"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида

Сиёсат, Ўзбекистон | 27/03/2013 13:00-     11088 марта ўқилди

0071628 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилади.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлажак ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳақидаги ахбороти тингланди.

Сенат қўмиталарининг раислари қўмиталарда ўтказилган мажлислар ва ўн биринчи ялпи мажлис муҳокамасига киритилаётган қонунлар юзасидан хулосалар ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорларнинг лойиҳалари тайёрлиги ҳақида ахборот бердилар, ялпи мажлис ишини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Кенгаш аъзолари Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш мақсадида тайёрланган ҳамда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.

Бундай қонунлар жумласига “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, бир қатор бошқа қонунлар киради.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатларига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Ўхшаш мақолалар:

  1. Алишер Шарафуддинов Тошкент Олий Милиция Академиясида ўқитувчи бўлди…
  2. Ўзбекистон: Марказий Осиë қўриқ ерларини ўзлаштирган Нажим Ҳамроев 80 ёшда!
  3. Сегодня 11 января на планете Земля великий праздник — «Международный День Благодарности»
  4. Надежный щит независимой и процветающей страны
  5. Бир сурат тарихи: Ислом Каримов Францияда…
  6. «Семь миллионов бенефициаров», или О чем не спросили у Гульнары Каримовой швейцарские журналисты?
  7. Росбалт: «Россия узбекам не нужна»
  8. Каримов здоров, но вопрос о преемственности власти в Узбекистане остается
  9. Муҳаммад Солиҳ: “Йўлнома” (57)
  10. ОДКБ без Узбекистана: Москва не в обиде, Ташкент не в накладе
  11. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  12. Ўзбекистон республикаси Миллий Хавсизлик Хизмати раиси Р.Р.Иноятовга
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.