"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови, Хотин-қизлар олами, Ҳалима Худойбердиева: Ҳар гап ўтса мендан ўтди, Сизда гуноҳ йўқ, бегим... | 10/04/2013 19:48-     11356 марта ўқилди

Malohat Xujam Qizi
ОПА
СИЗ БИЛАН МИННАТДОР ХАЙРЛАШАРМАН…

Неники шароб деб ўйлаб югурдим,
Сароб бўлиб чиқиб, қоқилдим йўлда.
Қаердаки кўм-кўк жаннатни кўрдим,
Учиб етгач ҳайрон, тентидим чўлда.

Нени ой деб ўйлаб, кўзимни тикиб,
Заррин шуъласига юз тутдимки зор,
Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб,
У отган ўқлардан кўксим ярадор.

Неники мангу деб ушлаган пайтим,
Баликдай сирғалиб чикди қўлимдан.
Ортиқ олди, аммо бермади қайтим,
Савдогарлар чиқиб баъзан йўлимдан.

Қай боғ қоровулин ғафлатки олди,
Боғни талон этар ўғрию каззоб.
Бу кун дармон кетиб тизларим толди,
Сизки ёнимдасиз, ёнимда азоб.

Ким мен кушча мисол талпинган дамим,
Қарғадай хўмрайиб ташлади назар.
Бу кун уларда бор ўчим, аламим,
Бу кун мен улардан қиларман ҳазар…

… Бу чигал хатолар тўйдирди жуда,
Тилагим оқ, сизга дуч келсин бахт, шон.
Аммо менга айтинг бир оғиз видо
Ва узилсин бизни боғлаган арқон.

Ва мен
Сиз билан миннатдор хайрлашаман…

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  2. Баҳор мушоираси: Ҳалима Худойбердиева…
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида — Сенга тўйиб олайин осмон…
  5. Ҳалима Худойбердиева: Бир кун дарвозада беражакман жон…
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  7. Сиз севган шоиралар — Ҳалима Худойбердиева: Ҳар кимни ўзимга пир қилмасман мен…
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  9. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  10. Баҳром Рўзимуҳаммад: Хосият юмронқозиқ эмас, бахт қуши…
  11. Хосият Рустамова: Қўй, ўксима, ўтади итларнинг ҳам ҳуриши, Бошингни кўтар баланд узилиб кетар қарз ҳам…
  12. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Ҳалима Аҳмад: Қўшни аёл каби чақирар мени Боғдаги райҳонлар хушбўй нафасда…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.