Тўлқин Қораев: Мусулмон бўлиш осон, одам бўлиш қийин
Гап эгасини топади, ёки аниқроғи – қопади(ми?) Куни кеча камина бир ҳикоя ижод этарканман, муслима бир келинчак тимсолида кўплаб ўзбек қизлари тортаётган азоблари кўламини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрдим.
Бир келинчакни қамоқдаги эри талоқ бериб юборгани ва унинг йўлини очиб беришга урингани, ҳамда Ўзбекистондаги қийноқлар, айниқса аёлнинг аянчли қисмати кабиларнинг ҳаммасини биргина кичик ҳикояда жамлашга уриниб кўрдим.
Албатта камина ҳикоянавис эмасман ва бу ҳикоянинг мувафақиятли чиқишига умидим ҳам йўқ эди, бироқ ҳикоя жуда муваффақиятли ҳамда таъсирли чиқибди. Уни кўпчилик қизиқиш билан ўқиганини айтмоқчи эмасман, балки “гап эгасини топади” деганларидек, бу кимнингдир, балки кимларнингдир жон жойидан ушлаганлигини кўриб қолдим.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини (ЎХҲ) экстремистик диндорлар уюшмаси сафига қўядиганлар оз эмас. Бироқ айни мана шу ташкилотнинг ўзи фанатик диндорларнинг нишонида турганини, ЎХҲнинг биринчи душманлари айни мана шу тоифадаги одамлар эканини ҳамма ҳам билавермаса керак. Билъакс, кўпчилик диндорларимиз Ҳаракатнинг ичида бенамозлар ҳам борлиги учун ундан ўзларини олиб қочаётганлигини даъво қилишади.
Аслида эса ундай эмас! Бу билан охиратда “жаннатий” бўладиган бу “биродарларимиз” ўзларининг қўрқоқликларини оқлашга уринадилар. Ўзбекистондаги диктатор режими асосан ўзбек мусулмонларига азоб бераётган, асосан уларни ҳибсхоналарда қийнаб, қайноқ қозонларга ташлаб ўлдириб юбораётган бўлса-да, бизнинг хориждаги “биродарларимиз” ўз вақти-чоғлигидан бошқа бирор нарсани ўйламаяпти. Боз устига бу ҳақиқатни очиқ минбарлардан кўрсатаётганларни “кофир”, “ислом душмани” каби турли иборалар билан ҳақоратлашмоқда. Албатта орқаворотдан!
Мақоламиз мавуси, куни кеча, аниқроғи 12 апрель кунида эълон қилган ҳикоямиз асосида қурилаётганди. “Бахт энди фақат тушда” дея сарлавҳаланган ҳикоямизни қуйидаги линк орқалик топишингиз мумкин:http://uzxalqharakati.com/archives/18053.
Ҳикоя Ўзбекистонда ноҳақдан “ваҳҳобий”, “ҳизбутчи”, “террорчи” ва яна алламбалоларда айбланиб, қамоққа ташланаётганларнинг аёллари қисматини, аҳволини кўрсатишга қаратилганди. Муслима аёл ҳеч қачон фаҳш йўлини танламаслигидан келиб чиқадиган бўлсак, уларга фақат битта йўл қолаётганлиги очиқ бўлади: кимгадир иккинчи, ёки учинчи хотин бўлиш! Дунёвий одамлар учун бунақа “никоҳ” умуман керак эмас ва улар биров билан ҳисоблашиб ҳам ўтирмай, оиладан ташқарида бирор маъшуқа топиб кетаверишади, бироқ “мусулмонларимиз” эса бу каби ҳаракатларни “уйланиш” деб аташади, тамом-вассалом.
Аммо бу билан унинг қамоқда ётган эрининг аҳволи ўзгарармикан? Асло йўқ! Лекин шундай бўлса-да, Европа мамлакатларида ўрнашиб олган қайсидир бир “мусулмон” унинг аянчли қисматидан ўз ҳирсини қондириш учун фойдалана оларкан. Яъни, тақдири қил устида турган биродарининг аёлини ўзига шаърий “иккинчи хотин” қилиб олади.
Ҳикоям биргина ҳамюртимни ҳамиятига тегиб кетибди. Швециянинг Стромсунд шаҳрида яшайдиган, асли Қашқадарё вилоятидан бўлган Эгамбердиев Асрор (+46765547750, asror2009@hotmail.com) ҳикоя остига шарҳлар ёзиб каминани ҳақоратлай бошлади.
Эслатиб ўтамиз: Эгамбердиев Асрор Ислом динидаги мусулмонлардан бири ва Исломнинг муқаддас зиёратгоҳи бўлган Каъбани тавоф этганлардан ҳамдир. Яъни Ҳожи бобо! Албатта Ҳожиларни одатда “тақво эгалари”, “одобли”, “қўй оғзидан чўп олмайдиган” каби кўпдан кўп олий хислатлар билан танишади, лекин аслида “ҳожиларимиз” ҳам биздек оддий гуноҳкор бандалардан фарқ қилишмайди.
Қуйида Асрор ҳожи Эгамбердиевнинг ЎХҲ сайтида қолдирган, лекин модератор тасдиғидан ўтмаган изоҳларидан баъзи намуналарни келтирамиз. Биздек оддий ва қуйи табақадаги “қароллар” бировга бунақа муомала қила олмасак керак – одамгарчилик йўл бермайди. Бу изоҳлар лотин имлосида ёзилган ва биз уни кирил имлосига ўгирдик холос.
***
asror2009@hotmail.com
217.211.17.15
13.04.2013 — 15:42
Сайт катталари, нима қиласила бунақа шаллақиларни нарсаларини қўйиб бу ерга? Сила шу эшак каллалар билан курашмоқчимисизлар? Жиддий бўлинглар озгина. Силардан илтимос, йўқотингла шу мақолани шу ердан. Мани асабим чиқаяпти.
***
asror2009@hotmail.com
217.211.17.15
13.04.2013 — 15:37
Сан эшакка ким ижод қилишни қўйибди? Ўзингни боқолмайсан. Калланг йўқлигидан муттаҳам, охирги гаплашганимда сан билан ўйлагандим, мияси суйилибди буни деб. Эсласанг таърихдан кўп мисоллар келтирдим, динни масқара қилганларни, эшак, сенга таъсир қилмабдида булар.
***
Бу гапларни “Ҳожи бобо” ёзаяпти. Қадимдан бир ҳикмат бор. Унда айтилишича, эшак ҳам Ҳажга бораркан, аммо ҳожи бўлмай қайтаркан. Ўша дамларда эшак миниб ҳажга борганлар ҳам бўлган ахир. Ҳар ҳолда, камина Ҳожи мақомида эмасман ва шундай бўлса-да, у киши каби ёзишмалар ҳам, айтишмалар ҳам қила олмайман. Бир ҳикоя ортидан унинг муаллифини кўча гаплари билан ҳақорат қилиш каминага тўғри келмайди. Балки ҳожи бўлмаганим учундир, ким билсин, бунақа гапларни келтириш ҳожиларга берилган хислатдир ҳам. Бу ёғи бизга қоронғу!
Ҳикоя Эгамбердиев Асрорга нима учун бунчалар таъсир қилди? Маълум бўлишича, у ҳам қўш хотинлик бўлиб олган бойваччалардан ва ҳозирда Туркияда бўлган ўзбекистонлик қочқин аёллардан бирига “уйланиб” олган. Уни Швеция қироллигига келтиришни ҳам ният қилган. Ўзининг даъвосига кўра, қочқинликда сарсон бўлиб юрган аёлни “никоҳига олиб”, энди эрлик даъвосини қилмоқда. Бу “никоҳ” ҳар ҳолда “битта мулла, уч сўм пул, бир калла қанд” қабилида бўлиб ўтган. Ҳикояда ўзини кўриб қолган “ҳожи бобо”нинг бунчалар жиғибийрон бўлишига сабаб мана шу.
Асрор Эгамбердиевнинг шарҳларини ўқишда давом этамиз:
***
217.211.17.15
Отправлен 13.04.2013 в 15:32
Санда рашк нима қилади чўчқа, сал уялибсанда хотининг боқиб турганини ҳамма билишидан.
***
Қизиқ, бу “биродар” нима деяпти? Бу даъвони икки маънода ҳам тушиниш мумкин албатта, лекин изоҳ ёзувчи ҳар иккисини ҳам тасдиқлаши, ҳамда рад этиши мумкин.
***
217.211.17.15
Отправлен 13.04.2013 в 15:31
Комментларимни ўчирибсан, рашкинг келдими ёзганларимга чўчқа!
***
Бу гапларни Маккани зиёрат қилиб келган “ҳожи” ёзаётганини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Мусулмонда диёнат бўлмаслигига ҳеч кимни ишонтириб бўлмасди, аммо кўриб турганимиздек, шунақаси ҳам бўлар экан ва бу одамлар ўзларини “жаннатий” ҳисоблайдилар. Жуда бўлмаса умидворлар! Ҳар қалай, муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб олганлар деганда айни шу тоифа “мусулмонларни” тушуниш мумкин.
Асроржоннинг даъво қилишича, Туркиядаги аёлга ғамхўрлик қилиш мақсади билан “уйланган”, шунда ҳам ўзининг бир ёстиққа бош қўйган аёлидан розилик сўрамасдан, гарчи Ислом дини айнан шуни талаб қилса-да. Ва у аёлининг зор қақшаб, кимларгадир қўнғироқ қилиб, ҳомиладор хотинини қақшатиб, устига бошқа хотин олаётгани даъволари бизгача етиб келгани ҳам бор. Фақат қайси манбалардан, буни сир сақлашга мажбурмиз.
Асроржонга мурожаатим:
Асроржон, камина мусулмонманми, ёки йўқ, бу Оллоҳга ҳавола! Агар мусулмон сиздек бўлса, бундан кўра мусулмон бўлмай қўя қолган ҳам афзалроқ эди деб биламан. Сиз қочқинликда сарсон юрган бир муслима аёлга шунчалар ғамхўр экансиз, уни шунчаки пул билан таъмин этишингиз ва беғараз ёрдам кўрсатишингиз мумкин эди-ку. Ёки уни кимгадир узатиб ғамхўрлик қилсангиз ҳам бўларди-ку. Йўқ, сиз унга ёрдам кўрсатганингиз эвазига унинг танасидан фойдаландингиз. Дунёда турли фондлар бор ва улар муслималарга ҳам ёрдам беришади, лекин беғараз. Бирортасини кимдир иккинчи хотин қилиб олмаган. Масалан собиқ Шўро мамлакатларида фаолият олиб бораётган Сорос фонди. У Ўзбекистонда ҳам деярли 2005 йилгача фаолият олиб борганди, аммо ҳукуматимиз уни ҳайдаб юборди. Сорос жаноблари қайсидир бир муслимани иккинчи хотин қилиб олганига мисол келтира оласизми? Балки бу унинг мусулмон эмаслиги учундир.
***
217.211.17.15
Отправлен 13.04.2013 в 15:27
Сан ўзингни очиқ айт, ман ҳам каримов билан бир позициядаман, фақат тахт талашиб кеб қолдик деб, козёл, нима қиласан ўзингни мусулмонман деб ҳаммани алдайсан.
217.211.17.15
Отправлен 13.04.2013 в 15:24
Қай гўрга кириб кетдинг эй аёлчалиш итни боласи.
***
Қарши шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудида, агар исмида адашмаётган бўлсам Баҳром исмли бир мусулмон яшарди. Балки ҳозир ҳам ўша ерда яшаётгандир. 2000 йил эди, Озодлик радиосида ишлардим. Милиция ходимлари унинг уйига ҳам ўша дамда одат бўлган “Ҳизб-ут-таҳрир” варақаларини ташлаб жиноят иши очишганди. Бу ҳақида радиоматериал тайёрлаб берганман ўшанда. Ажабки, милиция уйидан варақа “топилган” одамни қамоққа олмабди. Кейинчалик суд уни айбсиз деб топганди. Баҳром (яна бир эслатаман, балки исмида адашаётгандирман) билан дўстона алоқаларимиз бошланди. Уни қачон кўча куйда кўриб қолсам, мени тўйга таклиф қиларди. У албатта қайсидир бир камбағал биродарни уйлантириб қўяётган бўларди, ёки қайсидир бир камбағал мусулмоннинг ўғлини суннат қилдираётган бўларди. Афсуски, унинг тўйларининг бирортасида ҳам иштирок этмаганман. Баҳром Қаршидаги “Меҳрибонлик уйи” га ҳам маблағ ўтказиб турарди. Балки ҳукумат уни айни мана шу фазилати учун қамоққа ташламагандир. Аммо бундай мусулмон биродарни бошқа бирор жойда учратганим йўқ.
Ва энди Асрор ҳожи Эгамбердиевнинг таҳдиднамо шарҳига ўтамиз:
217.211.17.15
Отправлен 13.04.2013 в 15:23
Қораев, ё мақолани йўқотасан, ё муаммо бўлади.
***
ЎХҲ сайти бу каби ҳақоратомуз ва таҳдидлар акс эттирилган шарҳларга ўрин бермайди ва буни сайтимизнинг ҳамда ҳаракатимизнинг ҳар бир мухлиси билади. Шарҳ сайтда пайдо бўлмаганидан таажубга тушган “Ҳожи бобо” тағин қуйидагиларни ёзибди.
***
217.211.17.15
13.04.2013 — 15:22
Ким бу сайтни бошқарувчиси, ким билади?
217.211.17.15
13.04.2013 — 15:21
Бир гала аёлла йиғилганми нима у ерда? Гаплашҳоммайсилами очиқ ойдин.
217.211.17.15
13.04.2013 — 15:20
Қораев, телефонингни бер менга.
***
Камина Ўзбекистон қамоқларида ноҳақ азоб тортаётган мусулмонларнинг аҳволларини енгиллаштириш учун кўп бора чақириқда бўлганимни ҳурматли ўқувчи билса керак. Аммо хориждаги ўзбек мусулмонлари ҳеч бир сиёсий ҳаракатларга бош қўшмасдан, олиб-сотарлик билан машғул бўлиб кетишди. 2005 йилгача мусулмонлар тарафини олиб, Ўзбекистон махсус хизматлари, милицияси, прокуратура ва бошқа органлари томонидан таъқиб қилинган бўлсам, бугунга келиб худди ўша, ўзим ҳуқуқлари учун курашган мусулмонлар мени душманга чиқаришди. Бор-йўғи ҳаёт лаззатларидан четга чиқиб, биродарларингиз учун курашинг дея қилган чақириғимиз сабаб!
Асроржонга мурожаатим:
Асроржон, менинг “сиз” деган тилим “сен”га айланаётгани йўқ. Нега камина ижод этган бир ҳикоядан бунчалар қон қақшаганингиз менга тушунарли. Савоб даъво қиласиз, сизга савоб бўларди, агар ўша аёлга беғараз ёрдам қилиб, унинг мушкулини осон этсангиз. Швеция сизнинг кўнгилхушликларингизни таъмин этиб беришга масъул эмас ва келган мамлакатингиз қонунларини ҳурмат қилишга ҳам мажбурсиз. Қани айтингчи, Швед миграция хизматини, ҳамда Стромсунддаги коммунани икки хотинлик бўлганингиз билан огоҳ этдингизми? Аксинча, хотиним билан ажрашдим дея алдагансиз. Ўзбекистондан уйланиб, ўзингиз билан бирга олиб келган аёлингизни ўз ҳаётини ўзи бошқариб кетишига йўл очдингизми? Ваҳоланки, унинг розилигисиз иккинчи хотин олмоқдасиз ва бу билан қонуний аёлингиз рози эмас. Акс ҳолда бу хабар менгача етиб келмаган бўларди. Сиз Ҳаж қилиб келган диндор нега ўзингизга ёлғон гапирмоқликни раво кўрасиз? Бу гуноҳ эмас, шундайми? Афсуски, нафс олдида ҳар қандай савобдан ҳам кечиб юборардингиз ва бу каби мусулмонлар, афсуски бизда озчилик эмас. Каминага”подъездда кутиб тураман”, “ёмон бўлади” каби таҳдидлар қилишингиз эса бефойда. Сиздан олдин ҳам мени кўп қўрқитишга ҳаракат қилишган ва сиздан кейин ҳам бу каби таҳдидлар бўлаверса керак.
Ўзбекларда бир мақол бор: олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин. Бу ҳикматни бирозгина ўзгартирсак қандай бўларкин. Масалан, мана бу шаклда: мусулмон бўлиш осон, одам бўлиш қийин!
Тўлқин Қораев
Швеция
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
link ochilmadi xech narsa yuq.
Ассалому аоайкум хурматли Тулкинжон!Сиз бундай кимсалардан умуман хафа булиб утирманг.Муборак хажга борганинг хаммаси хожи эмас.Хаж амалини бажармай,хажи кабул булганлар канча.Ёдимда,Союз таркаган пайтлари бир латифа чикган эди;3-4йил утиб бир рус Узбекистонга келиб кетади,юртига кайтиб боргач,таниш билишлари Узбекистон кандай,роса бандитлар купайгандир деса.У киши,хамма узбекча гапиради,давлат тили хам узбекча,менинг тушунишимча хозир бандитларни хожи,деб аташаяпди экан дебди.Оллох кечирсинда!