ОЧЛ. «Бунёдкор» сафарда «Бейцзинг Гоан» устидан ғалаба қозонди
Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигасида “Бейцзинг Гоан” ва “Бунёдкор” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабага эришдилар.
Гарчи ўйин меҳмонларнинг ташаббусга эришиши билан бошланган бўлсада, учрашувда ҳисобни Миржалол Қосимов шогирдлари очишга муваффақ бўлдилар. Фозил Мусаев яқин масофадан гол киритди.
Иккинчи бўлимда хитойликлар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдилар. Аммо “Бунёдкор” бунга имкон бермаслик учун фаол ҳимояланди ва лозим бўлганда ҳужум уюштирди. Аксинча, “Бунёдкор”да ҳам бир неча бор гол киритиш учун имконият бўлди. Аммо учрашув якунига қадар бошқа гол киритилмади.
ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
“Бейцзинг Гоан” – “Бунёдкор” – 0:1
Гол: 31, Фозил Мусаев
«Бейцзинг Гоан«: Янг Чжи, Чжоу Тинг, Лианг Женг, Жанг Цинцин, Егорь Кримец, Дарко Матич (78, Тан Тианченг), Ванг Циаолинг, Жанг Цичже, Пиао Ченг (71, Ци Юнлонг), Фредерик Кануте, Мао Жиангкинг (46, Ли Тицианг)
«Бунёдкор«: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Марко Блажич (72, Алибобо Раҳматуллаев), Жавлон Иброхимов, Олександр Пишур, Лутфулла Тўраев (87, Дилшод Жўраев), Артём Филипосян, Фозил Мусаев, Олег Зотеев (84, Сардор Рашидов).
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ