Сиз севган шоиралар — Ҳалима Худойбердиева: Ҳар кимни ўзимга пир қилмасман мен…
«ҲАР КИМНИ ЎЗИМГА ПИР ҚИЛМАСМАН МЕН…»
Кўп қизғанаверманг, бўлинг серҳиммат,
Шубҳа қилаверманг ҳар ҳол, ҳар кезда.
Мен дидлаган молнинг баҳоси қиммат,
Ундай тоза инжу на қилсин Сизда.
Титраманг, молингиз қолсин фойдага,
Ҳар кимни ўзимга пир қилмасман мен.
Сиздаги арзимас майда-чуйдага
Теккизиб, қўлимни кир қилмасман мен.
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА