Маҳмуд Йўлдошев: Юсуф Расулга…
Маҳмуд ака Йулдашев каминага шеър бағишлабдилар.
Кутилмаган совға…
Юсуф Расулга.
***
Кетаяпман уфққа қараб,
Оёқларим қумга ботса ҳам.
Кетаяпман уфққа қараб,
Мубҳамлиги дилда ортса ҳам.
Кетаяпман уфққа қараб,
Зорларимни айтиб Худога.
Кетмам дейман оёғим тираб,
Юрак тўла аччиқ нидога.
Уфқ менга бостириб келар,
Қалб қўримга сепмоқчидай сув.
Мен ва уфқ учрашган кунлар,
Бахт аталмиш у ёлғон дув-дув.