйлаган қўшиқлари мужассам. Бошқа миллат тилларида куйлаш билан бирга уларнинг тилларда сўзлашишни ҳам мукаммал ўрганишга ҳаракат қилади. Барча гўзал фазилатлар эгаси бўлган бу қобилиятли аёлга кўпчилик қатори менинг ҳам ҳавасим келади.

Бир пайтлар ҳар йили айни баҳор фаслида  шаҳримизнинг энг катта тўрт минг ўринли  Истиқлол санъат саройида бир ойлаб бўладиган  концерт дастурларига  ҳам муҳлислари ёғилиб келишар эди.Шўхлигию,шоддотлиги  ҳар бир мимикаси  ўзига ярашган бу хонанданинг концертлари ҳамиша ўзи каби қувноқ ва қизиқарли ўтарди.Муҳлислари ўша дамларни ҳамон соғиниб эсга олишади.

Унинг куйлаган қўшиқлари чексиз денгиз тубидаги бебаҳо гавҳарга айланиб, нафақат ўз юртимизда балки ўзга юртларда ҳам мухлислари қалбидан чуқур жой эгаллаган.

Бундан неча йиллар аввал Голландияда йигирмадан зиёд мамлакат санъаткорлари ичида хорижлик ҳамкасблари билан бирга “Дунё” қўшиғини ўзбек ва инглиз тилларида куйлаганида, менинг назаримда, гўё овози бутун ер юзини ларзага солгандек бўлди.

Юлдузхоним куйлаш билан чегараланиб қолмасдан ўзи шеър ёзади, бастакорлик ва продюсерлик билан ҳам шуғулланади. Севимли санъкаткоримиз ўз кучи, тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги туфайли бугунги ютуқларни қўлга киритган.

 

Юлдуз Усмонова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юртимизда баҳор нафаси уфуриб турган бир пайтда она-Ватан ифори ила интизор қалбимизга завқ бағишлаш мақсадида биз соғинган санъат юлдузи, ўзбек эстрадасининг примадоннаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдузхоним Усмонованинг яқинда Нью Йоркка ташриф буюришини эшитиб жуда хурсанд бўлдик.

Азиз юртдошлар! Сизларни Бруклиндаги Милленниум санъат саройида 19 май куни севимли санъаткоримизнинг “Мендек севаоласизми?” деб номланган янги  концерт дастурига таклиф этар эканман, хонандага “биз сиздан ҳам ортиқроқ севамиз” дегим келади. Дастур “Ёшлар” телеканали бошловчиси, “Кўнгил кўчалари” телешоуси муаллифи Толибжон Исроилов олиб боради. Сиз ёқтирган ва соғинган янги куй-қўшиқларни тинглаб ором олинг.

Моҳидил ШЕРМАНОВА

«ЎЗБЕГИМ»

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчилари ваҳшийлашиб кетдими?
  3. Исмат Хушев: Келин муборак бўлсин, Индира опа, Санжар ака!
  4. Мен – Ойбарчинман, Ойбарчинман, Ойбарчинман! Орзулари, армонлари чилпарчинман, чилпарчинман…
  5. «ИЧИНГДАГИ ДУШМАНДАН ҚЎРҚ» ёҳуд хориж телесериали бизга нима беради?
  6. Дочь Бухары (Гуласал): Репортаж из узбекско-корейской свадьбы
  7. Линия доверия: Не могу простить предательство мужа…
  8. ЁНҒИНДА ФОШ БЎЛГАН ХИЁНАТ (Бўлган воқеа)
  9. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  10. Темучжин, он же Чингис Хан
  11. 18 aprel — Xalqaro yodgorliklarni va tarixiy joylarni asrash kuni.
  12. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. nurtoy:
    16/04/2013 в 10:04-

    бирорта ашуласи одамларнинг тилида булмаса,бир кунда сулган гулга ухшаса, канака малика

    Ответить
  2. O'zbek:
    15/04/2013 в 13:23-

    Yulduz albatta juda talantli qo’shiqchi. Uning maza qilib eshitadigan qo’shiqlari juda ko’p. Lekin uning keyingi paytdagi ba’zi hurmacha qiliqlari uning obro’siga salbiy ta’sir qildi. Men va mening yaqinlarim uning konsertiga tushmoqchi emasmiz. Boshqalar ham shunday qilsa juda yahshi bo’lardi. Bu Yulduz va boshqalar sanatkorlarga dars bo’larmidi. Shunda ular yulduzlarni yulduz qiladigan, amaldorlar yoki «malikalar» emas, balki oddiy halq ekanligini anglab etarmidi.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.