Гулнора Каримова Ўзбекистон – Ливан учрашувдан сўнг футболчиларни табриклади
Voqea:
Braziliya-2014 yo‘lida
ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Ливан (1:0) учрашуви якунига етганидан сўнг «Фонд Форум» васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ўзбекистонлик футболчиларни ғалаба билан табриклади. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ташкил этилган ўйин 26 март куни ўтказилган эди.
Гулнора Каримова Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашувни «Бунёдкор» стадионида туриб кузатиб борди. Ўйиндан сўнг майдонга тушиб, ҳар бир футболчини ғалаба билан табриклаб чиқди, шунингдек, бир қатор футболчиларга эсдалик совғаларини топширди. Гулнора Каримова Твиттердаги ўз саҳифасида ўйинга ташрифи хусусида берилган: «Биз ўйинни сиз учун шу қадар реклама қилганимиз учун тушдингизми?», – қабилида берилган саволга жавобан: «Эҳтимол сизларни деб», – деб жавоб қайтарган.
Гулнора Каримова Ўзбекистон – Ливан (1:0) ўйинида © Kun.Uz («Фонд Форум» матбуот хизмати)
ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 7-тур доирасидаги Ўзбекистон – Ливан ўйини арафасида чипта муаммоси катта шов-шувга айланди. Жумладан, бир қатор футбол ишқибозлари Твиттер орқали Гулнора Каримовадан бу масалада ёрдам беришни сўраб мурожаатлар қилишган. Каримова хоним бу каби мурожаатларга жавобан: «Ёрдам беришга ҳаракат қиламан», – қабилида жавоб берган эди.
Кейинчалик, 25 март куни, Гулнора Каримова ўз твиттерида чипталар боғлиқ вазият ўрганиб чиқилгани, муаммо ҳақида кеч хабар топишгани сабаб, энди ёрдам бериш қийинлигини таъкидлаб, «Фонд Форум» орқали ёш профессионаллар ва волонтёрлар учун «Бунёдкор» стадионига кириш имкони яратиб берилишини маълум қилганди.
Шундан сўнг, 25-26 март кунлари Ўзбекистон – Ливан ўйинига 2та чипта викторина орқали мухлисларга топширилган бўлса, яна 100та чипта «Фонд Форум» лойиҳаларида фаол иштирок этган волонтёрларга тарқатилди. Гулнора Каримованинг ёзишича, бу чипталар Вазирлар Маҳкамаси орқали олинган.
Люблю Россию