СУҲАЙЛИЙ: Менга ва ижодимга ғоят тўсиқ, ғовлар кўп,
Менга ва ижодимга
ғоят тўсиқ, ғовлар кўп,
Тунда йўлим пойловчи
рақиблару ёвлар кўп.
Назар, писанд қилмайди,
ўз ҳолимга қўймайди,
Ғашга тегиб тургувчи
арра ва эговлар кўп.
Гуллар экиб Ватанга,
гулзор этурман уни,
Гуллар ичидан чиққан
ғумой ва ғаровлар кўп.
Очиқ, ойдин йўл тўсиб,
ҳеч эркинлик бермайди,
Ҳийла найранг этгувчи
бемаъни гаровлар кўп.
Таъзийқ, таъқиб ўтказиб,
кўзнинг остига олар,
Майда чуйда гаплару
ортиқча сўровлар кўп.
Мен эса ҳеч қўрқмасдан
тинмай ижод этурман,
Қўлларимда машъала,
порлаган яловлар кўп.
Эй дўстларим, чаманда
тиконсиз гул ўсмайди,
Қор ҳам ёнар хаттоки,
йўл топсанг қаловлар кўп.
Тирноғимнинг остидан
кир излайди баъзилар,
Ўтмишдаги хатою
нуқсонни ков ковлар кўп.
Агар хушёр бўлмасанг,
тутиб олишар ногоҳ,
Йўлларимга қўйилган
қопқону тушовлар кўп.
1
Тўғри йўлда юрмасанг,
уларга бўйсунмасанг,
Қордек супуриб ташлар,
ўрнингдан куровлар кўп
Чизган чизиқдан чиқмай,
ўз ҳолингча ҳовлиқмай,
Юрмасанг, қулоғингга
солинган тушовлар кўп.
Сайёд каби изғийди,
пораталаб барчаси,
Ўлжасини пойлаган
тайёр овчи овлар кўп.
Ит ҳурар, карвон ўтар,
халқимизнинг мақоли,
Катта йўлда юрсам ҳам
ниҳоят ҳов ҳовлар кўп.
Суҳайлий, ҳеч куйинма,
ҳақ йўлда пок юравер,
Оллоҳ берар ризқингни,
дамланган паловлар кўп.
……………………….
10. Х11. 12 й.
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон Қодиров)
Андижон тумани
Харабек қ.ф.й.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ