"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови, Редакция почтасидан, Ўтганлар ёди | 04/13/2013 17:50-     11419 марта ўқилди

Қодирий бобо портрети

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.
«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада … туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди… 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим…
Шу миёналардан бозор воситаси билан татарлардан чиқадирғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913 йилда ўзбекча «Садои Туркпстон», «Самарқанд», «Оина» газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзйб юриш фикри уйғонди. 1913 йилда чиққан «Падаркуш» таъсирида «Бахтсиз куёв» деган театр житобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан «Жувонбоз» отлиқ ҳикоячани ёзиб ношир топилмағонидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милитсиясига кўнгилли бўлиб ёзилдим…
1918 йил бошларида эски шаҳар озиқ комитети бойлар қўлидан олиниб, комитетнинг раислиғига ўртоқ Султонхўжа Қосимхўжаев тайин қилинғон эди ва мен мазкур комитетнинг ўзбекча саркотиблигига кирдим. 1919 йилнинг аввалларида озиқ комитетининг исмидан чиқарилмоқчи бўлғон «Озиқ ишлари» газетасига муҳаррир бўлиб тайинландим…
Шу кунгача Шўро идораларида қилгон хизматларимни бирма-бир санаб ўлтиришим узоққа чўзиладурғон бўлғонликдин мундан кейин муассаса исмларинигина аташ билан кифояланаман: «Рўсто» деворий газетасига мухбир бўлиб, «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида сотрудник… «Муштум» журналининг муанниси ва таҳририя аъзоси бўлиб, то 1924 йилгача меҳнаткашлар манфаатига холис ишлаб келдим. Шу ўтган етти йил орасида Шўролар ҳукумати ва фирқадан бир оғиз танбеҳ олмадим. Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир… Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар…»
Бўлғуси адибнинг илк ижоди 1913—1914 йилларда бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида қалам тебратди. Унинг «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Тўй» (1914-1915) каби шеърлари «Оина» жаридасида босилиб чиққан эди. У ўз миллатини маърифатга чақиради, маърифатпарвар шоир ва адиб сифатида майдонга чиқади. «Бахтсиз куёв» (1915) номли фожеаси, «Жувонбоз» (1915), «Улоқда» (1916) каби ҳикояларида ҳам ўз халқини саводли, билимли, маданиятли ва озод кўриш истаги сезилиб туради.

1924 йили Абдулла Қодирий Москвага бориб, Журналистлар институтида таҳсил олди. Москвадан қайтиб «Муштум» журналида штатсиз мухбир бўлиб ишлай бошлади. Унинг «Тошпўлат тажанг нима дейди?» ва «Калвак маҳзумйинг хотира дафтаридан» туркумидаги сатирик ҳикоялари ана шу журналда илк бор босилиб борди.
Абдулла Қодирий 1917-1918 йиллардан бошлаб «Ўтган кунлар» романи учун материал йиғишга киришди. 1922 йилда биринчи ўзбек романининг дастлабки боблари «Инқилоб» журналида чоп этила бошланди. 1925-1926 йилларда «Ўтган кунлар» уч бўлим ҳолида китоб» бўлиб нашр этилди.
1928 йил ёзувчининг иккинчи тарихий романи «Меҳробдан чаён» нашрдан чиқди. 1934 йилга келиб Абдулла Қодирий қишлоқ хўжалиги мавзуига бағишланган «Обид кетмон» қиссасини яратди. Ундан ташқари у Гоголнинг «Уйланиш», Чеховнинг «Олчазор» ва бошқа ғарб ёзувчиларининг сатирик ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилди.
Абдулла Қодирий 1934 йилда бўлиб ўтган Москвадаги Бутуниттифоқ Ёзувчиларининг биринчи қурултойида қатнашади.
У «Амир Умархоннинг канизи», «Намоз ўғри», «Даҳшат» каби романлар яратиш орзусида бўлгани ҳам маълум. Аммо бевақт ўлим орзулари рўёбга чиқишига имкон бермади.
Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинди. «Менга қўйилган айбларни бошдан оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…» Абдулла Қодирий 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отилди.

Абдулла Қодирий
ЁЗИШҒУВЧИЛАРИМИЗГА

«Муштум» ўзининг ёзишғувчиларнинг самимиятини, дардини яхши биладир. Чунки дард бўлмаса, самимият бўлмаса, биз подачини қўлида калтаги билан кўрмас эдик.
Биз бу ўринда шу самимий йўлдошларимизга, қўлдошларимизга, бир-икки оғиз гап сотмоқчи бўламиз: сиз бир муҳитда яшайсиз, яъни қишлоқда, шаҳарда ёки кўйда. Шу ўзингиз яшаган муҳитда, шубҳасиз, дағаллик бор, қўполлик бор, қинғирлик бор, қийшиқлик бор. Шу аносири арбаадан қайси бўлса бўлсин, мутаоқиб сизнинг ижтимоий руҳингизга ўзининг чучмал таъсирини бермай ва нафратингизни уйғотмай қўймайдилар. Албатта, шу вақт «Муштум»ни ўйлаб қўлингизга қалам оласиз. Аммо шу қалам олишдан илгари бирмунча андиша лозимдир: шошмаслик керак. «Шошган қиз эрга ёлчимас» мақолини балки эшитганингиз бордир. Ўн карра ўлчаб, бир мартаба кесмоқ яхши:
1) сиз олган мавзунинг ижтимоий ва сиёсий манфаати;
2) қош қўйиб, эвазига кўз чиқармайсизми;
3) масала замирида шахсий манфаатингиз, яъни олди-берди жан-жалингиз йўқми… Бу жиҳатдан каноатингиз том бўлса, энди навбат қаламникидир.
Яхши билиш керакки, қалам — ўқлоғи, матбуот — кетмон бозори эмас. Йўсинсиз равишда хотирага келган хар бир сўздан жумлалар тўқимоқ фазилат саналмайди. Сўз — қолип, фикр унинг ичига қуйилган ғишт бўлсин, кўпчилик хумдонидан пишиқ чиққач, янги ҳаёт айвонига асос бўлиб ётсин!..
Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли, ёзувчилик — айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдир. Бундан бошқа, фикрнинг ифодаси хизматига ярамаган сўз ва жумлаларга ёзувда асло ўрин берилмаслиги лозим. Шундагина иборанинг тузатиб босилишига йўл қўймаган ва мустақил услуб ва ифодага эга бўлиб, ўзингизнинг қаламдаги истиқболингизни таъмин қилган бўласиз. Кишига ишониш ва беҳуда кучаниш маъқул гап эмас, бировга орқа қилиб, ўзингизда бўлган талантнинг руҳига фотиҳа ўқий кўрмангиз! Бир соатда эмас, ўн соатда ёзиш, бир қайта эмас, ўн қайта тузатиш кишининг ёрдамига термулишга қараганда ҳам фойдалик, ҳам умидлидир.

ЎҚИШ-ЎРГАНИШ
(Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак)

Майда ҳикоялар устаси Чехов сўз тўғрисига келганда ҳаддан ташқари хасис, ортиқча сўзлар сарф қилиш у ёқда турсин, керакликларидан ҳам мумкин қадар юлишга ҳаракат қилади. Ўзи айтади: Майда ҳикоялар ёзганда сўзни ортиқча исроф қилгандан кўра керакликларини ҳам мумкин қадар озроқ ишлатиш керак». Унинг ҳикояларида сўз исрофгарчилигига сабаб бўладиган ортиқча деталлар ҳам бўлмайди. У бутун деталларни ўзи айтган асосда ишлатади. «Биринчи кўринишда милтиқ бўлса, шу милтиқ учинчи ёки тўртинчи кўринишда албатта отилиши керак, йўқса милтиқ тўғрисида сўзлашнинг ҳожати йўқдир».
Унинг «Буқаламун» ҳикояси ҳам бошқа ҳикояларидай ғоят сиқиқ, қуюқ ёзилгандир.
Унинг сўзга хасислиги ўқувчига малол келмайди. Яьни, айтмоқчи бўлган фикрининг тушунилишини оғирлаштирмайди. «Буқаламун»да воқеа йилнинг қайси фаслида бўлаётгани айтилмайди, аммо бундаги сўзлардан фаслни аниқлаш мумкин (Албатта, бу сўзлар йилнинг фаслини билдириш учунгина келтирилмайди). «Пальтомни еч-чи, Елдирин… Кун жуда исиб кетди… ёмғир ёғса ҳам ажаб эмас».
Қуйидаги сўзлардан воқеа тушки овқатдан кейин бўлаётганини ҳам билиб бўлади:
«Теварак жим. Майдончада ҳеч ким кўринмайди. Дўкон ва қовоқхоналарнинг эшиклари очиқ. Ҳувиллаб турадилар. Бу эшиклар ёнида гадой у ёқда турсин, бир зоғ ҳам кўринмайди».
Мана булар икки мақсад кўзда тутилиб айтилган сўзлар бўлиб, иккинчи мақсад мантиқий равишда биринчисидан келиб чиқади.
Деталлар (воқеани ташкил этган воқеачалар) ҳам ёлғиз қолиб, кераксиз сўз бўлиб қолмайди. Масалан, ҳикоянинг бошида «Очумелов янги шинель кийган», дейилган экан, бу нарироққа бориб, шинелнинг ечилиши, яна кийилиши билан боғланади.
Хрюкиннинг ўнг қўлини юқорига кўтариб, халойиққа қонаган бармоғини кўрсатиши, унинг: «Энди, шу мажруҳ бармоғим билан эҳтимолки бир ҳафта ишга ярамасман», деган арзи Очумеловнинг: «Сен аҳмоқ, қўлингни тушир! Айб ўзингда!», деб қичқириши билан боғланган.
Ҳикояни «серсув» (кўп сувли) қиладиган нарсалардан бири кўрсатиш ўрнига сўзлаб беришдир. Агар Очумеловнинг «Буқаламун» эканини унинг сўзлари орқали кўрсатилмаса, автор томонидан таърифланса, дунё-дунё сўз кетар эди. Чехов буни ўзи айтиб бермасдан, Очумеловнинг ўз сўзи билан кўрсатади.
Очумеловнинг дастлабки фикри:
— «Итни ўлдириш керак, қутурган бўлса ҳам ажаб эмас».
Ит генералга қарашли, дейилгандан кейин:
— «Ит нозик, сен ҳўкиздай, бўйингга қара!» Яна, ит генералники эмас, дейилгандан кейин:
— «Генералнинг итлари қимматбаҳо нарсалар эди. Бу бўлса, эгасиз дайди итга ўхшайди. Эпақалик юнги ҳам йўқ. Шундай бемаъни итни ҳам сақлайдими киши!»
Яна, ит генералники, дейилгандан кейин:
— «Балки қимматбаҳо зотли итдир».
Ошпаз, ит генералники эмас, дегандан кейин:
— «Бу эгасиз дайди ит».
Ит генералнинг укасига қарашли экани маълум бўлганда:
— «Яхшигина ит кўринади. Улгунча югурдак кўринади».
Мана бу диалогларга авторнинг ҳеч қандай изоҳи керак эмас. Бу диалоглар ҳам воқеани силжитади, ҳам ҳикоя қаҳрамони Очумеловни характерлайди.
Чехов услубидаги айрим хусусиятни сезган Л. Толстой бундай дегаи эди: «Чеховнинг импрессионистларга ўхшаган ўзига хос формаси бор… Яқиндан қарасак, худди ҳар бир тўғри келган ва бир-бирига алоқаси бўлмаган бўёқларни фарқ қилмасдан ишлатганга ўхшайди, аммо узоқроқдан қарасанг, бу бўёқлардан ажейиб бир манзара вужудга келганини кўрасан».
Толстойиинг бу сўзи Чеховнинг ўз сўзига жуда мос келади. У дейди: «Табиатни тасвир қилишда майда бўлаклар олиш ва буларга шундай тартиб бериш керакки. ўқиб кўзингни юмганингда кўз олдингга бир манзара келсин».
«Буқаламун» ҳикоясининг бирон сўзини чиқариб ташлаш ёки бирон сўзни қўшиш мумкин бўлмаганлиги, сўзга нақадар диққат қилинганлигини кўрсатади.

Саҳифани безашда Ўзбекистон халқ рассоми Неъмат Қўзибоевнинг «Абдулла Қодирий портрети» асаридан фойдаландик.

http://kh-davron.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бугун истеъдодли шоир ва журналист Асадулла Жўраев туғилган кун!
  2. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  6. Танишинг: Ёш ва истеъдодли шоир Шуҳрат Шокир ижодидан намуналар
  7. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  8. Юсуф Расул: “Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…”
  9. Ҳалима Худойбердиева: “…Бирдан жудо бўлмоқ истайман…”
  10. Рауль Мир-Хайдаров. Пешие прогулки (1)
  11. Нусрат Раҳмат: Меҳрибон қизим!
  12. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88123 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 38863 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 37509 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35496 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35438 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35200 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35137 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35124 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35083 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34910 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34885 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34883 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34870 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34857 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34816 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34794 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34695 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34652 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 34647 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34646 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34616 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34554 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34526 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34393 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34391 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 34373 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 34298 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34272 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 34271 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34230 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34197 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34193 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34176 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34156 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34152 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34117 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34107 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34083 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34072 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34047 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34044 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34014 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34006 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33928 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33917 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33895 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33857 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33845 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33844 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33813 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33804 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33799 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33773 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33724 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33722 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33710 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33692 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33681 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33677 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33672 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33650 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33641 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33627 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33613 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33548 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33545 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33539 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33498 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33489 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 33391 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 33343 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 33341 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 33328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 33320 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33274 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33256 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33231 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33224 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33224 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33189 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33176 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33168 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33121 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33105 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33097 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33082 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33074 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33064 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33060 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33055 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33048 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33030 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33025 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33012 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33008 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32992 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32991 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32985 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32982 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32973 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32970 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32968 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32953 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32936 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32932 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32928 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32907 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32903 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32895 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32895 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32874 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32873 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32851 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32846 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32825 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32824 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32789 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32769 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32753 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32748 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32744 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32739 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32734 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32717 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32697 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32694 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32686 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32680 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32659 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32622 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32600 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 32597 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32596 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32576 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32556 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32526 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32525 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32520 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32510 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32500 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32500 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32500 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32491 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32489 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32482 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32465 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32458 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32456 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32454 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32447 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32439 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32425 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32420 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32416 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32411 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32402 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32399 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32391 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32382 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32380 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32370 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 32368 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 32355 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 32346 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 32329 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32311 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 32306 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 32299 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32294 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32289 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32286 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32285 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32279 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32274 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32270 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32269 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32268 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32240 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32239 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32238 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32235 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32233 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32230 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32221 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32213 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32209 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32208 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32203 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32203 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32202 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32201 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32201 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32193 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32178 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32178 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32170 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32169 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32169 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32167 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32166 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32166 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32157 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32147 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32146 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32146 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32146 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32145 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32141 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32138 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32122 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32117 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32108 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32107 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32107 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32095 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32089 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32088 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32086 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32083 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32077 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32069 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32064 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32063 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32056 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32054 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32030 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32030 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32019 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32015 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган