"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ислом Каримов Москвага келди

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Редакция почтасидан, Сиёсат, Ўзбекистон | 14/04/2013 17:39-     11675 марта ўқилди

 путин чопондаМосква Кремли © kremlin.ru

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 апрель куни расмий ташриф билан Москвага келди, деяхабар бермоқда ЎзА.

Россия пойтахтининг икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган «Внуково-2» аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси Кремлда ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Мазкур ташриф олий даражадаги Ўзбекистон-Россия мулоқотининг мантиқий давомидир. Ушбу мулоқотлар доирасида икки давлат раҳбарлари 2012 йил 4 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Илгари хабар қилинганидек, музокаралар якунида савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

http://kun.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ислам Каримов собирается в Москву
  2. Ўзбекистон: Марказий банк мулозимлари жавобгарликка тортилди
  3. Ўзбекистон: Президент Каримов қариндош-уруғчиликка қарши гапирди
  4. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  5. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  6. Лангарнинг биринчи кредити сирлари ва Шамс-Навоий фирмаси фойдаси (14)
  7. 15 апреля — родился Никита Хрущев, первый секретарь ЦК КПСС с 1953 по 1964 годы.
  8. Ахмат Бакиев: «Текебаевы пошли на переговоры со мной»
  9. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  10. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  11. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  12. Педагогика университетига янги ректор тайинланди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.