"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ВЛАДИМИР ВИСОЦКИЙ СУЗИ

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 27/03/2013 19:07-     11112 марта ўқилди

ВВ

 

 

 

 

 

 

 

 

ВЛАДИМИР ВИСОЦКИЙ СЎЗИ

Ахли Расул укам,
Тингла бир нафас,
Сўйланайин сенга – ўзимга ўздек.
Инсон дардларининг миллати бўлмас,
Гарчанд мен ўрисман, сен эса ўзбек.

Ќирќ икки ёшимда кетдим ќийилиб,
Сен эллик иккига кириб турибсан.
Мен асло юрмадим титраб, тийилиб,
Сен бўлсанг тилингни тишлаб юрибсан.

Куйладим хириллаб ўлгунга ќадар
Бўѓиб турсалар хам кекирдагимдан.
Бошимга чиќмоќчи бўлган овсарлар
Жой сўраб турибди бу кун тагимдан.

Мен роллар ўйнадим турфа хил сиёќ,
Мен ќўшиќ куйладим ќалбларга доир.
Бор вужудим ёниб бир умр бироќ,
Хис ќилиб яшадим мен ўзни Шоир.

Ич-ичдан хохладим менга хам билиб
Аъзолик ёрлиѓин беришларини.(1)
Шеърларимни эса китобат ќилиб
Босма харфларда теришларини.(2)

Бироќ тан олмади мени димоѓдор
Адабиёт боѓин ќоровуллари.
Гўёки, бу ерда сенга нима бор,
Эй дарвеш-девона, дегандек бари.

Фаќат мухлисларим кўтарди мени
Хеч ким чиќолмаган тахти равонга.
Тингладилар улар йиѓлаб шеъримни,
Мен сиѓмай ќолганда еру осмонга.

Олмону фаранглар узмадилар кўз
Хаќпараст овозим томоша айлаб.
Гарчанд тушуниксиз тилимдаги сўз,
Севдилар мени-да мен каби англаб.

Аммо аёздаги бўсадек ќайноќ
Ватан – Россиядан айрилмадим хеч.
Ишонмасанг, менинг шеърларимга боќ,
Ўзидан ўзгага ќайрилмадим хеч.

Ќовжираб, йўќ бўлиб кетса-да таним,
Шеъру ќўшиќларим гул каби яшнар.
Ер билан биттадир барча душманим,
Менинг ѓолиб рухим осмонда яшар.(3)
_____________
1.В.Висоцкий СССР Ёзувчилар Иттифоќи аъзолигига ќабул ќилишларини сўраб олти марта ариза ёзган. Аммо унинг бирорта хам аризаси кўриб чиќилмаган ва шоир Ёзувчилар Иттифоќи аъзолигига ќабул ќилинмаган.
2. В.Висоцкий хаётлик чоѓида унинг шеърлари деярли эълон этилмаган. «Нерв» («Асаб») номли илк шеърий китоби шоир вафотидан сўнг нашр ќилинди.
3. В.Висоцкий вафотидан сўнг галактикада янги топилган сайёралардан бирига унинг номи берилди.

Ахли Расул Мухаммад (Тожикистон)

Ўхшаш мақолалар:

  1. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  2. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  3. Нодир Норматов: Тоғни яқиндан кўриб бўлмайди…
  4. Эшқобил Шукур: Эҳ, акам-а, акам… (Шукур Холмирзаев ҳақида хотиралар)
  5. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубовни эслаб)
  6. Муҳаммад РАЖАБ: МАЛАКАЛИ МУҲАББАТ (Ҳикоя)
  7. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  8. 7 may — Atoqli qoraqalpoq adibi To’lepbergen Qaipbergenov tavallud topgan kun.
  9. Bahrom Ro’zimuhammad: TURKISTON RUHI O’LIMDAN KUCHLI
  10. Юсуф Жума. Буюк Устозим Эркин Воҳид хотирасига
  11. 20 ОКТЯБРЬ — УСТОЗ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 90 ЙИЛЛИГИ…
  12. Асқар Маҳкам: Бу уйда бир вақтлар бувим яшаган…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. чет эллик:
    06/04/2017 в 03:46-

    «Всякий конец не конец, а чему нибудь начало» В.Высоцкий

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.